1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Марҳаматли одам – Жаннати

18:02 / 05.11.2018 2572 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки:

– Жаннатга фақат марҳаматли бўлган одам киради. Саҳоба деди:

– Эй Аллоҳнинг Расули, биз ҳаммамиз марҳаматлимиз. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзга якун ясадилар:

Фақатгина ўзига нисбатан марҳаматли бўлганлар марҳаматли эмасдирлар. Марҳаматли деб ҳам ўзига, ҳамда ўзгаларга нисбатан марҳаматли бўлганларга айтилади.

Кишининг ўзига марҳаматли бўлиши гуноҳларни тарк этиши, тавба қилиб, ёмон феълларидан воз кечиши ва ибодатларини ихлос билан қилиб, Аллоҳнинг азобидан қутулишидир.

Кишининг бошқаларга марҳаматли бўлиши эса, ҳар қандай тарзда ҳам, мусулмон биродарларини қийнамаслигидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билдирдилар:

Мусулмон деб шундай кимсага айтиладики, инсонлар унинг қўлидан ва тилидан жабр кўрмайдилар, зарарга дучор қилинмайдилар. Марҳаматли киши ҳайвонларга ҳам марҳамат қилади. Юк ҳайвонларига кўтаролмайдиган, ортиқча юк юкламайди. Емини, сувини ўз вақтида ва етарлича беради”.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан нақл этилган бир воқеа бу масалага янада кўпроқ ойдинлик киритади.

Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳикоя қиладилар:

Бир замон бир одам йўлда кетаётган эди. Қаттиқ чанқади. Ўша йўлда учраган бир қудуққа тушиб, ташналигини босди. Қудуқдан чиққанда ўша ерда ташналиқдан тилини осилтириб, ҳансираётган бир кўппакни кўрди. Ўз-ўзига: «Бу кўппак ҳам мендай сувсизликдан ўлар ҳолга кепти!»  деб яна қудуққа тушди. Оғзига тўлдириб, сув олиб чиқди. Сўнг ҳовучида кўппакка ичириб, унинг чанқоғини қондирди. Йўловчининг бу иши Аллоҳга хуш келиб, илгари қилган гуноҳлари кечирилди.

– Эй Аллоҳнинг Расули, махлуқларга қилган яхшиликларимиз учун ҳам савоб борми?

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки:

– Ҳар қандай жониворга қилинган хизматнинг савоби бор.

Анас ибн Молик ҳикоя қилади:

– Ҳазрати Умар халифалигида бир кеча шаҳар айланиб юрган эди. Бир жойда қўноқлаган бир тўда йўловчиларни кўрди. Улар ухлаётган эди, анжомларидан овоз чиқиб, уйқуларини безовта қилишидан андишаланди. Шу асно Абдураҳмон ибн Авф келиб қолди.

У:

– Эй мўминларнинг халифаси, бемаҳалда бу ерда нима қилиб ўтирибсиз? – деб сўради.

Халифа аҳволни тушунтирди ва: «Кел!» – деди, – тўхтайлик, нарсаларнинг овози чиқмасин, улар туришгач, кетамиз!» Сўнгра ухлаётган карвон яқинида ўтириб, бомдод намози вақти бўлгунча кутдилар. Намоз вақти бўлганда Ҳазрат Умар:

– Эй карвон, намоз! – дея бақирди. Йўловчилар тура бошлаганини кўргач, Халифа Абдураҳмон билан секингина у ердан узоқлашди.

