1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

Талоқ (рисола) (8)

05:00 / 15.02.2017 4577 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ЁЗМА ТАЛОҚ

Сўз билан ёзув орасида баъзи ўринларда ҳусусий сабабларга кўра фарқ бўлсада, шариати исломияда оғзаки равишда қўйилган талоққа қандай ҳукм берилган бўлса, ёзма равишда қўйилган талоққа ҳам шундай ҳукм берилгандир. Баъзи масалаларда шариати исломия китобатни талаффуз каби асосий даражада кўрмаган. Масалан, мажбурланган суратда талоқ деб, айтиш билан аёл талоқ бўлади. Ёзма талоқ қўйиш билан эса, талоқ бўлмайди.

Баъзи ўринларда китобат зарур бўлади. Масалан, соқов киши ёзишни билса, уни имо-ишора тарзда қилган талоғи эътиборга олинмайди. Балки, китобат тарзда берган талоғи эътиборлидир. Хулоса қилиб айтганда, баъзи ўринларда китобат тарзда талоқ қўйиш оғзаки равишда қўйилган талоққа баробардир.

Оғзаки қўйилган талоқларни сифати “сунний”, “бидъий” ва воқе бўлиш жиҳатдан “сариҳ” ва “киноя” бўлгани каби ёзма талоқнинг сифати “сунний”, “бидъий” ва ваоқеъ бўлиш жиҳатдан “сариҳ” ҳамда “киноя” бўлади. Шу боис оғзаки равишда талоқ воқе бўлгани каби ёзув орқали ҳам талоқ воқе бўлади. Талоқни тушиши учун талоқ лафзини талаффуз қилиш шарт эмас. Уларни барчасини қуйда тафсилий тарзда баён қиламиз.

Ёзма талоқнинг икки сурати бор. Улар:

1. Эр ўзи талоқ хатини ёзиши;

2. Бошқа бирортасига ёздириши.

 Эр томонидан ёзма талоқ қўйишнинг уч кўриниши мавжуд. Улар қуйидагилар:

1. Китобату мустабийна марсума – очиқ ойдин кўриниб турадиган ва ўрнашиб қоладиган ёзув, яъни бирор қоғозга ёки деворга ёки ёзув аниқ-тиниқ билиниб турадиган телефон, компъютер каби ўрнашиб қоладиган нарсаларга кимгалигини аниқ қилиб талоқ сарлавҳаси билан талоқ хати ёзишдир. Оғзаки қўйилган талоқлар каби ёзма хатлар билан ҳам талоқ воқе бўлиб, аёлга идда вожиб бўлади. Талоқномани ёзишда эрда талоқ қўйиш нияти бўлсин ёки бўлмасин фарқ йўқ. Ҳазиллашиб талоқ хати ёзса ҳам аёлига талоқ тушади. Агар эр ёзма равишда талоқ қўйиб кейин инкор қилса, яъни мен у билан талоқни ният қилмагандим деса, қазоан унинг даъвоси қабул қилинмайди. Чунки, “Китобату мустабийна марсума” билан хоҳ ният қилсин, хоҳ ният қилмасин мутлақо талоқ воқе бўлади.

Бир киши хаттда “талоқ”ни зикр қилиб, уни бошқа қағозга кўчирса ёки бирор кишига кўчиришни амр қилса, хат аёлга етиб боришига қазоан икки талоқ воқе бўлади. Диёнатан эса, бир талоқ воқе бўлади.

Масала: Бир киши телефонига аёлини талоқ қилиш мақсадида талоқсан, сени талоқ қилдим каби сўзларни ёзса аёлига талоқ тушади. Хоҳ уни аёлига жўнатсин ёки жўнатмасин. Жўнатганда етиб келса ҳам ёки етиб келмасада ҳам. Эр талоқ сўзини айтганда хотин ёки гувоҳлар эшитиши шарт бўлмаганидек, талоқни ёзганда ҳам хотин ёки гувоҳлар уни кўриши ёки ўқиши шарт эмас. Эр талоқ қўйиш мақсадида талоқ қўйганлигини ёзиб, сўнг фикридан қайтиб ўчириб юборса ҳам талоқ тушади;

2. Китобату мустабийна ғойру марсума – Қоғоз, девор, телефон каби нарсаларга кимни талоқ қилганини тайин қилмасдан “Талоқ ёки талоқ қўйди” деб ёзиб, хатни аёлига юборса, бундай ҳолатда эрнинг ниятига эътибор қаратилади. Агар эр бу билан аёлига талоқ қўйишни ният қилиб“Мен бу билан аёлимга талоқ қўйишни ирода қилгандим” деб иқрор қилса, талоқ воқе бўлади. Агар эр“Бу билан аёлимга талоқ қўймоқчи эмасман” деса, кимгалиги ифода қилинмай ёзилган талоқ сўзи ва жумлалари билан талоқ воқе бўлмайди;

3. Китобату ғойри мустабийна – равшан бўлмаган китобат, яъни сув, ҳаво каби нарсаларга талоқ сўзларини ёзиш. Бундай нарсаларга ёзилган ёзувларни ўқиб ҳам, кўриб ҳам бўлмайди. Бундай ҳолатда талоқ воқе бўлмайди. Чунки, равшан бўлмаган китобат на талаффуз ва на ёзув ҳисобланади.

الْكِتَابَةُ عَلَى نَوْعَيْنِ: مَرْسُومَةٍ وَغَيْرِ مَرْسُومَةٍ، وَنَعْنِي بِالْمَرْسُومَةِ أَنْ يَكُونَ مُصَدَّرًا وَمُعَنْوَنًا مِثْلُ مَا يُكْتَبُ إلَى الْغَائِبِ. وَغَيْرُ الْمَرْسُومَةِ أَنْ لَا يَكُونَ مُصَدَّرًا وَمُعَنْوَنًا، وَهُوَ عَلَى وَجْهَيْنِ : مُسْتَبِينَةٍ وَغَيْرِ مُسْتَبِينَةٍ، فَالْمُسْتَبِينَةُ مَا يُكْتَبُ عَلَى الصَّحِيفَةِ وَالْحَائِطِ وَالْأَرْضِ عَلَى وَجْهٍ يُمْكِنُ فَهْمُهُ وَقِرَاءَتُهُ. وَغَيْرُ الْمُسْتَبِينَةِ مَا يُكْتَبُ عَلَى الْهَوَاءِ وَالْمَاءِ وَشَيْءٌ لَا يُمْكِنُهُ فَهْمُهُ وَقِرَاءَتُهُ. فَفِي غَيْرِ الْمُسْتَبِينَةِ لَا يَقَعُ الطَّلَاقُ وَإِنْ نَوَى، وَإِنْ كَانَتْ مُسْتَبِينَةً لَكِنَّهَا غَيْرَ مَرْسُومَةٍ إنْ نَوَى الطَّلَاقَ وَإِلَّا لَا، وَإِنْ كَانَتْ مَرْسُومَةً يَقَعُ الطَّلَاقُ نَوَى أَوْ لَمْ يَنْوِ ثُمَّ الْمَرْسُومَةُ لَا تَخْلُو إمَّا أَنْ أَرْسَلَ الطَّلَاقَ بِأَنْ كَتَبَ : أَمَّا بَعْدُ فَأَنْتِ طَالِقٌ، فَكَمَا كَتَبَ هَذَا يَقَعُ الطَّلَاقُ وَتَلْزَمُهَا الْعِدَّةُ مِنْ وَقْتِ الْكِتَابَةِ. وَإِنْ عَلَّقَ طَلَاقَهَا بِمَجِيءِ الْكِتَابِ بِأَنْ كَتَبَ : إذَا جَاءَك كِتَابِي فَأَنْتِ طَالِقٌ فَجَاءَهَا الْكِتَابُ فَقَرَأَتْهُ أَوْ لَمْ تَقْرَأْ يَقَعُ الطَّلَاقُ كَذَا فِي الْخُلَاصَةِ ط قَوْلُهُ إنْ مُسْتَبِينًا أَيْ وَلَمْ يَكُنْ مَرْسُومًا أَيْ مُعْتَادًا وَإِنَّمَا لَمْ يُقَيِّدْهُ بِهِ لِفَهْمِهِ مِنْ مُقَابَلَةٍ وَهُوَ قَوْلُهُ : وَلَوْ كَتَبَ عَلَى وَجْهِ الرِّسَالَةِ إلَخْ فَإِنَّهُ الْمُرَادُ بِالْمَرْسُومِ قَوْلُهُ مُطْلَقًا الْمُرَادُ بِهِ فِي الْمَوْضِعَيْنِ نَوَى أَوْ لَمْ يَنْوِ وَقَوْلُهُ وَلَوْ عَلَى نَحْوِ الْمَاءِ مُقَابِلُ قَوْلِهِ إنْ مُسْتَبِينًا قَوْلُهُ طَلُقَتْ بِوُصُولِ الْكِتَابِ أَيْ إلَيْهَا وَلَا يَحْتَاجُ إلَى النِّيَّةِ فِي الْمُسْتَبِينِ الْمَرْسُومِ، وَلَا يُصَدَّقُ فِي الْقَضَاءِ أَنَّهُ عَنَى تَجْرِبَةَ الْخَطِّ بَحْرٌ، وَمَفْهُومُهُ أَنَّهُ يُصَدَّقُ دِيَانَةً فِي الْمَرْسُومِ رَحْمَتِيٌّ.

