1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

“Аллоҳим! Мени фақирликдан бой қил!”

05:00 / 21.05.2021 5151 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Табароний ривоят қилган ҳадисда Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг дуо қилса қабул бўлишига сабаб бўладиган исми аъзами «Қулиллоҳумма мааликал мулки...» оятидир», деганлар», деб айтганлар.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Фотима розияллоҳу анҳо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, ходим сўради. Шунда у зот унга:

«Аллоҳумма, Роббас-самааваатис-сабъи ва Роббал-аршил-азийм. Роббанаа ва Робба кулла шайъин, мунзилат-таврооти вал-инжийли вал-Қуръаани! Фаалиқол ҳабби ван-наваа! Аъуузу бика мин шарри кулли шайъин анта аахизун бинаа-сийатиҳи, антал-Аввалу фа лайса қоблака шайъун. Ва антал-Аахиру фа лайса баъдака шайъун. Ва ан-таз-Зоҳиру фа лайса вафқока шайъун. Ва антал-Баатину фа лайса дуунака шайъун! Иқзи ъанни ад-дайна ва ағнинии минал-фақри» дегин», дедилар».

Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Дуонинг маъноси:

«Аллоҳим! Эй етти осмоннинг Робби ва улуғ Аршнинг Робби! Эй Роббимиз ва барча нарсанинг Робби! Эй Таврот, Инжил ва Қуръонни нозил қилувчи! Эй донни ва данакни ёрувчи! Мен Сендан Ўзинг пешонасидан тутувчи ҳар нарсанинг шарридан паноҳ тилайман. Сен аввалсан! Сендан олдин ҳеч нарса йўқ! Сен охирсан! Сендан кейин ҳеч нарса йўқ! Сен зоҳирсан! Сендан устун ҳеч нарса йўқ! Сен ботинсан! Сенинг ортингда ҳеч нарса йўқ! Мени қарзимдан қутқар! Мени фақирликдан бой қил!»

Қарзи бор ва фақирликка учраган одамларга ушбу дуони ўқиб юриш тавсия этилади.

“Қарз ва унга боғлиқ масалалар” китобидан   

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қоп йиртиқ бўлса ҳам, ичида ширин олмалар бор. Баъзи одамлар эски, ямоқли кийимда бўлсалар ҳам, ичларида олтиндек қалб бўлади. Шунинг учун инсонларга, уларнинг давоми...

3533 06:00 / 23.05.2022
Аллоҳ таоло барча махлуқот ва жонзотлар ичидан инсонни танлаб олди ва мукаррам қилди, эъзозлаб, юксак мақомга кўтарди. Шу боис инсон коинот гултожи, дея давоми...

4060 00:45 / 29.09.2018
Аллоҳ таоло ер юзида яратган махлуқотлари ичида одам фарзандига тил деб аталмиш улуғ неъматни ато қилди. Инсоннинг бошқа маҳлуқотлардан фарқи ҳам унинг гапира давоми...

2551 08:40 / 20.08.2019
Баъзи ўринларда Ислом моҳиятини тўла англаб етмаган, унинг асли қолиб, қора фонда кўрсатилган чизгиларидан таъсирланган исоломофоблар бу муқаддас дин ва дунёни давоми...

2636 12:00 / 27.06.2022
Аудиолар

232061 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150573 09:35 / 11.08.2021