1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Ухлашдан олдин уч маротаба ўринни қоқиш – суннат

15:03 / 01.12.2018 5898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғарб олимлари инсон ухлаётган вақтда танасидан ўлик ҳужайралар кўрпага тушишини, улар вақтида тозаланмаса, кўпайиб, ётган инсоннинг жисмига қайта ёпишиб, касалликлар келтириб чиқаришини аниқлашди.

Ўлик ҳужайралар ҳар турли йўл билан тозаланса ҳам кетмаслигини, маълум қисми қолишини, айнан уч бора қоқиш билан улар бартараф бўлишини исботладилар.

Бу ғарб олимлари ким эканликлари, у микроорганизмлар қандай тур эканлиги, қандай касалликлар келтириб чиқариши номаълум. Лекин ҳақиқат шуки, Аллоҳ таолонинг “Сизлар кўриб турган нарсалар билан қасам ичурман. Ва сизлар кўрмайдиган нарсалар билан ҳам” ("Ҳааққоҳ" сураси 38-39-оятлар) деганидан биз, бу кўриш даражамиз билан кўришга қодир бўлмаган олам ҳам борлиги маълум, аниқ.

Замонавий илм ҳам кўрпа-тўшакларимизда бизга кўринмайдиган, инсоннинг тўкилиб тушган териси билан озиқланадиган каналар мавжудлигини исботлайди. Уларнинг умри бир ой. Урғочиси бир бор тухум қўйганида ҳар гал 20-30 та қўяди. Муносиб ҳарорат ва 50-80% намликда шиддат билан кўпаяди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Сизлардан бирингиз тўшагига ётмоқчи бўлса, изорининг ичи билан уни 3 маротаба қоқсин. Зеро у унда нима борлигини билмайди” дедилар. (“Саҳиҳул Бухорий” 6320).

Ҳадисдан олинадиган фойдалар

– Қўл билан эмас, изор билан қоқишга буюришлари, инсон ўзи билмаган ҳолда зарар юққан қўлини оғизга ё бурунга теккизиб зарарланмаслик учундир.

Изорнинг ич томони билан қоқишлик эса, унинг ташқи кўринишини асраш учундир.

“У ҳаводан нутқ қилмас” (“Нажм” сураси, 3-оят) Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳар бир сўзлари асосли эканлигини, унда ҳали кашф қилинмаган илмий мўъжизалар борлигини исботлайди.

Доктор Маҳмуд Абдуллоҳ Нажо

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръоний дориСавол Кўзга оқ тушганда жарроҳлик ёки дори томизишдан бошқа муолажалар ҳам бормиЖавоб Илмий қўлланма ва илмий назарияларда умумий уринишлар бор. давоми...

6617 16:40 / 15.12.2018
Она қорнидаги ҳомиланинг ривожланиши, ўсишига ҳомила ипи сабаб бўлади. Ҳомила ипининг узунлиги ўртача 50 см бўлади. Ушбу ипнинг ичида учта тешик бор. Улардан давоми...

2853 15:00 / 03.01.2021
Фаол бўлиш ва уйқунинг тез тарқалишини таъминлаш учун уйғонганингиздан сўнг дарҳол бажаришингиз мумкин бўлган энг яхши машқлар қандай Ҳурматли давоми...

5315 13:44 / 26.02.2024
биринчи мақола Ушбу мақолада Қуръони Каримнинг баъзи лафзларидаги мўъжизалари баён этилган. Мақолани тадаббур билан мутолаа қилган ўқувчи Қуръони давоми...

2772 11:00 / 27.04.2023