Ёзу икки қисмга бўлинади: Марсума, ғайри марсума. Марсумадан мурод, масалан учинчи шахсга ёзилганда ким ва кимгалиги аниқ қилиб ёзилган ёзувлар. Ғайри марсума эса бунинг аксидир. Марсума ҳам икки қисмга бўлинади: Мустабийға ва ғайри мустабийна. Мустабийна деб, қоғоз, девор, ер кабиларга ўқиш ва тушуниш мумкин бўладиган тарзда ёзилган ёзувлардир. Ғайри мустабийна эса ҳаво, сув ва шу каби ўқиш ҳамда тушуниш мумкин бўлмайдиган нарсаларга ёзилган ёзувдир. Ғайри мустабийна шаклида талоқни ёзиш билан ният билан ҳам талоқ тушмайди. Агар талоқ (девор, телефон каби) мустабийна нарсаларга кимгалиги тайин қилинмай ёзилса, агар эр бу билан талоқни ният қилган бўлса, талоқ тушади. Агар талоқни ният қилмаган бўлса, талоқ воқе бўлмайди. Агар юқоридаги нарсаларга кимгалигини тайин қилиб ёзса (масалан, Зайнаб талоқсан, сени талоқ қилдим каби) ният қилса ҳам, қилмаса ҳам талоқ воқе бўлади. Сўнг марсума ҳолда ёзилган талоқ хотинига юборилган бўлиши ёки юборилмаган бўлишидан холи эмас. Агар талоқни ҳеч нарсага боғлиқ қилмай сен талоқсан ёки шу каби сўзлар билан ёзса, ёзган заҳоти талоқ тушади ва ўша вақтдан бошлаб аёлга идда лозим бўлади. Агар эр талоқ сўзларини бирор нарсага боғлиқ қилиб ёзса, масалан мактубим сенга етиб борса сен талоқсан каби. Бундай ҳолатда мактуб хотинга етиб борса талоқ тушади. Аёл хатни ўқисин ёки ўқимасин. Мустабий марсумда ниятга ҳожат йўқ ва қозининг ҳузурида ёзувнинг машқ қилганлиги ҳақидаги даъво тасдиқ қилинмайди. Бундай келиб чиқадики, марсум ҳолатдаги ёзувда диёнатан сўзи тасдиқ қилинади. “Раҳматий”да шундай дейилган” (Раддул муҳтор. Ж. VI. Б. 455-456).

 

ЭРДАН БОШҚА КИШИНИНГ ТАЛОҚ ХАТИ ЁЗИШИ

Эр ўзи талоқ хати ёзиш ўрнига бошқасига талоқ хати ёздирса, бас уни икки сурати мавжуд. Биринчиси, эр котибга“Мени аёлимга талоқ” деб ёзишга амр қилса, гарчи котиб талоқ хатини ҳали ёзмаган бўлсада, эрни оғзидан аёлига изофа қилган ҳолда талоқ лафзи чиқиши билан талоқ воқе бўлади. Чунки, ёзишга ҳукм қилиш оғзаки талоқ қўйишдир. Иккинчиси, эр котибга сриҳ лафзлар билан талоқ хати ёз дейиш ўрнига“Ёз” деса, котиб, ёзишга амр қилгувчини аёлига талоқнома ёзиб, эрга ўқиб эшиттирса ва эр рози бўлган ҳолда у хатга қўл қўйиб берса ёки муҳур босиб берса ёки узуги билан хатга белги қўйса, бу билан ҳам аёлга талоқ воқе бўлади. Агар эр хатни эшитгандан кейин уни тасдиқ қилмаса ёки унга дасхат қўймаса ёки муҳур босмаса ва очиқдан-очиқ хатни инкор ҳам қилмаса, бас аёлга талоқ воқе бўлмайди.

Масала: аёлга эр томонидан талоқнома ёки талоқ хати етиб борса ва эр“Ҳа бу хатни мен ёзган эдим” деб тасдиқ қилса, бас талоқ воқе бўлади. Агар эр“Сенга талоқ хати ёзмаганман” деб инкор қилса, у билан талоқ воқе бўлмайди. Ҳа, агар эр хатни инкор қилгандан кейин аёл хат эрга тегишли эканини тасдиқловчи далил келтириб“Бу хатни фалончи кишига эрим ёздирган” деб, гувоҳларни қоим қилса, бас эрни инкори қабул қилинмайди ва бу хат билан аёлга талоқ воқе бўлади.

Хат эр томонидан ёзилганлиги ёки ёзилмаганлиги аниқ бўлмаса ва эр ҳам уни тасдиқ қилмаса ҳамда бирор гувоҳ ҳам бўлмаса, бас бу иш эрга ҳавола қилинади ва қазоан талоқ воқе бўлмайди деб ҳукм қилинади. Лекин диёнатан талоқ воқе бўлади. Агар эр ҳақиқатда талоқнома ёзса ёки ёздирган бўлса-ю, лекин уни инкор қилса, бас эр гуноҳкор бўлиб, бутун умур зинокорликда ҳаёт ўтказган бўлади.

وَلَوْ قَالَ لِلْكَاتِبِ : اُكْتُبْ طَلَاقَ امْرَأَتِي كَانَ إقْرَارًا بِالطَّلَاقِ وَإِنْ لَمْ يَكْتُبْ ؛ وَلَوْ اسْتَكْتَبَ مِنْ آخَرَ كِتَابًا بِطَلَاقِهَا وَقَرَأَهُ عَلَى الزَّوْجِ فَأَخَذَهُ الزَّوْجُ وَخَتَمَهُ وَعَنْوَنَهُ وَبَعَثَ بِهِ إلَيْهَا فَأَتَاهَا وَقَعَ إنْ أَقَرَّ الزَّوْجُ أَنَّهُ كِتَابَةٌ.

