1447 йил 13 шаъбон | 2026 йил 01 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Олий диний таълим муассасаси рўйхатдан ўтди

09:40 / 10.12.2018 2671 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, шу йил 1 ноябрь куни Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори эълон қилинган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси муассислигида Ҳадис илми мактаби олий диний таълим муассасаси шаклида ташкил этилди ва 5 декабрь куни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилиб, 23-сонли гувоҳномага эга бўлди. Бу ҳақда ДИҚ Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, ушбу олий диний таълим муассасасини Бош қомусимизнинг 26 йиллиги арафасида давлат рўйхатидан ўтказилишида ҳам ўзи хос рамзий маъно бор. Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиши Конституциямиз ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунда белгиланган фуқароларимизнинг диний таълим олишга бўлган ҳуқуқларини амалга оширишлари учун яна бир катта имконият бўлди.

Гувоҳномани топшириш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Ҳадис илми мактаби улуғ алломаларимиз, муҳаддис аждодларимиз ишларини давом эттириш имкониятини тақдим этиши, бу даргоҳда таълим олган ёшларимиз келажакда малакали мутахассислар сифатида аждодларимизнинг давомчиси бўлишга ва динимизнинг эзгу таълимотларини одамлар онгу шуурига сингдиришга хизмат қилишларини алоҳида қайд этдилар.

Тадбирда Ҳадис илми мактаби фаолиятига улкан муваффақиятлар тилаб, эзгу дуолар қилинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Дин ишлари бўйича қўмита
Мавзуга оид мақолалар
Истанбулда Султон Аҳмад I 16031617 даврида олти минорали Султон Аҳмад масжиди, яъни Кўк масжид қурилган. Ўша пайтда Маккадаги биргина Масжидул Ҳаромда 6 та минора давоми...

2896 11:02 / 16.01.2024
Жалолиддин домла Ҳамроқулов фахрий профессор илмий унвони билан тақдирландилар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги кенгашининг давоми...

709 21:04 / 29 январь
2023 йил 22 июнь юртимиз мўминмусулмонлари ҳаётида қувончли ва тарихий кун бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров давоми...

2012 18:14 / 23.06.2023