1447 йил 28 ражаб | 2026 йил 17 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Мени машаққатга қўйдинг

08:00 / 30.06.2020 2420 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир киши Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳумога: «Фалончи сизни ғийбат қилди», деди. Ҳасан шундай деди: «Сен мени яна бир машаққатга қўйдинг: энди мен Аллоҳдан ўзим учун ҳам, унинг учун ҳам мағфират сўрашим керак».

Амр ибн Мурра айтади: «Робийъ ибн Ҳусайм аёлининг олдига келиб, «Мен Аллоҳ йўлида яхши кўрадиган дўстимни меҳмонга чақирмоқчиман, жой тайёрлаб, ширин овқат пишир», деди. Аёли уйни безатди, жой тайёрлаб, таом пиширди. Кейин эрига: «Дўстингизни чақиринг», деди. У қўшниси Салолнинг олдига борди. Унинг кўзи ожиз эди. Уни олиб, уйига келди. Тайёрланган жойга ўтириб, аёлига таомни олиб келишни буюрди. Аёли таомни олиб келди. Робийъ қўшниси – Аллоҳ йўлида яхши кўрган дўсти билан биргаликда овқатланди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Замзам суви нима учун ичилса, шунинг учундир,, дедилар,.Ибн Можа, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон давоми...

6994 12:26 / 15.03.2017
Магистр талабаларига бир савол берилди. .Ота ким,. Жавоблар ҳар хил. Чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди. Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби эди. давоми...

2921 14:00 / 09.06.2019
Иброҳим ибн Адҳамнинг ходими Иброҳим ибн Башшор айтади .Бир куни хожамга .Эй Абу Исҳоқ, бу ҳолатга қандай етишгансиз, дедим. У киши ҳаётларини ҳикоя қилиб кетдилар давоми...

1667 08:00 / 23.10.2020
Абдуллоҳ ибн Робиъадан ривоят қилинади .Атаба ибн Фарқад Абдуллоҳга .Эй Абдуллоҳ, биродарингнинг ўғлига гапириб қўймайсанми, менинг ишимга ёрдам берсин,, деди ўз давоми...

2240 07:10 / 14.09.2019