1447 йил 24 ражаб | 2026 йил 13 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудия Арабистони мамлакатдаги саводсизликни тугатмоқчи

12:30 / 21.11.2018 3359 pdf Ўқиш режими + -

Таълим вазрлигининг маълум қилишича, янги ишлаб чиқилган лойиҳага мувофиқ 2024 йилгача мамлакатда саводсизлик бутунлай тугатилади, деб хабар беради "Arab News" ахборот агентлиги.

Аёл ва эркаклар ҳамда болаларнинг чорак қисми ўқиш ёки ёзишни билмайдиган шундай шароитда бу каби жиддий ташаббуснинг илгари сурилгани қатор халқаро экспертлар ва таълим муассасалари томонидан қўллаб-қувватланган.

Маълумки, шу йилнинг бошида Саудия Арабистони 2030 йилгача мамлакатдаги саводхонлик даражасини 100 фоизга кўтаришга ваъда берган эди. Экспертларнинг айтишича, саводсизлик муаммоси дунё иқтисодиёти ривожига катта тўсиқ бўлиб, унинг умумий зарари 1 триллион АҚШ долларини ташкил этади. Рақамларга қараганда, бугун дунёда тахминан 750 млн нафар ёши катта бўлган инсон умуман ўқиш-ёзишни билмайди.

“Агар Саудия Арабистони ўз мамлакатига саводсизликни йўқотиш бўйича сармоя киритадиган бўлса, бу, ўз навбатида бошқа араб давлатлари учун ҳам ажойиб мисол бўлади. Улар муваффақиятга эришишнинг энг фойдали модел ва амалиётларини баҳам кўрадилар”, дейди ProLiteracy дастурининг катта мутахассиси Алёша Андерсон.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 2021 йил 11 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Қарши туманида ХI асрда яшаб ўтган улуғ мутафаккир олим, Абу Муин Насафий мақбарасини зиёрат қилиш мақсадида бир давоми...

1958 17:04 / 11.11.2021
Дубай валиаҳд шаҳзодаси ва Дубай Ижроия кенгаши раиси шайх Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рошид Ал Мактум муфтийлар, имомлар, муаззинлар, мусулмон воизлари, олимлар ва давоми...

1872 13:45 / 19.04.2023
Бугун, 5 август куни .Хадичаи Кубро, аёлқизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасида янги ўқув йили учун кўзи ожиз абитуриентларнинг қабул имтиҳонлари бўлиб давоми...

5060 15:26 / 05.08.2024
Жорий йилнинг 1011 октябрь кунлари Қозоғистон Республикасининг Остона шаҳрида Жаҳон ва анъанавий динлар етакчиларининг VI қурултойи съезди бўлиб ўтади. Ушбу давоми...

3029 20:05 / 09.10.2018