1447 йил 24 шаъбон | 2026 йил 12 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дин ва дунё

17:00 / 27.06.2022 2625 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Баъзи ўринларда Ислом моҳиятини тўла англаб етмаган, унинг асли қолиб, қора фонда кўрсатилган чизгиларидан таъсирланган исоломофоблар бу муқаддас дин ва дунёни бир-бирига тескари қўйишга ҳаракат қилишади.

Аслида-чи?

Дин бу Аллоҳ ва бандаси ўртасидаги муносабат. Одамзод яралибдики, қандайдир ички туйғу ўз устидан ҳукмронлик қиладиган қандайдир илоҳий куч борлигини таъкидлаб келган. Ҳатто, ўзини «тоза» атеист санайдиган кимсада ҳам Аллоҳнинг мавжудлиги ҳақида аллақандай иккиланиш бўлади.

Хуллас, узоқ йиллар мобайнида Аллоҳ ўз борлигини турли элчилари орқали маълум қилиб келди. Натижада, бир қатор динлар шаклланди. Бироқ, уларнинг аксарияти асл моҳиятидан узоқлашиб, дин атрофидаги одамларнинг шахсий қарашлари билан тўлдирилди. Натижада, жаҳолат ва мутаассиблик авж олиб кетди.

Сўнгра, Аллоҳнинг ўзи Қиёматга қадар ўзгаришсиз қолишини ваъда қилган дин бу дунёга туширилди. Исломнинг асл мақсади инсонларни икки дунё саодатига етказиш. Эътибор беринг: икки дунё. Фақат нариги дунё учун бу дунёдан ёки бу дунё учун наригисидан кеч, дейилмади. Зотан, Ислом мўтадиллик мезонида шаклланган.

Агар қаердадир Ислом бўлиб, бу дунёси обод бўлмаётган бўлса, демак у ерда нимадир хато ишлаяпти, демак у ерда асл Ислом йўқ. Бугун атеистлар оғизларини кўпиртириб, қолоқлиги иддао қилинаётган Ислом ўлкалари асл моҳиятдан узоқлашиб, жаҳолатга ботганлиги сабаб шу кўйга тушмоқда.

Бугун Исломга тош отаётганлар мусулмонлар Андалусиясини унутган кўринишади. Мен ҳозир Исломнинг жаҳон тараққиётидаги ўрнини айтиб ўтирмоқчи эмасман. Қизиқувчилар @Islommerosi каналида батафсил билиб олиши мумкин.

Хуллас, соқолчани қўйиб олиб, ҳар жума масжидга чиқиб, пировардида билганини еб юрган билан одам асл мусулмон бўлиб қолмайди. Ёки ҳижобни ўраб олиб, иккита оятни айтиб беролмай, қўлидан уммат учун манфаатли ҳеч иш келмай, паналарда асл башарани ошкор қилиш муслималикни англатмайди.

Укаларим, сингилларим! Ўқинг! Икки дунёнгизни обод қилиш учун ҳам ўқинг. Ихтилофлардан қочинг. Умрингизни бекорчи нарсаларга сарфламанг. Ибодатингиз ёнида илм ҳам юрсин. Зотан, бугун мусулмонлар ҳар қачонгидан ҳам илмга муҳтож.

Девонайи Ҳақгўй телеграм каналидан олинди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Молик унга Абдуллоҳ ибн Масъуднинг .Банда ёлғонда давом этаверса, қалбига қора доғлар тушиб бориб, охири қалби қорайиб кетади ва Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончилардан давоми...

4831 14:04 / 05.07.2019
Ақли йўқ экандаДаҳрий муаллим синфхонада болаларга Аллоҳнинг йўқ эканини ақлий далил билан исбот қилмоқчи бўлиб шундай дебдиndash Болалар, мени давоми...

5532 16:10 / 09.03.2019
Нафақа отанинг бурчи, болаларнинг ҳаққидир. Болаларнинг нафақаси, уларни озиқовқат, кийимкечак, тураржой билан таъмин этиш отанинг бурчидир. Бу нарсалар ҳалолпок давоми...

4342 09:07 / 10.12.2018
Ҳофиз улкабир Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Абдурраҳмон ибн Фазл ибн Баҳром ибн Абдуссамад Тамимий Самарқандий адДоримий 182 ҳижрий санада Самарқанд шаҳрида дунёга давоми...

4125 21:58 / 27.04.2017
Аудиолар

230170 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148749 14:35 / 11.08.2021