1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Талоқ (рисола) (4)

05:00 / 15.02.2017 9388 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ТАЛОҚНИНГ ТЎРТИНЧИ ШАРТИ БЕДОР БЎЛИШИ

Талоқнинг тўртинчи шарти талоқ қўювчи бедор бўлишидир. Шунинг учун уйқусраб ёки уйқусида қўйилган талоқ талоқ ҳисобланмайди. Бу ҳақда Али розияллоҳу анҳудан қуйидаги ривоят нақл қилинади: 

عَنْ عَلِىٍّ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ : «رُفِعَ الْقَلَمُ عَنْ ثَلاَثَةٍ عَنِ النَّائِمِ حَتَّى يَسْتَيْقِظَ وَعَنِ الصَّبِىِّ حَتَّى يَحْتَلِمَ وَعَنِ الْمَجْنُونِ حَتَّى يَعْقِلَ».

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

“Қалам уч кишидан кўтарилди: уйқудаги кишидан то уйқудан тургунича, сабийдан то балоғатга етгунича, мажнундан то хуши ўзига келгунича”, дедилар” (Байҳақий ривояти).


БЕШИНЧИ ШАРТ ТАЛОҚ ҚЎЙИЛМИШ ТАЛОҚ ҚЎЮВЧИНИ НИКОҲИДА БЎЛИШИ

Талоқ қилинаётган аёл талоқ қўювчини талоқ қўяётган вақтда никоҳида бўлиши талоқнинг бешинчи шарти ҳисобланади. Шу боис никоҳида бўлмаган аёлларга талоқ қўйилса, талоқ воқе бўлмайди. Масалан, бир киши бир аёлга уйланишни хоҳлади ва никоҳдан олдин унга талоқ қўйди. Бас талоқ воқе бўлмайди.

وَيَقَعُ طَلَاقُ كُلِّ زَوْجٍ إذَا كَانَ عَاقِلًا بَالِغًا وَلَا يَقَعُ طَلَاقُ الصَّبِيِّ وَالْمَجْنُونِ وَالنَّائِمِ

“Оқил, болиғ ҳар бир эрнинг талоғи воқе бўлади. Сабий, мажнун ва уйқудаги шахсларнинг қўйган талоқлари воқе бўлмайди” .

عَنْ عَلِيِّ بْنِ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "لَا طَلَاقَ قَبْلَ النِّكَاحِ".

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

“Никоҳдан олдин талоқ йўқ” дедилар” (Ибн Можа ривояти).


ОЛТИНЧИ ШАРТ ТАЛОҚ НИСБАТИНИ НИКОҲИДАГИ АЁЛГА БЕРИШ

Талоқ қўювчи сароҳатан ёки далолатан никоҳидаги аёлга талоқ нисбатини қилиши талоқнинг охирги шарти ҳисобланади. Талоқ вақтида аёли олдида бўлиши зарур эмас. Шунинг учун нисбатсиз “талоқ” лафзини ишлатиш билан ёки бегона аёлга талоқ нисбатини қилиш билан аёли талоқ бўлмайди.

وَلَكِنْ لَا بُدَّ فِي وُقُوعِهِ قَضَاءً وَدِيَانَةً مِنْ قَصْدِ إضَافَةِ لَفْظِ الطَّلَاقِ إلَيْهَا عَالِمًا بِمَعْنَاه

“Лекин, у(талоқ)ни қазоан ҳам, диёнатан ҳам тушиши учун талоқ лафзини ун(аёл)га у(талоқ)ни маъносини билган ҳолда изофани қасд қилиши лозим” .


ТАЛОҚНИ ИЗОФА ҚИЛИШ

Талоқнинг шартларидан талоқ нисбатини аёлга изофа қилишдир. Усиз талоқнинг воқе бўлиши мубҳам бўлиб қолади. Мубҳамлик билан талоқ эътиборга олинмайди. Нисбат икки хил бўлади: биринчиси, сариҳ нисбат, яъни ҳақиқий нисбат; иккинчиси, маънавий нисбат. Талоқ воқе бўлиши учун ушбу икки нисбатдан бири бўлиши талаб этилади.

Сариҳ нисбат – талоқ қўювчи талоқ нисбатини никоҳидаги аёлга очиқ ва равшан тарзда йўналтиради ёки аёлни исмини очиқ-ойдин тилга олади, масалан, Зайд: “Мен аёлим Ҳиндга талоқ қўйдим” ёки “Мени аёлим талоқ” ёки бармоғи билан ишора қилиб “У аёлга талоқ” ёки “У аёл талоқ бўлувчи” дейди. Ушбу зикр қилинган барча суратларда нисбат аниқ, равшандир.

Маънавий нисбат – талоқ нисбати аниқ ва равшан бўлмайди, балки сабаб ва қариналар ёрдамида талоқ нисбати аёлига эканлиги билинади. Масалан, бир киши аёлига ишора қилмай, исмини айтмай “Талоқ бўлувчи” ёки “Талоқ қилдим” ёки “Талоғини бердим” ёки хотинига “Сенга бир талоқ бердим” деди, сўнг бироз сукут қилгач “Икки талоқ ва уч талоқ” деса уч талоқ воқе бўлади. Агар хотинига “Сенга бир талоқ” деб, сўнг “Икки” деди, уч талоқ воқе бўлади. Чунки, бу ерда “икки, уч” сўзларида ошкора нисбат топилмасада, ҳолат эътибори билан иккидан хотинига икки талоқ қўйгани тушинилмоқда.

وَلَوْ قَالَ لَهَا دادمت يَكُ طَلَاق وَسَكَتَ ثُمَّ قَالَ وَدَوٍ طَلَاق وَسَهِّ طَلَاق تَقَع الثَّلَاثُ وَلَوْ قَالَ ترايك طَلَاق وَسَكَتَ ثُمَّ قَالَ : وَدَوٍ يَقَعُ الثَّلَاثُ وَلَوْ قَالَ دَوٍ بِغَيْرِ الْوَاوِ إنْ نَوَى الْعَطْفَ تَقَعُ الثَّلَاثُ وَإِنْ لَمْ يَنْوِ تَقَعُ وَاحِدَةٌ كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ .

“Агар эр аёлига: “Бир талоқ бердим” деса ва сукут қилса, сўнгра (хотинига нисбат бермай): “Икки талоқ, уч талоқ” деса, уч талоқ воқе бўлади. Агар эр хотинига: “Сенга бир талоқ” деб, сукут қилса, сўнг: “Икки” деса, уч талоқ воқе бўлади. Агар икки деганда вов боғловчисини қўшмай иккини аввалги бирга қўшишни ирода қилган бўлса, уч талоқ тушади. Агар иккини аввалги бирга боғлашни ирода қилмаган бўлса, бир талоқ воқе бўлади. “Хулоса”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия). Қаранг, бу ерда сукут қилганидан сўнг “икки” сўзини зикр қилиб, ундан кейин талоқ лафзини ва хотинига очиқ нисбатни айтмади. Лекин, талоқ тушади деб ҳукм қилинди.

Буларнинг барчасига маънавий нисбат деб айтилади ва ушбу нисбат билан талоқ воқе бўлади. Чунки, эр ўз аёлигагина талоқ қўя олади, ўзга аёлларга талоқ қўя олмайди. Шу сабаб юқорида келтирилган иборалар билан талоқ воқе бўлади. Ҳа, агар маънавий нисбат ҳам мавжуд бўлмай, ибора бутунлай мубҳам бўлиб қолса, талоқ воқе бўлмайди.

Аллома Шомий ҳам маънавий нисбатни эътиборга олиб, талоқ воқе бўлади деб ҳукм қилганлар: 

لَمْ يَقَعْ لِتَرْكِهِ الْإِضَافَةَ إلَيْهَا أَيْ الْمَعْنَوِيَّةَ فَإِنَّهَا الشَّرْطُ وَالْخِطَابُ مِنْ الْإِضَافَةِ الْمَعْنَوِيَّةِ، وَكَذَا الْإِشَارَةُ نَحْوُ هَذِهِ طَالِقٌ، وَكَذَا نَحْوُ امْرَأَتِي طَالِقٌ وَزَيْنَبُ طَالِقٌ.

“Аёлга нисбатни тарк қилгани учун талоқ воқе бўлмайди. Нисбат беришни тарк қилгани учун, яъни маънавий нисбат беришни. Чунки (талоқда) нисбат бериш шартдир. Хотинига гапириб турганлиги маънавий нисбатдир. Шунингдек, “Бу (аёл) талоқ” деб ишора қилиш, “Аёлим талоқ” ёки “Зайнаб талоқ” дейиш ҳам” .

Шу боис талоқда ҳеч бўлмаганда маънавий нисбат топилиши зарурийдир. Маънавий нисбат бериб эр талоқ лафзини айтиб: “Мен бу билан аёлимни ирода қилмаган эдим” деса, қазоан у қилган даъвога эътибор берилмай, талоқ воқе бўлади деб, ҳукм қилинади. Лекин диёнатан талоқ тушмайди. Демак, аёлга талоқ нисбатини сариҳ қилиш шарт эмас, маънавий нисбат ҳам талоқ тушишга кифоя қилади.

فَأَوْقَعُوا بِهِ الطَّلَاقَ مَعَ أَنَّهُ لَيْسَ فِيهِ إضَافَةُ الطَّلَاقِ إلَيْهَا صَرِيحًا، فَهَذَا مُؤَيِّدٌ لِمَا فِي الْقُنْيَةِ، وَ ظَاهِرُهُ أَنَّهُ لَا يُصَدَّقُ فِي أَنَّهُ لَمْ يُرِدْ امْرَأَتَهُ لِلْعُرْفِ، وَاَللَّهُ أَعْلَم

“Талоқ нисбати аёлга сароҳатан бўлмаган (маънавий нисбат мавжуд) иборалар билан ҳам талоқни воқе қилдилар. Бу “Қуня”да ҳам таъкидлангандир. Зоҳир гап шуки, (маънавий нисбат бериб айтилган талоқ ибораларидан) уруфда аёлини ирода қилмаган деб айтилса, тасдиқ қилинмайди. Валлоҳу аълам” .


МАЪНАВИЙ НИСБАТ БЕРИЛГАН СУРАТДА ТАЛОҚ ҚАЗОАН БЎЛАДИМИ ЁКИ ДИЁНАТАН БЎЛАДИМИ?

Талоқнинг нисбатини хотинига ошкора берилган суратда талоқ қазоан ҳам, диёнатан ҳам воқе бўлади. Нисбат маънавий бўлса, эр талоқ қўйганлигини инкор қилмаса, қазоан ҳам, диёнатан ҳам талоқ воқе бўлади. Агар, эр қасам ичиб: “Мен бу билан аёлимни ирода қилмаганман ва аёлимни талоқ қўймадим” деса, хотинини ирода қилмаганлик эҳтимоли бор бўлгани учун диёнатан (ўзи билан Аллоҳ ўртасида) талоқ воқе бўлмайди. Лекин, қарина ва далилларга биноан қазоан талоқ воқе бўлади деб ҳукм чиқарилади.

Ҳа, агар қози ёки муфтий у талоқни эътиборга олиб, эр-хотин ўртасини ажратса, эр-хотин ўртасида бойин талоқ воқе бўлади ва аёл эрга ҳаром бўлади. Аёл эри томонидан талоқ қўйилганига амин бўлса, ҳаргиз эри билан эр-хотин сифатида яшаши дуруст эмас.

"وَلَا يَلْزَمُ كَوْنُ الْإِضَافَةِ صَرِيحَةً فِي كَلَامِهِ؛ لِمَا فِي الْبَحْرِ إلخ وَقَالَ صَاحِبُ التُّحْفَةِ : لَا تَطْلُقُ دِيَانَةً له وَمَا فِي التُّحْفَةِ لَا يُخَالِفُ مَا قَبْلَهُ لِأَنَّ الْمُرَادَ طَلُقَتْ قَضَاءً فَقَطْ، لِمَا مَرَّ مِنْ أَنَّهُ لَوْ أَخْبَرَ بِالطَّلَاقِ كَاذِبًا لَا يَقَعُ دِيَانَةً".

“Баҳр” да таъкидланганидек, эрнинг сўзида талоқнинг нисбатини сароҳатан бўлиши шарт эмас... “Туҳфа” асарининг соҳиби: “Диёнатан талоқ воқе бўлмайди” деган. “Туҳфа”нинг соҳиби айтган қавл ўзидан олдинги қавлларга қарама-қарши келмайди. Ёлғондан талоқ хабарини берса, диёнатан воқе бўлмайди деб ўтилган иборага биноан, (хотинини талоқ қўйгани аниқ ва равшан бўлмаган суратда) фақат қазоан аёлга талоқ бўлади. Диёнатан эмас” .


ФАЛОН АЁЛ, ФАЛОНЧИНИНГ ҚИЗИ ЁКИ ФАЛОНЧИНИНГ СИНГИЛСИГА ТАЛОҚ

Бир киши аёлини исмини айтиб, фалон аёлга талоқ деса, сариҳ нисбат бўлгани учун ҳеч қандай шак шубҳасиз аёлга талоқ тушади. Шунингдек, эр фалончининг қизи ёки фалончининг синглиси ёки фалончининг онасига талоқ деса, бундай ҳолатда ҳам талоқ воқе бўлади. Чунки, юқорида зикр қилинган барча суратларда талоқнинг нисбати аёлга берилмоқда. Агар буларни гапирган эр бундан аёлимга талоқ қўйишни ирода қилмаган эдим деса, қазоан эр тасдиқ қилинмайди.

لَوْ ذَكَرَ اسْمَهَا أَوْ اسْمَ أَبِيهَا أَوْ أُمّهَا أَوْ وَلَدهَا فَقَالَ : عَمْرَةُ طَالِقٌ أَوْ بِنْتُ فُلَانٍ أَوْ بِنْتُ فُلَانَةَ أَوْ أُمُّ فُلَانٍ، فَقَدْ صَرَّحُوا بِأَنَّهَا تطلق، وَأَنَّهُ لَوْ قَالَ : لَمْ أَعْنِ امْرَأَتِي لَا يُصَدَّقُ قَضَاءً إذَا كَانَتْ امْرَأَتُهُ كَمَا وَصَفَ.

“Аёлнинг исмини ёки аёлининг отаси ёки онаси ёки фарзандини исмини қўшиб зикр қилиб: “Умрахонга ёки фалончининг қизига ёки фалончи (аёл)нинг қизига ёки фалончининг онасига талоқ” деса, аёлга талоқ тушади деб, ошкора айтганлар. Агар эр: “Аёлимни қасд қилмаган эдим” деса-ю, аёли сифатлаганидек бўлса, (эрни гапи) қазоан тасдиқ қилинмайди”  .


АЁЛНИ ИСМИНИ ҚАСДАН ЎЗГАРТИРИБ ҚАРИНДОШ-УРУҒЛАРИГА НИСБАТ БЕРИБ ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Бир киши аёлининг онаси, отаси, акаси, синглиси, фарзандлари ва бошқа қариндошларига тўғри нисбат бериб, қасдан аёлининг исмини ўзгартириб талоқ қўйса, талоқ воқе бўлмайди. Масалан, Зайднинг аёлини исми аслида Бакр қизи Холида эди. Зайд талоқ қўяётган вақтда аёлининг отасини исмини тўғри, хотинининг исмини эса ўзгартириб: “Бакр қизи Ҳомида” деб айтса ёки Зайднинг аёлининг исми Ҳомид синглиси Ҳалима эди. Талоқ қўяётган вақтда, аёлининг исмини ўзгартириб: “Ҳомид синглиси Салимага талоқ” деса, талоқ воқе бўлмайди. Чунки, фиқҳий китобларда, аёлнинг исмини ўзгартириб, ота-онасига тўғри нисбат бериб, талоқ қилишда ҳеч қандай маъно йўқ деб таъкидланган. Бу ўринда янглиш нисбат берилди деб тушунилади.

"وَلَوْ قَالَ امْرَأَتُهُ الْحَبَشِيَّةُ طَالِقٌ وَامْرَأَتُهُ لَيْسَتْ بِحَبَشِيَّةٍ لَا يَقَع إلخ وَفِي الْمُحِيطِ الْأَصْلُ أَنَّهُ مَتَى وُجِدَتْ النِّسْبَةُ وَغَيَّرَ اسْمَهَا بِغَيْرِهِ لَا يَقَعُ لِأَنَّ التَّعْرِيفَ لَا يَحْصُلُ بِالتَّسْمِيَةِ مَتَى بَدَّلَ اسْمَهَا لِأَنَّ بِذَلِكَ الِاسْمِ تَكُونُ امْرَأَةً أَجْنَبِيَّةً".

