Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Исломнинг хулқи ҳаёдир | Тазкия дарслари (332-дарс)

19:00 / 14 июнь 1390 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ: «إِنَّ لِكُلِّ دِينٍ خُلُقًا، وَإِنَّ خُلُقَ الْإِسْلَامِ الْحَيَاءُ». رَوَاهُ ابْنُ مَاجَهْ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир диннинг ўз хулқи бордир. Исломнинг хулқи ҳаёдир», дедилар».

Ибн Можа ривоят қилган.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «الْحَيَاءُ وَالْإِيمَانُ قُرِنَا جَمِيعًا، فَإِذَا رُفِعَ أَحَدُهُمَا رُفِعَ الْآخَرُ». رَوَاهُ الْحَاكِمُ.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳаё ва иймон иккиси бирга яқинлаштирилган. Қачон улардан бири кўтарилса, бошқаси ҳам кўтарилади», дедилар».

Ҳоким ривоят қилган.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَا كَانَ الْفُحْشُ فِي شَيْءٍ إِلَّا شَانَهُ، وَماَ كَانَ الْحَيَاءُ فِي شَيْءِ إِلَّا زَانَهُ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Фаҳш нимада бўлса, албатта ўшани шарманда қилади. Ҳаё нимада бўлса, албатта ўшани зийнатлайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

عَنْ عِمْرَانَ بْنَ حُصَيْنٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْحَيَاءُ لَا يَأْتِي إِلَّا بِخَيْرٍ»، فَقَالَ بُشَيْرُ بْنُ كَعْبٍ: مَكْتُوبٌ فِي الْحِكْمَةِ إِنَّ مِنَ الْحَيَاءِ وَقَارًا، وَإِنَّ مِنَ الْحَيَاءِ سَكِينَةً، فَقَالَ عِمْرَانُ: أُحَدِّثُكَ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَتُحَدِّثُنِي عَنْ صَحِيْفَتِكَ. رَوَاهُ الثَّلَاثَةُ.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳаё фақатгина яхшилик келтиради», дедилар.

Бушайр ибн Каъб:

«Ҳикмат»да «Виқорли бўлиш ҳаёдандир. Сокинлик ҳаёдандир» деб ёзилган», деди.

Шунда Имрон унга:

«Мен сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис сўзласам, сен менга саҳифангдан сўзлайсанми?!» деди».

Учовлари ривоят қилишган.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ الله ِصَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «أَرْحَمُ أُمَّتِي بِأُمَّتِي أَبُو بَكْرٍ، وَأَشَدُّهُمْ فِي أَمْرِ اللهِ عُمَرُ، وَأَصْدَقُهُمْ حَيَاءً عُثْمَانُ، وَأَقْرَؤُهُمْ لِكِتَابِ اللهِ أُبَيُّ بْنُ كَعْبٍ، وَأَفْرَضُهُمْ زَيْدُ بْنُ ثَابِتٍ، وَأَعْلَمُهُمْ بِالْحَلالِ وَالْحَرَامِ مُعَاذُ بْنُ جَبَلٍ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Умматим ичидан умматимга энг раҳмлиси Абу Бакрдир. Уларнинг Аллоҳнинг амрида энг ашаддийси Умардир. Уларнинг ҳаёда энг содиғи Усмондир. Уларнинг Аллоҳнинг Китобига энг қориси Убай ибн Каъбдир. Уларнинг меросни энг яхши билувчиси Зайд ибн Собитдир. Уларнинг ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчиси Муъоз ибн Жабалдир», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «رَحِمَ اللهُ أَبَا بَكْرٍ، زَوَّجَنِيَ ابْنَتَهُ، وَحَمَلَنِي إِلَى دَارِ الْهِجْرَةِ، وَأَعْتَقَ بِلَالًا مِنْ مَالِهِ، رَحِمَ اللهُ عُمَرَ، يَقُولُ الْحَقَّ وَإِنْ كَانَ مُرًّا، تَرَكَهُ الْحَقُّ وَمَا لَهُ صَدِيقٌ، رَحِمَ اللهُ عُثْمَانَ، تَسْتَحْيِيهِ الْمَلَائِكَةُ، رَحِمَ اللهُ عَلِيًّا، اللَّهُمَّ أَدِرِ الْحَقَّ مَعَهُ حَيْثُ دَارَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ Абу Бакрга раҳм қилсин! У мени қизига уйлантирди. Дорул Ҳижратга олиб келди. Ўз молидан Билолни озод қилди.

Аллоҳ Умарга раҳм қилсин! У аччиқ бўлса ҳам, ҳақни айтади. Ҳақ уни дўстсиз тарк қилди.

Аллоҳ Усмонни раҳм қилсин! Ундан фаришталар ҳам ҳаё қиладилар.

Аллоҳ Алини раҳм қилсин! Аллоҳим! Ҳақни у билан бирга, у қаёққа бурилса, ўша ёққа бургин!» дедилар».

Термизий ривоят қилган.

عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مُضْطَجِعًا فِي بَيْتِي كَاشِفًا عَنْ فَخِذَيْهِ أَوْ سَاقَيْهِ، فَاسْتَأْذَنَ أَبُو بَكْرٍ، فَأَذِنَ لَهُ وَهُوَ عَلَى تِلْكَ الْحَالِ، فَتَحَدَّثَ، ثُمَّ اسْتَأْذَنَ عُمَرُ، فَأَذِنَ لَهُ وَهُوَ كَذَلِكَ، فَتَحَدَّثَ، ثُمَّ اسْتَأْذَنَ عُثْمَانُ، فَجَلَسَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَسَوَّى ثِيَابَهُ، قَالَ مُحَمَّدٌ: وَلَا أَقُولُ ذَلِكَ فِي يَوْمٍ وَاحِدٍ، فَدَخَلَ فَتَحَدَّثَ، فَلَمَّا خَرَجَ، قَالَتْ عَائِشَةُ: دَخَلَ أَبُو بَكْرٍ فَلَمْ تَهْتَشَّ لَهُ، وَلَمْ تُبَالِهِ، ثُمَّ دَخَلَ عُمَرُ فَلَمْ تَهْتَشَّ لَهُ، وَلَمْ تُبَالِهِ، ثُمَّ دَخَلَ عُثْمَانُ فَجَلَسْتَ وَسَوَّيْتَ ثِيَابَكَ، فَقَالَ: «أَلَا أَسْتَحِي مِنْ رَجُلٍ تَسْتَحِي مِنْهُ الْمَلَائِكَةُ». وَفِي رِوَايَةٍ: «إِنَّ عُثْمَانَ رَجُلٌ حَيِيٌّ، وَإِنِّي خَشِيتُ إِنْ أَذِنْتُ لَهُ عَلَى تِلْكَ الْحَالِ أَنْ لَا يَبْلُغَ إِلَيَّ فِي حَاجَتِهِ». رَوَاهُمَا مُسْلِمٌ.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг уйимда икки сонлари ёки болдирлари очиқ ҳолда ёнбошлаб ётган эдилар. Бас, Абу Бакр изн сўради. Унга изн берилди. Ул зот эса ҳалиги ҳолатда у билан гаплашдилар. Сўнгра Умар изн сўради. Унга ҳам изн берилди. Ул зот яна ҳалиги ҳолда у билан ҳам гаплашдилар. Сўнгра Усмон изн сўради. Ул зот ўтирдилар ва кийимларини тўғриладилар. ((Ровийлардан бири) Муҳаммад: «Буларни ҳаммаси бир кунда бўлган», демайман», деди.) У кириб, гаплашди. Сўнгра чиқиб кетганида Оиша:

«Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Бакр кирган эди, унча ёзилмадингиз ҳам, эҳтимом бермадингиз ҳам. Сўнгра Умар кирган эди, унча ёзилмадингиз ҳам, эҳтимом бермадингиз ҳам. Усмон кирганда эса ўтириб, кийимларингизни тўғриладингиз?» деди.

«Фаришталар ҳаё қиладиган одамдан мен ҳаё қилмас эканманми?!», дедилар у зот.

Бошқа бир ривоятда:

«Албатта, Усмон ўта ҳаёли одам. Агар мен ўша ҳолатда унга изн берсам, менга ҳожатини етказа олмасмикан деб қўрқдим», деганлар.

Икковини Муслим ривоят қилган.

Эҳтимол, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Фаришталар ҳаё қиладиган одамдан мен ҳаё қилмас эканманми?!» деган сўзлари нафақат охирги умматнинг охирги Расули томонидан, балки дунё тарихида барча ўтган умматларнинг барча набийлари томонидан ҳам ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан бошқа ҳеч кимга айтилмаган бўлса керак.

Салафи солиҳлар ва ҳаё.

Абу Нуъаймнинг «Ҳулятул авлиё» китобида Абдуллоҳ Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Қурайшдан уч киши одамларнинг энг юзи чиройлиси, энг хулқи гўзали ва энг ҳаёси собитлиларидир: Абу Бакр Сиддиқ, Усмон ибн Аффон ва Абу Убайда Жарроҳ розияллоҳу анҳум».

Имом Аҳмад қилган ривоятда имом Ҳасан розияллоҳу анҳу ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳунинг ҳаёларини зикр қилиб туриб, жумладан:

«У уйнинг ичида бўлиб, устидан эшик қулфлоғлик турса ҳам, устидан сув қуймоқчи бўлса, ҳаёси кийимини ечиб ташлашга монеълик қилар эди», деганлар.

«Руҳий тарбия» китобининг 2-жузи асосида тайёрланди

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 14 апрелдаги 03-07/2439-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

 

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дан ривоят қилинган шундай бир ҳадис бор Аллоҳ қўрқувидан кишининг вужуди ҳурпайган вақтда, дарахтдан япроқлар давоми...

4010 12:35 / 20.10.2018
Бахилликнинг асосий сабаби молга бўлган ортиқча муҳаббатдир. Бу муҳаббатнинг икки сабаби бор Биринчиси ndash орзуни узун қилган ҳолда молсиз эришиб бўлмайдиган давоми...

3953 19:05 / 16.05.2022
Иффат..Иффат, сўзи луғатда .қабиҳ нарсадан тийилиш, деган маънони англатади.Уламолардан Роғиб .Иффат нафсда бир ҳолатнинг ҳосил бўлиши бўлиб, у ила шаҳватнинг давоми...

4299 05:00 / 06.03.2017
Закот ибодатини адо этишда олий мақомларни истовчи банда риоя қилиши лозим бўлган нозик жиҳатлар ва асосан қалбга боғлиқ бўлган бир неча одоблар мавжуд.Биринчи давоми...

5615 13:45 / 07.03.2020
Аудиолар

213174 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132392 14:35 / 11.08.2021