1446 йил 3 зулқаъда | 2025 йил 30 апрель, чоршанба
Минтақа:
Тошкент
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Энг улуғ садақа

09:07 / 10.12.2018 3870 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафақа отанинг бурчи, болаларнинг ҳаққидир. 

Болаларнинг нафақаси, уларни озиқ-овқат, кийим-кечак, турар-жой билан таъмин этиш отанинг бурчидир. Бу нарсалар ҳалол-пок бўлиши матлубдир. Ҳаром касб билан топилган таомни еган мурғак вужуднинг келажакда ҳалол, одобли киши бўлиб етишганини ҳали ҳеч ким кўрмаган. Фарзандларида ахлоқсизлик, одобсизлик, қонун бузишлар илдизини уларнинг халқуми бузилганлигидан излаш керак бўлади. Агар халқумингиз покланмас экан, бор меҳрингизни, топган-тутганингизни сарфлаб тарбиялаган болангиз ота-онага бемеҳр, оқпадар, осий бўлиб улғаяди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида «Эй одамлар! Ер юзидаги нарсалардан ҳалол-покларини енглар», ояти тиловат қилинди. Шунда Саъд ибн Абу Ваққос туриб:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени дуоси қабул бўладиганлардан қилсин», деди.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй Саъд, таомингни пок қилгин, дуоси қабул бўладиганлардан бўласан. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, банда бир луқмани қорнига ташлайди ва ундан қирқ кун амал қабул қилинмайди. Қай банданинг гўшти ҳаромдан ўсган бўлса, олов унга лойиқроқдир», дедилар».

Табороний ривоят қилган.

Ҳар ким ўзи хулоса чиқариб олаверсин. Ўзи нима тановул қилаётганига, аҳлу аёлига нима бераётганига, мурғак гўдакларини нима билан таомлантираётганига бир назар солсин.

Фақир ёш боланинг нафақаси отасига вожиб бўлади.

Бу ҳукмнинг далили Қуръони каримдан олинган.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида бундай деб марҳамат қилади:

ﯗ ﯘ ﯙ ﯚ ﯛ ﯜ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Ҳинд бинти Утба:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, унга билдирмай олганимдан бошқа менга ва боламга кифоя қиладиган ҳеч нарса бермайди», деди.

«Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот».

Икки шайх ривоят қилишган. 

Унга бу ишда худди ота-онаси ва хотинининг нафақасидаги каби бирор киши шерик бўлмайди.

Яъни боланинг нафақаси фақат отага, ота-онанинг нафақаси фақат ўғилга ва хотиннинг нафақаси фақат эрга вожиб бўлади. Унга бу нафақада ҳеч ким шерик бўлмайди.

Балоғатга етган қизнинг эри бўлмаса, нафақаси отасига вожиб бўлади. Кўзи ожиз, ақли йўқ, толиби илм бўлган ўғиллар фақир бўлсалар, уларнинг нафақаси ҳам отага вожиб бўлади. Турмуши бузилиб, қайтиб келган қизнинг нафақаси ҳам отага вожиб бўлади.

Суроқа ибн Жуъшумдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй Суроқа, сенга энг улуғ садақанинг ёки садақадан ҳам улуғроқ нарсанинг далолатини берайми?» дедилар.

«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», деди. 

«Ҳузурингга қайтиб келган ва сендан бошқа таъминотчиси бўлмаган аёл зотига икром кўрсатмоғинг», дедилар». 

Яъни қизингми, синглингми, турмуши бўлмай, оиласи бузилиб, қайтиб келган бўлса-ю, унга сендан бошқа қаровчи, боқувчи бўлмаса ва сен ҳалол касб ила топганингдан уни нафақа билан таъминласанг, икром қилсанг, жаннатга кирасан.


“Соғлом бола” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Уйга етиб борганда кираётиб, ушбу ҳадисдаги дуони ўқийди. . ,. .Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

2377 19:02 / 25.05.2020
Инсон учун бахтли ҳаёт манбаини излашдан олдин ўша инсон деган зотнинг асли, ҳақиқати, мақоми, масъулияти ва бошқа унга оид тушунчалар ҳақида бир тўхтамга келиб давоми...

3451 19:50 / 02.09.2019
Оила барпо бўлгач, шариатимиз келин ва куёвнинг зиммасига бир қанча мажбуриятларни юклаб қўйган. Икки тараф ана шу мажбуриятларни ўз ўрнида адо этса, оила тинч, давоми...

3780 15:10 / 24.03.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам севикли аёлларини хотирлаб, вафо тариқасида унинг яқинларига ҳадялар юбориб турар эдилар.Муҳаббатларини изҳор қилиш учун давоми...

3414 09:30 / 16.06.2019