Агар бир киши ёзувчига: “Хотинимни талоғини ёз” деса, ёзувчи ёзмасада талоқ қўйганликка иқрор бўлади. Бир киши ўзидан бошқасига хотинига талоқ қўйганлигига талоқ хати ёздирса ва ёзган одам эрга ўқиб берса, эр уни олиб муҳр босса ва манзилини ёзса ҳамда уни хотинига жўнатса, хат хотинига етиб келса, эр ўзини мактуби эканлигига иқрор қилса талоқ тушади” (Раддул муҳтор).

 

ЭРКАК КИШИНИ МАЖБУРЛАБ ТАЛОҚ ХАТИ ЁЗДИРИШ ЁКИ ТАЛОҚНОМАГА ДАСХАТ ҚЎЙДИРИШ

Оғзаки равишда эр ўз ихтиёрига кўра ёки мажбуран аёлига талоқ қўйиш билан талоқ воқе бўлади. Лекин, ёзма равишда мажбуран аёлга талоқ қўйиш билан талоқ воқе бўлмайди. Чунки, мажбурланган ҳолатда ёзма равишда қўйилган талоқ оғзаки талоқ ўрнига ўринбосар бўлмайди. Зеро, ёзма талоқ қўйиш зарурат ҳолатларда амалга оширилади. Жумладан, эр соқов бўлганда ёки бирор касаллик туфайли гапира олмай қолган ўринларда. Бу ўринда эса, ёзма талоқ қўйишга ундовчи бирор зарурат йўқ.

Эр аёлига бирор кишини таҳдиди сабабли талоқ хати ёзиб берса ёки мажбуран талоқномага дасхат қўйиб берса ёки алданиб талоқ хатига муҳур ёки узугининг белгисини тушуриб берса ва кейинчалик эр алданганлигини билиб унга рози бўлмаса, талоқ воқеъ бўлмайди. Эр: “Таҳдид сабабли бу ишларни қилган эдим” деса, юқорида келтирилган барча суратларда талоқ воқе бўлмайди. Лекин, талоқ хати ёзаётган вақтда “талоқ” лафзини талаффуз қилмаслик шартдир.

أَنَّ الْمُرَادَ الْإِكْرَاهُ عَلَى التَّلَفُّظِ بِالطَّلَاقِ، فَلَوْ أُكْرِهَ عَلَى أَنْ يَكْتُبَ طَلَاقَ امْرَأَتِهِ فَكَتَبَ لَا تَطْلُقُ لِأَنَّ الْكِتَابَةَ أُقِيمَتْ مَقَامَ الْعِبَارَةِ بِاعْتِبَارِ الْحَاجَةِ وَلَا حَاجَةَ هُنَا، كَذَا فِي الْخَانِيَّةُ.

Мурод талоқни талаффуз қилишга мажбур қилинган бўлсин. Агар хотини талоқ қилишга мажбур қилинса-ю, у ёзса аёлига талоқ воқеъ бўлмайди. Чунки, ёзиш эҳтиёж тушгандагина талаффуз ўрнига ўтиради. Бу ерда эса ҳеч қандай эҳтиёж йўқдир. “Хония”да шундай дейилган” (Раддул муҳтор).

 

КИТОБАТДА ИСТИСНОНИНГ ҲУКМИ

Бир киши талоқнома ёзиб, оғзаки равишда “Иншааллоҳ (Аллоҳ таоло хоҳласа)” деса ёки оғзаки талоқ қўйиб, “Иншааллоҳ” деб ёзса талоқ тушадими ёки тушмайдими деган савол борасида аллома Шомий раҳматуллоҳи шундай деганлар“Бу борада ҳанафий мазҳабида бирор ривоят учратмадим. Лекин, зикир қилинган икки истисно суратида ҳам талоқ воқе бўлмайди деб ҳукм қилинади”.

Фойда: Истисно оғзаки бўлиб, талоқ лафзи ёзма бўлса ёки аксинча бўлса, бас истисно эътиборга олинади. Агар истисно ҳам, талоқ ҳам оғзаки бўлса, бас авло йўлга кўра талоқ воқе бўлмайди.

وَإِذَا كَتَبَ الطَّلَاقَ وَاسْتَثْنَى بِلِسَانِهِ أَوْ طَلَّقَ بِلِسَانِهِ وَاسْتَثْنَى بِالْكِتَابَةِ هَلْ يَصِحُّ ؟ لَا رِوَايَةَ لِهَذِهِ الْمَسْأَلَةِ وَيَنْبَغِي أَنْ يَصِحَّ كَذَا فِي الظَّهِيرِيَّةِ

Талоқсан ёки шу каби сўзларни ёзиб, тили билан Худо хоҳласа деб истисно қилса ёки тили билан талоқ қўйиб ёзув билан истисно қилса, истисноси дуруст бўладими ёки йўғми? Бу ҳақда ривоят йўқ. Лекин, истисно қилиши дуруст бўлиши муносибдир. “Зоҳирия”да шундай дейилган” (Раддул муҳтор).

 

ТЕЛЕФОН ЁКИ ТЕЛЕГРАММА ВОСИТАСИДА ТАЛОҚ ҚЎЙИШ

Талоқ қўяётган пайтда аёл эрни олдида бўлиши шарт эмас. Шу боис эр телефон ёки телеграмма орқали аёлига талоқ қўйса, бас талоқ воқе бўлади. Лекин, телефон орқали эшитилган, телеграмма орқали ёзилган талоқ билан талоқ воқе бўлади деб ҳукм қилинмайди. Балки, телефон ёки телеграмма орқали қўйилган талоқ эр томонидан амалга оширилганлигини аниқлаш лозим бўлади. Эр телефон ёки телеграмма орқали талоқ қўйганлигини иқрор қилиши билан ёки икки эркак ёки бир эркак, икки аёл“Бу киши телефон орқали аёлига талоқ қўйганлигини эшитганмиз ёки кўрганмиз” деб гувоҳ бўлишлари билан телефон ёки телеграмма орқали қўйилган талоқ эътиборга олинади. Аксинча бўлса, эътиборга олинмайди. Чунки, телефон орқали эшитилган овоз бир-бирига жуда ўхшайди ва қолаверса бошқалар биров исмидан талоқнома ёзиб, уни аёлига телеграмма орқали талоқ қўйиши ҳам мумкин.

Шунингдек, телефон ёки телеграмма орқали қўйилган талоққа бирор гувоҳ бўлмаса ва бирор белги асосида эр томонидан бу ишни аниқ амалга оширилганлигини аниқлашни иложи  бўлмаса ҳамда эр“Мен бу ишни қилганим йўқ” деб, инкор қилса, бас бу ишни эрга ҳавола қилиниб, қазоан талоқ тушмайди деб, ҳукм чиқарилади. Агар эр телефон ёки телеграмма орқали талоқ қўйиб, сўнг уни инкор қилса, бир умур зинокор сифатида ҳаёт кечирган бўлади ҳамда гуноҳкор бўлади.

 

ТАЛОҚНИ ТОПШИРИШ

Талоқ ихтиёрини аёлга топшириш. Китобни аввалида шариат талоқ ихтиёрини эрга берганлигини қатъий нас билан собит қилинди ва ижмо ҳам шунга бўлгандир. Чунки, эр никоҳ бобида аёлнинг ҳокимидир ва у бу муҳим риштани чиройли тарзда бошқаришга салоҳиятлидир. Шу билан бир қаторда эр сабрли, оғир, кенг фикрли ва фойда-зиённи тушунадиган бўлади. Аёлар эса, аксинча бўлиб, аксарият ҳолатда тўлиқ ўйламай ёки ақл юритмай бир қарорга келиб юборади. Бу унинг фитрий ҳислатидир. Шунинг учун ҳам муқаддас риштани узушни аёлга топширилмай, эрга юкланди.