“Унинг ҳабаш аёли талоқ” деса, аёли ҳабаш бўлмаса, талоқ воқе бўлмайди... “Муҳит”да аслида қачон нисбат топилиб, аёлнинг исми бошқасига ўзгартирилса, талоқ воқе бўлмайди дейилган. Чунки, танишлик эр аёлининг исмини ўзгартириб айтган исми билан ҳосил бўлмайди. Зеро, ўша (ўзгарган) исм билан аёл бегона аёл бўлиб қолади” .


АЁЛИНИНГ ИСМИ ЎРНИГА ҚАЙНОНАСИНИНГ ИСМИНИ ТИЛГА ОЛИБ ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Бир киши тазйиқан бир кишига: “Аёлингга талоқ қўй” деса, у ҳийла қилиб: “Аёли ўрнига қайнонасини исмини тилга олиб талоқ қўйса, аёлига талоқ воқе бўлмайди”.


ИСМИНИ ЎЗГАРТИРИБ ТАЛОҚ ҚЎЙИШДА БИР ҚОИДА

Бир киши аёлини исмини ўзгартириб, аёлига талоқ қилиб: “Мен уни исмини билмар эдим” деди. Бу борада “Баҳрур роиқ” соҳибининг таҳқиқи шуки, исмини ўзгартириб талоқ қўйишнинг икки сурати бор. Биринчиси, аёлнинг исмини ўзгартириб, у томонга ишора қилмай талоқ қўйиш. Бу суратда талоқ воқе бўлмаслиги аниқ ва равшан. Чунки, айтилган лафзлар билан талоқ воқе бўлиши шубҳали бўлиб қолди. Ниятни ўзи билан эса, талоқ воқе бўлмайди. Талоқдаги асл нарса, лафздир. Талоқ лафз сариҳ бўлмай киноя лафз бўлса ҳам ният билан воқе бўлаверади. Лекин, аёлнинг исмини ўзгартириб талоқ қўйиш на сароҳатан ва на киноятан талоқни эҳтимол қиладиган лафз ҳисобланади. Билингки, талоқ ниятни ўзи билан асло воқе бўлмайди.

Иккинчи сурати, аёлга ишора қилиб, унинг исмини ўзгартириб, талоқ қўйиш. Бундай ҳолатда талоқ воқе бўлади. Чунки, аёлнинг исми ўзгаргани билан ишора воситасида аёл тайин бўлиб турибди. Шунинг учун бундай ҳолатда талоқ воқе бўлади.

الْأَصْلُ أَنَّهُ مَتَى وُجِدَتْ النِّسْبَةُ وَغَيَّرَ اسْمَهَا بِغَيْرِهِ لَا يَقَعُ إلخ لِأَنَّ بِذَلِكَ الِاسْمِ تَكُونُ امْرَأَةً أَجْنَبِيَّةً وَلَوْ بَدَّلَ اسْمَهَا وَأَشَارَ إلَيْهَا يَقَع

“Аслида қачон нисбат топилиб, аёлнинг исми бошқасига ўзгартирилса, талоқ воқе бўлмайди... Чунки, ўша (ўзгарган) исм билан аёл бегона аёл бўлиб қолади. У (аёл)нинг исмини ўзгартириб (талоқ қўйиб), унга ишора қилса талоқ воқе бўлади” .


ТИЛНИ ОЛДИНЛАБ КЕТГАНИ САБАБЛИ ИСМНИ ЎЗГАРТИРИБ ТАЛОҚ ҚЎЙИШ ҲУКМИ

Бир киши аёлларидан бирига талоқ қўйишни ирода қилду-ю, тили олдинлаб кетгани боис талоқ қўяётган вақтда ўзи истамаган бошқа аёлини исми тилидан чиқиб кетиб, унга талоқ қўйиб юборди. Бас, қазоан ўзи хоҳламай лекин тили олдинлаб кетиб, исмини айтиб юборган аёли талоқ бўлади. Диёнатан эса, ҳар иккиси ҳам талоқ бўлмайди. Аллома шомий бу ҳақда қуйидагиларни келтирганлар: 

سَأَلَ عَمَّنْ أَرَادَ أَنْ يَقُولَ زَيْنَبُ طَالِقٌ فَجَرَى عَلَى لِسَانِهِ عَمْرَةُ عَلَى أَيِّهِمَا يَقَعُ الطَّلَاقُ؟ فَقَالَ: فِي الْقَضَاءِ تَطْلُقُ الَّتِي سَمَّى وَفِيمَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ اللَّهِ تَعَالَى لَا تَطْلُقُ وَاحِدَةٌ مِنْهُمَا.

“Зайнабга талоқ” дейишни ирода қилиб, тили олдинлаб кетгани боис “Умрахонга талоқ” деб айтиб юборган киши ҳақида айтиб қайси бирига талоқ тушади деб сўради. “Қазоан исмини айтганига талоқ тушади. Диёнатан, яъни ўзи билан Аллоҳ ўртасида эса, улардан бирортасига талоқ воқе бўлмайди” деди” .


АЁЛИНИНГ ҲАММАГА МАЪЛУМ БЎЛГАН ИСМИНИ ҚЎЙИБ, МАШҲУР БЎЛМАГАН ИСМИ БИЛАН ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Эр аёлнинг машҳур ва никоҳланаётганда зикр қилинган исмини қўйиб, бошқа иккинчи исмини зикр қилиб талоқ қўйса, талоқ воқе бўлади. Шарти, иккинчи исми билан ҳам аёл чақириладиган ва у ном зикр қилинса, у аёл тушуниладиган бўлиши лозим. Агар эр айтиб талоқ қўйган исм билан у аёл танилмаса ёки қасд қилинмаса, талоқ воқе бўлмайди.

رَجُلٌ قَالَ امْرَأَتُهُ عَمْرَةُ بِنْتُ صُبَيْحٍ طَالِقٌ وَامْرَأَتُهُ عَمْرَةُ بِنْتُ حَفْصٍ وَلَا نِيَّةَ لَهُ لَا تَطْلُقُ امْرَأَتُهُ، وَإِنْ كَانَ صُبَيْحٌ زَوْجَ أُمِّ امْرَأَتِهِ وَكَانَتْ تُنْسَبُ إلَيْهِ وَهِيَ فِي حِجْرِهِ إلخ الْأَصْلُ أَنَّهُ مَتَى وُجِدَتْ النِّسْبَةُ وَغَيَّرَ اسْمَهَا بِغَيْرِهِ لَا يَقَعُ لِأَنَّ التَّعْرِيفَ لَا يَحْصُلُ بِالتَّسْمِيَةِ مَتَى بَدَّلَ اسْمَهَا لِأَنَّ بِذَلِكَ الِاسْمِ تَكُونُ امْرَأَةً أَجْنَبِيَّة".

“Бир кишинг аёли Умра бинти Ҳафс бўлса ва у: “Умра бинти Субайҳ талоқ” деб, талоқ қилса, талоқ қилиш вақтида талоқ нияти бўлмаса, талоқ тушмайди. Чунки, аёлининг исми аслида Ҳафс қизи Умра эди. Агар Субайҳ хотининг онасини эрини (иккинчи) исми бўлса ҳам ва унинг қарамоғидалигида унга нисбат бериладиган бўлса ҳам (аёлига талоқ воқе бўлади).... Аслида қачон нисбат топилиб, аёлнинг исми бошқасига ўзгартирилса, талоқ воқе бўлмайди. Чунки, танишлик эр аёлининг исмини ўзгартириб айтганда, аёлнинг кимлиги аниқ бўлмай қолади. Зеро, ўша (ўзгарган) исм билан аёл бегона аёл бўлиб қолади” .


АЁЛИНИНГ ИСМИНИ ТИЛГА ОЛМАЙ ТАЛОҚ ҚЎЙИШ БИЛАН ТАЛОҚ ВОҚЕ БЎЛАДИ

Бир мажлисда аёлининг зикри бўляпти ёки эр аёлга ғазаб қилаяпти ёки бир киши: “Аёлингга талоқ қўй” деди, унга жавобан эр аёлининг исмини айтмай талоқ ёки икки талоқ ёки уч талоқ деса, аёлига талоқ воқе бўлади. Бундай сариҳ лафзлар ишлатилган вақтда эр талоқни ният қилсин ёки қилмасин талоқ воқе бўлаверади. Чунки, сариҳ лафлар билан ниятсиз талоқ тушади.

وَيَقَعُ بِهَا أَيْ بِهَذِهِ الْأَلْفَاظِ وَمَا بِمَعْنَاهَا مِنْ الصَّرِيح إلخ وَإِنْ نَوَى خِلَافَهَا أَوْ لَمْ يَنْوِ شَيْئًا.

“У (лафз)лар ва уларнинг маъносидаги сариҳ(лафз)лар билан талоқ воқе бўлади...Гарчи лафзларнинг аксини ният қилса ҳам ёки бирор нарсани ният қилмаса ҳам” .


ТАЛОҚ ТУШИШИ УЧУН АЁЛИ ОЛДИДА БЎЛИШИ ВА ЭШИТИШИ ШАРТ ЭМАС

Бир киши аёли йўқлигида талоқ қўйса, талоқ воқе бўлади. Чунки, талоқни тушиши учун талоқ қўяётган вақтда аёли олдида ёки олдида бўлмаслиги шарт эмас. Балки, никоҳида бўлиши шарт. Шунга биноан ярим кечада ҳеч ким йўқ жойга бориб ўзи эшитадиган паст овозда аёлига талоқ қўйса, талоқ воқе бўлади.


АЁЛИМГА НОМДОШ ҚЎШНИГА ТАЛОҚ ҚЎЙИШНИ ИРОДА ҚИЛДИМ ДЕЙИШ

Бир кишини Зайнаб исмли аёли бўлиб ва қўшни аёллардан бирининг исми ҳам Зайнаб бўлс, бир кун эр: “Зайнабга талоқ” деб, мен бу сўзимдан қўшни аёл Зайнабни ирода қилгандим деса, унинг гапига қулоқ тутилмайди, яъни аёли ўша заҳоти талоқ бўлади.

كَمَا لَوْ قَالَ زَيْنَبُ طَالِقٌ ، وَ امْرَأَتُه زَينَبُ طَلُقَت امرأتُهُ فإن قَالَ عَنَيتُ زَينَبَ أجنَبِيَّةً لا يُصَدَّقُ قَضاءَ.

“Масалан, Зайнаб талоқ деса, аёлини исми Зайнаб бўлса, аёли талоқ бўлади. Агар бегона Зайнабни назарда тутганман деса, қазоан тасдиқ қилинмайди” .


ИСМИНИ ҲАРФЛАРИНИ ЎРНИНИ АЛМАШТИРИБ ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Бир кишини аёлини исми Наима бўлса, эри Аимага талоқ деса ёки Азима бўлса, Атима деб талоқ қўйса, шунингдек алмаштириб ўқилган ҳарфлар бир махраждан чиқмаса ва у ном билан одатда аёл чақирилмаса ҳамда айтган сўзи билан аёлига талоқ қўйишни ирода қилмаса, талоқ воқе бўлмайди. Шунинг учун талоқда икки нисбатнинг бири топилиши шарт. Аёлнинг исмида ҳарфларни алмаштириб талоқ қўйишда нисбатнинг икки тури ҳам топилмаяпти. Шу боис талоқ воқе бўлмайди.

Ҳа, агар эр ўз аёлим Атимага талоқ қўйдим деса, сўзларни ўрни алмашган бўлса ҳам талоқ воқе бўлади. Чунки, “ўз аёлим” деб, талоқ нисбатини аёлига боғлади.

لَمْ يَقَعْ لِتَرْكِهِ الْإِضَافَةَ إلَيْهَا أَيْ الْمَعْنَوِيَّةَ فَإِنَّهَا الشَّرْطُ وَالْخِطَابُ مِنْ الْإِضَافَةِ الْمَعْنَوِيَّةِ، وَكَذَا الْإِشَارَةُ نَحْوُ هَذِهِ طَالِقٌ، وَكَذَا نَحْوُ امْرَأَتِي طَالِقٌ وَزَيْنَبُ طَالِقٌ.

“Аёлга нисбатни тарк қилгани учун талоқ воқе бўлмайди. Нисбат беришни тарк қилгани учун, яъни маънавий нисбат беришни. Чунки (талоқда) нисбат бериш шартдир. Хотинига гапириб турганлиги маънавий нисбатдир. Шунингдек, “Бу (аёл) талоқ” деб ишора қилиш, “Аёлим талоқ” ёки “Зайнаб талоқ” дейиш ҳам” .


ЯҚИН МАХРАЖЛАРДАН ЧИҚАДИГАН ҲАРФЛАРНИ МАСАЛАН “Ж” БИЛАН “З”ЛАРНИ АЛМАЙШТИРИБ АЙТИБ ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Бир киши аёлини исмини хато қилиб айтиб талоқ қўйса, масалан Азима дейман деб Ажима талоқсан деса ёки Зайнаб дейман деб Жайнаб талоқсан деса, ушбу суратларни барчасида талоқ воқе бўлади. Чунки, талоқ қўяётган маҳалда аёлини исмини тўлиқ айтадиган эрлар кам бўлади. Жумладан, олимлар ҳам ўзларининг гапларида тўлиқ ҳарфларни махраждан чиқаришга риоя қилмайдилар. Ҳа, ўша аёлнинг исми уруфда, одамлар орасида эр талоқ қўяётган вақтда айтгани каби янглиш тарзда айтиладиган бўлиши шартдир. Бу ерда изофаи маънавия топилгани учун аёл талоқ бўлади. Бу ҳукмда олимлар ҳам, жоҳиллар ҳам тенгдир. “Баҳрур роиқ”да ҳам бу қавл таъкидланган.


БОШҚА АЁЛНИ АЁЛИМ ДЕБ ЎЙЛАБ, АЁЛИНИ ИСМИНИ АЙТИБ ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Бир киши ўтирган аёлни хотиним деб ўйлаб, ишора қилиб: “Эй, Зайнаб талоқсан” деса, кейин у ўтирган аёл уни хотини бўлиб чиқмаса, у кишининг аёли Зайнабга талоқ воқе бўлади. Чунки, аёлни исмини айтиш билан талоқ қўйилаётган шахс аниқ бўлди.

وَلَوْ رَأَى شَخْصًا ظَنَّ أَنَّهُ امْرَأَتُهُ عَمْرَةُ فَقَالَ يَا عَمْرَةُ أَنْتِ طَالِقٌ وَلَمْ يُشِرْ إلَى شَخْصِهَا فَإِذَا الشَّخْصُ غَيْرُ امْرَأَتِهِ تَطْلُقُ لِأَنَّ الْمُعْتَبَرَ عِنْدَ عَدَمِ الْإِشَارَةِ الِاسْمُ وَقَدْ وُجِدَ.

“Бир киши бир шахсни кўриб, хотиним Умра деб ўйлаб: “Эй, Умра сен талоқсан” деди ва унга ишора қилмади. Натижада у бошқа аёл экан. Бас, у исми айтилган аёл талоқ бўлади. Чунки, ишора йўқлигида эътиборга олинадиган нарса, исмдир. У эса, мавжуддир” .


КЎР АЁЛГА ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Бир киши аёли томонга ишора қилиб: “У кўр аёлимга талоқ” деса-ю, у аёл кўр бўлмаса, ишора қилган аёлига талоқ воқе бўлади. Чунки, ишора пайтида исм ва сифатлар эътиборга олинмайди.

وَلَوْ كَانَ لَهُ امْرَأَةُ بَصِيرَةٌ فَقَالَ امْرَأَتُهُ هَذِهِ الْعَمْيَاءُ طَالِقٌ وَأَشَارَ إلَى الْبَصِيرَةِ تَطْلُقُ الْبَصِيرَةُ وَلَا تُعْتَبَرُ التَّسْمِيَةُ وَلَا الصِّفَةُ مَعَ الْإِشَارَة.

“Бир кишини кўзи соғлом аёли бўлса, у: “Бу кўр аёл талоқ” деб, кўзи соғлом аёлига ишора қилса, кўзи соғлом аёл талоқ бўлади. Чунки, ишора бўлганда исм ва сифатга эътибор берилмайди” .


УРҒОЧИ ИТГА ТАЛОҚ

Бир киши аёли томонга ишора қилиб: “У урғочи итга талоқ” деса, бас ишора қилган аёлига талоқ воқе бўлади. Чунки, ишора билан сифат йўқ ҳукмида бўлиб, аёли тайин бўлиб қолади.

