1447 йил 14 жумадис сони | 2025 йил 05 декабрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Танамиздаги мўъжизалардан бири

11:00 / 03.12.2023 5553 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Буйрак ҳар йигирма сонияда сийдик томчиси ажратади ва бу томчилар сийдик қопчаси (қовуқ) да тўпланади. Шу қопча тўлса, инсон қазои ҳожатга боради. Агар инсон танасида шу қопча бўлмаганида эди, у бир жойда кетма-кет бир неча соат тура олмаган, балки ҳар йигирма сонияда ҳожатхонага қатнаган бўлар эди. Сийдик қопчаси саратонига чалинган беморлардан бирининг қовуғи олиб ташланиб, ўрнига жарроҳлик амалиёти натижасида бошқа нарса идиш сифатида қўйилади. Шифокор беморга юзланиб: «Танангизда табиий сийдик қопчаси бўлган пайтларда унинг тўлганини сезиб, ҳожатхонага борар эдингиз. Энди эса сизга ўрнатилган сунъий қовуқ орқали сийдик тўлганини сеза олмайсиз. Шунинг учун ўзингиз хоҳ кечаси, хоҳ кундузи бўлсин ҳар соатда ҳожатхонага боришингиз керак. Акс ҳолда сунъий қопча ёрилиб кетиб, бу ҳол ўлимга олиб келиши мумкин»лигини айтди.

Азиз биродарим, ўзингиздаги шу неъмат ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Қаранг, Аллоҳ таоло инсон танасидаги энг муҳим аъзоларидан бир бўлган қовуқни бир қанча мушаклар билан жиҳозлаб қўйган. Бу мушаклар инсон бавлдан бир неча сония ичида бўшанишида жудда катта хизмат қилади. Агар шу мушаклар бўлмаса, инсон ҳар гал ҳожатхонага кирганда, бавлдан бўшаниши учун ўн беш дақиқа вақт сарфлаган бўлар эди.

Танамиздаги биргина аъзо ҳақида тафаккур қилар эканмиз, Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ёдимизга келади:

هَذَا خَلْقُ اللَّهِ فَأَرُونِي مَاذَا خَلَقَ الَّذِينَ مِن دُونِهِ بَلِ الظَّالِمُونَ فِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ
 

«Бу Аллоҳнинг яратганидир. Қани, Менга кўрсатинг-чи, Ундан бошқалар нимани яратдилар. Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар» (Луқмон сураси, 11-оят).

Яъни, борлиқдаги барча мавжудотларни Аллоҳ таоло яратгандир. Шу жумладан инсонни ҳам. Худо бўлгани учун У Зот шуларни яратган. Сизлар, эй мушриклар, Аллоҳдан бошқа яна худолар бор, деяпсизми? Агар улар сиз айтганингиздек, худо бўлса, қани, айтинг-чи, улар нимани йўқдан бор қилиб, яратганлар? Улар яратган нарсаларни кўрсатинглар-чи!

«Йўқ! Золимлар очиқ-ойдин адашувдадирлар».

Йўқ, у сохта худолар ҳеч нарсани ярата олмаслар. Аллоҳга ширк келтириш ила катта зулм қилган мушриклар очиқ-ойдин адашувдадирлар.

Азизлар, инсон ҳали ўзини-ўзи тўлиқ ўрганиб охирига етмаган. Танамиздаги биргина аъзоимизнинг вазифаси билан қисқача танишдик. Биз сезмаймиз, аммо тана аъзоларимиз бизнинг соғлом яшашимиз учун ўз вазифасини сусткашликка йўл қўймай бажаради. Бу эса, Роббимизнинг бизга улкан марҳаматидир. Биз бандалар ўзимиздаги неъматларни қадрига етиб, уларнинг шукрини адо этиб боришимиз, бирор аъзоимиз беморликка чалинса, уни дарҳол шифокорга кўрсатиб, муолажа қилишга уринишимиз лозимдир.

Аллоҳ таоло саломат юрганларни офиятда бардавом айлаб, беморларга комил ва ожил шифо берсин!

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси.

Хуршид Маъруф тайёрлади.

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Таржимон
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввалги мақолада тафаккурнинг маъносини баён қилиб, тафаккур ҳақидаги оят ва уламоларнинг сўзларини келтирган эдик.Қушбалиқ ёки учувчи балиқни давоми...

2246 09:10 / 30.09.2021
Шифобахш хусусиятларга бой занжабил ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда жаннат эгаларига берилган хушхабарларда .Ва улар уерда аралашмаси занжабийл бўлган давоми...

58958 16:00 / 04.03.2021
Динимизда номаҳрам аёлга қарашдан қайтарилган. Бегона аёлга шаҳват ила боқиш ҳаром. Аллоҳ таоло бандаларига бир ишни қилишни ёки бирор нарсани тановул этишни давоми...

3921 11:16 / 08.09.2021
Асаларининг ўзи, яшайдиган уяси, босиб ўтадиган йўли, шира йиғадиган ўсимликлари ҳамда у етиштирадиган шифобахш асал ҳақида Қуръони Каримда оятлар бор. давоми...

3963 11:00 / 10.06.2022
Аудиолар

210824 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130087 14:35 / 11.08.2021