Ислом аёлларни ҳақ-ҳуқуқлари поймол қилинган, эрксиз, ночор ҳолда эркакларни зулму-ситамларига сўзсиз итоат қиладиган ҳолда ташлаб қўймади, яъни исолм аёлларни ғассол қўлидаги майит каби ночор ҳолда ташлаб қўймади. Балки, шариат аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларига тўлиқ тарзда риоя қилгандир. Зеро, ислом аёлларни золимлар чангалларидан олиб чиқиб, инсоний ҳаёт кечириш имконини берди. Эр томонидан аёлга нисбатан зулму ситам ҳаддан зиёд ортиб, унинг ҳақ-ҳуқуқлари поймол бўлса ёки эр ўз мажбуриятларини буткул бажармай қўйса, шариат аёлга эр томонидан берилган маҳр эвазига хулуъ қилдириш ёки масъул ходимларга ариза тақдим қилиб, никоҳни фасх қилдириш имконини бергандир. Шу билан бир қаторда эрнинг розилигига асосан, аёл талоқ қўйиш ихтиёрини ўзига олиши ҳам мумкин. Хулоса қилиб шуни айтиш керакки, талоқ қўйиш фақат эрни ҳаққи ҳисобланади. Лекин, эр ўз ҳаққини аёлга топшириши мумкин ва аёл ҳам ушбу ҳақни қабул қилиб, уни амалиётда қўллаши мумкиндир. Шариат кўрсатмалари доирасида аёл шу каби ҳақларга эр розилиги асосида эгалик қилиши дуруст ва бунда ҳеч қандай хараж йўқ. Балки, бу шариати исломиянинг бир енгил йўлидир. Бунга катта-катта саҳобийлар томонидан ижмо ҳам қилингандир. Жумладан, Али, Усмон, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абдуллоҳ ибн Умар, Жобир, Зайд ибн Собит ва Оиша розияллоҳу анҳумлардан бу борда ривоят нақл қилинган. Юқорида келтрилган далилларга асосан эр талоқ қўйиш ҳаққини ўз аёлига берса, аёл талоқ қўйиш ихтиёрига эга бўлади. Шариат бу масалага жиддий эътибор қаратиб, ситам ва зулм чекаётган аёлларни золимлар чангалларидан халос қилди.

 

ТАЛОҚНИ ТОПШИРИШ ШАРТЛАРИ

Талоқ ихтиёрини хотин қўлига топшириш ва аёл томонидан уни ижро этилишига доир муҳим шарт ва кўрсатмалар мавжуд. Талоқни эр томонидан аёлга топшириш шартлари қуйидагилардир:

1. Аёл талоқ ихтиёри топширилганини билиши, яъни эр аёлга“Талоқ қўйиш ихтиёрини сенга бердим” деса ёки хат ёки вакил орқали хотинга талоқ ихтиёрини берганлигини билдирса, талоқ қўйиш ихтиёри аёлда собит бўлади. Эр аёлга“Талоқ ихтиёрини сенга топширдим” деса-ю, лекин аёл уни эшитмаган бўлса ёки аёл ғойиб бўлгани боис эрни бу қарорини билмаса, бас эшитган заҳоти талоқ қўйиш ихтиёри аёлда собит бўлади. Агар эр талоқ ихтиёрини аёлга топширгани ҳақида аёлни хабардор қилган бўлса-ю, лекин аёл“Мени бундан хабарим йўқ” деса ва эр уни собит қилишни ихтиёр қилса, бас бу борада аёлни гапи гап бўлади.

وَلَوْ خَيَّرَهَا فَلَمْ تَسْمَعْ أَوْ كَانَتْ غَائِبَةً فَلَهَا الْخِيَارُ فِي مَجْلِسِ عِلْمِهَا وَلَوْ قَالَ الزَّوْجُ عَلِمَتْ فِي مَجْلِسِ الْقَوْلِ وَأَنْكَرَتْ الْمَرْأَةُ فَالْقَوْلُ لَهَا كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ.

 

Эр аёлга ихтиёр берган бўлса-ю, аёл уни эшитмаган бўлса ёки ғоиб бўлса, бас аёл учун (эри томонидан ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёри берилганини) билган мажлисда ихтиёр бўлади. Агар эр: “Сўзлашаётган мажлисда (мен томондан ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёри берилганини) аёлим билган эди” деб даъво қилса-ю, аёл уни инкор қилса, аёлни сўзи эътиборга олинади. Сарахсийнинг “Муҳитида” шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия);

2. Аёлга қайси мажлисда талоқ қўйиш ихтиёри топширилган бўлса, талоқ қўйиш ихтиёри ўша мажлисгагина боғлиқ бўлади. Бу ердаги мажлисдан мурод урфий мажлис эмас, балки эр томонидан аёлга талоқ ихтиёри берилган ўриндир. Ушбу мажлис охиригача аёлда ўз-ўзига талоқ қўйиш ихтиёри бўлади, гарчи мажлис бир, икки соатга чўзилиб кетсада. Агар эр аёлга талоқ ихтиёрини бериб, мажлисдан туриб кетса ва аёл ўша жойда қолса, бас унда ўз-ўзига талоқ қўйиш ихтиёри мажлисни ўзгартиргунича боқий қолади.

فَلَهَا أَنْ تُطَلِّقَ نَفْسَهَا مَا دَامَتْ فِي مَجْلِسِهَا ذَلِكَ وَإِنْ تَطَاوَلَ يَوْمًا أَوْ أَكْثَرَ مَا لَمْ تَقُمْ مِنْهُ أَوْ تَأْخُذ فِي عَمَلٍ آخَرَ وَكَذَا إذَا قَامَ هُوَ مِنْ الْمَجْلِسِ فَالْأَمْرُ فِي يَدِهَا مَا دَامَتْ فِي مَجْلِسِهَا.

Модомики аёл ихтиёр берилган мажлисда экан ўзини-ўзи талоқ қилиши мумкиндир. Гарчи бир ёки ундан кўпроқ кун чўзилиб кетса-ю, мажлисдан ҳали турмаган ёки бошқа ишга киришиб кетмаган бўлса ҳам. Шунингдек, аёл ихтиёр берилган мажлисдан ҳеч қаёққа юрмай ўша жойнинг ўзида турса, ихтиёр қўлида боқий қолади. Гарчи эр мажлисдан туриб кетса ҳам” (Фатвои ҳиндия);

3. Эр томонидан унга талоқни ихтиёр қилиши учун маълум бир муддат тайин қилиб қўйилган бўлса, бас белгиланган муддатгача аёлда талоқ қўйиш ихтиёри боқий қолади. Ушбу суратда ихтиёр берилган мажлисни ўзгариши ихтиёрни боқий қолиш ёки қолмаслигига таъсир кўрсатмайди. Ҳа, агар аёл белгиланган муддатгача бирор қарорга келмаса, ундаги ихтиёр тугайди.

وَلَا يَبْطُلُ الْمُؤَقَّتُ أَيْ الْخِيَارُ الْمُؤَقَّتُ بِيَوْمٍ أَوْ شَهْرٍ أَوْ سَنَةٍ بِالْإِعْرَاضِ فِي مَجْلِسِ الْعِلْمِ بَلْ يَمْضِي الْوَقْتُ الْمُعَيَّنُ عَلِمَتْ بِالتَّخْيِيرِ أَوْ لَا، أَمَّا الْخِيَارُ الْمُطْلَقُ فَيَبْطُلُ بِالْإِعْرَاض.