"قَوْلُهُ قَالَ لِامْرَأَتِهِ هَذِهِ الْكَلْبَةُ طَالِقٌ طَلُقَتْ إلَخْ لِمَا قَالُوا : مِنْ أَنَّهُ لَا تُعْتَبَرُ الصِّفَةُ وَالتَّسْمِيَةُ مَعَ الْإِشَارَةِ".

“Ишора билан тасмия ва сифат эътиборга олинмайди деган қавлларига асосан: “Аёлига бу урғочи ит талоқ” деса, талоқ тушади...” .


СЕНГА ТЎРТ ИМОМ МАЗҲАБЛАРИГА БИНОАН ТАЛОҚ

Бир киши: “Сенга тўрт имом қавлига биноан талоқ” деса, Аллома шомий қавлига биноан бил иттифоқ у сўзни айтган кишининг аёлига ражъий талоқ воқе бўлади”.

وَلَا شُبْهَةَ فِي كَوْنِهِ رَجْعِيًّا لَا بَائِنًا لِاتِّفَاقِ الْمَذَاهِبِ كُلِّهَا عَلَى وُقُوعِ الرَّجْعِيِّ بِأَنْتِ طَالِقٌ.

“Сен талоқсан” деса, тўрт мазҳаб имомлари иттифоқига биноан бир ражъий талоқ воқе бўлади. Бойин эмас, ражъий бўлишида шубҳа йўқ” .


ФАҚИҲЛАРНИНГ ҚАВЛИ, ҚУРЪОН ҲУКМИ, ФАЛОН ҚОЗИ ЁКИ МУФТИ ҚАВЛИГА АСОСАН ТАЛОҚ

Бир киши аёлига: “Қуръон ҳукми ёки фақиҳ ёки қози ёки мусулмонлар ёки фалон муфтий қавли, фатвосига мувофиқ талоқсан” деса ва талоқ қўйишни ният қилса, диёнатан талоқ воқе бўлади. Ният қилмаса, диёнатан талқ тушмайди. Ҳа, шу сўзларни аёлига айтган киши қози ёки муфтий олдига ҳукм чиқариб бериши учун борса, қози ёки муфтий албатта талоқ тушишига ҳукм чиқаради. Қазоан эса, у суртларнинг барчасида ният қилган бўлсин ёки ният қилмасин аёлига талоқ воқе бўлади.

أَنْت طَالِقٌ فِي قَوْلِ الْفُقَهَاءِ أَوْ الْقُضَاةِ أَوْ الْمُسْلِمِينَ أَوْ الْقُرْآنِ أَوْ قَوْلِ فُلَانٍ الْقَاضِي أَوْ الْمُفْتِي فَتَطْلُقُ قَضَاءً وَلَا تَطْلُقُ دِيَانَةً إلَّا بِالنِّيَّةِ.

“Сен фақиҳлар ёки қозилар ёки мусулмонлар ёки Қуръон ёки фалон қози ёки муфти қавлига биноан талоқ сан деса, қазоан талоқ бўлади. Диёнатан эса, ният билан талоқ воқе бўлади” .


ЯҲУДИЙ ЁКИ НАРСОНИЙ ДИНИГА МУВОФИҚ ТАЛОҚ

Бир киши аёлига: “Сен яҳудий ва насроний динига мувофиқ талоқсан” деса, бир ражъий талоқ воқе бўлади.

وَكَذَا أَنْتِ طَالِقٌ عَلَى مَذْهَبِ الْيَهُودِ وَالنَّصَارَى كَمَا أَفْتَى بِهِ الْخَيْرُ الرَّمْلِيُّ.

Шунингдек, (бир ражъий талоқ воқе бўлади) яҳудий ва насоро динига кўра талоқсан деса ҳам. Хайрур Рамлий Фатаво бергани каби” .


ТАЛОҚХОН НОМЛИ АЁЛ

Бир кишининг аёлини сими Талоқхон бўлгани боис эр аёлини Талоқ деб чақирса, эрни ниятига боғлиқ бўлади. Агар талоқ деб чақиришдан талоқни ният қилса, аёлига талоқ воқе бўлади. Ният қилмаса, талоқ тушмайди. Аслида, сариҳ лафзларда талоқни ният қилиш шарт бўлмасада, аёлни исми Талоқхон бўлгани боис ниятга зарурат бор.

كَانَ اسْمُهَا طَالِقًا أَوْ حَرَّةً فَنَادَاهَا إنْ نَوَى الطَّلَاقَ أَوْ الْعَتَاقَ وَقَعَا وَإِلَّا لَا.

“Аёлни исми Талоқ ёки Ҳур бўлса, у(аёл)ни эр чақираётганда талоқни ёки ҳур бўлишини ният қилса, иккаласи ҳам воқе бўлади. Ният қилмаса, (талоқ ҳам, итоқ ҳам) воқе бўлмайди” .


АЁЛИГА МУТАЛЛАҚА ДЕБ НОМ ҚЎЙГАН КИШИ

Бир киши аёлига муталлақа (талоқ қилинган) деб ном қўйиб “Мен сенга муталлақа” деб ном қўйдим деса, бунинг ҳукми ҳам исми Талоқ бўлган аёл ҳукми билан бир хил бўлади, яъни Муталлақа деб чақираётганда ният қилса, талоқ бўлади. Ният қилмаса, талоқ воқе бўлмайди. Ният қилмаган ҳолатда диёнатдан ҳам, қазоан ҳам талоқ деб эътибор қилинмайди.

رَجُلٌ سَمَّى امْرَأَتَهُ مُطَلَّقَةً قَالَ سَمَّيْتُك مُطَلَّقَةً لَا يَقَعُ الطَّلَاقُ عَلَيْهَا لَا فِيمَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ اللَّهِ تَعَالَى وَلَا فِي الْقَضَاءِ.

“Киши аёлини муталлақа деб номлаб: “Сени Муталлақа” деб номладим деса, диёнатан ҳам, қазоан ҳам талоқ воқе бўлмайди” .


АЁЛИГА: “СЕНИ ҚИЗИНГ МИНГ ТАЛОҚ” ДЕБ АЙТИШ

Аёл эридан талоқ қўйишини талаб қилса, эр унга жавобан: “Сени қизингга минг талоқ ёки сени қизингга ва бошқасига минг талоқ” деса, у билан унинг аёлига талоқ воқе бўлмайди.

"امْرَأَةٌ قَالَتْ لِزَوْجِهَا طَلِّقْنِي ثَلَاثًا فَقَالَ الزَّوْجُ: "إبنَكِ هَزَارٌ لَا تَطْلُقُ مِنْ غَيْرِ نِيَّةٍ".

“Аёл эрига: “Менга уч талоқ бер” деса, эр: “Сени ўғлинга минг” деса, ниятсиз талоқ воқе бўлмайди” .


АЁЛЛАРИДАН БИРИНИ ТАЛОҚ ҚИЛИШ УЧУН ЧАҚИРСА, БОШҚА АЁЛИ ЖАВОБ БЕРСА

Бир кишини Зайнаб ва Умра аёллари бўлиб, аёли Зайнабга талоқ қўйиш учун чақирса, Умра жавоб берса, эр сенга уч талоқ деса, жавоб берувчи аёлга, яъни Умрага уч талоқ воқе бўлади. Агар ҳали Умрага никоҳланмаган бўлса, эрни айтган талоғи ботил бўлади ва ҳеч кимга талоқ тушмайди. Ҳа, агар эр мен бу билан Зайнабга талоқ қўйишни ният қилгандим деса, Зайнабга ҳам талоқ воқе бўлади. Агар эр: “Эй, Зайнаб” деса ҳеч ким жавоб бермаса, эр: “Сен талоқсан” деса, Зйнабга талоқ тушади.

رَجُلٌ لَهُ امْرَأَتَانِ زَيْنَبُ وَعُمْرَةٌ فَقَالَ يَا زَيْنَبُ فَأَجَابَتْهُ عُمْرَةُ فَقَالَ أَنْتِ طَالِقٌ ثَلَاثًا طَلُقَتْ الْمُجِيبَةُ وَلَوْ قَالَ نَوَيْت زَيْنَبَ طَلُقَتَا هَذِهِ بِالْإِشَارَةِ وَتِلْكَ بِالِاعْتِرَافِ كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ وَلَوْ قَالَ يَا زَيْنَبُ أَنْتِ طَالِقٌ فَلَمْ يُجِبْهُ أَحَدٌ طَلُقَتْ زَيْنَبُ.

“Бир кишини Зайнаб ва Умра номли аёллари бўлса, аёли Зайнабни чақирса, Умра жавоб берса, эр сенга уч талоқ деса, жавоб берувчи аёлга уч талоқ воқе бўлади. Агар эр Зайнабни ният қилгандим эеса, иккала аёл ҳам талоқ бўлади. Улардан бири ишора билан бошқаси эътироф билан талоқ бўлади. “Хулоса”да ҳам шундай дейилган. Агар эр: “Эй, Зайнаб сенга талоқ” деса, ҳеч ким жавоб бермаса, Зйнаб талоқ бўлади” .


СЕНГА ТАЛОҚ ДЕБ, УЧ БАРМОҚҚА ЁКИ УЧ ЧИЗИҚҚА ИШОРА ҚИЛИШ

Эр аёлига: “Сен талоқсан” деб, уч бармоқ билан ишора қилса ёки ерга уч чизиқ тортиб, уч чизиқдан мурод талоқ деса, аёлга уч талоқ воқе бўлади. Шаръий ҳалоласиз аёл эрга ҳалол бўлмайди.

أَنْتِ طَالِقٌ هكَذَا و أَشَارَ بِثَلَاثِ أَصَابِع فَهِيَ ثَلاثٌ

“Сен шундай талоқсан деб, уч бармоқ билан ишора қилса, у (аёл) уч талоқ бўлади” .


ЧИЗИҚ ЧИЗИШ БИЛАН ТАЛОҚ ВОҚЕ БЎЛМАЙДИ

Бир киши талоқ лафзини айтмай фақат чизиқ чизса ва талоқ қўйдим деб айтмаса, талоқ воқе бўлмайди. Ҳа, агар киноя лафзларни истеъмол қилса, масалан, учта чизиқ чизиб, учта майда тошларни отиб: “Мен сени тарк қилишни ният қилдим” дейиш билан талоқи боин воқе бўлади.

صَرِيحُهُ مَا لَمْ يُسْتَعْمَلْ إلَّا فِيهِ إلخ فَلَا يَقَعُ بِإِلْقَاءِ ثَلَاثَةِ أَحْجَارٍ إلَيْهَا أَوْ بِأَمْرِهَا بِحَلْقِ شَعْرِهَا وَإِنْ اعْتَقَدَ الْإِلْقَاءَ وَالْحَلْقَ طَلَاقًا كَمَا قَدَّمْنَاهُ لِأَنَّ رُكْنَ الطَّلَاقِ اللَّفْظُ أَوْ مَا يَقُومُ مَقَامَهُ مِمَّا ذُكِرَ.

“Талоқнинг сариҳи фақатгина талоқдагина ишлатиладиган лафзлардир... Аёлга учта тошни отиш ёки сочини олишга бюриши билан талоқ воқе бўлмайди. Гарчи тош отишни, соч олдиришни талоқ деб эътиқод қилса ҳам. Чунки талоқнинг рукни лафз ёки юқорида зикр қилиб ўтилган унинг ўрнига қоим бўладиган нарсадир” .


АЁЛГА ТЕГИШЛИ ҚИЛИБ ТАЛОҒИ САҲИҲ ДЕЙИШ

Аёли билан уришиб, эрнинг жаҳли чиқиб турганда бир киши: “Талоғини бер” деди. Шунда эр “Талоқ” деса, бир ражъий талоқ воқе бўлади.

وَلَوْ قِيلَ لَهُ : طَلَّقْت امْرَأَتَك فَقَالَ : نَعَمْ أَوْ بَلَى بِالْهِجَاءِ طَلُقَتْ بَحْرٌ وَاحِدَةً رَجْعِيَّةً.

“Эрга “Аёлингни талоқ қилдингми?” дейилса, эр: “Ҳа” ёки “Шундоқ” деса, аёлга бир ражъий талоқ бўлади. “Баҳр”да шундай дейилган” .


БИР КИШИ БЕГОНА АЁЛГА ТАЛОҚ БЕРСА, АЁЛНИ ЭРИ ЭШИТИБ, ТЎҒРИ ЁКИ ЯХШИ ГАП ДЕЙИШИ

Ота ўғлини аёлини талоқ қилди ва айтдики: “Мен сени аёлингни талоқ қилдим” деса, У яхши қилмабсиз деса, талоқ воқе бўлмайди.

Ҳа, агар эр: “Аллоҳ сенга раҳм қилгур! Мени ундан қутқарибсан” деса, уни гапи ижозатга ҳамл қилиниб, талоқ воқе бўлади деб қарор берилади.

رَجُلٌ قَالَ لِغَيْرِهِ: "طَلَّقْت امْرَأَتَك فَقَالَ أَحْسَنْت أَوْ قَالَ أَسَأْت عَلَى وَجْهِ الْإِنْكَارِ لَا يَكُونُ إجَازَةً . وَلَوْ قَالَ أَحْسَنْت يَرْحَمُك اللَّهُ حَيْثُ خَلَّصْتنِي مِنْهَا إلخ كَانَ إجَازَةً".

“Бир киши ўзидан бошқага: “Аёлингни талоқ қилдим” деди. Шунда у киши кесатиб: “Жуда чиройли иш қилибсан” ёки “Ёмон қилибсан” деса, ижозат бўлмайди. Агар: “Аллоҳ раҳм қилгур! Мени ундан халос қилиб, жуда яхши иш қилибсан” деса...ижозат бўлади” .


ТАЛОҚНИНГ ХАБАРИНИ ЭШИТИБ ЭРНИ ЖИМ БЎЛИБ ҚОЛИШИ РОЗИЛИК АЛОМАТИ ЭМАС

Бир киши бир кишига: “Аёлинг ундай-бундай бўлса, талоқ қилгин” деса, эр бирор жавоб бермай скут қилса, аёлига талоқ воқе бўлмайди. Она ўғлига: “Сен талоқ қўймасанг, сени номингдан мен аёлингга талоқ қўйдим” деса, эр жим турса, талоқ воқе бўлмайди.

Бир киши эр-хотинни мажлисга чақириб, эрга: “Аёлинга талоқ қўй” деб, аёлга: “Эринг талоқ қўйса, сен розимисан” деди. Шунда, аёл: “Биз розимиз” деди. Эр эса, барча гапни эшитиб, нафий ҳам, исбот ҳам қилмади. Бундай ҳолатда аёлга талоқ воқе бўлмайди. Чунки, талоқ бериш ҳаққи аёлники эмас, балки эрникидир. Шу боис қачон эр аёлга талоқ қўйса, ўшанда аёл талоқ бўлади. Бу масалада бирор киши эр-хотин ўртасига тушиб, аралашиши таъсир кўрсатмайди ва эрнинг жим туриши розилик деб ҳам тушунилмайди. Зеро, талоқнинг рукни талоқ лафзи ва унинг ўрнида ишлатиладиган лафзлардир. Бу ўринда талоқ рукнлари топилмаяпти.

"رُكْنُ الطَّلَاقِ اللَّفْظُ الَّذِي جُعِلَ دَلَالَةً عَلَى مَعْنَى الطَّلَاقِ لُغَةً إلخ أَوْ مَا يَقُومُ مَقَامَ اللَّفْظِ".

“Талоқнинг рукни талоқ маъносига луғатда далолат қилиш учун қўйилган лафздир... ёки лафзнинг ўрнига қоим бўладиган нарсадир” .


ЁЗИШНИ БИЛГАН СОҚОВНИНГ ТАЛОҒИ ФАҚАТ ЁЗИШ БИЛАН БЎЛАДИ

Ёзишни билмайдиган Соқовларни ишораси эътиборга олинади. Ёзишни биладиган Соқовларни ишмо-ишораси талоқ бобида эътиборга олинмайди. Бундай кишилар талоқ бериш учун ёзма талоқнома ёзишлари талаб этилади. Чунки, ёзиш ишорадан кўра аниқ ва равшанроқдир. Ишорага эътибор қилиш чорасиз қолган ўринлардагина бўлади. Ёзишни биладиган ўринда ишорага зарурат йўқдир.

وَقَالَ بَعْضُ الْمَشَايِخِ إنْ كَانَ يُحْسِنُ الْكِتَابَةَ لَا يَقَعُ طَلَاقُهُ بِالْإِشَارَةِ لِانْدِفَاعِ الضَّرُورَةِ بِمَا هُوَ أَدَلُّ عَلَى الْمُرَادِ مِنْ الْإِشَارَةِ

“Баъзи машойихлар: “Ишорадан кўра муродга далолат қилувчироқ нарса мавжуд бўлгани учун ёзишни биладиган кишини ишораси билан талоқ воқеъ бўлмайди. Чунки, ишорага зарурат йўқдир” .


