1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Доғистонда «Солиҳларнинг яхшиликлари» китоби учун кенг кўламли танлов якунланди

20:00 / 25.08.2021 1505 pdf Ўқиш режими + -

1 август куни Бутунроссия бўйлаб «Солиҳларнинг яхшиликлари» китоби учун танлов бошланди. Танловда ёши, дини ва миллатидан қатъи назар, кенг кўламли мусобақада кўпчилик қатнашди.

Танловда саралаб олинган иштирокчилар 22 август куни Доғистон пойтахтида финалда беллашди. Тадбир Махачқалъанинг Марказий Жума масжидида карантин меъёрларига риоя қилган ҳолда бўлиб ўтди.

Доғистон Республикаси муфтияти матбуот хизматининг хабар беришича, финал босқичида Россиянинг турли вилоятларидан 250 га яқин иштирокчи қатнашган.

Танловнинг очилиш маросимида Доғистон Республикаси муфтийлиги, жамоат ва дин арбоблари иштирок этишди.

Умумроссия мусобақаси аҳолининг энг кенг қатламларини қамраб олди. Танлов иштирокчиларидан 30 тест саволларига жавоб бериш таклиф қилинди.

Иккинчи босқичда китоб бўйича 35 саволлар тузилиб, шундан учтаси ёзма шаклида бўлди. Якуний босқич иштирокчиларига 50 та саволга жавоб бериш учун икки соатдан кўпроқ вақт берилди. Шундан 11 таси тест шаклида, қолганлари ёзма топшириқ шаклида ўтказилди.

Танлов ташкилий қўмитаси раиси Ҳасан Маҳмудовнинг сўзларига кўра, икки кун ичида етккчи гуруҳ томонидан иштирокчиларнинг ишлари текширилиб аниқланади.

Танлов ғолибига Доғистон пойтахтидан квартира ва ўн беш нафар совриндорлар қимматбаҳо мукофотлар билан тақдирланади.

Манба
islam.ru
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида .Буюк алломалар юрти 1620 аср боши, медиалойиҳаси ташкил этилиши кўзда тутилган. Медиалойиҳа доирасида Ўзбекистон давоми...

1411 11:13 / 15.04.2025
Рамазон ойи тугаганига қарамай, дунё мусулмонлари яхшилик қилишга интилишмоқда. Шимолий Aнглиянинг Галифакс шаҳрида мусулмонлар жамоаси муҳтожларга бепул давоми...

1951 19:10 / 19.05.2021
Жорий йилнинг 11 август куни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида .Ҳайрат улаброр,га ёзилган шарҳнинг 2китоби тақдимоти бўлиб ўтди.Тақдимотда давоми...

1688 15:00 / 12.08.2021
Бугун 17 январь куни .Йил танлови ndash 2019, нинг тақдирлаш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси .2019 йилнинг энг яхши давлат ёки жамоат ташкилоти, йўналишида давоми...

2102 12:05 / 17.01.2020