Кун ёки ой ёки йил билан белгиланган ихтиёр аёли талоқ қилиш ихтиёри берилган мажлисда (ўзини ўзи талоқ қилишдан) бош тортиши билан билан ботил бўлмайди. Балки, аёл ихтиёри ўзида ёки ўзида эмаслигини билсин ёки билмасин белгиланган вақт ўтиши билан ихтиёр ботил бўлади. Аммо, бирор вақт билан чегараланмаган мутлоқ ихтиёр (ўзини ўзи талоқ қилишдан) юз ўгириш билан ботил бўлади” (Фатвои ҳиндия);

4. Эр аёлга талоқни топширишни киноя лафзлар билан айтса, бас эр ушбу лафзларни айтиши билан талоқ қўйишни ният қилиши зарурдир. Шунга биноан эр киноя лафзлар билан аёлга талоқ қўйиш ихтиёрини топширса-ю, лекин ҳеч нарсани ният қилмаса, бас тафвиз дуруст бўлмайди ва бу тафвиздан кейин борди-ю, аёл ўз-ўзига талоқ қўйса, талоқ воқе бўлмайди.

ثُمَّ لَا بُدَّ مِنْ النِّيَّةِ فِي قَوْلِهِ اخْتَارِي فَإِنْ اخْتَارَتْ نَفْسَهَا فِي قَوْلِهِ اخْتَارِي كَانَتْ وَاحِدَةً بَائِنَة.

Эр: “Ихтиёр қил” деган сўзида ният шартдир. Агар аёл эрнинг: “Ихтиёр қил” деган сўзи билан ўзини-ўзи ихтиёр қилса, бир боин талоқ воқе бўлади” (Фатвои ҳиндия);

5. Эр томонидан аёлга қанча талоқ қўйиш топширилган бўлса, аёл ўз-ўзига шунча талоқ қўя олади. Масалан, эр томонидан бир талоқ қўйиш ихтиёри аёлга топширилса, бас аёл ўзига бир талоқ қўя олади. Ундан зиёдасини қўйиши мумкин эмас.

وَفِي اخْتَارِي نَفْسَكِ لَا تَصِحُّ نِيَّةُ الثَّلَاثِ لِعَدَمِ تَنَوُّعِ الِاخْتِيَارِ.

Ўзингни ихтиёр қил” деган эрнинг қавли билан ихтиёр навланмагани учун учни ният қилиш дуруст бўлмайди” (Раддул муҳтор);

6. Эр томонидан аёлга талоқ қўйиш ихтиёри берилгандан кейин эр уни қайтариб ололмайди. Ҳа, агар эр аёлига берган ихтиёрини қайтариб олишни истаса, аёлни кўнглини бирор нарса билан овлаб, яъни уни рози қилиб, берилган ихтиёрни қайтариб олади. Лекин, бу тарзда қайтариб олиш жоиз, аммо аёлга бирор нарсани бериш зарур эмас. Зеро, бу пора бўлиб қолади.

وَلَيْسَ لِلزَّوْجِ أَنْ يَرْجِعَ فِي ذَلِكَ وَلَا يَنْهَاهَا عَمَّا جَعَلَ إلَيْهَا وَلَا يَفْسَخُ.

Эр томондан ихтиёр берилгандан кейин эрга уни қайтариб олиши, аёлига топширган нарсадан аёлини ман қилиши ва никоҳни бекор қилиши жоиз бўлмайди” (Жавҳаратун наййира).

وَلَوْ خَيَّرَهَا ثُمَّ جَعَلَ لَهَا شَيْئًا لِتَخْتَارَهُ فَاخْتَارَتْهُ لَمْ يَقَعْ وَلَا يَجِبُ الْمَالُ لِأَنَّهُ رِشْوَةٌ كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ.

“Эр аёлга ихтиёр бергандан кейин (ўзини-ўзи талоқ қилмаслиги учун) аёлга бирор нарсани таклиф қилса ва аёл уни қабул қилса, талоқ воқе бўлмайди ва эрга молни бериши вожиб ҳам бўлмайди. Чунки, у порадир. “Фатҳул қодир”да шундай дейилган” (Баҳрур роиқ).

7. Аёлга ўз-ўзига талоқ қўйиш ихтиёрини топшириш учун “ихторий (ихтиёр қил)” деган лафз танланган. Лекин, тафвизутт талоқ (талоқ ихтиёрини аёлга топшириш) дуруст бўлиши учун “ихтиёр қил” сўзи билан биргаликда “ўзингни”, “талоғингни” ёки шуларни ўрнини боса оладиган бирор лафзни қўшиб айтиши лозимдир. Масалан, "ихторий нафсаки (ўзингни ихтиёр қил)", “ихторий талоқаки (талоғингни ихтиёр қил)” каби. Борди-ю, эр “ихторий” сўзининг ўзи билан талоқ қўйиш ихтиёрини аёлга топширса, бас ихтиёр мукаммал бўлмайди. Лекин, эр-хотин иккалаларидан бирининг каломида “талоқ” ёки “нафс” сўзлари иштирок этиши талоқни топшириш учун кифоядир. Масалан, эр аёлга“Талоғингни ихтиёр қил” деди. Аёл“Ихтиёр қилдим” деди ёки эр“Ихтиёр қил” деди. Аёл“Талоқғимни ихтиёр қилдим” деди. Бас шулар билан тафвизутт талоқ мукаммал бўлади.

لَا بُدَّ مِنْ ذِكْرِ النَّفْسِ أَوْ التَّطْلِيقَةِ أَوْ الِاخْتِيَارِ فِي أَحَدِ الْكَلَامَيْنِ لِوُقُوعِ الطَّلَاقِ…وَلَوْ قَالَ لَهَا اخْتَارِي فَقَالَتْ فَعَلْت فَكَذَا وَلَا يَقَعُ شَيْءٌ بِخِلَافِ مَا لَوْ قَالَ اخْتَارِي نَفْسَك فَقَالَتْ فَعَلْت حَيْثُ يَقَعُ كَذَا فِي غَايَةِ السُّرُوجِيِّ.

Талоқни воқе бўлиши учун икки эр ёки аёлдан бирининг сўзида нафс, талоқ ва ихтиёр сўзларининг зикр қилиниш лозимдир... Агар эр аёлга: “Ихтиёр қил” деса, аёл шундай қилдим деса, ҳеч нарса воқе бўлмайди. Лекин, эр: “Нафсингни ихтиёр қил” деса, аёл: “Қилдим” деса, талоқ воқе бўлади. “Ғоятус суружия”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).

 

МАЖЛИСНИНГ ЎЗГАРИШИ ВА ИХТИЁРНИНГ БОТИЛ БЎЛИШ СУРАТЛАРИ

Талоқ қўйиш ихтиёри топширилгандан кейин, аёл ўша мажлисда ихтиёрни қабул қилиши зарурийдир. Агар аёл талоқ қўйиш ихтиёри берилган мажлисни ўзгартирса ёки уни юриш-туришидан, феъл-атворидан ихтиёрни қабул қилмаганлиги билиниб турса, ихтиёр ботил бўлади. Масалан, ихтиёрни қабул қилишдан один аёл мажлисдан туриб кетса ёки эр томонидан айтилган сўзни ёқтирмай бошқа иш билан машғул бўлиб кетса, жумладан, овқатланиш, чой ичиш, ухлаб қолиш, сочини тараш, ғусул қилиш, ҳина қўйиш, олди-сотти қилиш учу ўтирган жойдан туриб кетиш каби барча суратларда эр томонидан аёлга берилган ихтиёр ботил бўлади. Ҳа агар аёл эътироз аломати бўлмаган ишлар билан ўша мажлисда шуғулланса, бу билан ихтиёр ботил бўлмайди. Масалан, ўтирган аёл ўтирган ҳолда ухлаб қолиши ёки тик турган ҳолда эшитиб, ўтириб олди ёки ота-онасини ва қариндошларини маслаҳатга чақириши каби.