СОҚОВНИНГ ТАЛОҒИ

Соқов киши ҳар бир ишни имо-ишора билан қилгани учун шариъати исломия соқовнинг баъзи ишораларини уруф бўлган ишора деб эътиборга олган.

Соқовнинг имо-ишораси гапиришни мақомида бўлиб, у талоқда эътиборга олинади. Чунончи, “Баҳрур роиқ”да шундай дейилади: 

وَلَوْ كَانَ الزَّوْجُ أَخْرَسَ فَإِنَّ الطَّلَاقَ يَقَعُ بِإِشَارَتِهِ لِأَنَّهَا صَارَتْ مَفْهُومَةً

“Эр соқов бўлса, талоқ уни ишораси билан воқе бўлади. Чунки, ишора тушунарли бўлиб қолди” .

“Дуррул мухтор”нинг соҳиби эса, бу ҳақда шундай дейди: 

بِإِشَارَتِهِ الْمَعْهُودَةِ فَإِنَّهَا تَكُونُ كَعِبَارَةِ النَّاطِقِ اسْتِحْسَانًا

“Эрнинг англашилган ишораси билан талоқ тушади, чунки ишора истиҳсонда нотиқнинг ибораси каби бўлади” .


ҚАНДАЙ СОҚОВНИНГ ИШОРАСИ МУЪТАБАРДИР

Талоқ бобида туғма Соқовларнинг ишораси ёки кейинчалик бирор касаллик сабабли пайдо бўлиб инсонлар уни имо-ишорасини тушунадиган бўлиб қолгунларича соқов бўлиб юрган инсонларни имо-ишораси эътиборга олинади. Бир муддат Соқов бўлиб қолса ёки ҳали инсонлар у Соқовни имо-ишорасини тушундиган даражага етмаган бўлса, уларни имо-ишоралари талоқ бобида муътабар эмас ва бу ҳолатда имо-ишора билан аёлларини талоқ қилсалар талоқ воқе бўлади деб ҳукм қилинмайди.

وَيَقَعُ طَلَاقُ الْأَخْرَسِ بِالْإِشَارَةِ ، وَيُرِيدُ بِهِ الَّذِي وُلِدَ وَهُوَ أَخْرَسُ أَوْ طَرَأَ عَلَيْهِ ذَلِكَ وَدَامَ حَتَّى صَارَتْ إشَارَتُهُ مَفْهُومَةً وَإِلَّا لَمْ يُعْتَبَرْ

“Соқовнинг ишора билан қилган талоғи тушади. Соқовдан мурод туғма ёки кейинчалик пайдо бўлиб, ишораси тушунарли бўлиб қолган соқовлардир. Ишораси тушунарли бўлмаса, ишораси (талоқ бобида) эътиборга олинмайди” .


СОҚОВНИНГ БЕРГАН ТАЛОҒИ ҚАЧОН ТАЛОҚ БЎЛАДИ

Соқовнинг ишора билан қўйган талоғи сариҳ лафз ўрнида деб ҳукм қилингандир. Бир ва икки талоққа қилган ишораси билан ражъий талоқ воқе бўлади. Агар уч талоққа ишора қилса, муғаллаза (уч талоқ) воқе бўлади.

Агар соқов ёзма тарзда талоқ берса, уни ҳукми нотиқ инсон ҳукми билан тенг бўлади. Агар сариҳ лафзларни ёзса, бирдан иккигача ражъий талоқ бўлади. Учтада эса муғаллаза (уч талоқ) бўлади. Агар киноий лафзларни ёзиб, талоқ қўйса ният билан талоқ воқе бўлади.

طَلَاقُهُ الْمَفْهُومُ بِالْإِشَارَةِ إذَا كَانَ دُونَ الثَّلَاثِ فَهُوَ رَجْعِيٌّ .

“Эрнинг ишораси билан тушунилган талоқ учтадан оз бўлса, ражъийдир” (Жавҳаратун наййира).


СОҚОВНИНГ УЧТА ТОШ ОТИШИДАН ТАЛОҚ МУРОД БЎЛМАЙДИ

Соқовнинг аёли эридан талоқ олиш учун эрига: “Учта тош отгин” деб айтди. Соқов эса, аёлига учта тош оди. Бас, у билан талоқ воқе бўлмайди.

وَأَرَادَ بِمَا اللَّفْظَ أَوْ مَا يَقُومُ مَقَامَهُ مِنْ الْكِتَابَةِ الْمُسْتَبِينَةِ أَوْ الْإِشَارَةِ الْمَفْهُومَةِ فَلَا يَقَعُ بِإِلْقَاءِ ثَلَاثَةِ أَحْجَارٍ إلَيْهَا

Жумлалар орасида “ма” лафзи келди. Ундан мурод талоқ лафзи ёки унинг ўрнига қоим бўлувчи очиқ равшан ёзув ёки тушунилган ишорадир. Бас, учта тошни отиш билан талоқ воқеъ бўлмайди” .


ТАЛОҚ БЕРУВЧИ ТАЛОҚНИНГ МАЪНОСИНИ ТУШУНИШИ

Агар бир кишига бошқа тилларда масалан, араб, инглиз тилларда ўша сўзни айтса талоқ тушадиган сўзни айтгин деса ва у маъносини билмай туриб, бошқа тилдаги талоқ тушадиган сўзни айтса, талоқ тушмайди. Чунки, у бу сўзлар билан талоқ тушишини билган эмас.

Аммо, талоқ маъносини билган киши беихтиёр ёки тили олдинлаб кетгани сабабли талоқ лафзини талаффуз қилиб юборса, юқорида ўтганидек  қазоан талоқ воқе бўлади.

وَعَمَّا لَوْ لَقَّنَتْهُ لَفْظَ الطَّلَاقِ فَتَلَفَّظَ بِهِ غَيْرَ عَالِمٍ بِمَعْنَاهُ فَلَا يَقَعُ أَصْلًا عَلَى مَا أَفْتَى بِهِ مَشَايِخُ إلخ وَعَمَّا لَوْ سَبَقَ لِسَانُهُ مِنْ قَوْلِ أَنْتِ حَائِضٌ مَثَلًا إلَى أَنْتِ طَالِقٌ فَإِنَّهُ يَقَعُ قَضَاءً فَقَطْ.

“Агар аёл эрига талоқ тушадиган сўзларни айтинг деса ва эр у сўзлар нима маъно билдиришини тушунмай туриб, у сўзларни айтса, машоихлар фатвосига биноан асло талоқ тушмайди. Лекин, тили олдинлаб кетгани боис “Сен ҳоизасан” дейман деб “Сен талоқсан” деб юборса, фақат қазоан талоқ воқеъ бўлади” .


ТАЛОҚ МАСАЛАЛАРИНИ БОР-БОР ЭСЛАШ

Бир киши талоқ масаласини тушуниш ёки тушунтириш учун аёли олдида қайта-қайта талоқ лафзларини зикр қилиши ёки китоблардан ибораларни нақл қилиб: “Мени аёлимга талоқ” ёки аёлга хитоб қилиб тушунтириш учун: “Шуни тушунки, мен сенга талоқ бердим” ёки аёлини олдида талоқ лафзларини бор-бор айтиб, ўргатиш мақсадида: “Сенга талоқ қўйдим ва шунга ўхшаш гапларни” айтиши билан аёли талоқ бўлиб қолмайди. Чунки, юқоридаги барча суратларда талоқ бериш учун эмас, балки тушунтириш, тушуниш мақсадида талоқ лафзлари ишлатилмоқда.

Ҳа, агар юқоридаги суратлардан бирортасида аёлига талоқ қўйишни ният қилса, талоқ воқе бўлади.

لَوْ كَرَّرَ مَسَائِلَ الطَّلَاقِ بِحَضْرَتِهَا ، أَوْ كَتَبَ نَاقِلًا مِنْ كِتَابِ امْرَأَتِي طَالِقٌ مَعَ التَّلَفُّظِ ، أَوْ حَكَى يَمِينَ غَيْرِهِ فَإِنَّهُ لَا يَقَعُ أَصْلًا مَا لَمْ يَقْصِدْ زَوْجَتَهُ

“Талоқ масалаларини аёли олдида такрорласа ёки бирор китобдан нақл қилиб: “Аёлим талоқ” деб ёзса ёки бошқасини қасамини ҳикоя қилса, (булардан) аёлини қасд қилмаса, асло (талоқ) воқеъ бўлмайди” .


ТАЛОҚНИ ИРОДА ҚИЛИШНИНГ ЎЗИ БИЛАН ТАЛОҚ ВОҚЕ БЎЛМАЙДИ

Бир киши аёлига: “Мен сени талоқ қўйишни ирода қилдим” деса, у билан аёли талоқ бўлиб қолмайди. Чунки, талоқ тушиши учун лафзлар ўтган замонда ёки ҳозирги замонда бўлиши зарурдир. Иродани ўзи билан талоқ воқе бўлмайди.

لَوْ قَالَ أَرَدْت طَلَاقَك لَا يَقَعُ

"Талоғингни ирода қилдим дейиш билан талоқ воқеъ бўлмайди" .


ТАЛОҚ НИСБАТИНИ ЗАМОНГА БЕРИШ

Талоқ жузъланишни қабул қилмайди. Шунинг учун бир киши талоқ нисбатини бир замонга ёки вақтга таълиқли қилса, вақтнинг аввалги жузъидан бошлаб талоқ рўёбга чиқади. Масалан, ўтган куни, индинга талоқсан, бир ҳафтадан сўнг ёки бир ойдан кейин талоқсан деса, бундай ҳолатларда тайин қилинган кунлар келиши билан аёлига талоқ воқе бўлади. Аллома Шомий бу ҳақда шундай дейди: 

أَنْتِ طَالِقٌ غَدًا أَوْ فِي غَدٍ يَقَعُ عِنْدَ طُلُوعِ الصُّبْحِ 

“Агар эр аёлига: “Эртага талоқсан” ёки “Эртанинг ичида” талоқсан деса, тонг отиши билан талоқ воқе бўлади” .


ИККИ ВАҚТГА ТАЛОҚ НИСБАТИНИ БЕРИШ

Бир киши икки вақтга талоқни нисбатини бериб: “Бугун, эртага талоқсан” ёки “кеч ва кундуз талоқсан” ёки “Кунни ва кечни киришида талоқсан” деса, бу суратларнинг барчасида икки ражъий талоқ воқе бўлади. Чунки, талоқни икки вақтга нисбати берилганида, биринчи вақт кириши билан бир талоқ, иккинчи вақт кириши билан иккинчи талоқ воқе бўлади. Аллома Шомий буни баён қилиб: “Маътуф билан маътуфи алайҳ бошқа-бошқа бўлади” деб таъкидлаган. Бас, биринчиси билан иккинчисини битта деб ҳукм қилишга зарурат йўқ.

وَفِي أَنْتِ طَالِقٌ الْيَوْمَ غَدًا أَوْ غَدًا الْيَوْمَ اُعْتُبِرَ اللَّفْظُ الْأَوَّلُ وَلَوْ عَطَفَ إلَخْ قَالَ فِي التَّبْيِينِ لِأَنَّ الْمَعْطُوفَ غَيْرُ الْمَعْطُوفِ عَلَيْهِ غَيْرَ أَنَّهُ لَا حَاجَةَ لَنَا إلَى إيقَاعِ الْأُخْرَى فِي الْأُولَى لِإِمْكَانِ وَصْفِهَا غَدًا بِطَلَاقٍ وَاقِعٍ عَلَيْهَا الْيَوْمَ وَلَا يُمْكِنُ ذَلِكَ فِي الثَّانِيَةِ فَيَقَعَانِ.

“Сенга буган, эрта талоқ” ёки “Эрта, бугун талоқ” дейилса, атф қилинсада аввалги лафз эътиборга олинади... “Табйийн”да маътуф маътуфун алайҳдан бошқа бўлади дейилган. Лекин, эртаси куни аёлни бугун воқеъ бўлган талоқ билан васф қилиш мумкин бўлгани учун бошқасини аввалгиси ичига воқеъ қилишга ҳожат йўқ. Иккинчисида бунинг имкони йўқдир. Бас, иккиси ҳам воқеъ бўлади” .


КЕЧГАЧА ЁКИ КЕЛАЁТГАН ОЙГАЧА ЁКИ КЕЛАСИ ЙИЛГАЧА ТАЛОҚ

Бир киши аёлига: “Кечгача ёки келаси ойгача ёки келаси йилгача ёки келаётган ёзгача ёки келаётган қишгача талоқ” деса, бу суратлар билан талоқни воқе бўлишини уч кўриниши мавжуд. Улар: 

1. Белгиланган вақт ўтишидан кейин талоқ тушушини ният қилса, вақт ўтгандан кейин талоқ бўлади. Масалан, кечгача талоқ дейилганда, кеч ўтгандан кейин талоқ воқе бўлади;

2. Бу сўзларни айтиб, талоқни дарҳол тушушини ният қилса, бир ражъий талоқ воқе бўлади;

3. Бу сўзларни айтиб бирор ниятни қилмаса, вақт ўтгандан кейин талоқ воқе бўлади.

وَلَوْ قَالَ: أَنْتِ طَالِقٌ إلَى اللَّيْلِ أَوْ إلَى شَهْرٍ أَوْ إلَى سَنَةٍ أَوْ إلَى الصَّيْفِ أَوْ إلَى الشِّتَاءِ أَوْ إلَى الرَّبِيعِ أَوْ إلَى الْخَرِيفِ فَهُوَ عَلَى ثَلَاثَةِ أَوْجُهٍ: إمَّا أَنْ يَنْوِيَ الْوُقُوعَ بَعْدَ الْوَقْتِ الْمُضَافِ إلَيْهِ فَيَقَعُ الطَّلَاقُ بَعْدَ مُضِيِّهِ، أَوْ يَنْوِيَ الْوُقُوعَ وَيَجْعَلَ الْوَقْتَ لِلِامْتِدَادِ فَيَقَعُ لِلْحَالِ، أَوْ لَا تَكُونَ لَهُ نِيَّةٌ أَصْلًا فَيَقَعُ بَعْدَ الْوَقْتِ عِنْدَنَا

“Агар эр хотинига: “Кечгача, бир ойгача, бир йилгача, ёзгача, қишгача, баҳоргача ёки кузгача талоқсан” деса, у учта кўринишга эгадир: 

1. Унга нисбати берилган вақт ўтгандан кейин талоқни воқеъ бўлишини ният қилса, вақт ўтгандан кейин талоқ воқеъ бўлади;

2. Шу сўзни айтган вақтидан то зикр қилинган вақтгача талоқ чўзилишини ният қилса, ўша заҳоти талоқ воқеъ бўлади;

3. У кишини асло нияти бўлмайди. Бундай суратда бизнинг мазҳабда зикр қилинган вақтлар ўтгач талоқ тушади” .


СЕНГА ҲАР КУН ТАЛОҚ

Бир киши аёлига: “Сенга ҳар куни талоқ” деса, фақат бир ражъий талоқ воқе бўлади. Хоҳ, бир неча кун ўтсин ёки ўтмасин. Ҳа, агар: “Ҳар кун ичида бир талоқ” деса, уч кун ўтгач аёли уч талоқ бўлади. Агар: “Ҳар кунда сенга уч талоқ” деса, ҳар куни бир талоқдан воқе бўлади.

قَالَ لَهَا أَنْتِ طَالِقٌ كُلَّ يَوْمٍ أَوْ كُلَّ جُمُعَةٍ أَوْ رَأْسَ كُلِّ شَهْرٍ وَلَا نِيَّةَ لَهُ تَقَعُ وَاحِدَةٌ فَإِنَّهُ نَوَى كُلَّ يَوْمٍ أَوْ قَالَ فِي كُلِّ يَوْمٍ أَوْ مَعَ أَوْ عِنْدَ أَوْ كُلَّمَا مَضَى يَوْمٌ يَقَعُ ثَلَاثٌ فِي أَيَّامٍ ثَلَاثَةٍ وَالْأَصْلُ أَنَّهُ مَتَى تَرَكَ كَلِمَةَ الظرَفِ اتَّحَدَ وَإِلَّا تَعَدَّدَ. وَلَوْ قَالَ فِي كُلِّ يَوْمٍ طَلُقَتْ ثَلَاثًا فِي كُلِّ يَوْمٍ وَاحِدَةً إجْمَاعًا

“Эр аёлига: “Ҳар куни ёки ҳар жумъа ёки ҳар ойнинг бошида талоқсан” деб, (бирор нарсани) ният қилмаса, бир талоқ воқеъ бўлади. Чунки, у ҳар бир кунни ният қилди. Ёки эр: “Ҳар бир кунда ёки ҳар бир кун билан бирга ёки ҳар кун келар экан ёки қачон бир кун ўтса” деса, уч кунда уч талоқ воқеъ бўлади. Аслида, қачонки ичида деган калимани тарк қилинса, талоқ битта бўлади. Аксинча бўлса, ададланади. Агар: “Ҳар бир кунда” деса, ҳар кунда битадан талоқ ижмоан воқеъ бўлади” .


