1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Дунё ҳаёти алдовдан ўзга нарса эмас

17:02 / 02.12.2018 4391 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

“Билингки, албатта, дунё ҳаёти ўйин кулги ва кўнгилхушлик ҳамда зеб-зийнат, ўзаро фахрланиш, мол-мулкни ва бола-чақани кўпайтириш, холос. У худди ўсимлиги деҳқонларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайдир. Кейинроқ қурийди ва унинг сарғайганини кўрасан. Сўнгра у хас-чўпга айланиб кетадир. Охиратда эса шиддатли азоб бор. Ва Аллоҳдан мағфират ва розилик бор. Ва дунё ҳаёти алдов матоҳидан бошқа нарса эмас” (Ҳадид сураси, 20-оят).

“Мол-мулк, бола-чақа дунё ҳаётининг зийнатидир. Боқий қолувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир” (Каҳф сураси, 46-оят).

“Куфр келтирганларнинг амаллари саҳродаги саробга ўхшар. Ташна одам уни сув деб ҳисоблар. Қачонки унинг олдига келса, ҳеч нарсани топмас. Ва у олдида Аллоҳни топур. Бас, У Зот унинг ҳисобини тўлиқ қилур. Аллоҳ ўта тез ҳисоб қилувчидир” (Нур сураси, 39-оят).

Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам йўл устида ўлган ва ахлат уюмига ташланган бир қўйни кўрдилар. Ёнларидаги шерикларига: «Нима деб ўйлайсиз, шу қўйнинг эгаси учун бирон қиймати борми?» – дедилар. Улар: «Қиймати йўқки, ташлаб юборган!» – дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Борлиғим қудрат қўлида бўлган Аллоҳ номига қасам ичиб айтаманки, илоҳий ахлоқ асосларига номувофиқ ўтказилган дунё ҳаётининг эгаси ҳам Аллоҳ учун қийматга эга эмас. Агар Қуръон асосларига риоя қилмай ўтказилган дунё ҳаётининг Аллоҳ учун хира пашшанинг қанотичалик қиймати бўлсайди, иймонсизларга бир ютум ҳам сув бермасди».

Абу Мусо Ашъорий ҳикоя қилади:

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдиларки:

– Ким дунёсини севса, охиратига зарар беради. Ким охиратини севса, дунёсига зарар беради. Абадий бўлган нарсага ўткинчи бўлган нарса етолмайди. Яна Аллоҳ Расули билдирдилар:

– Ҳар бир хато илоҳий ахлоқ асосларига тўғри келмайдиган ҳарорат (ҳаяжон)лардан туғилади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам супуринди ёнидан ўтаётган эдилар. Бирдан супуринди тепасида тўхтадилар ва: «Дунё ҳаётига келинг!» – деб овоз бердилар. Сўнгра супуриндидан чириган бўз парчаси ҳамда чириган суяк олиб: «Мана, дунё ҳаёти, бу дунёга оид зийнатлар шу латтадай чирияжагига, бу эса сиз ҳар куни кўрадиган гўзал инсонлар вужуди шу чириган суяк ҳолига келажагига ишоратдир!» – дедилар.

Дунё ҳаёти ширин бир ҳолвадир. Аллоҳ сизни ер юзида ўзи ўрнига халифа қилди, қандай яшаб, қандай амал қилишингизга қарайди.

Исо Алайҳиссалом шундай дейди:

– Дунёга сиғинманг, у сизни қул қилиб олмасин! Гўзал ахлоқли бўлиш ва гўзал амаллар қилиш йўли билан Аллоҳ ёнида бир хазина тайёрланг. Бу дунё учун хазина тўплаганларнинг хазинаси офатга мубтало бўлишидан қўрққулироқдир. Ҳолбуки, Аллоҳ ёнида хазина тайёрлаганларнинг хазинаси туфайли офатга мубтало бўлишдан қўрқиш йўқ. Яна Ҳазрати Ийсо алайҳиссалом ҳаворийларига хитобан дейдики:

– Эй ҳаворийларим, сизлар учун мен дунёни кабоб айладим. Уни мендан сўнг такроран тирилтирманг. Дунёда кайфиятга қараб яшаш Аллоҳдан норозиликка сабаб бўлади. Яна охират севгиси ва қайғуси фақат дунёда кайфиятга қараб яшашни тарк этиш орқали ҳосил бўлади. Эй ҳаворийларим, бу дунёдаги ҳаёт кўпригидан Аллоҳ қўйган ахлоқ асосларига мослашган ҳолда ўтингиз. Илоҳий қонунлардан узоқлашманг, кайфиятга қараб ҳаёт кечирманг. Билингизки, ҳар хатонинг ибтидоси Аллоҳнинг йўриғига мослашмасликдадир. Кўпинча бир соатлик ҳавойи яшаш ҳавойи яшаётган кишини орзу-ҳаваслар сари судрайди. Дунё сиз учун ёзиб қўйилди, сиз эса унинг устига ўтирдингиз. У ерда золим давлат кишилари ва хотинлар сизлар билан олишмасинлар. Канда қилмай рўза тутинг ва тўкис ибодат қилинг, шу йўл билан хотинлар билан қилинадиган гуноҳдан сақланасиз. Дунё шундай бир нарсаки, сиз уни излайсиз, у ҳам сизни излайди. Охиратга талабгор бўлган кимсани дунё қувиб юрадики, дунёда ризқи тамом бўлсин. Дунёга талабгор бўлган кимсани охират излаб юрадики, ўлим келиб, тезроқ ёқасидан олсин.

Мусо ибн Йасор ривоят қилади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирдиларки:

“Молнинг кўплиги сизни алдайди. Одамзот: «Молим, молим!» – дейди. Сизнинг еб тугатганингиздан, кийиб эскитганингиздан ва ёхуд садақа қилиб мангуликка эришганингиздан бошқа молингиз борми? (Одамзодни боқий қиладиган, яъни умрбод «молим» деса бўладиган нарсаси: берган садақалари, қилган эзгу амаллари ва ҳоказолардир)”.

Абу Ҳурайра ҳикоя қилади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга дедиларки:

– Эй Абу Ҳурайра, дунёни ипидан игнасигача сенга кўрсатайми? Мен: «Ҳа, кўрсатинг, эй Расулуллоҳ!» – дедим. Қўлимдан тутдилар-да, Мадинанинг дараларидан бирига етаклаб бордилар. У ерда: инсоннинг бош суяклари, ичак-чавоқлари, латтага айланган бўз парчалари ва чириган суяклар уюлиб ётган бир ахлат тепа бор эди. Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Абу Ҳурайра, – дедилар, бу бош суяклар ҳам сизлар каби тирик эдилар, орзу-ҳаваслари ҳам сизларникига ўхшарди. Бугун эса улар терисиз бир суяк, холос. Кейинроқ булар ҳам чириб, тупроқ ҳолига келади. Анави ичак-чавоқлар қандай топсалар топиб (ҳаром-ҳариш), меъдаларни тўлатиб еган-ичгандилар. Анави эски латта, бўз парчалари улар кийган либослар эди. Энди уларни бу ерда шамоллар ўйнаётир. Бу суяклар эса, улар фойдаланган ҳайвонларнинг суякларидир. Ким бу дунё дардида йиғламоқчи бўлса, йиғлайверсин!» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзларидан кейин йиғимизнинг кети узилмади, борган сари кучаяверди”.

Абу Ҳомид Ғаззолий, 

“Мукошафат-ул қулуб” асаридан

Мавзуга оид мақолалар
Ҳаёт учун зарур бўлган нарсалардаги зоҳидлик қуйидагилар 1. Таомдаги зоҳидлик. Бунда зоҳид очликни даф қилишга кифоя қилувчи ва баданига мувофиқ таом билан давоми...

1837 19:00 / 01.04.2023
1. Аллоҳга йўлиқишни севиш. 2. Аллоҳга маъсият қилмаслик. 3. Аллоҳнинг тоатини лозим тутиш, дангасалик ва ҳавойи нафсга эргашишдан йироқ бўлиш. 4. Аллоҳнинг зикрини давоми...

2023 19:00 / 23.07.2023
Маълумки, энг катта маънавий жиноятлардан ҳисобланган ҳасад сиёсий, иқтисодий ҳамда бошқа соҳаларда кўплаб зарар келтирувчи ижтимоий дарддир. Ҳа, ҳасад айнан давоми...

3354 05:00 / 28.02.2017
96. Бир киши Ҳузайфа розияллоҳу анҳуга quotМен мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқаманquot, деди. У киши ундан quotХоли қолганингда намоз ўқиб, гуноҳ қилганингда истиғфор давоми...

5162 10:35 / 27.03.2017