1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Талоқ (рисола) (3)

05:00 / 15.02.2017 4198 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

МАЖНУННИНГ ХУШИ ЎЗИДАЛИГИДА АЁЛИНИ ТАЛОҚ ҚИЛИШИ

Мажнун хушига келган вақтида аёлига талоқ қўйса, унинг талоғи талоқ ҳисобланади. Мажнунлик пайтида қўйган талоғи талоқ ҳисобланмайди.

 أَمَّا الَّذِي يُجَنُّ وَيُفِيقُ فَهُوَ فِي حَالَةِ إفَاقَتِهِ عَاقِلٌ وَفِي حَالَةِ جُنُونِهِ مَجْنُونٌ

“Гоҳида мажнун бўлиб, гоҳида хушига келадиган киши хушига келган пайтида оқил ҳисобланади. Жиннилиги тутган ҳолатида мажнун ҳисобланади” (Баҳрур роиқ).

МАЖНУН НОМИДАН БИРОР КИШИ ТАЛОҚ БЕРИШ ҲУҚУҚИГА ЭГА ЭМАС

Мажнун тарафидан ота, ака ва бошқа валийлари талоқ беришга ҳақлари йўқ. Чунки, талоқ бериш ҳуқуқи Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Талоқ (аёлнинг) болдиридан тутган кишига” деган ҳадисларига биноан эрга берилган. Имом Муҳаммад берган фатвога кўра мажнун ўзига келиши учун бир йил муҳлат берилади. Агар бир йил давомида ўзига келмаса, қози мажнун билан уни аёли орасидаги никоҳни фасх қилади. Фатво шу қавлга берилган. Қози мусулмон бўлиши шартдир.

وَلَا يَتَخَيَّرُ أَحَدُهُمَا أَيْ الزَّوْجَيْنِ بِعَيْبِ الْآخَرِ فَاحِشًا كَجُنُونٍ وَجُذَامٍ وَبَرَصٍ وَرَتَقٍ وَقَرْنٍ ، وَخَالَفَ الْأَئِمَّةُ الثَّلَاثَةُ فِي الْخَمْسَةِ لَوْ بِالزَّوْجِ وَلَوْ قُضِيَ بِالرَّدِّ صَحَّ فَتْحٌ . وَمُحَمَّدٌ فِي الثَّلَاثَةِ الْأُوَلِ لَوْ بِالزَّوْجِ كَمَا يُفْهَمُ مِنْ الْبَحْرِ وَغَيْرِهِ

“Эр-хотиндан бирортаси бошқасининг айби туфайли ажралишга ихтиёрли бўлмайди. гарчи у айб жиннилик, маҳовлик, песлик, аёл кишиларда топиладиган ратақ (жинсий аъзонинг эрга яроқсиз ҳолда тўсилиб қолиши) ва қарн (аёл кишининг жинсий аъзосида эр фойдалана олмайдиган даражада гўшт ўсиб қолиши) каби жиддий бўлса ҳам. Учала имомлар ушбу бешала касаллик борасида ҳанафий мазҳабига хилоф қилганлар. Агар бу касалликлар эрда бўлса аёлга ажралиш борасида ихтиёр берилади. Қози тарафидан никоҳни бекор қилинганига ҳукм қилинса дурустдир (Фатҳул қодир). Имом Муҳаммад агар эр аввалги учта жиннилик, маҳовлик, пестлик билан касалланса, аёлга ажралишга ихтиёр берилади деганлар. Баҳрур роиқ ва ундан бошқа китоблардан шу нарса тушунилади”[1].

ТАЛОҚ ТУШИШИ УЧУН УЧИНЧИ ШАРТ ҲУШИ ЎЗИДА БЎЛИШИ

Талоқ берувчи кишини ҳуши талоқ бераётган вақтда ўзида бўлиши шартдир. Беморлиги ёки дори истеъмол қилганлиги ёки бирор бошқа нарса туфайли беҳуш бўлса ва шу ҳолтда талоқ қўйса, талоқ тушмайди. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:

وَعَن أَبِي هُرَيرَةرضى الله عَنْهُ قَالَ : "قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ : " كُلُّ طَلاَقٍ جَائِزٌ إِلا طَلاَقَ المَعْتُوهِ وَالمَغْلُوبِ عَلَى عَقْلِهِ".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Телба ва ақли мағлуб (яъни идрок қилувчи қувватлар ишдан чиққан) бўлган кишиларнинг талоғидан ўзга барча талоқ жоиздир” (Термизий ривояти).

БЕҲУШ ҲОЛАТДА ҚЎЙИЛГАН ТАЛОҚНИНГ ҲУКМИ

Эр беҳуш ҳолда қўйилган талоқ эътиборга олинмайди.

لَا يَقَعُ طَلَاقُ الْمَوْلَى عَلَى امْرَأَةِ عَبْدِهِ... وَالْمُغْمَى عَلَيْهِ

“Ҳўжайиннинг қулининг хотинига қўйган талоғи ва ҳушидан кетган кишининг талоғи тушмайди” (Раддул муҳтор).

ҚАТТИҚ ҚЎРҚИШ НАТИЖАСИДА БЕРИЛГАН ТАЛОҚ

Қаттиқ қўрқиш натижасида ақл ўз муътадиллигини йўқотиб, назоратни қўлдан чиқариши натижасида осмон, ер, кеч, кундуз каби нарсаларни фарқлай олмай қолади. Бу ҳолат ҳам мажнунликни бир тури ҳисобланади. Аллома шомий бир савол-жавобни нақл қилиб, бундай шахслар томонидан қўйилган талоқ тушмайди деб, таъкидлаган.

أَوْ ذَهَبَ عَقْلُهُ حَيَاءً أَوْ خَوْفًا. ..وَسُئِلَ نَظْمًا فِيمَنْ طَلَّقَ زَوْجَتَهُ ثَلَاثًا فِي مَجْلِسِ الْقَاضِي وَهُوَ مُغْتَاظٌ مَدْهُوشٌ ، أَجَابَ نَظْمًا أَيْضًا بِأَنَّ الدَّهْشَ مِنْ أَقْسَامِ الْجُنُونِ فَلَا يَقَعُ.

“Ўта ҳаё қилганидан ёки қўрққанидан ақли кетса (талоқ қўйса талоғи тушмайди)... Қози мажлисида қаттиқ ғазабга тўлиб, даҳшатга тушиб аёлини уч талоқ қилган киши ҳақида назм ҳолатда сўралди. Шунда назм билан: “Даҳшатга тушиш мажнунликнинг қисмларидан бўлиб, у ҳолатда қўйилган талоқ воқеъ бўлмайди” деб жавоб берган”[2].

Эслатма: Мадҳуш деб, қомусда ҳайрат, қўрқинч ва ҳаё туфайли ақли кетган кишига айтилади.

