1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Малайзияда 249 та Қуръон ҳофизи талабаларига дипломлар топширилди

15:03 / 21.11.2018 2523 pdf Ўқиш режими + -

Малайзия Таълим вазирлигининг маълум қилишича, Қуръони каримни ёдлашга ихтисослашган учта диний лицейнинг 249 та талабасига вазирликнинг дипломлари топширилди. IQNA ахборот агентлигининг Malayi Mail шўъбаси берган хабарда, Таълим вазири Масзлии Малик бу билан Ҳукуматнинг исломий таълимга бўлган эътиборини янада кучайтиришни мақсад этганини маълум қилган.

“Қуръони каримни ёдлаш дастури 2014 йилдан бошлаб, учта лицейда 30 жузъ Қуръони каримни тўлиқ ёдга олиш асосида йўлга қўйилган эди. Бу ердан чиқадиган қорилар келажакда тўғри ва қатъий диний қарашларга эга бўлган инсонлар бўлиб етишадилар. 2018 йилгача Дастур бўйича яна 17 та диний мактаб, 11 та ўрта мактаб ва 4 та интернат мактабларида ҳам ўқувлар ташкил этилди”, дейди Таълим вазири.  

Қуръони карим таълимининг аҳамияти ҳақида гапирган вазир, бу ишлар одамларнинг диний билим савиясини оширишга катта хизмат қилиши, ҳофизликнинг беқиёс аҳамиятига тўхталиб, Қуръонни ёдлаш дастури маҳаллий оилалар томонидан мамнуният билан қарши олинганини алоҳида эътироф этди.

Islom.uz портали таҳририяти  

Мавзуга оид мақолалар
Islom.uz портали томонидан тақдим этилган, халқимизнинг қалбидан жой эгаллаб улгурган .Қуръонда зикри келган инсонлар қиссаси, мультсериалини энди сиз қорақалпоқ давоми...

2120 16:04 / 19.04.2021
Жорий йилнинг 30 август куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари ndash инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Ислом тараққиёт банки ИТБ президенти давоми...

2092 19:30 / 01.09.2021
Тошкент шаҳридаги .Кўкча Оқтепа, жоме масжиди имомхатиби Абдуллоҳ домла Ғуломовга оталари Абдуғани ҳожи Ғуломовнинг вафоти муносабати билан у кишининг барча давоми...

1353 11:26 / 30.12.2025
Мақола мавжув эмас

6416 05:00 / 11.03.2017