إذَا قَامَتْ عَنْ مَجْلِسِهَا قَبْلَ أَنْ تَخْتَارَ نَفْسَهَا وَكَذَا إذَا اشْتَغَلَتْ بِعَمَلٍ آخَرَ يَعْلَمُ أَنَّهُ كَانَ قَاطِعًا لِمَا قَبْلَهُ كَمَا إذَا دَعَتْ بِطَعَامٍ لِتَأْكُلَهُ أَوْ نَامَتْ أَوْ نَشِطَتْ أَوْ اغْتَسَلَتْ أَوْ اخْتَضَبَتْ أَوْ جَامَعَهَا زَوْجُهَا أَوْ خَاطَبَتْ رَجُلًا بِالْبَيْعِ وَالشِّرَاءِ فَهَذَا كُلُّهُ يُبْطِلُ خِيَارَهَا كَذَا فِي السِّرَاجِ الْوَهَّاجِ. إنْ نَامَتْ قَاعِدَةً أَوْ لَبِسَتْ ثِيَابًا مِنْ غَيْرِ أَنْ تَقُومَ أَوْ فَعَلَتْ فِعْلًا قَلِيلًا يَعْلَمُ أَنَّهُ لَيْسَ بِإِعْرَاضٍ لَمْ يَبْطُلْ خِيَارُهَا.

 

Аёл ихтиёр берилган мажлисда ўзини-ўзи ихтиёр қилишдан олдин туриб кетса ёки ўзидан олдинги (мажлис)ни ўзгартиришни билдирадиган ишга машғул бўлиб кетса, масалан, ейиш учун таом чақирса ёки ухлаб қолса ёки фаоллашса ёки ювинса ёки ҳина қўйса ёки эри уни жимо қилса ёки бир кишига олди-сотти билан мурожаат қилиши каби. Буларнинг барчаси аёлнинг ихтиёрини ботил қилади. “Сирожул ваҳҳож”да шундай дейилган... Агар аёл ихтиёр берилган мажлисда ўтирган ҳолда ухласа ёки мажлисдан турмай кийим кийса ёки ихтиёрдан бекор қиладиган деб билинмаган ишларни қилса, аёлни ихтиёри ботил бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).

 

ТАЛОҚНИ АЁЛГА ТОПШИРИШНИ МАХСУС ЛАФЗЛАРИ

Фақиҳлар аёлга талоқни топшириш учун қуйидаги уч лафзларни зикр қилиганлар:

1. Ихторий (ихтиёринг ўзингда);

2. Ишинг қўлингда;

3. Хоҳласанг.

Қуйида ушбу уч лафз ва уларга тегишли муҳим қисмларни бироз тафсилий тарзда баён қиламиз.

 

ТАЛОҚОНИ ТОПШИРИШ УЧУН “ИХТОРИЙ (ИХТИЁР ҚИЛ)” ЛАФЗИНИ ИШЛАТИЛИШИ

Эр талоқни аёлга топшириш учун“Ўзингни-ўзинг ихтиёр қил”, “Сени нафсинг ўз ихтиёрингда”, “Талоқ борасида нимани ихтиёр қилсанг шуни қил” каби ибораларни айтса, бас бундай лафзлар билан гўё эр талоқни аёлга топширган бўлади. Аёл эр томонидан ихтиёр берилган мажлисда ўзини-ўзи талоқ қилиш ёки қилмаслик ихтиёрига эга бўлади. Мажлис давомида аёл берилган ихтиёрдан фойдаланмаса, эр томонидан берилган ихтиёр тугайди. Талоқдаги эр томонидан аёлга ихтиёр бериш масаласи қиёс билан билинмайдиган масалалар сирасига киради. Зеро қиёсга биноан “ихтиёринг ўзингда” деган ибора билан аёлга талоқ ихтиёри берилмайди. Чунки, эр томонидан аёлга “ихторий” дейиш билан талоқ тушмагани каби, эр аёлга талоқ ихтиёрини топшириш билан ҳам аёл ўзини-ўзи талоқ қилолмаслиги лозим. Лекин, саҳобаи киромларнинг қилган ижмоларига биноан қиёс тарк қилиниб, эр томонидан аёлга берилган ихтиёр билан аёл ўзини-ўзи талоқ қилиши мумкин бўлади, дейилган. Эр томонидан аёлга берилган ихтиёрдан фойдаланиб, аёл ўзини-ўзи талоқ қилса, бас бу билан боин талоқ воқе бўлади.

فَإِنْ اخْتَارَتْ نَفْسَهَا فِي قَوْلِهِ اخْتَارِي كَانَتْ وَاحِدَةً بَائِنَةً وَالْقِيَاسُ أَنْ لَا يَقَعَ بِهَذَا شَيْءٌ، وَإِنْ نَوَى الزَّوْجُ الطَّلَاقَ لِأَنَّهُ لَا يَمْلِكُ الْإِيقَاعَ بِهَذَا اللَّفْظِ فَلَا يَمْلِكُ التَّفْوِيضَ إلَى غَيْرِهِ إلَّا أَنَّا اسْتَحْسَنَّاهُ لِإِجْمَاعِ الصَّحَابَةِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ.

Эрнинг аёлга айтган “Ўзингни ихтиёр қил” деган сўзи билан ўзини-ўзи ихтиёр қилса, бир боин талоқ воқе бўлади. Қиёс биноан эса ҳеч нарсани воқе бўлмаслиги керак эди. Гарчи эр талоқни ният қилса ҳам. Чунки, эр бу лафз билан талоқ қўйишга ҳам, тафвиз қилишга ҳам молик эмас. Лекин, биз саҳобаи киром розияллоҳу анҳумларнинг ижмоси билан аёлга талоқ ихтиёрини беришни истиҳсон деб билдик” (Ҳидоя).

“Ихтиёри” лафзи билан талоқ воқе бўлиши учун бир неча нарсаларга эътибор бериш лозим.

Талоқни шартларида зикр қилингани каби “ихторий” лафзини ўзи билан талоқ воқе бўлмайди. Балки, у лафзга қўшиб “нафс” ёки талоқ маъносини билдириувчи қариналарни айтиш билан аёл ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёрига эга бўлади. Чунки, “ихторий” лафзи бир мужмал калима бўлиб, у билан талоқни аёлга топширишни ҳам, бошқа нарсаларни ҳам англаш мумкин. Шунинг учун тафвизутт талоқ бобида “ихторий” лафзи билан талоқни аёлга топширишга далолат қилувчи қарийналарни ишлатиш зарурдир. Лекин, “нафс” ёки унга маънодош сўзлар эр-хотин иккалаларини гапларида топилиши шарт эмас. Балки, у иккалаларидан бирини сўзларида топилса, кифоя қилади. Шу ўринда буни эсда тутиш лозимки, эр фақат “ихтиёр қил” деса, аёл “ихтиёр қилдим” иборасига “ўзимни” ёки бунга маънодош сўзларни қўшиб айтса, аёлга талоқни воқе бўлиш ёки бўлмаслиги эрнинг ниятига боғлиқ бўлади. Масалан, эр“Ихтиёр қил” деди. Аёл унга жавобан“Ўзимни ихтиёр қилдим” деди. Бас, эр талоқни ният қилган бўлса, талоқ воқе бўлади. Аксинча бўлса, талоқ воқе бўлмайди.

وَلَوْ قَالَ لَهَا اخْتَارِي فَقَالَتْ اخْتَرْت نَفْسِي يَقَعُ الطَّلَاقُ إذَا نَوَى الزَّوْجُ

Агар эр аёлига: “Ихтиёр қил” деса, аёл: “Нафсимни ихтиёр қилдим” деса, агар эр ният қилса талоқ воқе бўлади” (Ҳидоя).