ҚАРИЛИК, БЕМОРЛИК ЁКИ БИРОР МУСИБАТ САБАБЛИ АҚЛ ЎЗ НАЗОРАТИНИ ЙЎҚОТИШИ

Қарилик, касалликнинг қаттиқ оғриғи ёки бошқа бирор мусибатга дуч келиш сабабидан мия назорати йўқолган кишига ҳам мадҳуш (ақли жойида эмас) дейилади. Бу ҳолат қанча давом этса, шунча муддат уни сўзига эътибор берилмайди. Шу боис ўша вақтда берилган талоқ эътиборга олинмайди.

"وَكَذَا يُقَالُ فِيمَنْ اخْتَلَّ عَقْلُهُ لِكِبَرٍ أَوْ لِمَرَضٍ أَوْ لِمُصِيبَةٍ فَاجَأَتْهُ : فَمَا دَامَ فِي حَالِ غَلَبَةِ الْخَلَلِ فِي الْأَقْوَالِ وَالْأَفْعَالِ لَا تُعْتَبَرُ أَقْوَالُهُ وَإِنْ كَانَ يَعْلَمُهَا وَيُرِيدُهَا."

“Шунингдек, ёши кексайганлиги ёки касаллиги ёки бирор мусибатга гирифтор бўлганлиги сабабли ақли ўз назоратини йўқотган кишилар ҳақида: “Сўз ва ҳатти ҳаракатларида ақл назорат қила олмай қолган ҳолатда унинг айтган сўзлари эътиборга олинмайди. Гарчи айтган сўзларини билиб, ўзи хоҳлаб айтган бўлса ҳам”[3].

ҲАРОРАТИ ОШИБ АЛЖИРАБ ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Ҳарорат кўтарилиб, қалтироқ босиб, тилидан ўзи хоҳламаган равишда у-бу нарсалар чиқиб кетса ёки у-бу нарсаларни гапириб юборса ва уларни билмаса, бас бундай вақтда қўйилган талоқ талоқ ҳисобланмайди. Ҳарорат жуда баланд бўлиб кетган вақтдагина инсон ўз мувозанатини йўқотиб, нима деяётганини билмай қолади. Лекин, ҳарорат мувозанатни йўқотмайдиган, ақл назоратини кетказмайдиган даржада паст чиқса ва сезги аъзолари ишлаётган бўлса, бу вақтда айтилган талоқ талоқ ҳисобланади. Чунки, талоқ тушиши учун соғлом бўлиш шарт эмас.

لَا يَقَعُ طَلَاقُ الْمَوْلَى عَلَى امْرَأَةِ عَبْدِهِ... وَالْمُغْمَى عَلَيْهِ... وَالْمَدْهُوش

“Қулининг хотинига қўйган ҳўжайиннинг, ҳушидан кетган ва мадҳуш кишининг талоғи тушмайди” (Раддул муҳтор)[4].

СЕҲР ВА ЖОДУ САБАБЛИ ЎЗИНИ ЙЎҚОТГАН, ҲИС АЪЗОЛАРИ ИШДАН ЧИҚҚАН КИШИ ТОМОНДАН ҚЎЙЛГАН ТАЛОҚ

Бир киши қаттиқ сеҳрланиб, унинг натижасида ақл ўз назоратини йўқотиб, натижасини билмай, тушунмай кўнглига келган нарсани беихтиёр алжирайверади. Бундай шахсларга ҳам мадҳуш дейилади. Бундай ҳолатда айтган сўзлари ва қилган феълларига эътибор берилмайди. Шу жумладан, айни шу ҳолатда берган талоғи ҳам талоқ ҳисобланмайди[5].

ТУТҚАНОҒИ БОР КИШИНИ ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Тутқаноғи бор беморнинг талоғи икки кўринишга эга. Касал ёки соғлом ҳолатда талоқ қўйиш. Касал ҳолатда, яъни тутқаноқ пайдо бўлиб, ўзини йўқотиб, нима деяётганини билмай аёлига талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди. Тутқаноғи бор одам соғлом ҳолатда аёлига талоқ қўйса, талоғи талоқ ҳисобланади[6].

АҚЛИ ПАСТ КИШИНИ ТАЛОҒИ

Бир кишини гап-сўзи, кийим-кечаги жойида, лекин муомалада камчилиги бор, яъни ўн сўмли нарсани беш сўмга сотиб қўяди ёки пул ишқида фойда-зиённи ўйлаб ўтирмай бирор нарсани бажаради. Жумладан, бир киши ақли паст кишига бунча бераман аёлингни талоқ қил деса, ҳеч қандай иккиланишсиз аёлини талоқ қилади. Бундай кишиларни мажнун дейилмайди. Балки, ақли паст, тентак деб айтилади. Бундай шахслар томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланади[7].

وَيَقَعُ طَلَاقُ كُلِّ زَوْجٍ بَالِغٍ عَاقِلٍ... أَوْ سَفِيهًا ) خَفِيفَ الْعَقْلِ

“Оқил, болиғ ҳар бир эрнинг талоғи воқе бўлади... гарчи ақли паст бўлса ҳам” (Раддул муҳтор).

ЎЛИМ ТЎШАГИДА ҚЎЙИЛГАН ТАЛОҚ

Юқорида баён қилиб ўтилдики, ақлни ва ҳисни кетказмайдиган даражада касал бўлган киши томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланади. Лекин, ўлим тўшагида ётган киши томонидан қўйилган талоқ юқорида зикр қилиб ўтилган ҳукмлардан фарқ қилади. Бу мавзу гарчи меросга тегишли бўлсада, ўлим тўшагида ётган киши томонидан қўйилган талоқ ҳақида қуйида бироз батафсил сўз юритилади. Бу масалани ёритишдан олдин шуни тушуниб олиш керакки, ўлим тўшагида талоқ қўювчи кишини фиқҳ истилоҳида “форр (меросдан қочувчи)” дейилади, яъни аёлни меросдан маҳрум қилиш ниятида умрини охирида меросдан қочиб, аёлига талоқ қўяди. Бу ҳақда “Шомий”да: “Ўлми олдидан талоқ қўювчи кишиларга меросдан қочгани учун “фор (қочувчи)” дейилади” дейилган. Бу ўринда қўйилган талоққа қараб “форр” белгиланади. Агар ўлим тўшагида ётган киши боин ёки уч талоқ қўйган бўлса, меросдан қочувчи дейилади. Лекин, ражъий талоқ қўйса, “форр” дейилмайди. Чунки, ражъий талоқда меросдан қочишни сурати мавжуд эмас.

الْبَائِنَ قَيَّدَ بِهِ لِأَنَّ حُكْمَ الْفِرَارِ لَا يَثْبُتُ إلَّا بِهِ بَحْرٌ لِأَنَّ الرَّجْعِيَّ لَا فِرَار

“Боин талоқ қўйиши деб қайд қилиб қўйилди. Чунки. “фирор (меросдан қочишлик)” усиз собит бўлмайди. Ражъий талоқда эса, меросдан қочиш йўқ”[8].

