1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ақийқа – бола саломатлигига гаров

15:04 / 14.11.2018 3861 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг бандаларига берадиган сон-саноқсиз неъматларидан бири – фарзанд туғилиши муносабати ила ақийқа қилиш бўлиб, бу ота-онанинг бурчларидан биридир.

Демак, бир боланинг соғ-саломат туғилиши, уни туққан онасининг соғ қолиши бутун инсоният учун Аллоҳ таолонинг чексиз инояти ва лутфу карамидир. Ҳар бир туғилган фарзанд инсоният учун Аллоҳ таолонинг катта неъматидир.

Шунинг учун ҳам туғилган ҳар бир фарзанд учун Аллоҳ таолонинг Ўзига шукр қилиш керак бўлади. Ўз-ўзидан «Фарзанднинг туғилиши муносабати ила Аллоҳ таолога шукр қилиш қандай бўлади?» деган савол юзага келади.

Ҳар ким ўзи билиб шукр қилади, дейилиши мумкин. Ҳамма ўз билганича шукр қиладиган бўлса, шукр қиламан деб, куфрга ўтиб кетиш ҳам ҳеч гап эмас.

Энг оддий мисол: Авваллари бола туғилиши муносабати билан «ювиш» деган маросим қиладиганлар бор эди. «Ювиш»да келганларга тўйгунича ароқ ичириларди. Энди ўзимиз ўйлаб кўрайлик. Аллоҳ таоло бировга фарзанд неъматини ато этди, катта бахт берди. Энди бу кимса ўша неъматнинг қувончини нишонламоқчи. Шукронаси эса неъматни берган Зот – Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсани ичиб, Аллоҳга нисбатан катта гуноҳ қилишдан иборат. Бу ақлга тўғри келадими? Ундан ташқари, бола туғилиши муносабати билан турли бидъат ва хурофотдан иборат ишларни қиладиганлар ҳам бор эди.

Аллоҳга тўғри шукр келтиришни Аллоҳ таолонинг Ўзининг таълимотлари тўпламидан – Исломдан олиш тўғри бўлади. Ислом шариатида эса оилада бола туғилиб, орага янги бош келиб қўшилганини Аллоҳ таолонинг Ўзи мусулмон бандаларига ҳалол қилган ҳайвонлардан бирининг бошини кесиб, нишонланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига мувофиқ, боланинг соғ-саломат туғилганига ва уни туққан онасининг соғ қолганига шукрона келтирилади.

Ўйлаб кўрадиган бўлсак, Аллоҳ учун қўй сўйиб, шукрона қилишни даъво қилсак ҳам, бу маросимдан ўзимиз фойдаланамиз: таомланамиз, ижтимоий алоқаларимизни мустаҳкамлаймиз ва ҳоказо. Сўйилган қўйнинг гўшти ҳам, ёғи ҳам ва бошқа қисмларидан бирор зарраси ҳам Аллоҳ таолога етиб бормайди. У ҳолда нега энди «Аллоҳ учун қилдим», дейилади? Бу каби ишларнинг Аллоҳ учунлиги нимада? Бу ҳақли саволнинг жавобини Қуръони Каримдан топамиз.

Аллоҳ таоло Ҳаж сурасида марҳамат қилади:

ﯥﯦﯧﯨﯩﯪﯫﯬﯭ ﯮﯯ ﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷﯸ ﯹ ﯺ ﯻ

«Уларнинг гўштлари ҳам, қонлари ҳам зинҳор Аллоҳга етмас. Лекин Унга сиздан тақво етадир. Шундай қилиб, сизни ҳидоят қилгани эвазига Аллоҳга такбир айтишингиз учун уларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйди. Яхшилик қилувчиларга башорат бер» (37-оят).

Шукрона учун сўйилган ҳайвонларнинг гўштларини ҳам, қонларини ҳам Аллоҳ таоло олмайди. У Зот уларга муҳтож эмас. Ният билан ҳайвон сўйишдан мақсад, банданинг Аллоҳ амрига итоатини, тақвосини намоён этишдир. Банда ихлос билан Аллоҳнинг йўлида ҳайвон сўймоқдами, демак, ўша банданинг Аллоҳ таолога тақвоси бор экан. Аллоҳнинг розилиги учун борини қурбон қилишга тайёр экан. Шу билан бирга, бундай амални қилиш банда учун Аллоҳни улуғлашга бир фурсатдир.

«Шундай қилиб, сизни ҳидоят қилгани эвазига Аллоҳга такбир айтишингиз учун уларни сизга беминнат хизматкор қилиб қўйди».

Банда Аллоҳни қанча улуғласа, шунча кам. Биргина ҳидоятга бошлаб қўйганлиги учун қанча такбир айтса, оз. Ҳайвон сўйиш ҳам, Аллоҳнинг йўлида ҳар қандай қурбонлик беришга тайёр эканини кўрсатиш ҳам ўша ҳидоят учун Аллоҳ таолони улуғлашдир.

«Яхшилик қилувчиларга башорат бер».

Яъни тасаввурни, эътиқодни, амални, ибодатни ўнглаган ва бошқа бурчларни яхши адо этадиганларга хушхабар бер.

Демак, ниятни ва амални Аллоҳнинг динига тўғри қилганлиги учун инсон ақийқа қилиш билан шукронани тўғри келтиради ва бу иши учун ажру савоб ҳам олади.

Ақийқа қилишда шукрона билан бирга, бола туғилиши муносабати ила шодиёна қилиш ва қувончни намойиш этиб, фарзанд туғилганини нишонлаш ҳам бор. Ушбу муносабат ила яна бир муҳим нарсани эслатиб ўтиш керак бўлади.


“Соғлом бола” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юқорида зикр қилинган далил ва ҳужжатлардан Ислом инсонларни илмга тарғиб қилибгина қолмай, балки ўзи ҳам айнан илмий асосга эга эканини билиб оламиз. Исломнинг давоми...

2924 19:30 / 13.10.2019
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, ўқувчилар. GRAND TAaposLIM томонидан эълон қилинган иншолар танловига қатнашиш мақсадида иншоимни бошлар эканман, шуни аниқ айта давоми...

1632 15:00 / 23.10.2020
Абу Исҳоқ айтади .Амр ибн Шураҳбил тўшагига ётаётиб, .Қанийди онам мени туғмаганда эди,, деди. Аёли унга .Эй Абу Майсара, Аллоҳ сизга яхшилик қилмадими Сизни Исломга давоми...

1930 08:06 / 30.03.2020
Аллоҳ таоло сизни Ўзига қайтариш учун касал қилади. Агар Унга қайтсангиз, касалликни аритади. Ахир, энди унга ҳожат йўқкуСизни тавозели бўлишингиз учун бемор давоми...

4685 08:35 / 09.06.2019
Аудиолар

213525 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132735 14:35 / 11.08.2021