 

“НАФС” СЎЗИ ЎРНИГА ЎРНБОСАР СЎЗЛАР

Юқорида эр-хотиндан бирининг сўзида “ихторий” сўзи билан “нафс” ёки унинг ўрнини босадиган лафз ишлатилиши лозим дейилди. “Ихторий” сўзи билан “нафс” сўзини ишлатилиши шарт эмас. Балки, унинг ўрнига ўрнбосар бўладиган ва талоққа далолат қиладиган бирор лафзни ишлатиш кифоя қилади. “Нафс” сўзини ўрнини босадиган сўзлар борасида аллома Шомий раҳматуллоҳи алайҳ бироз кенг сўз юритиб“Ихтиёр қил” деган ибора талоққа далолат қилиши учун у саккизта лафзлардан бири билан ишлатилиши лозимдир” деганлар. Улар қуйидагилар:

1. Нафс;

2. Ихтиёратан;

3. Татлийқатан;

4. Такрор (ихтиёр қил, ихтиёр қил);

5. Отам;

6. Онам;

7. Оилам;

8. (бошқа) Эрлар.

Ушбу саккиз лафзнинг бири билан эр “ихтиёр қил” деган иборани қўлласа ёки аёл уни қўлласа талоқ воқе бўлади. Шу билан бир қатрда зикр қилинган саккизта лафз ўрнига “ихтиёр қил” ибораси билан “уч” лафзини қўшиб айтса, масалан, “Учни ихтиёр қил” каби. Бас, аёл“Ихтиёр қилдим” деса, уч талоқ воқе бўлади.

وَالْحَاصِلُ أَنَّ الْمُفَسَّرَ ثَمَانِيَةُ أَلْفَاظٍ : النَّفْسُ، وَالِاخْتِيَارُ وَالتَّطْلِيقَةُ، وَالتَّكْرَارُ، وَأَبِي، وَأُمِّي، وَأَهْلِي، وَالْأَزْوَاجُ وَيُزَادُ تَاسِعٌ وَهُوَ الْعَدَدُ فِي كَلَامِهِ ؛ فَلَوْ قَالَ : اخْتَارِي ثَلَاثًا فَقَالَتْ اخْتَرْتُ يَقَعُ ثَلَاثٌ.

Хуллас, тафсир қилгувчи лафзлар саккизтадир: нафс, ихтиёр, талоқ, ихтиёр сўзини такрорлаш, отам, онам, аҳлим, эрлар. Каломида ададни зиёда қилиш тўққизинчи лафздир. агар эр: “Учни ихтиёр қил” деса, аёл ихтиёр қилдим деса, уч талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).

 

ОТА-ОНА ЎТИБ КЕТГАН БЎЛИШИГА ҚАРАМАЙ АЁЛ: “ОТАМНИ ВА ОНАМНИ ИХТИЁР ҚИЛДИМ” ДЕЙИШИ

Эр аёлга ўзини-ўзи талоқ қилиш ихтиёрини берди ва аёл ота-онаси ўтиб кетган бўлишига қарамай“Отамни ва онамни ихтиёр қилдим” деди. Албатта аёлни ака-сингиллари бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. Лекин, фақиҳлар бу суратда аёлга талоқ воқе бўлади деганлар. Чунки, талоқни воқе бўлиши учун ота-она бўлиши зарур эмас. Зеро, талоқни воқе бўлиши учун талоқ лафзларини ўзи кифоя қилади ва “ота-онамни ихтиёр қилдим” дейиш “ўзимни ихтиёр қилдим” деган жумла ўрнидадир.

وَيَنْبَغِي أَنْ يُحْمَلَ عَلَى مَا إذَا كَانَ لَهَا أَبٌ أَوْ أُمٌّ. أَمَّا إذَا لَمْ يَكُنْ وَكَانَ لَهَا أَخٌ يَنْبَغِي أَنْ يَقَعَ لِأَنَّهَا حِينَئِذٍ تَكُونُ عِنْدَهُ عَادَةً، كَذَا فِي الْفَتْحِ. قَالَ فِي النَّهْرِ: وَلَمْ أَرَ مَا لَوْ قَالَتْ اخْتَرْتُ أَبِي أَوْ أُمِّي وَقَدْ مَاتَا وَلَا أَخ لَهَا، وَيَنْبَغِي أَنْ يَقَعَ لِقِيَامِ ذَلِكَ مَقَامَ اخْتَرْت نَفْسِي.

“(Аёлнинг ота-онамни ихтиёр қилдим деган сўзи) Агар аёлни ота-онаси бўлса, унга ҳамл қилиниши лозимдир. Агар (ота-онасини ихтиёр қилган аёлнинг) ота-онаси бўлмай, акаси бўлса, (аёлнинг қилган ихтиёри билан) талоқ воқе бўлади. Чунки, (эридан ажрашган аёл) бундай ҳолатда акасини уйига боради. “Фатҳ”да шундай дейилган. “Наҳр”да ота-онаси вафот этган ва акаси йўқ аёлни ота-онамни ихтиёр қилдим дейишида бирор нарсани кўрмадим, дейилган. Ўша сўз нафсимни ихтиёр қилдим деган қавл мақомига қоим бўлгани учун (аёлнинг айтган сўзи билан) талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).

 

“ЎЗИНГНИ ИХТИЁР ҚИЛ” ДЕЙИШ БИЛАН УЧ ТАЛОҚНИ НИЯТ ҚИЛИШИ ДУРУСТ ЭМАС

Тафвизут талоқ(талоқ ихтиёрини аёлга бериш)нинг баъзи лафзлари киноя бўлиб, улар билан талоқ воқе бўлиши учун ният шартдир ва у билан бир боин талоқ воқе бўлади. Улардан бири “ихтиёр қил” ибораси бўлиб, яъни эр аёлга қарата“Ихтиёр қил” деб, уч талоқни ният қилса, нияти дуруст бўлмайди. Чунки, ихтиёр қилиш қисмларга бўлинмайди. Шу боис ихтиёр қил дейиш, бир талоққа ҳамл қилинади. “Ҳидоя”да ҳам шундай келтирилган. “Наҳр” асарининг соҳиби“Ихтиёр қил” ибораси билан талоқни воқе бўлиши иқтизоандир, яъни зарурат тақозоси биландир. Иқтизо зарурат билангина қайдланади, яъни чегараланади. Зарурат эса, бир билан мукаммал бўлади ва ундан зиёдасини ният қилиш эътиборга олинмайди” деб, аллома Шомий раҳматуллоҳи алайҳдан нақл қилиб келтирганлар.

وَفِي اخْتَارِي نَفْسَكِ لَا تَصِحُّ نِيَّةُ الثَّلَاثِ لِعَدَمِ تَنَوُّعِ الِاخْتِيَارِ.

Ўзингни ихтиёр қил” деган эрнинг қавли билан ихтиёр навланмагани учун учни ният қилиш дуруст бўлмайди (Агар уч лафзи зикр қилинмаса)” (Раддул муҳтор).

لِأَنَّ اخْتِيَارَهَا إنَّمَا يُفِيدُ الْخُلُوصَ وَالصَّفَاءَ، وَالْبَيْنُونَةُ تَثْبُتُ بِهِ مُقْتَضًى وَلَا عُمُومَ لَهُ نَهْرٌ.

Аёлнинг ихтиёри халос бўлиш, қутилишни ифода қилади. Ихтиёр билан зарурат тақозо қилган пайтда боин талоқ воқе бўлади. Лекин, ихтиёрнинг барча ҳолатида эмас. “Наҳр”да шундай дейилган” (Раддул муҳтор).