Юриш-туришга қурби етадиган касал бўлиб, ўлимни бирор асорати бўлмаса ва шу вақтда аёлига талоқ қўйса, меросдан қочувчи дейилмайди. Чунки, талоқ қўювчи ўлим тўшагига чалинмаган.

فَلَوْ قَدَرَ عَلَى إقَامَةِ مَصَالِحِهِ فِي الْبَيْتِ كَالْوُضُوءِ وَالْقِيَامِ إلَى الْخَلَاءِ لَا يَكُونُ فَارًّا

“Таҳорат, ҳожатхонага бориш каби уйидаги ўз юмушларини бажаришга қодир бўлса, меросдан қочувчи дейилмайди”[9].

Бу борадаги асл масала шуки, яшашдан умуман умидини узадиган касалликка чалинса, ўлим тўшаги дейилади. Бу даврда эр аёлига талоқ қўйса ва аёли иддадалигида эр оламдан ўтса, аёл эрнинг меросидан маҳрум бўладими ёки мерос оладими. Бу масалани икки кўриниши мавжуд. Биринчиси, эр аёлни талабига биноан ёки ўзи хоҳлаб ражъий талоқ қўйса ва аёли иддадалигида вафот этса, аёл меросдан маҳрум бўлмайди. Иккинчиси, эр аёлига боин талоқ қўйди. Бас, буни икки сурати бор. Биринчиси, аёлни талабига биноан эр хотинига боин талоқ қўйса ва аёл иддадалигида эр вафот этса, аёл меросдан маҳрум бўлади. Чунки, аёл ўз талоғини эридан талаб қилди ва ўзи қилган ишга чора йўқ. Иккинчиси, аёлни талабисиз эр аёлига боин талоқ қўйса ва аёл иддадалигида эр оламдан ўтса, аёл меросдан маҳрум бўлмайди.

Аёл ражъий ёки мутлоқ талоқ қўйишни эридан сўраса, эр боин талоқ ёки уч талоқ қўйса, аёл хотинликдан чиқади. Лекин, меросхўрликдан чиқмайди. Чунки, аёл талаб қилган талоқ ражъий ёки мутлоқ талоқ эди. Мутлоқ талоқ одатда ражъийга ҳамл қилинади. Эр аёли талаб қилган нарсани хилофини қилгани учун бундай талоқ билан идда ўтирган аёлнинг эри иддасида вафот этиб қолса, аёл меросдан маҳрум бўлмайди.

وَكَذَا تَرِثُ طَالِبَةُ رَجْعِيَّةٍ أَيْ فِي مَرَضِهِ كَمَا هُوَ الْمَوْضُوعُ ، وَاحْتَرَزَ بِالرَّجْعِيَّةِ عَمَّا لَوْ أَبَانَهَا بِأَمْرِهَا كَمَا يَذْكُرُ قَوْلُهُ أَوْ طَلَاقٍ فَقَطْ أَيْ بِأَنْ قَالَتْ لَهُ فِي مَرَضِهِ طَلِّقْنِي فَطَلَّقَهَا ثَلَاثًا فَمَاتَ فِي الْعِدَّةِ تَرِثُهُ إذَا صَارَ مُبْتَدِئًا فَلَا يَبْطُلُ حَقُّهَا فِي الْإِرْثِ ؛ كَقَوْلِهَا طَلِّقْنِي رَجْعِيَّةً فَأَبَانَهَا جَامِعُ الْفُصُولَيْنِ قَوْلُهُ لِأَنَّ الرَّجْعِيَّ لَا يُزِيلُ النِّكَاحَ أَيْ قَبْلَ انْقِضَاءِ الْعِدَّةِ أَيْ فَلَمْ تَكُنْ رَاضِيَةً بِإِسْقَاطِ حَقِّهَا ، بِخِلَافِ مَا لَوْ طَلَبَتْ الْبَائِنَ.

“Ражъий талоқ қилишни эридан сўраган аёл меросдан маҳрум бўлмайди. Шунингдек, аёл эридан ражъий талоқ қўйишни сўраса-ю, эр боин талоқ қилса, аёл меросдан маҳрум бўлмагани каби аёл эридан мутлоқ талоқ қўйишни сўраса ва у боин талоқ қўйса ҳамда эр аёли иддада ўтирганда вафот этса, аёл меросдан маҳрум бўлмайди. Чунки, ражъий талоқ идда тугашидан илгари никоҳни кетказмайди. Лекин, аёл эридан боин талоқ қўйишни сўраса ва талоқ қўйилгандан кейин идда даврида эр вафот этса, аёл меросдан маҳрум бўлади”[10].

РАЖЪИЙ ТАЛОҚ ИДДАСИДА ЎТИРГАН АЁЛ ВАФОТ ЭТСА, ЭР МЕРОС ОЛАДИМИ?

Аёл ражъий талоқ иддасида ўтирганда эр оламдан ўтиб қолса, мерос олиши дуруст бўлгани каби эр ҳам ражъий талоқ иддасида ўтирган аёли ўтиб қолса, ундан мерос олади. “Оламгрия”да бу масала батафсил баён қилинган:

"الرَّجُلُ إذَا طَلَّقَ امْرَأَتَهُ طَلَاقًا رَجْعِيًّا فِي حَالِ صِحَّتِهِ أَوْ فِي حَالِ مَرَضِهِ بِرِضَاهَا أَوْ بِغَيْرِ رِضَاهَا ثُمَّ مَاتَ وَهِيَ فِي الْعِدَّةِ فَإِنَّهُمَا يَتَوَارَثَانِ بِالْإِجْمَاعِ".

“Эр соғлигида ёки касаллигида аёлини розилигига биноан ёки аёлини розилигисиз аёлига ражъий талоқ қўйса, сўнг эр аёлининг иддасида оламдан ўтса, бас бири иккинчисидан ижмога биноан мерос олиши мумкин”[11].

ДИЁНАТАН ВА ҚАЗОАНДАН МУРОД
Талоқ масалаларида кўп ўринда “диёнатан” ва “қазоан” лафзлари истеъмол қилинади. Баъзи масалаларда “диёнатан” талоқ воқеъ бўлади дейилса, баъзи масалаларда “қазоан” ва баъзиларида иккаласига биноан талоқ воқеъ бўлади дейилади. Шунинг учун улардан кўзланган мақсадни ва улар орасидаги фарқни билиб олиш лозим. Диёнатандан мурод талоқни тушиш ёки тушмаслиги, хато ёки тўғри бўлиши талоқ қўювчининг ниятига боғлиқ бўлиб, у ниятни шахсни ўзи ва Аллоҳ таоло билади ва бунга банда билан Аллоҳ таоло ўртасидаги нарса деб таъбир берилади. Қазоанда ниятга қаралмайди балки, қарина ва ҳолатларни зоҳирига қараб ҳукм чиқарилади. Қози ҳар бир шахснинг зоҳирий ҳолатига жавобгар бўлади ва шунга биноан ҳукм чиқаради. Унга хилофан муфтий эса, сўровчининг саволига биноан жавоб беради. Агар сўровчи киноя лафзларни айтиб, улардан талоқни ният қилмаганини муфтийга билдирса, муфтий талоқ воқеъ бўлмайди деб, жавоб беради. Масалан, бир киши қаттиқ жаҳли чиққанда бутунлай беҳуш бўлишини даъво қилаяпти, диёнатан бундай суратда талоқ тушмайди деб ҳукм қилинади. Шунингдек, бир киши уч марта талоқ лафзини айтиб, ниятида уч талоқ эмас балки биринчи лафзни таъкидлаш бўлганлигини даъво қилмоқда, муфтий ниятига эътиборан бир ражъий талоқ тушади деб ҳукм қилади. Қози эса, уч талоқ тушади деб ҳукм чиқаради. Аллома Шомий ҳам бу ҳақда шундай деган:

"تَصِحُّ نِيَّتُهُ فِيمَا بَيْنَهُ وَبَيْنَ رَبِّهِ تَعَالَى لِأَنَّهُ نَوَى مَا يَحْتَمِلُهُ لَفْظُهُ فَيُفْتِيهِ الْمُفْتِي بِعَدَمِ الْوُقُوعِ. أَمَّا الْقَاضِي فَلَا يُصَدِّقُهُ وَيَقْضِي عَلَيْهِ بِالْوُقُوعِ لِأَنَّهُ خِلَافُ الظَّاهِرِ بِلَا قَرِينَة."

“(Эр аёлига талоқсан, талоқсан, талоқсан деса ҳамда мен бу билан учтани эмас, балки биринчиси билан талоқғи, иккинчиси ва учинчиси билан эса, биринчини таъкидлашни ният қилганман деса) Унинг нияти ўзи билан Роббиси ўртасида дуруст бўлади. Чунки, у лафз эҳтимол қиладиган нарсани ният қилди. Шунга биноан муфтий талоқ тушмайди деб, фатво беради. Қози эса, уни тасдиқ қилмай талоқ тушади деб ҳукм чиқаради. Чунки, унинг нияти ҳолатнинг зоҳирига хилофдир”[12].

Фойда: Ҳозирги бепарволик даврида муфтий ҳам юқорида айтилаган уч талоқ лафзи таъкид деб эътиборга олмай, уч талоққа фатво бериши лозим.

МАСТ КИШИНИНГ ТАЛОҒИ ҲАҚИДАГИ БАҲС

Мастликнинг ҳақиқати:

Мияга хурсандчилик ва мастлик шу қадар ғолиб бўладики, натижада инсон осмон билан ерни ва эркак билан аёлни фарқлай олмай қолади ёки бемаъно алжирай бошлайди ва ҳаяжонда у-бу гапларни гапириб юборади. Шу ҳолатнинг номига мастлик дейилади.

أَوْ سَكْرَانَ السُّكْرُ : سُرُورٌ يُزِيلُ الْعَقْلَ فَلَا يَعْرِفُ بِهِ السَّمَاءَ مِنْ الْأَرْضِ. وَقَالَا : بَلْ يَغْلِبُ عَلَى الْعَقْلِ فَيَهْذِي فِي كَلَامِهِ.

“Ёки сукрона – сукр деб ақлни зоил қиладиган хурсандчилик бўлиб, у сабаб ер билан осмонни ажрата олмай қолади. Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар “Мастлик ақлга ғолиб келиб ажирай бошлайди” деганлар”[13].

وَقَوْلُهُ بِأَنْ زَالَ عَقْلُهُ بَيَانُ حَدِّ السُّكْرِ فَعِنْدَ أَبِي حَنِيفَةَ السَّكْرَانُ مِنْ النَّبِيذِ الَّذِي يُحَدُّ هُوَ الَّذِي لَا يَعْقِلُ مَنْطِقًا قَلِيلًا وَلَا كَثِيرًا وَلَا يَعْقِلُ الرَّجُلَ مِنْ الْمَرْأَةِ وَلَا الْأَرْضَ مِنْ السَّمَاءِ وَقَالَا: هُوَ الَّذِي يَهْذِي وَيَخْتَلِطُ كَلَامُهُ غَالِبًا.

“Ақл мувозанатини йўқотиши” деган қавли мастлик ҳадди баёнидир. Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида набиз туфайли ҳад уриладиган мастлик у – маст бўлган киши озми кўпми гапираётганини ақл қилмайдиган, эркакни аёлдан, осмонни ердан ажрата олмайдиган даражада бўлган мастликдир. Икки имом: “Ҳад уриладиган мастлик маст киши алжираб кўпинча сўзи аралашиб кетадиган даражага етган мастликдир” деганлар” (Баҳрур роиқ).

Маст ҳолатда талоқ қўйиш ҳукми:

Мажнун ва беҳуш инсонлар каби маст кишида ҳам ақл ўз мувозанатини йўқотади. Шунга биноан аслида мажнун ва беҳуш инсонлар каби маст инсон томонидан айтилган талоқ тушмаслиги керак. Лекин, ҳанафий мазҳаби уламолари маст инсонга зажр ва огоҳлантириш бўлсин учун уни қўйган талоғини эътиборга олганлар. Чунки, шариъати исломияда маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилишдан қаттиқ қайтариқлар ворид бўлган ва наша, шароб каби нарсаларни истеъмол қилиш гуноҳи кабира ҳисобланади. Шунга биноан маст инсонлар ҳуши ўзида бўлган инсонлар қаторида ҳисобланаиб, ҳукм чиқарилади ва улар томонидан қўйилган талоқ талоқ ҳисобланади.

وَيَقَعُ طَلَاقُ كُلِّ زَوْجٍ بَالِغٍ عَاقِلٍ وَلَوْ تَقْدِيرًا بَدَائِعُ ، لِيَدْخُلَ السَّكْرَانُ  أَيْ فَإِنَّهُ فِي حُكْمِ الْعَاقِلِ زَجْرًا لَهُ ، فَلَا مُنَافَاةَ بَيْنَ قَوْلِهِ عَاقِلٌ وَقَوْلِهِ الْآتِي أَوْ السَّكْرَانُ.

“Оқил, болиғ кишиларнинг талоғи воқе бўлади. Гарчи тақдиран оқил бўлсада. Бунга биноан маст кишилар томонидан қўйилган талоқ воқеъ бўлади. Чунки, улар зажран ақлли кишилар ҳукмидадир. Мусаннифнинг оқил ва маст деган қавли орасида ҳеч қандай қарама қаршилик йўқ”[14].

