1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Гул ифорлигим, қизим!

22:09 / 11.11.2018 3623 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қалбим қўри, бебаҳо бойлигим, киприкларимда асраганим, гул ифорлигим, жигарпорам, жон қизим! Сўзларимни диққат билан тингла ва зинҳор унутма. Чунки бу дунёда онангдан яқинроқ дўст топа олмайсан.

Сен бебаҳо ганжинамсан, бойлигим, хазинамсан. Роббимнинг энг гўзал омонати, келажакнинг онасисан. Иншааллоҳ, пойқадами жаннат, жамиятнинг устозисан. Аллоҳни танигин, бандалик таъмини ҳис эт ва Ундан келган қисматга рози бўлгинки, У ҳам сендан рози бўлсин! Шуни унутмагин: Аллоҳ сени ўзингдан ҳам яхши билади.

Сенга нима яхши, нима ёмонлигини Ўзи билади. Сен учун энг тўғриси нима экани фақат Аллоҳга аён. Жонимнинг парчаси, ой қизим, ахлоқсиз кимсаларнинг бадбин ўйларида кезишингга тоқат қилолмайман. Бегона назардан сенга озор етишига кўнглим чидамайди.

Саодат ва эҳтиромга муяссар бўлиш фақат Аллоҳга бандаликни ҳис қилишдадир. Аллоҳга осийлик қилиб инсонларни мамнун қилишга ҳаракат қилганлар ҳеч қачон бахтли бўлмайдилар.

Очиқ-сочиқ, беҳаё кийиниш Аллоҳга гуноҳкор бўлишдир. Аллоҳнинг амрини – ояти каримани назар-писанд қилмасликдир. Ташқаридаги хавфу таҳликага қарамай уй эшикларини очиқ қолдириш демакдир.  Бир аёл ҳамманики бўлмайди, жон қизим. Бир аёлнинг жисмини ҳамма кўриши мумкин эмас! Аёлга ўтган-кетган қўл чўзиб, тегиниши мумкин эмас! Аллоҳга гуноҳкор бўлмасанг, эҳтиром, шараф ва саодат сени ҳеч қачон тарк этмайди, жоним қизим. Сен ҳаё ва иффатни либос қилгинки, Аллоҳ сени ёмонликлардан, бегона назар, душманлик ва шармисорликдан асрасин! Ҳар доим пок юрсанг, покизалар билан бирга бўласан.  Чунки Аллоҳ Ўз Китобида шундай марҳамат қилади: “Нопок аёллар нопок эркаклар учун, нопок эркаклар эса, нопок аёллар учун. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эркаклар покиза аёллар учун(Нур сураси, 26-оят).

Сен ҳусну латофатингни, аёллигингни шайтонсифат кимсалардан пинҳон тут, қизим жоним. Аллоҳ сенга буюрганини адо қил ва фақат Ўзига таваккулда бўл.

Сен вужудингни гавҳар каби бил. Чунки кўзи ҳижобни кўрмаган номардлар ҳам кўп дунёда. Аллоҳ сенга инъом этган ҳусн ва латофатни Унинг омонати деб бил ва омонатдорликни гўзал ҳимоя қил. Омонатдорликни англамайдиган, одоб-ахлоқдан бебаҳра эркаклар кўп. Аёл, она бўл ва ахлоқи гўзал, ахлоқи мақтагулик йигит-қизларни тарбиялаб вояга етказ. Ўзлигидан, динидан, Аллоҳдан узоқлашган жамият муҳаққақ келажагидан маҳрум бўлади. Бу жамият ориятли, мард, ҳимоячи оталарга, иффатли, ҳаёли, маърифатли оналарга муҳтож. Дунёни бир силкитиб ҳушини ўзига келтирадиган оналар керак, бизга. Ғарб зулмати гирдобида қолиб жароҳати оғир дардларга мубтало бўлдик. Биз ўзимизни, ўзлигимизни унутдик. Аллоҳдан ҳаё қилишни унутдик, болажоним.

 Энди бу жароҳатимизга келажак авлодни гўзал хулқ узра комил тарбия қилиш билан малҳам қўйишимиз керак. Сенинг зиммангда шу вазифа юкланган, она қизим.

Ҳаё либосинг, тақво зийнатинг, маърифат зебойишинг бўлсин. Ана шунда сендан икки дунёда рози бўламан, гул ифорли қизим. 

Таржимон
Умида Адизова
Мавзуга оид мақолалар
Таймийнинг муаззини Маъмар айтади .Бир куни Сулаймон Таймий ёнимда хуфтон намозини ўқиди. Кейин мен унинг .Мулк қўлида бўлган Зот улуғдир, оятини ўқий бошлаганини давоми...

2269 08:00 / 27.01.2021
Агар кишининг хотини ва фарзандлари намоз ўқимаса, қиёматда эркак киши улар учун жавобгар бўладимиЖавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Албатта жавобгар бўлади. давоми...

7559 20:40 / 06.01.2019
Абу Исҳоқдан ривоят қилинади .Абу Суфён ибн Ҳориснинг ўлим соати етганда у аҳлига шундай деди .Мен учун йиғламанглар, чунки мен мусулмон бўлганимдан бери ҳеч бир хато сўз айтганим йўқ,..Солиҳлар гулшани, китобидан

1895 08:00 / 29.12.2019
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳнинг олдига бир киши келиб, .Дунёдан воз кечганингнинг сири нимада, деб сўради. Ҳасан Басрий шундай дедилар .Тўрт нарсада. Ризқимни ҳеч давоми...

1155 08:00 / 26.10.2020