1447 йил 24 жумадис сони | 2025 йил 15 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дабдабабозлик – иллат

19:07 / 03.11.2018 3224 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Руҳий қоидалар кўпгина лаззатлардан ва бадан хоҳлаб турган нарсалардан воз кечишни талаб қилади. Бу эса дабдабабозликка, ҳойи ҳавасга берилган кишиларда содир бўлиши қийин. Чунки бундай ҳашаматчилик ўз эгасининг иродасини заифлаштириб қўйган бўлиб, у доимо лаззат ичида бўлишни хоҳлайди, янги уфқларга назар солмайди, ўз халқининг тараққиёти ва гуллаб-яшнаши учун қайғурмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ исрофчиларни, дабдабабозларни ҳар бир яхшиликнинг душмани, ҳақиқатни кўра билмайдиганлар, доимо унга қарши турадиганлар, деб сифатлаган. Бундай кимсалар ҳар бир даврда Аллоҳнинг пайғамбарларига қарши чиққанлар.

Аллоҳ таоло Сабаъ сурасида шундай марҳамат қилади:

ﮇ ﮈ ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ ﮖ ﮗ ﮘ ﮙ ﮚ ﮛ ﮜ ﮝ ﮞ

 

«Қайсики бир шаҳар-қишлоққа огоҳлантирувчи юборсак, албатта, унинг маишатбозлари: «Албатта, сиз ила юборилган нарсага куфр келтирувчилармиз», дедилар. Улар: «Бизнинг мол-дунёмиз, бола-чақамиз кўпроқ. Биз азобланувчи эмасмиз», дерлар» (34-35-оятлар).

Аллоҳ таоло яна уларни «турғун ҳолатдагилар», «тақлид қилувчилар» деб сифатлаган. Улар ҳеч қандай янгиликка эътибор қилишмайди. Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга қарата Қуръони каримнинг Зухруф сурасида шундай дейди:

ﭑ ﭒ ﭓ ﭔ ﭕ ﭖ ﭗ ﭘ ﭙ ﭚ ﭛ ﭜ ﭝ ﭞ ﭟ ﭠ ﭡ ﭢ ﭣ ﭤ ﭥ ﭦ

«Худди шунингдек, сендан илгари ҳам қайси бир шаҳар-қишлоққа огоҳлантирувчи юборсак, албатта, унинг маишатпарастлари: «Албатта, биз ота-боболаримизни бир динда топдик ва албатта, биз уларнинг изларидан эргашувчилардирмиз», дедилар» (23-оят).

Дабдабабозлар ёмон ишларга ҳар доим тайёр турган кишилардир. Чунки уларнинг қоринлари тўқ бўлиши, лаззатга берилишлари, чўнтаклари пулга тўла бўлиши ҳаётдаги ягона мақсадларидир. Буюк француз адиби Монтескье шундай деган эди: «Ҳашаматчилик республикачиликнинг икки турига ҳам фасодни келтиради. Демократчиликда кишиларнинг ватанпарварлик руҳини кетказади. Аристократларда эса обрўли кишиларни шахсий манфаатлари ортидан юришга мажбур қилади. Шу билан барча офатга учрайди».

Қуръони каримда эса ҳашаматчилик ва исрофгарчилик барча умматларни ҳалокатга олиб келгани қайта-қайта таъкидланади. Шунинг учун ҳашаматчилар ва уларнинг фасодларига қарши уруш очиш, уларни қонун чегарасидан чиқармаслик лозим. Акс ҳолда фақат ҳашаматчининг ўзигина эмас, балки унга йўл очиб берган жамият аъзолари ҳам биргаликда ҳалокатга учрайдилар.

...Дабдабабозлик ва ҳашаматчилик ҳар бир миллатда кўплаб кишиларнинг камбағал, оч-ночор бўлишига сабаб бўлади. Жамиятнинг баъзи бир аъзолари эҳтиёжлари учун зарурий нарсаларни топа олмай, оч-ночор юрсалар-у, бошқа бир аъзолари ҳашаматчилик, дабдабабозлик билан машғул бўлсалар, орада келишмовчилик чиқиши шубҳасиз. Бу эса бориб-бориб ўзаро курашга айланиши, жамиятни ҳалокатга учратиши мумкин. Шунинг учун ҳам Аллоҳ дабдабабозларни «золимлар ва жиноятчилар» деб атаган.

Афсуслар бўлсинким, бизнинг асримизда мол-дунё учун кураш ниҳоятда авж олиб кетди. Бу эса одамларни Аллоҳдан ва яхши хулқлардан узоқлаштирди ҳамда бугунги кунда оламнинг бошига кўпгина ташвишлар келтираётган муаммоларни вужудга келтирди. Қуръон таълимотлари худди шу иллатнинг зарарларини баён қилиш, одамларни мол-дунёга бутунлай берилиб кетишдан қайтаришга қаратилган. Чунки ҳаромдан топилган мол-дунё кишини йўлдан оздиради, диндан чиқаради, Аллоҳни унуттиради.


“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Кисоий ҳикоя қилади .Бир аёлни кўриб қолдим. У ўғилчасини илм ҳалқасига боришга ундарди. Болакай боришни истамай қочиб, югуриб юрарди. Шунда аёл .Ўғилчам давоми...

6147 09:00 / 01.07.2022
Имом Заҳабий ва бошқа уламолар кибрнинг гуноҳи кабира эканини таъкидлаганлар.Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади .Эсла, фаришталарга .Одамга сажда давоми...

3456 19:40 / 18.01.2019
Ҳазрат Ибн Умар, ибн Абу Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга .Таомланаётганингда Аллоҳ таолонинг номини тилга давоми...

3672 12:10 / 14.05.2019
III бобФақиҳ Абу Лайс раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар .Баъзи инсонлар фатво беришни макруҳ санашди. Илм аҳлининг оммаси, агар фатво берувчи фатво беришга салоҳиятли давоми...

2942 12:30 / 19.03.2019
Аудиолар

213584 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132791 14:35 / 11.08.2021