ЎЛИМДАН КЕЙИН ТАЛОҚ

Бир киши аёлига: “Ўлганимдан кейин талоқсан” ёки “Мени ёки сени вафотингдан кейин талоқсан” деса, бундай суратда талоқ воқе бўлмайди. Чунки, ўлимдан кейин талоқнинг тушишини имконияти йўқ. Имконияти бўлмаганда талоқ воқе бўлмайди.

أَنْت طَالِقٌ وَاحِدَةً أَولا أَوْ مَعَ مَوْتِي أَوْ مَعَ مَوْتِك لَغْو لِأَنَّ مَوْتَهُ مُنَافٍ لِإِيقَاعِ الطَّلَاقِ مِنْهُ وَمَوْتَهَا مُنَافٍ لِوُقُوعِهِ عَلَيْهَا

“Сен бир талоқсан ёки талоқ эмассан ёки ўлганимдан кейин ёки ўлганингдан кейин талоқсан” дейиш бекордир. Чунки, эрнинг ўлими ундан талоқ, аёлни ўлиши эрдан аёлга талоқни воқеъ бўлишига зиддир” .


ТАЛОҚНИНГ НИСБАТИНИ МАКОНГА БЕРИШ

Бир киши талоқнинг нисбатини бирор жойга бериб: “Маккада ёки Тошкентда ёки уйда ёки офтобда ёки сояда талоқсан” деса, ўша заҳоти ражъий талоқ воқе бўлади. Агар эр бу сўзларни айтиб: “Булардан аёлим ўша жойларга борса талоқ” деб ният қилганман деса, диёнатан тасдиқ қилинади. Қазоан эмас.

وَ أَنْتِ طَالِقٌ بِمَكَّةَ أَوْ فِي مَكَّةَ أَوْ فِي الدَّارِ أَوْ الظِّلِّ أَوْ الشَّمْسِ أَوْ ثَوْبِ كَذَا تَنْجِيزٌ يَقَعُ لِلْحَالِ إلخ وَيُصَدَّقُ فِي الْكُلِّ دِيَانَةً لَا قَضَاءً 

“Маккада ёки Макка ичида ёки уйда ёки сояда ёки офтобда ёки шундай кийимда талоқ дейиш билан ўша заҳоти ражъий талоқ воқеъ бўлади. Агар ўша жойларга борса деган нарсани ният қилганман деса, уларнинг барчасида диёнатан тасдиқ қилинади. Қазоан эмас”  .


ДУНЁ АЁЛЛАРИГА ТАЛОҚ

Бир киши: “Дунё аёлларига ёки бутун дунё аёлларига талоқ” деса, аёлига талоқ воқе бўлмайди. Дунё аёллари деганда аёли ҳам улар ичига кирсада, талоқда аёли улар ичига кирмайди.

قَالَ :نِسَاءُ الدُّنْيَا أَوْ نِسَاءُ الْعَالَمِ طَوَالِقُ لَمْ تَطْلُقْ امْرَأَتُهُ

“Дунё ёки олам аёллари талоқ дейиш билан аёли талоқ бўлмайди” .


ЎЗБЕКИСТОНГА ТАЛОҚ

Ўзбекистонлик киши Туркманистонлик аёлига: “Туркманистонга талоқ” деса ёки Туркманистонлик киши Ўзбекистонлик аёлига: “Ўзбекистонга талоқ” деса, уни аёлига талоқ воқе бўлмайди. Шарти, ҳолат далолати ёки талоқ музокараси бўлмаса.

قَالَ :نِسَاءُ الدُّنْيَا أَوْ نِسَاءُ الْعَالَمِ طَوَالِقُ لَمْ تَطْلُقْ امْرَأَتُهُ

“Дунё ёки олам аёллари талоқ дейиш билан аёли талоқ бўлмайди” .


У МАҲАЛЛАГА ЁКИ У ШАҲАРГА ЁКИ У УЙНИНГ АЁЛЛАРИГА ТАЛОҚ

Олам ёки мамлакатга нисбат бериб талоқ қилиш билан аёл талоқ бўлмайди. Албатта, маҳалла, шаҳарга нисбат бериб: “У маҳалла ёки у шаҳарнинг аёлларига талоқ” деса ва аёли ўша маҳалла ёки ўша шаҳарда истиқомат қилса, аёлига талоқ воқе бўлади.

Шунингдек, бир уйга нисбат бериб: “У уйнинг аёлларига талоқ” деса ва аёли у уйда бўлса, аёлига талоқ тушади. Бир киши вагон ёки поезд томонга нисбат бериб: “У уловдаги аёлларга талоқ” деса ва у уловда аёли бўлса, аёлига талоқ воқе бўлади.

نِسَاءِ الْمَحَلَّةِ وَالدَّارِ وَالْبَيْتِ طَوَالِق إلخ نِسَاءِ هَذِهِ الْبَلْدَةِ أَوْ هَذِهِ الْقَرْيَةِ طَوَالِقُ ، وَفِيهَا امْرَأَتُهُ طَلُقَتْ.

“Маҳалла, ҳовли, уйнинг аёллари талоқ... бу шаҳар ёки бу қишлоқнинг аёллари талоқ деса ва унда уни аёли бўлса, талоқ бўлади” .


ТАЛОҚНИНГ ҚИСМЛАРИ

Талоқнинг турли навлари бўлиб, ҳар бирининг турли қисмлари мавжуд. Ҳар бирни ижмолан баён қилгандан кейин, бирма-бир муфассал баён қилиб келтирамиз. Талоқнинг икки кўриниши мавжуд: 

1. Сифатга кўра;

2. Тушишига кўра.

Талоқнинг сифати иккига бўлинади: 

1. Талоқи сунний;

2. Талоқи бидъий.

У иккиси ҳам иккига бўлинади: 

1. Ададга кўра сунний;

2. Вақтга кўра сунний.

Ададга кўра сунни ҳам иккига бўлинади: 

1. Аҳсан талоқ;

2. Ҳасан талоқ.

Бидъий талоқнинг турлари: 

1. Ададга кўра;

2. Вақтга кўра.

Талоқ тушишига кўра иккига бўлинади: 

1. Ражъий;

2. Боин.

Боин ҳам иккига бўлинади: 

1. Енгил боин;

2. Оғир боин.

Қуйида шу тартиб асосида бирин кетин баён қиламиз: 


СУННИЙ АҲСАН ТАЛОҚ

Аҳсан талоқ - ҳайздан пок бўлгандан кейин, аёлига яқинлик қилмай бир ражъий талоқ қўйишдир. Ундан кейин ўзаро келишиб олсалар, эр аёлига қайтади. Келишиб олмасалар, уч ҳайз ёки ҳомилани қўйгунча идда ўтиради. Ҳеч қандай сабабсиз никоҳига қайтариб олмайди ва иккинчи бор талоқ ҳам қилмайди. Аёл бир талоқ билан иддани тугатади ва боин бўлади. Талоқнинг бу қисмига “Аҳсан талоқ (Энг чиройли талоқ)” дейилади.

عَنْ إبْرَاهِيمَ قَالَ : كَانُوا يَسْتَحِبُّونَ أَنْ يُطَلِّقَهَا وَاحِدَةً، ثُمَّ يَتْرُكَهَا حَتَّى تَحِيضَ ثَلاَثَ حِيَضٍ.

Иброҳим Нахаъий раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади: 

“Ун(аёл)га бир талоқ қўйиб, уч ҳайз кўргунча тарк қилиб қўйишни (Саҳобаи киром розияллоҳу анҳулар) яхши кўрар эдилар” .

Фойда: Бу тартибда қўйилган талоқ энг чиройли талоқ дейилади. Чунки, талоқ қўйгандан кейин уч ҳайз, яъни икки-уч ойдан кам бўлмаган муддат бўлиб, бу вақт мабойнида аёл ўзининг феъл-атворига иккинчи бор назар солади. Агар иккалалари орасида илиқлик пайдо бўлса, ҳеч қандай пушоймонсиз ражъат қилиб, аввалги ҳолатда, яъни эр-хотин бўлиб яшайверадилар. Идда тугаган тақдирда ҳам яна у иккалалари бу турдаги чиройли талоқдан кейин ҳалоласиз, янги никоҳ билан эр-хотинликни боғлай оладилар. Бу ҳақда “Ҳидоя”нинг соҳиби Бурҳониддин Марғиноний раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар: 

وَلِأَنَّهُ أَبْعَدُ مِنْ النَّدَامَةِ وَأَقَلُّ ضَرَرًا بِالْمَرْأَةِ

“(Бир талоқ қўйиш эр учун) надомат ва пушаймондан йироқ (бўлса), аёлга зарари озроқдир” .


СУННИЙ ҲАСАН ТАЛОҚ

Ҳасан талоқ - балоғатга етган аёлга жимодан холий покликда бир ражъий талоқ, иккинчи покликда яқинлик қилмай иккинчи ражъий талоқ, учунчи покликда яқинлик қилмай учунчи ражъий талоқ қўйишдир.

Бу ҳукм мадхулун биҳа бўлган (турмушга чиқиб яқинлик қилинган) аёлларга тегишлидир. Мадхулун биҳа бўлмаган (турмушга чиқиб яқинлик қилинмаган) аёлнинг ҳаққида эса, ҳасан талоқ - ҳайз ҳолатда бўлсин ёки ҳайз ҳолатда бўлмасин бир талоқ қўйишдир.

Ҳасан талоқ Оиса (ҳайздан умидини узган), гўдак ва ҳомиладор аёлларга уч ойгача ҳар ойда биттадан талоқ қўйишдир. Ҳа, бу каби ҳайз кўрмайдиган аёлларда яқинлик қилиб ортидан талоқ қўйиш мумкин.

Учунчи талоқдан кейин аёл эрига буткул ҳаром бўлади. Бундан кейин ражъат ва никоҳни янгилаш билан эр-хотинлик риштаси боғланмайди. Балки, шаръий ҳалоладан кейин аёл аввалги эрига турмушга чиқиши ҳалол бўлади.

وَالْحَسَنُ هُوَ طَلَاقُ السُّنَّةِ، وَهُوَ أَنْ يُطَلِّقَ الْمَدْخُولَ بِهَا ثَلَاثًا فِي ثَلَاثَةِ أَطْهَارٍ وَغَيْرُ الْمَدْخُولِ بِهَا يُطَلِّقُهَا فِي حَالَةِ الطُّهْرِ وَالْحَيْضِ وَإِذَا كَانَتْ الْمَرْأَةُ لَا تَحِيضُ مِنْ صِغَرٍ أَوْ كِبَرٍ فَأَرَادَ أَنْ يُطَلِّقَهَا ثَلَاثًا لِلسُّنَّةِ طَلَّقَهَا وَاحِدَةً، فَإِذَا مَضَى شَهْرٌ طَلَّقَهَا أُخْرَى، فَإِذَا مَضَى شَهْرٌ طَلَّقَهَا أُخْرَى؛ لِأَنَّ الشَّهْرَ فِي حَقِّهَا قَائِمٌ مَقَامَ الْحَيْض قَالَ اللَّهُ تَعَالَى وَاللَّائِي يَئِسْنَ مِنَ الْمَحِيضِ مِنْ نِسَائِكُمْ إِنِ ارْتَبْتُمْ فَعِدَّتُهُنَّ ثَلَاثَةُ أَشْهُرٍ وَاللَّائِي لَمْ يَحِضْنَ.

“Ҳасан талоқ суннатга мувофиқ ҳолда қўйилган талоқ бўлиб, мадхулун биҳа(турмушга чиқиб яқинлик қилинган аёл)га уч покликда биттадан уч талоқ, мадхулун биҳа бўлмаган аёлга покликда бўлсин, ҳайзда бўлсин (бир) талоқ ва балоғатга етмаган ёш ва катталардан ҳайз кўрмайдиган аёлга суннатга мувофиқ уч талоқ қўйишни истаса, ҳар ойда биттадан талоқ, яъни бир талоқ ва бир ой ўтгандан кейин иккинчи талоқ ва яна бир ой ўтгандан кейин учунчи талоқни қўишдир. Чунки, ой бундай аёллар ҳаққида ҳайз ҳисобланади. Бу ҳақда Аллоҳ таало шундай дейди: “Аёлларингиздан ҳайздан ноумид бўлганларининг иддаси, агар шубҳангиз бўлса, уч ойдир. Ҳайз кўрмаганлариники ҳам” (Талоқ 4-оят) .

Фойда: Талоқнинг бу сурати ҳам яхши ҳисобланади. Чунки, бунда эр-хотинга икки ойгача имконият бўлади. Натижада, эр ўзини қилган ишларини фикр қилиб, ҳукмини ўзгартириб аёлига ражъат қилиши мумкин. Аёл ҳам ушу бу вақт оралигида эрини рози қилиб, ўйлаб кўришга имконияти бўлади.


БИДЪАТ БЎЛГАН ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

АДАДГА КЎРА БИДЪАТ ТАЛОҚ

Талоқи бидъийнинг биринчи қисми ададга кўра бидъий талоқ қўйишдир. Бунга мадхулун биҳа (турмушга чиқиб яқинлик қилинган) аёлга бир покликда бирданига уч талоқ ёки никоҳсиз қайтиб олишга имконият қолдирмай талоқ қўйиш кабилар киради. Масалан, бир киши аёлига: “Икки талоқ ёки уч талоқ” ёки икки марта “Талоқ, талоқ” ёки уч бор “Талоқ қўйдим, талоқ қўйдим, талоқ қўйдим” ёки “Талоқи боин қўйдим” дейди. Зикр қилинган бу суратларнинг барчаси бидъий талоқ ҳисобланади. Талоқнинг бу сурати жуда ҳам хато ҳисобланади. Ёш ва катталардан ҳайз кўрмайдиган аёлга бир ойда бирдан кўп талоқ қўйиш бидъий бўлиб, бу ҳаром ва хато талоқ ҳисобланади. Бундай янглиш йўл билан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланади. Лекин, талоқ қўювчи гуноҳкор бўлади.

وَطَلَاقُ الْبِدْعَةِ أَنْ يُطَلِّقَهَا ثَلَاثًا بِكَلِمَةٍ وَاحِدَةٍ أَوْ ثَلَاثًا فِي طُهْرٍ وَاحِدٍ فَإِذَا فَعَلَ ذَلِكَ وَقَعَ الطَّلَاقُ وَبَانَتْ مِنْهُ وَكَانَ عَاصِيًا

“Бидъий талоқ – бир сўз билан уч талоқ ёки бир покликда уч талоқ қўйишдир. Агар (бирор киши) шундай қилса, талоқ воқеъ бўлиб, (эрдан) боина бўлади ва натижада (эр) гуноҳкор бўлади” .


БИР ВАҚТДА УЧ ТАЛОҚ ҚЎЙИШ ГУНОҲИ КАБИРА ҲИСОБЛАНАДИ

Юқоридагилар билан бир қаторда, шариъати исломия талоқни чегарасини уч талоқ билан белгилаб, уни амалга оширишни чиройли сурати уч покликда уч маротаба (биринчи покликда бир, иккинчи покликда бир, учунчи покликда бир) талоқ алоҳида-алоҳида қўйиш деб таъкидлади.

Бир пайтда уч талоқ қўйиш гуноҳи кабира ва ёмон амал ҳисобланади. Қатор ҳадисларда, унинг гуноҳ эканлиги баён қилинган.

عَنْ مَحْمُودِ بْنِ لَبِيدٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: "أُخْبِرَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ رَجُلٍ طَلَّقَ امْرَأَتَهُ ثَلَاثَ تَطْلِيقَاتٍ جَمِيعًا، فَقَامَ غَضْبَانَ ثُمَّ قَالَ : أَيُلْعَبُ بِكِتَابِ اللَّهِ، وَأَنَا بَيْنَ أَظْهُرِكُمْ حَتَّى قَامَ رَجُلٌ، فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ أَلَا أَقْتُلُهُ؟". رَوَاهُ النَّسَائِيُّ

Маҳмуд ибн Лабийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир киши аёлига бир вақтда уч талоқ қўйганлиги ҳақида хабар берилди. Шунда, ғазабланиб ўринларидан туриб: “Мен сизларни орангизда бўла туриб, Аллоҳ тааолонинг Китоби билан ўйнашаяптими?” дедилар. Ҳатто, бир киши ўрнидан туриб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Уни ўлдириб юборайми?” деди” (Насоий ривояти) .