МАСТ ҲОЛАТДА ТАЛОҚНИ ВОҚЕЪ БЎЛИШ ҲИКМАТИ

Аллоҳ таолонинг ҳазрати инсонга берган беҳисоб неъматларидан бири бу ақл неъматидир. Ақл неъмати орқали инсон бошқа махлуқотлардан ажралиб туради. Инсон Аллоҳ таолонинг ушбу неъматига шукур адо қилишдан ожиздир. Инсон ақлли бўлгани учун барча махлуқотлар уларга бўйин сундирилган. Лекин, барча махлуқотларнинг эгаси фақат Аллоҳ таолодир. Ҳатто, инсон ўзининг бирор бир аъзосига ҳам молик эмасдир, яъни бир аъзосини кесиб, бир кишига бериб юборишга ҳаққи йўқ. Агар ҳеч қандай сабабсиз бир бармоғига талофат етказса, шариъат нигоҳида у инсон қаттиқ гуноҳкор бўлади. Улкан неъмат бўлган ақлга путур етказадиган маст қилувчи, ҳаром ичимликларни истеъмол қилиб, уни устига аёлига талоқ қўйиш улкан зулм ва гуноҳи кабира ҳисобланади. Шу боис шариъат нигоҳида бундай кимсалар қаттиқ жазога лойиқдирлар.

Ачинарли гап шуки, бизнинг юртларда мазҳаббошларга эргашмайдиган, ўзларини аҳли ҳадис деб ҳисоблайдиган кишилар маст ҳолатда айтилган талоқ воқеъ бўлмайди деб, таъкидлайдилар. Лекин, улар тутган қавл фатво берилган қавл эмас. Балки муфто беҳ бўлган ва таржиҳчилар томонидан таржиҳ қилинган қавл бу маст ҳолатда айтилган талоқни воқеъ бўлишидир. Бу жумҳур олимларнинг мазҳабларидир. “Бадоиъус саноиъ”да бу масалага ойдинлик киритилиб, шундай дейилган:

وَأَمَّا السَّكْرَانُ إذَا طَلَّقَ امْرَأَتَهُ فَإِنْ كَانَ سُكْرُهُ بِسَبَبٍ مَحْظُورٍ بِأَنْ شَرِبَ الْخَمْرَ أَوْ النَّبِيذَ طَوْعًا حَتَّى سَكِرَ وَزَالَ عَقْلُهُ فَطَلَاقُهُ وَاقِعٌ عِنْدَ عَامَّةِ الْعُلَمَاءِ وَعَامَّةِ الصَّحَابَةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَعَنْ عُثْمَانَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّهُ لَا يَقَعُ طَلَاقُهُ وَبِهِ أَخَذَ الطَّحَاوِيُّ وَالْكَرْخِيُّ وَهُوَ أَحَدُ قَوْلَيْ الشَّافِعِيّ.

“Маст киши аёлини талоқ қилса ва уни мастлиги шариъатда ман қилинган хамрни ёки набизни ўз ихтиёри ила ичиш билан маст бўлиб, ақли зойил бўлса, бас уни қўйган талоғи барча уламолар ва саҳобийлар наздида воқеъ бўлади. Усмон розияллоҳу анҳу ундай кишиларнинг талоғи талоқ эмас деганлар. Таҳовий ва Кархийлар ушбу қавлни олганлар ва бу Шофиийнинг икки қавлидан биридир”[15].

“Дуррул мухтор” ва “Кифоя”нинг эътимодсиз ибораларига таяниб, жумҳур саҳобий ва ҳанафий фақиҳларининг асосли қавлларини тарк қилиш фатво берилмаган қавлни рожиҳ қилиш ҳисобланади ва қувватсиз гапга амал қилиш лозим бўлиб қолади. Баъзилар айтадиларки, шароб ичиб кайф бўлганларга саксон дарра урилади ва улар аёлларини шу ҳолатда талоқ қилиб қўйган бўлсалар талоғи тушади деб ҳукм қилиш жазо устига жазодир дейдилар. Биз бундай ғояни илгари сурувчилар билан келишиб бўлмайди деймиз. Чунки жазо устига жазо бўлиши хамр ичгандан кейин талоқ қилмаса ҳам хотини талоқ бўлади деб ҳукм чиқарилсагина бўлади. Лекин, бу ерда хамр ичиб, хотинига талоқ қўйса аёли талоқ бўлади дейилмоқда. Нима деб ўйлайсиз агар маст одам ичиб олиб талоқдан бошқа гуноҳларни қилса, жазо тайин қилинмайдими? Масалан ичиб олиб намоз, рўза ва бошқа ибодатларни тарк қилса, уларни қазосини ўқишга ҳукм қилинмайдими. Албатта, намозларни қазосини адо қилишга ҳукм қилинади. Демак, уларнинг гапларига биноан маст одамга тарк қилинган намозларни адо қилиш ортиқча зулм эканда?

Шароб ва маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилувчилар жамоат жойларда ва ёлғиз ҳолатларда ҳеч нарсадан тап тортмай Аллоҳ таоло томонидан қайтарилган бўлса ҳам нафсларини қондириш мақсадида хамр истеъмол қилмоқдалар. Биз ҳам хамр ичувчиларга имконият яратиб бериб, уларнинг қўйган талоқлари тушмайди деб, уларга кенг йўл очиб бермаслигимиз даркор. Аксинча, биз шундай эҳтиёт йўлни тутайликки, маст қилувчи ичимликларни ичувчилар камайсин ва келгусида бундай гуноҳи кабира йўл буткул тугасин. Шариати мутаҳҳора ислом аввалида хамрни ҳаром қилиш билан бир қаторда хамр қуйиладиган идишларнинг ишлатишини ҳам қатъий ҳаром қилди. Чунки, бу орқали хамрга олиб борадиган йўлларнинг барчаси беркилади ва инсонлар қалбида хамрни ёмонлиги жойлашиб, ундан нафратлана бошлайдилар. Шуларга биноан маст қилувчи ичимлик истеъмол қилгандан кейин қўйилган талоқ воқеъ бўлади деб ҳукм қилиш шариъати исломияни ҳакимона ҳукми ҳисобланади. Бу инсонларга сабоқ бўлиб, хамр ичишдан тийилишга олиб келади.

ТАЛОҚ ТУШМАЙДИГАН БАЪЗИ МАСТ ҚИЛГУВЧИ НАРСАЛАР

Баъзи дориларни истеъмол қилиш натижасида кайфи ошиб қолса ва шу ҳолатда аёлига талоқ қўйиб қўйса, талоғи талоқ ҳисобланмайди.

لَوْ زَالَ عَقْلُهُ بِالصُّدَاعِ أَوْ بِمُبَاحٍ لَمْ يَقَعْ.

“Бош оғриғи ёки мубоҳ нарсанинг истеъмоли сабабли ақл зойил бўлиб талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди”[16].