Эй биродарим, бизнинг зиммамизда саҳобанинг гўзал ахлоқига риоя қилиш мажбурияти бор, келинг, уларга эргашайлик. Аллоҳ ўз оятларида уларни шундай мадҳ этган:

“Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлганлар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида эса марҳаматли (раҳм-шафқатли)дирлар. Уларни Аллоҳдан фазл-марҳамат ва ризолик тилаб руку, сужуд қилаётган ҳолларида кўрурсиз. Уларнинг юзларида сажда изидан (қолган) белги-аломатлари бордир. Мана, уларнинг Тавротдаги васфлари ҳам шудир. Инжилдаги васфлари ҳам!.. Улар уруғини ёриб чиққан, новда чиқариб кучга кирган, сўнг йўғонлашиб, новдасини тик кўтарган ва шу тариқа деҳқонни суюнтирган экинга ўхшайдилар. (Инжилда ҳам, Тавротда ҳам мўминларнинг аввалбошда заиф-озчилик бўлишиб, кейин аста-секин кўпайиб, кучга тўлиб кетишлари шундай зикр қилинганлиги иймонсизларни хафа қилиш учундир). Аллоҳ (мўминлардан) иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга мағфират ва улуғ ажр-мукофот ваъда қилгандир” (Фатҳ сураси, 29-оят).

Ҳақиқатан ҳам саҳобалар мусулмонларга ва барча махлуқотга нисбатан марҳаматли эдилар. Мусулмон бўлмаган Аҳли зиммат (Аҳли зиммат – Ислом давлати қарамоғидаги насронийлар, Ислом давлати томонидан ҳимоя қилинувчи ғайримуслимлар)га нисбатан ҳам марҳаматли муносабатда бўлардилар. Ҳатто бир кун ҳазрати Умар кекса бир ғайримуслимнинг эшикма-эшик тиланчилик қилиб юрганини кўрганда шундай деганди:

– Сенга инсофсизлик қилдик. Ёшлигингдан сендан жизя олдик. Энди эса ўз ҳолингга ташлаб қўйдик!

Шундан сўнг Ҳазрати Умар муҳтожликда қолган бу ғайримуслимга байтулмол (хазина)дан нафақа берилишини амр этганди.

Ҳазрати Али ҳикоя қилади:

– Бир кун эрта билан халифа Умарни бир водийда йўл устида кўрдим.

– Эй мўминлар халифаси, йўл бўлсин? – деб сўрадим.

Халифа:

– Бир туя йўқолди. Закот моли эди ва байтулмолга оид эди. Шуни ахтариб юрибман.

Мен:

– Ўзингдан кейинги халифаларни залил қилдинг, эй мўминлар халифаси!

Халифа:

– Мени айблама, эй Али! Ҳазрати Муҳаммад алайҳиссаломни Пайғамбар қилиб юборган Аллоҳга онт ичиб айтаманки, Фурот дарёсига бир улоқ тушиб кетса, қиёмат куни бунинг ҳисоби Умардан сўралади. Чунки мусулмонларнинг ҳақини ҳимоя қилмаган амир, шунингдек, мўминларни қўрқувга солган фосиқ (ёмон ишлар қилувчи раҳбар) ҳурмат қилинмайди.


Абу Ҳомид Ғаззолий, 

“Мукошафат-ул қулуб” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Байъат, арабча сўз бўлиб, луғатда .сотиш, маъносини англатади. Истилоҳда эса давлат бошлиғиликка номзод одамнинг бошлиқ бўлишига рози бўлган шахснинг унга давоми...

3856 21:10 / 20.04.2019
Мусулмон кишининг қалбига ғайбий масдардан тушган, илм берувчи, йўлловчи, эслатувчи нарса .илҳом, дейилади. У ҳақиқий нарса бўлади. Аллоҳ таолонинг фазли ила баъзи давоми...

4191 17:41 / 12.04.2017
Аллоҳ таъоло сени сабаблар оламида турғазиб қўйган пайтда сенинг тажридни ихтиёр қилишинг, бу нафснинг махфий истакларидандир. Аллоҳ таъоло сени тажрид ҳолатида давоми...

3747 05:00 / 01.03.2017
Аллоҳ таолодан хавф қилиш икки мақомга тақсимланади Биринчи мақом ndash У Зотнинг азобидан хавф қилиш. Бу мақомдаги хавф барча халойиқ учун умумий бўлган хавфдир. давоми...

1520 19:00 / 03.09.2023