Фойда: Ҳадисда бир пайтда уч талоқ қўйиш Аллоҳ таоло Китоби билан ўйнашиш деб, таъкидланди. Чунки, Қуръони каримда талоқ қўйиш йўл-йўриғи қуйидаги оятда баён қилинган: 

الطَّلَاقُ مَرَّتَانِ فَإِمْسَاكٌ بِمَعْرُوفٍ أَوْ تَسْرِيحٌ بِإِحْسَانٍ وَلَا يَحِلُّ لَكُمْ أَنْ تَأْخُذُوا مِمَّا آتَيْتُمُوهُنَّ شَيْئًا إِلَّا أَنْ يَخَافَا أَلَّا يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ فَإِنْ خِفْتُمْ أَلَّا يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا فِيمَا افْتَدَتْ بِهِ تِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ فَلَا تَعْتَدُوهَا وَمَنْ يَتَعَدَّ حُدُودَ اللَّهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ فَإِنْ طَلَّقَهَا فَلَا تَحِلُّ لَهُ مِنْ بَعْدُ حَتَّى تَنْكِحَ زَوْجًا غَيْرَهُ فَإِنْ طَلَّقَهَا فَلَا جُنَاحَ عَلَيْهِمَا أَنْ يَتَرَاجَعَا إِنْ ظَنَّا أَنْ يُقِيمَا حُدُودَ اللَّهِ وَتِلْكَ حُدُودُ اللَّهِ يُبَيِّنُهَا لِقَوْمٍ يَعْلَمُونَ.

“Талоқ икки мартадир. Сўнгра яхшиликча ушлаб қолиш ёки яхшиликча қўйиб юбориш. Сизга уларга берган нарсангиздан бирор нарсани олиш ҳалол бўлмайди, магар икковлари Аллоҳнинг чегараларида тура олмасликдан қўрқсалар (бўлади). Бас, агар икковларининг Аллоҳнинг чегараларида тура олмаслигидан қўрқсангиз, хотин берган эвазда икковларига гуноҳ йўқдир. Ушбулар Аллоҳнинг чегараларидир. Бас, улардан тажовуз қилманг. Ва ким Аллоҳнинг чегараларида тажовуз қилса, бас, ўшалар, ана ўшалар, золимлардир”. “Бас, агар яна талоқ қилса, бундан кейин у аёл токи бошқа эрга тегиб чиқмагунча унга ҳалол бўлмайди. Агар у ҳам талоқ қилса, гар Аллоҳнинг чегараларида туришга ишонсалар, бир-бирларига қайтсалар, гуноҳ бўлмайди. Ушбулар Аллоҳнинг билган қавмларга баён қилаётган чегараларидир” (Бақара 229-230 -оятлар).

Талоқлар учтадир. Лекин, Қуръони карим ва ҳадиси набавий талоқ қўйиш йўл-йўриқларини баён қилиб, бирин-кетин уч покликда бўлишини таъкидлади, яъни бир талоқдан кейин иккинчи покликда иккинчи талоқни қўйиш лозим. Бир киши бирданига уч талоқ қўйса, Қуръони карим кўрсатмасига зид иш қилган ва У билан ўйнашган бўлади.


ВАҚТ ЖИҲАТИДАН БИДЪАТ ТАЛОҚ

Вақт жиҳатидан қўйилган бидъий талоқ иккига бўлинади. Биринчиси, мадхулун биҳа (яқинлик қилинган) аёлга ҳайз ҳолатида талоқ қўйиш; Иккинчиси, яқинлик қилинган покликда аёлга талоқ қўйиш.

( وَالْبِدْعِيُّ ) مِنْ حَيْثُ الْوَقْتُ أَنْ يُطَلِّقَ الْمَدْخُولَ بِهَا وَهِيَ مِنْ ذَوَاتِ الْأَقْرَاءِ فِي حَالَةِ الْحَيْضِ أَوْ فِي طُهْرٍ جَامَعَهَا فِيهِ 

“Вақт эътибори билан бидъий – ҳайз кўргувчи мадхулун биҳа бўлган аёлга ҳайз ҳолатда ёки жимо қилинган покликда талоқ қўйишдир” (Фатвои ҳиндия). Бу иккисининг ҳар бири қуйида тафсилан баён этилади.


ҲАЙЗ ҲОЛАТДА ТАЛОҚ ҚЎЙМАСЛИККА КЎРСАТМА

Шариати мутаҳҳара ноилож вақтда эрга талоқ қўйиш ихтиёрини бергандир. Лекин, бу хоҳлаганида талоқ қўяди деган ҳуқуқни бермайди, яъни эркакга бу ҳақни ишлатиши учун бир неча тўсиқлар қўйилган. Токи, таъсирланиб, ғазабланиб талоқ қўйиб қўймасин. Шариат ҳайз ҳолатда аёлга талоқ қўймасликка буюрган. Аёл ҳайз кўрса, ундан покланишини кутилади ва пок бўлгандан кейин яқинликсиз талоқ қўйилади. Шу маънода Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу билан боғлиқ воқе нақл қилинган: 

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ طَلَّقَ امْرَأَةً لَهُ وَهِيَ حَائِضٌ تَطْلِيقَةً وَاحِدَةً فَأَمَرَهُ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَنْ يُرَاجِعَهَا ثُمَّ يُمْسِكَهَا حَتَّى تَطْهُرَ ثُمَّ تَحِيضَ عِنْدَهُ حَيْضَةً أُخْرَى ثُمَّ يُمْهِلَهَا حَتَّى تَطْهُرَ مِنْ حَيْضَتِهَا فَإِنْ أَرَادَ أَنْ يُطَلِّقَهَا فَلْيُطَلِّقْهَا حِينَ تَطْهُرُ مِنْ قَبْلِ أَنْ يُجَامِعَهَا فَتِلْكَ الْعِدَّةُ الَّتِي أَمَرَ اللَّهُ أَنْ تُطَلَّقَ لَهَا النِّسَاءُ.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

“(Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу) ҳайз ҳолидаги аёлига бир талоқ қўйди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у(ибн Умар розияллоҳу анҳу)нга ун(аёли)га қайтиб, пок бўлгунича тутиб туришлигига, сўнг бошқа ҳайз кўргандан кейин ҳайзидан пок бўлгунича унга муҳлат беришга амр қилдилар. (Шундан кейин) унга талоқ қўйишни истаса, пок бўлган вақтда жимо қилишдан олдин бас талоқ қўйсин. Манашу Аллоҳ таоло унга кўра аёлларни талоқ қилинишини амр қилган иддадир”.


ҲАЙЗ ҲОЛАТДА ТАЛОҚ ҚЎЙИШДАН ҚАЙТАРИЛИШ ҲИКМАТИ

Ҳайз ҳолатда аёллар гўё ярим касал бўлиб қоладилар. У ҳолатда аёл дағал ва жирраки бўлиб қолади ва жинсий яқинлик ҳам мумкин бўлмай қолади. Аслида, жинсий алоқа эр-хотин ўртасида муҳаббат пайдо қилувчи бир воситадир. Шунинг учун бу вақтда эр-хотин ўртасида жанжал чиқиши ва бири иккинчисидан аразлаши табии ҳолдир ва бу нарсалар талоқ қўйишга олиб боради. Лекин, ҳайз ҳолатда талоқ қўйишдан қайтариқ мавжуддир. Ҳайз пайти тугагач, ғазаб ва хафагарчиликлар совуиб, жинсий яқинлик қилишга ҳам тўсиқ қолмайди ва иккиси орасидаги узоқлик ўз ниҳояисига етиб, янгитдан алоқа ва боғлиқлик пйдо бўлиб, ҳолат тубдан ўзгаради. Шу вақтда талоқ қўйса, вақтинчалик жирракилик кетиб, холис ақл ва муътадил табиат билан талоқ қўйган бўлади ва бу қайсидир маънода оқилона ҳукм бўлади.


ҲАЙЗ ҲОЛАТДА ҚЎЙИЛГАН ТАЛОҚНИНГ ҲУКМИ

Ҳайз ҳолатдаги аёлга талоқ қўйиш бидъат ва ҳаром амалдир. Шу боис Набий соллаллоҳу алайҳи васалла ибн Умар розияллоҳ анҳуга ғазаб қилганлар. Ҳайз ҳолатдаги аёлга талоқ ман қилиниши билан биргаликда талоқ қўйса, хотинига талоқ тушади. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ибн Умар розияллоҳу анҳуга ражаат қилишга қилган амрлари ҳайз ҳолатда қўйилган талоқни воқе бўлишига далилдир. Бу ҳолатда қўйилган талоқ воқе бўлмаганида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаат қилишга амр қилмаган бўлар эдилар. Шунинг учун ҳам ҳайз ҳолатдаги аёлга уч талоқ қўймаган бўлса, унга ражаат қилиш вожибдир. Агар уч талоқ қўйган бўлса, ражаат қилишга бирор имкон қолмайди ва ҳалоласиз аввалги эрга никоҳ қилиниши мумкин бўлмайдиган даражада аёлга оғир боин талоқ воқе бўлади. Бу ҳукм мадхулун биҳа (турмушга чиқиб яқинлик қилинган) аёлларга таълиқлидир. Ғайри мадхулун биҳа (никоҳланиб ҳали яқинлик қилинмаган аёл) аёлларга ҳаёз ҳолатда талоқ қўйиш бидъат ҳам, ҳаром ҳам эмасдир.

( وَطَلَاقُ الْمَوْطُوءَةِ حَائِضًا بِدْعِيَّةٌ ) أَيْ حَرَامٌ لِلنَّهْيِ عَنْهُ الثَّابِتِ ضِمْنَ الْأَمْرِ فِي قَوْله تَعَالَى: {فَطَلِّقُوهُنَّ لِعِدَّتِهِنَّ} (فَيُرَاجِعُهَا) أَيْ وُجُوبًا فِي الْحَيْضِ لِلتَّخَلُّصِ مِنْ الْمَعْصِيَةِ وَيُطَلِّقُهَا فِي طُهْرٍ ثَانٍ

“Ҳайз ҳолатдаги яқинлик қилинган аёлга талоқ қилиш бидъийдир, яъни Аллоҳ таолонинг “уларни иддаларида талоқ қилинглар” деган амрининг зимнида собит бўлган наҳийга биноан ҳаромдир. Бас, ун(аёл)га ражъат қилади, яъни ҳайз ҳолатдаги (аёлга ражъий талоқ қўйса) маъсиятдан халос бўлиш учун унга ражъат қилади ва уни иккинчи покликда талоқ қилади”  .


НИФОС ҲОЛАТДА ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Ҳайз ва нифос ҳолатда талоқ қўйиш бидъат ва ҳаром амалдир. Агар у икки суратда бирор киши аёлига ражъий талоқ қўйса, аёлга қайтиш вожиб бўлиб қолади. Ражъат қилишга ҳукм қилиниши икки ҳолатда қўйилган талоқни воқе бўлишига далил бўлади.

قَوْلُهُ وَطَلَاقُ الْبِدْعَةِ إلخ وَكَذَا الطَّلَاقُ فِي حَالَةِ الْحَيْضِ مَكْرُوهٌ لِمَا فِيهِ مِنْ تَطْوِيلِ الْعِدَّةِ عَلَى الْمَرْأَةِ ، وَكَذَا فِي النِّفَاسِ أَيْضًا.

“Бидъат талоқ деган қавли... Шунингдек аёл кишига иддани чўзилиб кетиши мумкин бўлгани боис ҳайз ҳолатда талоқ қилиш макруҳдир. Шунингдек, нифосда ҳам” .

وَالْبِدْعِيُّ مِنْ حَيْثُ الْوَقْتُ أَنْ يُطَلِّقَ الْمَدْخُولَ بِهَا وَهِيَ مِنْ ذَوَاتِ الْأَقْرَاءِ فِي حَالَةِ الْحَيْضِ أَوْ فِي طُهْرٍ جَامَعَهَا فِيهِ وَكَانَ الطَّلَاقُ وَاقِعًا وَيُسْتَحَبُّ لَهُ أَنْ يُرَاجِعَهَا وَالْأَصَحُّ أَنَّ الرَّجْعَةَ وَاجِبَةٌ هَكَذَا فِي الْكَافِي

“Вақт жиҳатидан бидъат бўлган талоқ – ҳайз кўрувчи мадхулун биҳани ҳайз ҳолатда ёки яқинлик қилинган покликда талоқ қилишдир. Талоқ воқе бўлади ва у (эр) учун ун (аёл)га ражъат қилмоқлиги мустаҳаб бўлади. Саҳиҳ қавл, “Кофий”да келишича ражъат қилиш вожибдир” (Фатвои ҳиндия).


ЯҚИНЛИК ҚИЛИНГАН ПОКЛИКДА ҚЎЙИЛГАН ТАЛОҚ БИДЪАТДИР

Яқинлик қилинган покликда қўйилган талоқ ҳам вақт жиҳатидан бидъат талоқ ҳисобланади. Яқинлик қилинган покликда талоқ қўйишдан ман қилинишининг ҳикмати мавжуд, яъни яқинлик қилгандан кейин жинсий қониқиш ҳосил бўлиб, жинсий хоҳиш ва майиллар сўниб, бири иккинчисига рағбат қилмай қолади ва бу бир-биридан узоқлашишга сабаб бўлади. Яқинлик қилинган покликда ҳомила бўлмаса, идда кам бўлади. Бордию, ҳомила бўлиб қолса, идда чўзилиб кетади. Шунинг учун яқинлик қилинган покликда талоқ қўйиш қайтарилгандир.

وَالْبِدْعِيُّ مِنْ حَيْثُ الْوَقْتُ أَنْ يُطَلِّقَ الْمَدْخُولَ بِهَا وَهِيَ مِنْ ذَوَاتِ الْأَقْرَاءِ فِي حَالَةِ الْحَيْضِ أَوْ فِي طُهْرٍ جَامَعَهَا فِيهِ 

“Вақт эътибори билан бидъий – ҳайз кўргувчи мадхулун биҳа бўлган аёлга ҳайз ҳолатда ёки жимо қилинган покликда талоқ қўйишдир” (Фатвои ҳиндия).


ЯҚИНЛИК ҚИЛИНГАН ПОКЛИКДА ТАЛОҚ ҚЎЙИШНИНГ ҲУКМИ

Яқинлик қилинган покликда талоқ қўйиш бидъат ва макруҳдир. Агар уч талоқ ёки боин талоқ қўймаган бўлса, яъни ражъий талоқ қўйган бўлса, аёлга ражъат қилиб, яқинлик қилинган покликдан кейин келган ҳайздан пок бўлгандан кейин яқинлик қилмай талоқ қўяди. Агар боина хафифа (енгил боин) ёки боин ғализа (оғир боин, яъни уч талоқ) талоқ қўйган бўлса, ражъат қилиш жоиз эмас, яъни боина хафифада қайтадан никоҳсиз, боина ғализада эса, шаръий ҳалоласиз аёлга ражъат қилиш дуруст эмас.

وَالْبِدْعِيُّ مِنْ حَيْثُ الْوَقْتُ أَنْ يُطَلِّقَ الْمَدْخُولَ بِهَا وَهِيَ مِنْ ذَوَاتِ الْأَقْرَاءِ فِي حَالَةِ الْحَيْضِ أَوْ فِي طُهْرٍ جَامَعَهَا فِيهِ وَكَانَ الطَّلَاقُ وَاقِعًا وَيُسْتَحَبُّ لَهُ أَنْ يُرَاجِعَهَا وَالْأَصَحُّ أَنَّ الرَّجْعَةَ وَاجِبَةٌ هَكَذَا فِي الْكَافِي

“Вақт жиҳатидан бидъат бўлган талоқ – ҳайз кўрувчи мадхулун биҳани ҳайз ҳолатда ёки яқинлик қилинган покликда талоқ қилишдир. Талоқ воқе бўлади ва у (эр) учун ун (аёл)га ражъат қилмоқлиги мустаҳаб бўлади. Саҳиҳ қавл, “Кофий”да келишича ражъат қилиш вожибдир” .

Идда талоқ қилинган покликдан кейин келган ҳайздан ҳисобланилади.