Вино, наша, ароқ ва баъзи маст қилувчи нарсаларни истеъмол қилиш шаръан ҳаромдир. Уларни истеъмол қилгандан кейин қуйидаги суратларда талоқ воқеъ бўлмайди:

1. Бир киши маст қилувчи ичимликлардан бирортасини маст қилувчи ичимлик эканидан бехабар ҳолда ичиб, аёлига талоқ қўйса, талоқ тушмайди. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл қилинган қуйидаги ривоят келтирилади:

عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِنَّ اللَّهَ وَضَعَ عَنْ أُمَّتِي الْخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْه

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

“Аллоҳ таоло умматимдан янглишиб, эсдан чиқариб ва унга (ҳаётига хав соладиган тарзда) мажбурланиб қилган нарсаларни авф қилди”;

2. Бир киши ҳаётига хавф бўладиган ёки бирор аъзосига нуқсон етказиладиган даражада шароб ёки кайф қиладиган нарсаларни истеъмол қилишга мажбурланса ва уларни истеъмол қилиб, аёлига талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди;

3. Қорин очлигидан ҳаётига хавф туғилса ва истеъмол қилиш учун кайф берувчи ҳаром нарсалардан ўзга бирор истеъмоли ҳалол нарса топилмаса, кайф берувчи нарсани (ҳаётини хавфдан қутқарадиган даражада) истеъмол қилиб ҳаётини сақлайди. Бундай вазиятларда шариъати исломия ҳаром нарсаларни белгиланган тартибда истеъмол қилишга рухсат беради. Шунинг учун бундай ҳолатда кайф берувчи нарсаларни истеъмол қилиб, кайфда ўзини назорат қила олмай аёлига талоқ бериб қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди;

4. Кайф берувчи нарсаларни муолажа учун истеъмол қилса ва кайф бўлиб қолиб, аёлига талоқ бериб қўйса, талоқ воқеъ бўлмайди.

"وَاخْتَلفَ التَّصْحِيحُ فِيمَنْ سَكِرَ مُكْرَهًا أَوْ مُضْطَرًّا فَصَحَّحَ فِي التُّحْفَةِ وَغَيْرِهَا عَدَمَ الْوُقُوعِ . وَجَزَمَ فِي الْخُلَاصَةِ بِالْوُقُوعِ. قَالَ فِي الْفَتْحِ : وَالْأَوَّلُ أَحْسَنُ لِأَنَّ مُوجِبَ الْوُقُوعِ عِنْدَ زَوَالِ الْعَقْلِ لَيْسَ إلَّا التَّسَبُّبَ فِي زَوَالِهِ بِسَبَبٍ مَحْظُورٍ وَهُوَ مُنْتَفٍ".

“Бир киши мажбур қилиниш натижасида ёки (чўлда қолиб ундан ўзга ейдиган нарсаси ёки ичадиган нарсаси қолмай) чорасиз ҳолда маст қилувчи нарсани истеъмол қилиб маст бўлса, “Туҳфа” ва бошқа китоб соҳиблари талоқ тушмаслиги саҳиҳ деб айтганлар. “Хулоса” китобида эса, талоқ тушади дейилган. “Фатҳ” китобида айтди: “Биринчи гап муносиброқдир. Чунки, ақл кетганда талоқ тушишлигини вожиб қилган нарса, манъ қилинган нарса туфайли ақл кетишидир. Бу ерда эса, у топилмаяпти[17].

УҲЛАТУВЧИ ДОРИЛАР САБАБЛИ КАЙФДА ТАЛОҚ ҚИЛИШ

Ухлатадиган дорилар одатда шариъати исломия манъ қилган нарсалардан тайёрланади. Улар тезда мияга таъсир қилиб, марказий нерф системаси фаолиятини тўхтатиб туради ва натижада фикрсиз алжираши мумкин. Моҳир, ишончли, диндор врачлар кўригидан ўтгандан кейин улар тавсиясига биноан уларни истеъмол қилиш дуруст бўлади. Тавсиясисиз ичиш эса жоиз эмас. Агар ишончли, диёнатли врач тавсиясига кўра кайф берадиган дориларни истеъмол қилгандан кейин кайфда алжираб аёлига талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлмаслигига фатво берилган.

"ذَكَرَعَبْدَ الْعَزِيزِ التِّرْمِذِيَّ قَالَ: "سَأَلْتُ أَبَا حَنِيفَةَ وَسُفْيَانَ عَنْ رَجُلٍ شَرِبَ الْبَنْجَ فَارْتَفَعَ إلَى رَأْسِهِ فَطَلَّقَ امْرَأَتَهُ". قَالَ: "إن كَانَ حِينَ يَشرَبُ يَعلَمُ أنَّهُ ما هُوَ فَهِيَ طَالِقٌ، وإن كَانَ حِينَ يَشرَبُ لَم يَعلَم أنَّهُ ما هُوَ لَم تُطلَق".

“Абдулазиз Термизий: “Абу Ҳанифа ва Суфёнус Саврий раҳматуллоҳи алайҳлардан банж (нашадан бошқа бўлган маст қилгувчи ўсимлик) истеъмол қилиб, таъсири бошга кўтарилиб хотинини талоқ қилган киши ҳақида сўрадим. Агар у нима эканини билиб истеъмол қилса, хотини талоқ бўлади. Агар истеъмол қилаётган пайтда уни нима эканини билмаса, (ва хотинини алжираб талоқ қилиб қўйса) хотини талоқ бўлмайди”[18].

КАЙФЛИКДА ҚЎЙИЛГАН ТАЛОҚ ЭРКАКНИНГ ҲАЁЛИДА БЎЛИШИ ШАРТ ЭМАС

Маст ҳолатда аёлига талоқ қўйса-ю, ўзига келгандан кейин қўйган талоғи эсида бўлмаса, лекин аёли ёки ўзга бирор киши эшитган бўлса, талоқ воқеъ бўлади.

ТАЗЙИҚ ҲОЛАТДА ҚЎЙИЛГАН ТАЛОҚНИНГ ҲУКМИ

Тазйиқ ва мажбур ҳолатда аксарият ҳукмлар ўзгаради ва бундай ҳолатга тушган инсонларга баъзи шаръий ҳукмлар тартиб топмайди. Жумладан, маст қилувчи ичимликларни мажбуран истеъмол қилиб, аёлига талоқ қўйса, талоқ тушмайди деб, юқорида зикр қилинди. Лекин, баъзи масалаларда тазийиқ ҳолатида амалга оширилган ҳукмлар ҳам эътиборга олиндаи ва шунга қараб ҳукм чиқарилади. Шундай ҳукмлардан бири талоқдир.

Масалан, бир киши бир кишини тутиб олиб, аёлинга талоқ қўй бўлмаса сени ўлгунингча ураман ёки бирор аъзойингга қаттиқ шикаст етказаман деб, таҳдид қилса, у киши қўрққанидан аёлига сариҳ лафзлар билан талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлади. Лекин сариҳ лафзлар ўрнига киноя лафзларни ишлатиб аёлига талоқ қўйса, бундай ҳолатда ниятга эътибор берилади. Агар ниятда талоқ қўйиш бўлмаса, талоқ тушмайди. Аксинча, талоқ қўйиш бўлса, талоқ воқеъ бўлади.

"وَيَقَعُ طَلاقُ كُلِّ زَوجٍ الخ وَلَو عَبداً وَمُكرَهاً فإنَّ الطلاقَ صَحِيحٌ".

