Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Тазкия дарслари (160-дарс). Риёнинг даражалари

19:00 / 20.11.2021 3995 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1-даража: Бу даража энг ёмони ҳисобланади. Унда риёкор савобни мутлақо ирода қилмайди. Мисол учун, одамлар кўришлари учун намоз ўқийди. Аммо ўзи ёлғиз бўлса, ўқимайди. Баъзида риё уни таҳоратсиз намоз ўқишга ҳам олиб боради.

2-даража: Савоб умиди «Одамлар амалимни кўрсин», деган умиддан кўра озроқ. Бу даражадаги риёнинг гуноҳи олдингисиникидан озроқ бўлади.

3-даража: Савоб ва риё мақсади тенг бўлади. Агар улардан биригина бўлса, амални қилмай қўяверади. Аммо икки мақсад жам бўлганда амални қилишга рағбат қўзғалади. Бу ҳам гуноҳ ҳисобланади.

4-даража: Одамларнинг билиши амалини яхшилаб қилишига сабаб бўлади. Агар одамлар билмаса ҳам, амални қилаверади. Бу даражадаги риёда савобнинг асли ботил бўлмайди. Аммо савоб нуқсонга учрайди. Бундай ишнинг соҳиби риёси миқдорича иқобга ва савоб умиди миқдорича савобга сазовор бўлади.

«Руҳий тарбия» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сенга кафолат берилган нарсага тиришиб ҳаракат қилишинг ва сендан талаб қилинган нарсада сусткашлик қилишинг, сендаги қалб кўзининг кўр бўлиб қолганига давоми...

4285 05:00 / 01.03.2017
Шиблий роҳматуллоҳи алайҳ бир куни Ҳижозга бориш учун йўлга чиқади ва йўлиБағдоддан ўтади. Ўша вақтдаги халифа Хорун Рашид Шиблий ҳазратларининг давоми...

4516 05:00 / 07.03.2017
Муриднинг ҳоли қуйидаги олти ҳолдан бири бўлади. 1. Обид. 2. Олим. 3. Таълим олувчи. 4. Волий. 5. Ҳунарманд. 6. Аллоҳ таолонинг муҳаббатига ғарқ бўлган одам. .Обид, давоми...

3859 13:30 / 20.06.2020
Аллоҳ таоло бидъатни қоралаб, Ҳадид сурасида марҳамат қилади .Сўнгра уларнинг ортидан расулларимизни кетмакет юбордик ва Ийсо ибн Марямни давоми...

3975 18:30 / 09.10.2021