أَنَّ ابْتِدَاءَ الْعِدَّةِ مِنْ الْحَيْضَةِ التَّالِيَةِ لَهُ ، وَهُوَ الْأَنْسَبُ

“Иддани бошланиши келгуси ҳайиздандир ва у муносибдир” .


ҲОМИЛАДОР АЁЛНИ ТАЛОҚ ҚИЛИШ ҲУКМИ

Аёл кишига ҳомиладор ҳолатида талоқ қўйилса талоқ тушади. Бунда яқинлик қилгандан кейин ҳам талоқ қилиш мумкиндир. Лекин, ҳомиладор аёлга суннат тарзда талоқ қилиш шундай бўладики, ҳар ойда биттадан талоқ бериб боради ва уч ойда уч талоқ воқе бўлади. Ҳомиладор аёлга бирданига уч талоқ қўйиш ёки бир мажлисда уч талоқ қўйиш бидъат ҳисобланади.

وَطَلَاقُ الْحَامِلِ يَجُوزُ عَقِيبَ الْجِمَاعِ وَيُطَلِّقُهَا لِلسُّنَّةِ ثَلَاثًا يَفْصِلُ بَيْنَ كُلِّ تَطْلِيقَتَيْنِ بِشَهْرٍ عِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ وَأَبِي يُوسُفَ.

“Ҳомиладор аёлни яқинлик қилинганидан кейин талоқ қилиш жоиздир. Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф раҳиматуллоҳи алайҳ наздиларида у(аёл)га ҳар икки талоқ орасини бир ой билан ажратиб уч талоқ қўйишлик суннатга мувофиқдир” .


ЯНГЛИШИБ ЁКИ ЗАРУРАТСИЗ ТАЛОҚ ҚЎЙИШГА ТАЪЗИР БЕРИШ ҲУКМИ

Бир вақтда уч талоқ қўйиш яхши иш эмаслиги ҳақида юқорида баён қилинди. Шунингдек, ҳайз ҳолатида ва яқинлик қилинган покликда талоқ қўйишдан ман қилинган ва ҳаром амал ҳисобланади. Бу билан бир қаторда узурсиз, ҳеч нарсадан ҳеч анрса йўқ талоқ қилиш аёлга нисбатан зулмдир. Шариат кўрсатмасига зид равишда талоқ қўйишни кўпайиб кетиши натижасида жамиятда бузилиш хавфи юзага келади. Шу боис олимлар томонидан шариат кўрсатмасига зид равишда талоқ қўювчи эркакларга муносиб жазо тайин қилиш мумкин деб таъкидланган. Бундай золим ва шариат йўл-йўриғига амал қилмайдиган эрларга ҳоким ёки қози бирор муносиб жазо белгилашига ижозат берилган. Чунки, шариат буюрмаган тарзда талоқ қўйиш гуноҳдир ва ҳар бир гуноҳга шаръан жазо тайин қилингандир. Бу барча олимлар томонидан бил иттифоқ маъқулланган масаладир. Лекин, у гуноҳ учун ҳад ёки каффорот тўлаш вожиб деб белгиланмайди. Шаъроний раҳматуллоҳи алайҳ бу ҳақда шундай деганлар: “Барча олимлар ҳад ва каффорротга тортмайдиган ҳар бир гуноҳда таъзирни жорий қилинганлигига иттифоқ қилганлар” .


ЖАЗОНИНГ ЧЕГАРАСИ

Таъзир Китоб ва Суннатда жазо тайин қилинмаган жиноятларга белгиланган жазонинг исмидир. Бундай жазоларни тайинлаш ҳоким, ҳукумат ёки бирор ҳукум қилувчи кишининг таклифига ҳавола қилинади. Жазо тайин қилмаслик манфаатли бўлса жазо тайин қилмаслик ва аксинча манфаатли бўлса, муносиб жазо тайин қилиш мумкиндир. Белгиланган жазо оғзаки танбеҳ, қамоққа қамаш, савалаш каби жазо турларидан бирортаси бўлиши дурустдир. Бундай жиноятларга шахс, замон, ҳолат ва жиноят турларига қараб муносиб деб билинган жазо таклиф қилинади. Ибн Ҳумом раҳматуллоҳо алайҳ ўзларининг “Фатҳул қодийр” асарларида имоми Сарахсий раҳматуллоҳи алайҳдан муфассал тарзда нақл қилиб, қуйидагиларни келтирадилар: 

عَنْ السَّرَخْسِيِّ أَنَّهُ لَيْسَ فِيهِ شَيْءٌ مُقَدَّرٌ بَلْ مُفَوَّضٌ إلَى رَأْيِ الْقَاضِي، لِأَنَّ الْمَقْصُودَ مِنْهُ الزَّجْرُ، وَأَحْوَالُ النَّاسِ مُخْتَلِفَةٌ فِيهِ. فَمِنْهُمْ مَنْ يَنْزَجِرُ بِالصَّيْحَةِ وَمِنْهُمْ يَحْتَاجُ إلَى اللَّطْمَةِ وَإِلَى الضَّرْبِ، وَمِنْهُمْ مَنْ يَحْتَاجُ إلَى الْحَبْسِ. وَفِي الشَّافِي : التَّعْزِيرُ عَلَى مَرَاتِبَ : تَعْزِيرُ أَشْرَافِ الْأَشْرَافِ وَهُمْ الْعُلَمَاءُ وَالْعَلَوِيَّةُ بِالْإِعْلَامِ وَهُوَ أَنْ يَقُولَ لَهُ الْقَاضِي بَلَغَنِي أَنَّك تَفْعَلُ كَذَا وَكَذَا فَيَنْزَجِرُ بِهِ.

“Сарахсийдан нақл қилинади: “Таъзир беришда белгиланган бирор нарса йўқ. Балки, қози раъйига топширилгандир. Зеро, ундан мақсад зажр бўлиб, инсонлар ҳолати турлидир. Уларнинг баъзилари оғзаки танбеҳ билан, баъзилари уруш билан ва баъзилари қамаб қўйиш билан тийиладилар. “Шофий” номли китобда таъзир бир неча босқич дейилган. (Масалан) улуғларга таъзир бериш, улар олим ва алавийлар бўлиб, танбеҳ бериш билан огоҳлантирилади. Унда қози менга шундай-шундай қилаётганинг ҳақида (хабар) келди деб, огоҳлантириш беради ва улар шу нарсалар билан ҳам огоҳланаверадилар” .


МОЛИЯВИЙ ЖАЗО ҚЎЛЛАШ МАШРУЪ ЭМАС

Ҳанафий мазҳабида молиявий жазо қўллашнинг жоизлиги ҳақида фақат имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят нақл қилинган бўлиб, у ҳам заъиф ривоят ҳисобланади. Ундан бошқа ҳанафий олимларидан молиявий жазо қўллаш ҳақида бирор ривоят нақл қилинмаган. Шу билан бир қаторда жумҳур уламолар наздида ҳам молиявий жазо тайин қилиш жоиз эмас. Ҳанафий мазҳабида фатво молиявий жазони тайин қилинмаслигигадир. Исломнинг аввалида бу нарса жоиз бўлган ва кейинчалик насх қилинган.

Огоҳлантириш мақсадида бирор гуноҳи кабира қилган кишига молиявий жарима солинса, молиявий тўловни олиб, алоҳида қилиб қўйилади ва то у гуноҳи кабира қилишдан тийилиб, тузалиш йўлига ўтса, молиявий жазо тариқасида ундирилган тўлов ўз эгасига қайтарилади ёки мол эгасини гапига биноан бирор яхши ишга сарф қилиб юборилади. Молиявий жазо шу шартлар билангина жоиз ҳисобланади.

لَا بِأَخْذِ مَالٍ فِي الْمَذْهَبِ بَحْرٌ. وَفِيهِ عَنْ الْبَزَّازِيَّةِ : وَقِيلَ يَجُوزُ ، وَمَعْنَاهُ أَنْ يُمْسِكَهُ مُدَّةً لِيَنْزَجِرَ ثُمَّ يُعِيدَهُ لَهُ ، فَإِنْ أَيِسَ مِنْ تَوْبَتِهِ صَرَفَهُ إلَى مَا يَرَى. وَفِي الْمُجْتَبَى أَنَّهُ كَانَ فِي ابْتِدَاءِ الْإِسْلَامِ ثُمَّ نُسِخَ (دُرُّ المُختار). قَوْلُهُ لَا بِأَخْذِ مَالٍ فِي الْمَذْهَبِ قَالَ فِي الْفَتْحِ : وَعَنْ أَبِي يُوسُفَ يَجُوزُ التَّعْزِيرُ لِلسُّلْطَانِ بِأَخْذِ الْمَالِ. وَعِنْدَهُمَا وَبَاقِي الْأَئِمَّةِ لَا يَجُوزُ. وَمِثْلُهُ فِي الْمِعْرَاجِ ، وَظَاهِرُهُ أَنَّ ذَلِكَ رِوَايَةٌ ضَعِيفَةٌ عَنْ أَبِي يُوسُفَ. قَالَ فِي الشُّرُنْبُلَالِيَّةِ : وَلَا يُفْتَى بِهَذَا لِمَا فِيهِ مِنْ تَسْلِيطِ الظَّلَمَةِ عَلَى أَخْذِ مَالِ النَّاسِ فَيَأْكُلُونَهُ.

“Мазҳабда мол(иявий тўлов) олинмайди (“Баҳр” китобидан). “Баззозия”да у ҳақда: “Бир қавлда жоиз, яъни бир муддат огоҳлантириш учун у (мол) ушлаб турилади, сўнг у(мол)ни ун(эгаси)га қайтарилади. Тавбасидан ноумид бўлса, (яхши деб) кўрган нарсасига сарф қилади. “Мужтабо”да у исломни аввалида бўлган, сўнг насх қилинган дейилган (Дуррул мухтор). Мусаннифнинг “Мазҳабда мол(иявий тўлов) олинмайди” деган қавли (ҳақида) “Фатҳ”да шундай дейилган: “Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилинишича, султон учун молиявий тўлов олиш сифатида таъзир (белгилаш) жоиздир. Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ ҳамда қолган имомлар наздида (жаримага мол тайин қилиш) жойиз эмас. “Меърож”да ҳам шундай дейилган. Зоҳир гап, у Абу Юсуфдан қилинган заъиф ривоятдир. “Шрунбулолия”да (шундай) дейилади: “Бу нарса инсонлар молини зўрлик билан олиб, ейиш бўлгани учун бунга фатво берилмайди” .


ТАЪЗИР БАРЧА МУСУЛМОНЛАРНИНГ ҲАҚҚИМИ ЁКИ ҲАҚҚИ ЭМАСМИ

Жазо тайин қилиш ва уни татбиқ қилиш ҳаққи қози ва ҳокимга тегишлидир. Таъзир фитна ва жанжални олдини олади. Ҳоким ёки қози бўлмаса ёки уларга бу хабарни етказиш имкони бўлмаса, жиноятчига барча мусулмонлар жазо тайин қилишлари мумкиндир. Зеро, ҳадисда шундай дейилади: “Улар билан ҳамсуҳбат бўлманг ва улар билан қуда-анда тутнманг”. Бу хитоб оммавий бўлиб, қози ёки ҳокимга хос эмас. Чунки, таъзирдан мақсад гуноҳдан тийишдир. Бу эса, ҳар бир мусулмонга фарздир. Наҳий анил мункар қилиш аввало тоқат билан, иккинчиси тушунтириш ишлари билан, учинчиси дилдан ёмон кўриш ва ёмон деб тушуниш билан бўлади.

وَعُزِّرَ كُلُّ مُرْتَكِبِ مُنْكَرٍ أَوْ مُؤْذِي مُسْلِمٍ بِغَيْرِ حَقٍّ بِقَوْلٍ أَوْ فِعْل .قُلْت : وَمُقْتَضَى التَّعْلِيلِ بِالْأَمْرِ أَنَّ ذَلِكَ غَيْرُ خَاصٍّ بِالْإِمَامِ ، فَقَدْ مَرَّ أَنَّ لِكُلِّ مُسْلِمٍ إقَامَةَ التَّعْزِيرِ حَالَ مُبَاشَرَةِ الْمَعْصِيَةِ ؛ لِأَنَّهُ مَأْمُورٌ بِإِزَالَةِ الْمُنْكَرِ إلَّا أَنْ يُفَرَّقَ بِأَنَّهُ يُمْكِنُهُ الرَّفْعُ إلَى الْإِمَامِ فَلَمْ تَتَعَيَّنْ الْإِقَامَةُ عَلَيْهِ ، بِخِلَافِ الْإِمَامِ.

“Ҳар бир мункар ишни қилувчи ва мусулмонларга ноҳақ сўз билан ёки феъ билан озор берувчига таъзир берилади (Дуррул мухтор ала ҳомиши шомий. Ж. VI. Б. 113). Мен айтаманки, Бюруқдан шу нарса келиб чиқадики, таъзир бериш имомгагина хос эмасдир. Юқорида зикр қилинган нарсага биноан ҳамма кўз ўнгида қилинган маъсиятга ҳар бир мусулмон таъзир бериши жоиздир. Зеро, (мусулмон) мункар ишни тўхтатишга буюрилгандир. Лекин, имомнинг таъзири билан омма таъзир беришини ўртаси ажратилиб, бу ишда имомга мурожаат қилса бўлади. Шунинг учун имомдан бошқаси таъзир бермайди дейилиши мумкин” .


НОҲАҚ ТАЛОҚ ҚЎЮВЧИ БИЛАН АЛОҚАНИ УЗИШ ВА УНГА ҚИЗ БЕРМАСЛИК

Талоқ қўювчига нисбатан жазо тариқасида алоқани узиш ва қиз бермаслик каби турли ишлар жоиз эмас, балки зулм ва гуноҳ ҳисобланади. Чунки, талоқ ёмон кўрилган иш бўлсада, шу билан бирга баъзи ўринларда мубоҳ ҳамдир. Баъзан киши талоқ қўйишга мажбур бўлади. Масалан, эр-хотиндан бирортаси бад ахлоқ ёки аҳмоқ ёки рўзғордаги қийинчилик сабабли турли ихтилоф пайдо бўлиб, иккалалари бир-биридан узоқлашиб, бирга яшашни ҳеч имкони қолмаса, бундай ҳолатларда талоқ қўйиш зарурий ҳамдир. Шунинг учун талоқ қўювчига қарши турли жазоларни қўллаш зулм ва бало ҳисобланади. Буни Шоҳ Валиюллоҳ соҳиби муҳаддис Деҳлавий раҳматуллоҳи алайҳ “Ҳужжатуллоҳил болиға”да тафсилан баён қилиб келтирганлар:

ومع ذلك لا يمكن سد هذا الباب والتضييق فيه فإنه قد يصير الزوجان متناشزين إما لسوء خلقهما أو لطموح عين أحدهما إلى حسن إنسان آخر أو لضيق معيشتهما أو لخرق واحد منهما ونحو ذلك من الأسباب فيكون إدامة هذا النظم مع ذلك بلاء عظيما وحرجا انتهى.

“Талоқ қўйиш ёмон кўрилган ишлардан бўлиши билан биргаликда, талоқ қўйиш эшигини беркитиб, унга танглик жори қилиш мумкин эмас. Чунки, хулқи ёмонлашгани ёки икковларидан бири бошқани ёқтириб қолгани туфайли ёки рўзғорда танглик туфайли ёки икковларидан бири иккинчисига таъна азият берганлиги туфайли гоҳо эр-хотин бир-бирига итоатсиз бўлиб қоладилар. Бундай ҳолатда эр-хотинлик ришталарини давом эттиришлик мусибат ва улкан қийинчилик бўлиб қолади” (Ҳужжатуллоҳил болиға).

Сабабсиз талоқ қўйиш уруфга айланиб қолса ёки суннатга мувофиқ талоқ қўйишни ўйламай ўзи хоҳлаганида бир вақтда уч талоқ қўяверса, ҳайз ёки пок ҳолатдами деган тушунча ҳам ҳаёлига келмай дилига нима келса, жаҳлига эрк бериб талоқ қўяверса, бундай кишиларни тартибга чақириш учун бирор чора қўллаш мумкин. Қилган ишидан тавба қилмаса, обрўли кишилар у билан борди-келди алоқаларини узуши дурустдир. Лекин қиз бермаслик жазоларини қўллаш зулм ва гуноҳга сабаб бўлувчи иш ҳисобланади. Бундай жазоларни қўллашдан шаръан қайтарилгандир .


ТАЛОҚНИНГ ТУШИШ ЭЪТИБОРИ БИЛАН ТАҚСИМЛАНИШИ

Талоқ тушиш эътибори билан талоқ уч қисмга бўлинади: ражъий талоқ; хафифа (енгил) боин талоқ; ғализа (оғир) боин талоқ. Уларнинг барчасини қуйида тафсилан баён қиламиз.