“Ҳар бир эрнинг талоғи воқеъ бўлади ...қул бўлса ҳам, мажбуран (талоқ қўйган) бўлса ҳам. Чунки, талоқ саҳиҳдир”[19].

Бир киши талоқ қўйишга мажбур қилинмай, балки талоқ қўйишга вакил тайин қилишга тазйиқан мажбурланса ва бир кишига аёлини талоқ қилиш ҳуқуқини берса ва вакил у кишини аёлига талоқ қўйса, бас талоқ воқеъ бўлади.

إذَا أُكْرِهَ عَلَى التَّوْكِيلِ بِالطَّلَاقِ فَوَكَّلَ فَطَلَّقَ الْوَكِيلُ فَإِنَّهُ يَقَعُ.

“Бир киши талоққа вакил тайин қилишга мажбурланганлиги сабабли вакил қилса ва вакил талоқ қўйса, талоқ воқеъ бўлади”[20].

ЁЗМА ТАЛОҚ ЁКИ ТАЛОҚНОМАГА ҚЎЛ ҚЎЙИШГА МАЖБУР ҚИЛИНСА

Бир киши аёлига ёзма талоқ қўйишга ёки талоқномага дасхат ёки бармоқ изини туширига мажбур қилинса ва ёзма равишда аёлига талоқ қўйса ёки талоқномага имзо қўйса, аёли талоқ бўлмайди. Оғзидан талоқ лафзи чиқмаслиги шарти билан. Аллома Шомий бу ҳақда шундай деганлар:

أَنَّ الْمُرَادَ الْإِكْرَاهُ عَلَى التَّلَفُّظِ بِالطَّلَاقِ، فَلَوْ أُكْرِهَ عَلَى أَنْ يَكْتُبَ طَلَاقَ امْرَأَتِهِ فَكَتَبَ لَا تَطْلُقُ لِأَنَّ الْكِتَابَةَ أُقِيمَتْ مَقَامَ الْعِبَارَةِ بِاعْتِبَارِ الْحَاجَةِ وَلَا حَاجَةَ هُنَا.

“Мурод, талоқни талаффуз қилишга мажбур қилишдир. Бас, аёлини ёзма талоқ қўйишга мажбур қилинганлиги сабабли ёзма равишда талоқ қўйса, аёли талоқ бўлмайди. Чунки, ҳожат пайтида китобат оғзаки нутқ ўрнига ўтиради. Бу ерда эса, китобатга ҳожат йўқ”[21].

Ботиндаги нарсани ифодалаб бериш учун зарурат вақтида китобатдан фойдаланишга тўғри келади. Гапиришга қодир одамни тазйиқ остида ёзма равишда аёлига талоқ қўйиши билан талоқ воқеъ бўлмайди. Чунки, бу ўринда китобатга ҳожат йўқ. Лекин, узоқ масофадан туриб, мажбур қилинмай мактуб орқали ёки sms орқали хотини талоқ қилса, эрдан эканлиги аниқ бўлса талоқ воқеъ бўлади.

ТАЛОҚ ХАТИ ЁЗИБ БЕРМАСАНГ ЎЗИМНИ-ЎЗИМ ЎЛДИРАМАН ДЕГАН АЁЛНИНГ ТАҲДИДИГА БИНОАН ТАЛОҚ ХАТИ ЁЗИБ БЕРИШ

Аёл ўз эрини талоқ қўйишга ундаб, менга талоқ бер ёки талоқ хати ёзиб бер, бўлмаса ўз жонимга қасд қиламан деса, эр мажбурлигидан талоқ берса ёки талоқ хати ёзиб берса, талоқ воқеъ бўлади. Гарчи, бу ишларни аёлни тинчлантириш ёки хотиржам қилиш мақсадида айтса ҳам. Чунки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда қуйидаги ривоят нақл қилинган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ : "قَالَ رَسُولُ اللَّهِ: "ثَلاثٌ جِدُّهُنَّ جِدٌّ، وَهَزْلُهُنَّ جِدٌّ: النِّكَاحُ، وَالطَّلاقُ، وَالرَّجْعَةُ".

“Уч нарсани жиддиси ҳам жиддий, ҳазли ҳам жиддийдир: никоҳ, талоқ ва ражъат” дедилар”[22].

ХАВФ САБАБЛИ НИКҲНИ ИНКОР ҚИЛИШ ТАЛОҚ ЭМАС

Жони, моли ёки обрўйига хавф бўлгани сабабли ёки бирор мақсадга эришиш учун никоҳни инкор қилса, масалан, бир киши: “Уйланганмисан?” деб, сўраса ёки бирор киши: “Тўйимиз бўлмаган” деб айтасан деб, мажбур қилса, “Ҳа, мени тўйим бўлмаган” деб айтиши билан аёлига талоқ тушмайди ва никоҳ ҳам бузилмайди. Ҳа, буларни ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ айтиш ёлғон ва катта гуноҳдир.

وَالْأَصْلُ أَنَّ نَفْيَ النِّكَاحِ أَصْلًا لَا يَكُونُ طَلَاقًا بَلْ يَكُونُ جُحُودًا

“Аслида, никоҳни бўлмаган дейиш асло талоқ эмас, балки никоҳни инкор қилишдир”[23].

ҲАЗИЛЛАШИБ ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Талоқда ҳазиллашиш ҳақиқатга ҳамл қилинади, яъни шаръан эътиборга олинади деб, китоб муқаддимасида таъкидлаб ўтилди. Шу боис ҳазиллашиб аёлига талоқ қўйган кишининг талоғи воқеъ бўлади. Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадис ривоят қилинган:

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ: "قَالَ رَسُولُ اللَّهِ: "ثَلاثٌ جِدُّهُنَّ جِدٌّ، وَهَزْلُهُنَّ جِدٌّ: النِّكَاحُ، وَالطَّلاقُ، وَالرَّجْعَةُ".

“Уч нарсани жиддиси ҳам жиддий, ҳазли ҳам жиддийдир: никоҳ, талоқ ва ражъат”? дедилар”.

Ушбу ҳадисга биноан Дуррул мухтор соҳиби ўз китобида қуйдагиларни аниқ-равшан қилиб келтирган:

بِخِلَافِ الْهَازِلِ وَاللَّاعِبِ فَإِنَّهُ يَقَعُ قَضَاءً وَدِيَانَةً لِأَنَّ الشَّارِعَ جَعَلَ هَزْلَهُ بِهِ جِدًّا

“Ҳазиллашувчи ва ўйнашгувчини хилофи ўлароқ. Чунки, бу икки ҳолатда қазоан ҳам, диёнатан ҳам талоқ воқеъ бўлади. Зеро, Шориъ талоқнинг ҳазлини жиддий деб эътиборга олган”[24].