РАЖЪИЙ ТАЛОҚ

Сариҳ лафзлар билан, яъни талоқдан ўзга бирор нарса тушунилмайдиган ва ирода қилинмайдиган лафзлар билан бир, икки талоқ қўйишдир.


ТАЛОҚНИНГ САРИҲ ЛАФЗЛАРИ

Сариҳ лафз - талоқдан ўзга бирор нарса тушунилмайдиган ва ирода қилинмайдиган лафзлар бўлиб, бу лафзлар талоқ қўювчининг оғзидан чиқиши билан талоқ тушунилади. Масалан, талоқсан, талоқ қилингансан, сени талоқ қилдим кабилар.

الطَّلَاقُ عَلَى ضَرْبَيْنِ : صَرِيحٌ ، وَكِنَايَةٌ . فَالصَّرِيحُ قَوْلُهُ : أَنْتِ طَالِقٌ وَمُطَلَّقَةٌ وَطَلَّقْتُك فَهَذَا يَقَعُ بِهِ الطَّلَاقُ الرَّجْعِيُّ ) لِأَنَّ هَذِهِ الْأَلْفَاظَ تُسْتَعْمَلُ فِي الطَّلَاقِ وَلَا تُسْتَعْمَلُ فِي غَيْرِهِ فَكَانَ صَرِيحًا.

“Талоқ икки хил бўлади: сариҳ ва киноя. Сариҳ – талоқсан, талоқ қилингансан, сени талоқ қилдим каби лафзлар бўлиб, булар билан ражъий талоқ воқеъ бўлади. Чунки, бу лафзлар фақат талоқда ишлатилиб, бошқасида ишлатилмайди. Бас, (бундай лафзлар билан қўйилган талоқ) сариҳ бўлади” .

Ўзбек тилида сени қўйдим, сени озод қилдим, мен томонимдан сенга талоқ, биз талоқ қўйдик, талоқсан ёки бир киши томонидан: “Аёлинга талоқ қўйдингми” деб сўралган саволга эр: “Ҳа шундай” деб жавоб берса, бас бу суратларнинг барчасида бир ражъий талоқ воқе бўлади.

Мазкур лафз ва ундан ташқари соф талоқ маъносини ифодаловчи лафзлар билан икки талоқгача ражъий талоқ тушади.


УРФ БАҲСИ

Фуқаҳолар ҳузурида урф катта аҳамиятга эгадир. Кўп ҳукмларда шариат урфни эътиборга олган. Фуқаҳолар урфни ал-маъруф кал машрут, яъни урф бўлган нарса шарт қилинган нарса кабидир деб, таъбир берадилар. Лекин, ушбу ўринда бир нуктага эътибор бериш зарурки, урфда машҳур бўлган нарсалар шариат манбаларига хилоф бўлса ёки улар билан тўқнаш келса, бундай урфга эътибор берилмайди. Шунинг учун шариатга хилоф бўлмаган урфгина эътиборга олинади. 


УРФ ҒОЛИБ БЎЛИБ, УНГА ТЕГИШЛИ БЎЛГАН МАСАЛАЛАР

Дуррул муҳтор китобининг соҳиби “Алфозул мустаъмала (Талоқда истеъмолга кириб қолган сўзлар)” сарлавҳаси остида бир неча масалаларни баён қилиб, у лафзлар воситасида ниятсиз ҳам талоқ тушаверишини зикр қилганлар ва бунга урфни сабаб қилиб кўрсатганлар. Чунки урфда бундай сўзлар талоққа ишлатиладиган бўлиб қолиб, ниятга ҳам зарурат қолмаган. Кўп ўринларда урф ният ўрнига қоим бўлади. “Дуррул мухтор”нинг соҳиблари ўз давридаги талоқ қўйишда урфга айланиб қолган сўзларни баён қилиб, қуйидагиларни айтганлар: 

وَمِنْ الْأَلْفَاظِ الْمُسْتَعْمَلَةِ : الطَّلَاقُ يَلْزَمُنِي، وَالْحَرَامُ يَلْزَمُنِي، وَعَلَيَّ الطَّلَاقُ، وَعَلَيَّ الْحَرَامُ فَيَقَعُ بِلَا نِيَّةٍ لِلْعُرْفِ

“Талоқда истеъмол қилинувчи лафзлар: Талоқ қилиш менга лозим, ҳаром бўлиш менга лозим, мени зиммамга талоқ қилиш вожибдир, ҳаромлик мени зиммамгадир кабилар. Бу сўзлар билан ниятсиз талоқ воқе бўлаверади” (Дуррул мухтор).

“Дуррул мухтор”нинг шориҳи Ибн Обидин юқорида келтирилган матн шарҳида: 

أَيْ فَيَكُونُ صَرِيحًا لَا كِنَايَةً، بِدَلِيلِ عَدَمِ اشْتِرَاطِ النِّيَّةِ

“Яъни, бу урфга кирган лафзлар ният шарт қилинмаслиги далили билан киноя эмас, сариҳ ҳисобланади” деган” (Дуррул мухтор).

“Раддул муҳтор” соҳиблари бу сўзларни сариҳлигига сабаб нима эканлигини баён қилиб: 

وَإِنَّمَا كَانَ مَا ذَكَرَهُ صَرِيحًا لِأَنَّهُ صَارَ فَاشِيًا فِي الْعُرْفِ فِي اسْتِعْمَالِهِ فِي الطَّلَاقِ

“Юқорида мусанниф зикр қилган лафзлар сариҳ дейилди. Чунки, бу сўзлар урфда талоққа истеъмол қилиниши кенг тарқалгандир” деган”. Сўзини давом эттириб: 

وَهَذَا فِي عُرْفِ زَمَانِنَا كَذَلِكَ فَوَجَبَ اعْتِبَارُهُ صَرِيحًا كَمَا أَفْتَى الْمُتَأَخِّرُونَ فِي أَنْتِ عَلَيَّ حَرَامٌ بِأَنَّهُ طَلَاقٌ بَائِنٌ لِلْعُرْفِ بِلَا نِيَّةٍ

“Бу бизнинг замонамиз урфида шунингдекдир. Бас, мутааххир олимлар “сен менга ҳаромсан” дейиш билан ниятсиз урф сабабли боин талоқ тушишига фатво берганлари каби у(юқоридаги лаф)ни сариҳ деб эътибор қилиш вожиб бўлди” деди” (Раддул муҳтор).

“Мен сени қўйдим” бу жумла урфда талоқ учун ишлатилиб, уни айтиш билан талоқи ражъий тушади. Раддул муҳтор соҳиблари бу ҳақда: 

بِخِلَافِ فَارِسِيَّةِ قَوْلِهِ سَرَّحْتُكِ وَهُوَ " رهاء كردم " لِأَنَّهُ صَارَ صَرِيحًا فِي الْعُرْفِ 

“Сарраҳтука (сени қўйдим)”нинг форсчаси “раҳо кардам (сени қўйдим) бўлган сўзининг хилофи билан. Чунки, бу урфда сариҳга айлангандир” деди” (Раддул муҳтор).

إِذَا قَالَ " رهاكردم " أَيْ سَرَّحْتُك يَقَعُ بِهِ الرَّجْعِيُّ مَعَ أَنَّ أَصْلَهُ كِنَايَةٌ أَيْضًا

“Агар “сени қўйдим” деса, гарчи у аслида киноя лафз бўлса ҳам, у билан ражъий талоқ тушади” (Раддул муҳтор).


ТАЛОҚДА ҲАРОМ ЛАФЗИГА ТЕГИШЛИ МАСАЛАЛАР

“Сен менга ҳаромсан” жумласини давомида фуқаҳолар бошқа бир неча сўзларни келтиришиб, сен менга ҳаромсан, сени ўзимга ҳаром қилдим, мусулмонларга ҳалол бўлган нарса менга ҳаром, ҳар бир ҳалол мен учун ҳаромдир, сен мен билан биргаликда ҳаромдасан жумлаларини келтириб, бу билан талоқи боин тушишини айтиб ўтган. Ҳаттоки, ният қилмасада талоқ тушади деб айтиб ўтган.

لَا فَرْقَ فِي ذَلِكَ بَيْنَ مُحَرَّمَةٍ وَحُرْمَتَكِ الخ أَوْ حَلَالُ الْمُسْلِمِينَ عَلَيَّ حَرَامٌ وَكُلُّ حِلٍّ عَلَيَّ حَرَامٌ وَأَنْتِ مَعِي فِي الْحَرَامِ 

“Бунда сен ҳаром қилингансан ва сени ўзимга ҳаром қилдим деган сўзлар орасида фарқ йўқ ваҳо казо. Ёки мусулмонларга ҳаром бўлган нарса менга ҳаромдир, барча ҳалол нарсалар менга ҳаромдир. Сен мен билан биргаликда ҳаром ишдасан”.

Юқорида келтирилган жумлалар билан боин талоқ воқе бўлади.

وَالْفَتْوَى عَلَى أَنَّهُ تَبِينُ امْرَأَتُهُ مِنْ غَيْرِ نِيَّةٍ لِغَلَبَةِ الِاسْتِعْمَالِ كَذَا فِي الْهِدَايَةِ.

“Фатво шунгаки, бундай сўзни айтган кишининг хотини ният қилмасада, истеъмолда кўп ишлатилгани боис боин талоқ бўлади. Ҳидояда шундай дейилган”.

Мутааххир олимлар “Сен менга ҳаромсан” ибораси билан боин талоқ тушишига фатво берганлар.

وَالْفَتْوَى عَلَى قَوْلِ الْمُتَأَخِّرِينَ بِانْصِرَافِهِ إلَى الطَّلَاقِ الْبَائِنِ

“Мутааххиринлар қавлига кўра фатво унинг боин талоқ бўлишлигигадир” (Дуррул муҳтор).

Имом Зоҳириддин марғиноний “сен менга талоқсан” ибораси билан ниятсиз боин талоқ тушишини баён қилиб: 

لَا نَقُولُ لَا تُشْتَرَطُ النِّيَّةُ وَلَكِنْ نَجْعَلُهُ نَاوِيًا عُرْفًا

“Биз (хотинига сен менга ҳаромсан деган киши ҳақида) талоқни ният қилиши шарт эмас деб айтмиймиз. Лекин, бу сўзни айтгувчи урфда талоқни ният қилган бўлади” деймиз” деди (Баҳрур роиқ).

Ибн Обидин сен менга ҳаромсан ибораси борасида узоқ баҳс юритиб, фатво берилган охирги сўз бу сўзни айтгувчи талоқни ният қилмасада боин талоқ тушади деган.

بِأَنَّ الْمُتَعَارَفَ إنَّمَا هُوَ إيقَاعُ الْبَائِنِ لَا الرَّجْعِيِّ وَعَلَيْهِ الْفَتْوَى كَمَا فِي الْبَزَّازِيَّةِ ح عَنْ النَّهْرِ .

“Урфга биноан ражъий эмас, боин талоқ тушади. Баззозияда “Наҳр”дан нақл қилинганидек фатво шунгадир” (Раддул муҳтор).

Сўнг бошқа бир ўринда охирги ҳукмни айтиб: 

ثُمَّ ظَهَرَ لِي بَعْدَ مُدَّةٍ مَا عَسَى يَصْلُحُ جَوَابًا، وَهُوَ أَنَّ لَفْظَ حَرَامٍ مَعْنَاهُ عَدَمُ حِلِّ الْوَطْءِ وَدَوَاعِيهِ وَذَلِكَ يَكُونُ بِالْإِيلَاءِ مَعَ بَقَاءِ الْعَقْدِ وَهُوَ غَيْرُ مُتَعَارَفٍ، وَيَكُونُ بِالطَّلَاقِ الرَّافِعِ لِلْعَقْدِ، وَهُوَ قِسْمَانِ : بَائِنٌ وَرَجْعِيٌّ، لَكِنَّ الرَّجْعِيَّ لَا يُحَرِّمُ الْوَطْءَ فَتَعَيَّنَ الْبَائِنُ

“Бир неча муддатдан кейин нима сабабдан боин бўлишининг жавоби менга зоҳир бўлди. Ҳаром лафзининг маъноси жинсий яқинлик ва унга олиб борувчи ишларнинг ҳалол эмаслигини билдиради. Бунда ҳалол эмаслик никоҳ узулмасдан ийло қилиш (хотиним никоҳимда тураверади. Лекин унга яқинлик қилмайман деб қасам ичиш) билан бўлади. Леккин бу нарса урфда одамларнинг ҳаёлларига ҳам келмайди ёки никоҳ ақдини узгувчи талоқ қилиши билан бўлади. Талоқ икки қисмдир: боин ва ражъий. Ражъий талоқ жинсий яқинликни ҳаром қилмайди. Шундай экан бу сўздан боин талоқ тушиши тайин бўлди” (Раддул муҳтор) деган.

Бир киши сен менга минг бор ҳаромсан дейиши билан бир талоқ боин тушади.

أَنْتِ عَلَيَّ حَرَامٌ أَلْفَ مَرَّةٍ تَقَعُ وَاحِدَةٌ

“Сен менга минг маротаба ҳаромсан дейиши билан бир талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор). 

Бир киши хотинига бир неча бор сен менга ҳаромсан дейиши

Киши хотинига бир неча бор бу сўзни айтиши билан бир боин талоқ тушади. Чунки, боинга боин илашмайди.

لَوْ كَرَّرَهُ لَا يَقَعُ إلَّا الْأَوَّلُ لِأَنَّ الْبَائِنَ لَا يَلْحَقُ الْبَائِنَ

“Агар сен менга ҳаромсан сўзини бир неча бор такрор айтса, биринчиси билан талоқ тушиб қолганлари билан тушмайди. Чунки, боин талоқ боинга илашмайди” (Раддул муҳтор).

Лекин, шу ўринда бир нарсага эътибор бериш жуда ҳам зарурки, аввалги боин талоққа илашмайдиган кейинги боин талоқ киноя лафзи билан тушган боин талоқ бўлиши зарурдир. Агар кейинги боин талоқ ҳам киноя лафзидан бўлмай сариҳ лафздан содир бўлса, у боин аввалги боинга илашади. Аввалги боинни киноя ёки сариҳ орқали тушганлигининг фарқи йўқдир.

الْمُرَادُ بِالْبَائِنِ الَّذِي لَا يَلْحَقُ هُوَ مَا كَانَ بِلَفْظِ الْكِنَايَةِ 

“Аввалги боинга илашмайдиган кейинги боин талоқдан мурод киноий лафзлар орқали тушган боин талоқдир” (Раддул муҳтор).

أَنَّ الْبَائِنَ الْمُوقَعَ أَوَّلًا أَعَمُّ مِنْ كَوْنِهِ بِلَفْظِ الْكِنَايَةِ أَوْ بِلَفْظِ الصَّرِيحِ الْمُفِيدِ لِلْبَيْنُونَةِ

“Аввал тушган боин талоқ боинни ифода қилгувчи киноий лафзлар орқали бўладими ёки сариҳ лафзлар орқали бўладими фарқи йўқдир” (Раддул муҳтор).

Киноий лафзлар билан тушган талоқ ҳам ражъий бўлмасин. Акс ҳолда талоқ тушади.

بِخِلَافِ الْكِنَايَةِ الرَّجْعِيَّةِ فَإِنَّهَا فِي حُكْمِ الصَّرِيحِ فَتَلْحَقُ الْبَائِنَ

“Киноий лафзлар билан тушган ражъий талоқнинг хилофи ўлхамр. Чунки, улар сариҳ талоқнинг ҳукмида бўлиб, аввалги тушган боин талоққа илашади” (Раддул муҳтор).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жувон аёлдан маслаҳат сўрамай туриб никоҳланмас. Қиз боладан изн олинмай туриб давоми...

4778 05:00 / 14.02.2017
Энди оила бузилишининг баъзи сабаблари ва уларнинг муолажаси ҳақида сўз юритишга ижозат бергайсиз. Албатта, бунда ҳаётимизда бўлиб турган ҳолатлар эътиборидан давоми...

6818 05:00 / 15.02.2017
ҚАРС ИККИ ҚЎЛДАН...Ассалому алайкум, азиз устозлар Менинг турмуш қурганимга олти йил бўлади. Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, ўғил қиз фарзандли бўлдик. Лекин давоми...

3708 05:00 / 15.02.2017
Хурсандчилик муносабати ила дастурхон ёзиб, таом тортиб ўтказиладиган маросимни валийма дейилади. Ақиқа, никоҳ ва сафардан қайтиш каби муносабатлар ила давоми...

5785 05:00 / 14.02.2017