Аллома шомий ҳам “Дуррул мухтор”да келган матнга зиёдо қилиб қуйидагиларни келтирган:

لِأَنَّهُ تَكَلَّمَ بِالسَّبَبِ قَصْدًا فَيَلْزَمُهُ حُكْمُهُ وَإِنْ لَمْ يَرْضَ بِهِ

“Чунки, у сабабга кўра қасдан гапирди. Шу боис унга талоқнинг ҳукми лозим бўлади. Гарчи, (эр) талоқ қўйишни қасд қилмаган бўлса ҳам”[25].

ЯНГЛИШИБ ТАЛОҚ ЛАФЗИНИ АЙТИБ ЮБОРИШ БИЛАН ҲАМ ТАЛОҚ ВОҚЕЪ БЎЛАДИ

Шариъати исломия ҳазиллашиб айтилган талоқни талоқ деб ҳукм қилганидан кейин, авло йўлга биноан янглишиб айтилган талоқ лафзи билан ҳам албатта талоқ воқеъ бўлади. Шу боис бир кишини тилидан талоқ лафзи ўзи хоҳламаган ҳолатда чиқиб кетиб қолса, масалан, бир киши аёлига: “Ҳайиз кўряпсиз” дейман деб, уни ўрнига: “Талоқсиз” деб айтиб юборса, шу ҳолатда бир ражъий талоқ воқеъ бўлади. Шунингдек “Субаҳаналлоҳ” дейман деб “Аёлига талоқсан” деб айтиб юборса, бас талоқ воқеъ бўлади. Бу ўринларда қазоан талоқ ҳисобланади, диёнатан эмас. Мазахтомус ва ҳазиллашиб талоқ лафзи айтилганда қазоан ҳам, диёнатан ҳам талоқ воқеъ бўлади.

"بِأَنْ أَرَادَ التَّكَلُّمَ بِغَيْرِ الطَّلَاقِ فَجَرَى عَلَى لِسَانِهِ الطَّلَاقُ أَوْ تَلَفَّظَ بِهِ غَيْرَ عَالِمٍ بِمَعْنَاهُ أَوْ غَافِلًا أَوْ سَاهِيًا - أَوْ بِأَلْفَاظٍ مُصَحَّفَةٍ يَقَعُ قَضَاءً فَقَطْ ، بِخِلَافِ الْهَازِلِ وَاللَّاعِبِ فَإِنَّهُ يَقَعُ قَضَاءً وَدِيَانَةً لِأَنَّ الشَّارِعَ جَعَلَ هَزْلَهُ بِهِ جِدًّا".

“Талоқдан ўзга нарсани гапираман деб, тилидан талоқ лафзи чиқиб кетиб қолса ёки маъносини билмай ғофил ҳолатда ёки хаёлдан кўтарилиб талоқ лафзини талаффуз қилса ёки сўзни (“талаб” дейман деб “талоқ” деб) нотўғри талаффуз қилса, фақат қазоан талоқ воқеъ бўлади. Ҳазиллашувчи ва ўйнашгувчини хилофи ўлароқ. Чунки, бу икки ҳолатда қазоан ҳам, диёнатан ҳам талоқ воқеъ бўлади. Зеро, Шориъ талоқнинг ҳазлини жиддий деб эътиборга олган” (Дуррул мухтор).

"بِأَنْ أَرَادَ أَنْ يَقُولَ : سُبْحَانَ اللَّهِ فَجَرَى عَلَى لِسَانِهِ أَنْتِ طَالِقٌ تَطْلُقُ لِأَنَّهُ صَرِيحٌ لَا يَحْتَاجُ إلَى النِّيَّةِ، لَكِنْ فِي الْقَضَاءِ".

“Субаҳаналлоҳ” дейман деб, тилидан “сен талоқсан” деган ибора чиқиб кетиб қолса, аёли талоқ бўлади. Чунки, у (лафз талоқда) ниятга ҳожат бўлмайдиган сариҳ ҳисобланади. Лекин, (талоқ тушиши) қазоан бўлади”[26].

[1] Дуррул мухтор. Ж. V. Б. 175.

[2] Шомий. Ж. IV. Б. 452.

[3] Шомий. Ж IV. Б. 453.

[4] Шомий. Ж IV. Б. 453, Фатавои маҳмудия. Ж. XI. Б. 228.

[5] Фатавои маҳмудия. Ж. XI. Б. 228.

[6] Дуррул мухтор маъа шомий. Ж. IV. Б. 438-439.

[7] Шомий. Ж. IV. Б. 444.

[8] Шомий. Ж. V. Б. 13.

[9] Шомий. Ж. V. Б. 4.

[10] Шомий. Ж. V. Б. 9.

[11] Оламгрия. Ж. I. Б. 462.

[12] Шомий. Ж. IV. Б. 453.

[13] Шомий. Ж. IV. Б. 444.

[14] Шомий. Ж. IV. Б. 438.

[15] Бадоиъус саноиъ. Ж. III. Б. 158.

[16] “Дуррул мухтор ала ҳомиши шомий. Ж. IV. Б. 447.

[17] “Шомий (Ж. IV. Б. 447)”да бу ҳақда шундай дейилган:

[18] Нисобул иҳтисаб. Б. 74-75., Фатавои раҳимия. Ж. V. Б. 321.

[19] “Дурр мухтор ала ҳомиши Шомий. Ж. IV. Б. 438.

[20] “Шомий. Ж. IV Б. 438-439.

[21] Шомий. Ж. IV. Б. 440.

[22] Термизий. Ж. V. Б. 225.

[23] Шомий. Ж. V. Б. 507.

[24] Дуррул мухтор маъ шомий. Ж. IV. Б. 449.

[25] Шомий. Ж. IV. Б. 449.

[26] Дуррул мухтор маъ шомий. Ж. IV. Б. 448-449.

МАЖНУННИНГ ХУШИ ЎЗИДАЛИГИДА АЁЛИНИ ТАЛОҚ ҚИЛИШИМажнун хушига келган вақтида аёлига талоқ қўйса, унинг талоғи талоқ ҳисобланади. Мажнунлик пайтида қўйган талоғи талоқ ҳисобланмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исломда эр ва хотинлик алоқалари энг муқаддас инсоний алоқа эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо ўша алоқалар қай тарзда йўлга қўйилиши кераклигини ҳам билишимиз давоми...

13015 05:00 / 14.02.2017
У зотнинг с.а.в. никоҳлари шаҳват қасди билан бўлганмиПайғамбар с.а.в. агар лаззат ва шаҳват йўлини хоҳлаганларида фақат бокира қизга уйланган бўлардилар. Аммо у давоми...

7523 05:00 / 14.02.2017
Аллоҳ таоло айтди .У аёлларга яъни, эрлари ўлиб, идда сақлаб турган аёлларга совчиликни ишора қилишингизда ёки ичларингизда совчилик ҳақида ўйлашингизда сизлар давоми...

7733 05:00 / 14.02.2017
...Тўй маданияти ҳақида гапирганда санъаткорларнинг ўзларини тутишлари, пул қистириш, пулни бошдан сочиш каби ярамас одатни айтмай иложимиз йўқ. Бу ҳолат ва давоми...

8187 05:00 / 14.02.2017