 

УЧ ТАЛОҚНИ ВОҚЕ БЎЛИШ СУРАТЛАРИ

Эр аёлига уч маротаба“Ихтиёр қил, ихтиёр қил, ихтиёр қил” деса, аёл унга жавобан“Ихтиёр қилдим” ёки “Аввалгисини, ўртадагисини, охиргисини ихтиёр қилдим” ёки “Ўшани ихтиёр қилдим” деса, эр томонидан уч талоқ ният қилинмасада, уч талоқ воқе бўлади.

وَلَوْ كَرَّرَهَا أَيْ لَفْظَةَ اخْتَارِي ثَلَاثًا بِعَطْفٍ أَوْ غَيْرِهِ فَقَالَتْ اخْتَرْتُ أَوْ اخْتَرْت اخْتِيَارَةً أَوْ اخْتَرْت الْأُولَى أَوْ الْوُسْطَى أَوْ الْأَخِيرَةَ يَقَعُ بِلَا نِيَّةٍ مِنْ الزَّوْجِ لِدَلَالَةِ التَّكْرَارِ ثَلَاثًا.

Эр “ихтиёр қил” деган лафзни боғловчи билан ёки бошқаси билан уч бор такрорласа ва аёл: “Ихтиёр қилдим” ёки “Бир ихтиёр қилишда ихтиёр қилдим” ёки “аввалгисини ёки ўртасини ёки охиргисини ихтиёр қилдим” деса, эрнинг ниятисиз талоқ воқе бўлади. Чунки, такрор учга далолат қилади” (Раддул муҳтор).

Яна шунингдек, “Ихтиёр қил” билан “уч” сўзи ҳам зикр қилинса, масалан, эр аёлига“Учни ихтиёр қил” деса, аёл ихтиёр қилдим дейиши билан уч талоқ бил иттифоқ воқе бўлади.

فَلَوْ قَالَ : اخْتَارِي ثَلَاثًا فَقَالَتْ اخْتَرْتُ يَقَعُ ثَلَاثٌ.

Агар эр: “Учни ихтиёр қил” деса, аёл: “Ихтиёр қилдим” деса, уч талоқ воқе бўлади” (Раддул муҳтор).

 

 

“ИХТИЁР ҚИЛ” ИБОРАСИ БИЛАН РАЖЪИЙ ТАЛОҚНИ ВОҚЕ БЎЛИШ СУРАТЛАРИ

Юқорида “Ихтиёр қил” ибораси билан, яъни тафвизут талоқ билан боин талоқ воқе бўлиши зикр қилинди. Лекин, “Ихтиёр қил” ибораси билан “талоқ” лафзи очиқ ойдин зикр қилинса, масалан, эр аёлига“Талоқни ихтиёр қил” деса, аёл унга жавобан“Талоқни ихтиёр қилдим” деса, бас бу билан бир ражъий талоқ воқе бўлади. Зеро, талоқ лафзини қўшилиши билан доимо ражъий талоқ тушиши маълум ва машҳурдир.

لَوْ قَالَ لَهَا اخْتَارِي الطَّلَاقَ فَقَالَتْ اخْتَرْتُ الطَّلَاقَ فَهِيَ وَاحِدَةٌ رَجْعِيَّةٌ لِأَنَّهُ لَمَّا صَرَّحَ بِالطَّلَاقِ كَانَ التَّخْيِيرُ بَيْنَ الْإِتْيَانِ بِالرَّجْعِيِّ وَتَرْكِهِ.

“Агар эр аёлига: “Талоқни ихтиёр қил” деса, аёл: “Талоқни ихтиёр қилдим” деса, бир ражъий талоқ воқеъ бўлади. Чунки, эр талоқ лафзини сароҳатан айтгач, ражъий талоқ қўйиш ёки қўймаслик ихтиёрини берган бўлди” (Раддул муҳтор).

 

“ИШИНГ ҚЎЛИНГДА” ДЕБ ТАЛОҚНИ ТАФВИЗ ҚИЛИШ

Тафвизут талоқ ибораларидан бўлган “ихтиёр қил” деган ибора борасида юқорида тўлиқ баҳс ўтди. Тафвизут талоқ ибораларидан иккинчиси “ишинг қўлингда” бўлиб, қуйида у ҳақда бироз тафсилий тарзда баҳс юритамиз. Билингки, “ихтиёр қил” иборасида нималарга эътибор берилса, “ишинг қўлингда” иборасида ҳам ўша нарсаларга эътибор қаратиш лозимдир. “Ихтиёр қил” ибораси билан баъзи суратларда ражъий ва баъзи суратларда боин талоқ тушгани каби “ишинг қўлингда” ибораси билан ҳам баъзан ражъий ва баъзан боин талоқ воқе бўлади. Шунингдек, “ихтиёр қил” ибораси мажлисга чегаралангани каби “ишинг қўлингда” ибораси ҳам мажлисга доирдир. Ихтиёр берилган мажлисдан аёл туриб кетиши билан берилган ихтиёр ботил бўлади. Хуллас, бир масаладан бошқа барча кўринишда “ихтиёр қил” ибораси билан “ишинг қўлингда” ибораси бир хилдир. Лекин, бир масала, яъни “ишинг қўлингда” иборасини айтиб аёлга тафвизут талоқ қилиш билан уч талоқни ният қилиш дурустдир. Леикн, “ихтиёр қил” ибораси билан уч талоқни ният қилиш дуруст бўлмайди. Шунга биноан эр аёлига“Ишинг қўлингда” деб талоқни тафвиз қилиб, уч талоқни ният қилса ва аёл унга жавобан“Уч талоқни ўзимга-ўзим воқе қилдим” деса, бас у билан уч талоқ воқе бўлади.

الْأَمْرُ بِالْيَدِ كَالتَّخْيِيرِ فِي جَمِيعِ مَسَائِلِهِ مِنْ اشْتِرَاطِ ذِكْرِ النَّفْسِ أَوْ مَا يَقُومُ مَقَامَهُ وَمِنْ عَدَمِ مِلْكِ الزَّوْجِ الرُّجُوعَ وَغَيْرِ ذَلِكَ سِوَى نِيَّةِ الثَّلَاثِ فَإِنَّهَا تَصِحُّ هَهُنَا لَا فِي التَّخْيِيرِ كَذَا فِي فَتْحِ الْقَدِيرِ.

Ишинг қўлингда дейишлик унинг барча масалаларида, нафс ёки унинг ўрнига ўтирадиган нарсаларнинг зикр қилиш шартлигида, эр берган ихтиёрни қайтиб ололмаслигида ихтиёринг ўзингда дейишлик кабидир. Лекин, учтани ният қилишда ишинг қўлингда деган сўз ихтиёрининг ўзингда деган иборадан фарқ қилади. Учтани ният қилиш бунда жоиз бўлиб, ихтиёринг ўзингдада жоиз эмасдир” (Фатвои ҳиндия).

Ҳа, “ишинг қўлингда” ибораси билан уч талоқни ният қилиш ва уни воқе қилиш учун тафвизни ният қилиш лозим. Токи, аёлга саҳиҳ тарзда ўзига-ўзи уч талоқ воқе қилиш ихтиёри бўлсин.

وَأَرَادَ بِنِيَّةِ الثَّلَاثِ نِيَّةَ تَفْوِيضِهَا.

Учни ният қилиш билан уч талоқни топширишни ирода қилди” (Баҳрур роиқ).

“Ишинг қўлингда” иборасидан уч талоқни эътиборга олишда эрни қавлига назар солинади. Эр аёлга“Ишинг қўлингда” деса ва аёл унга жавобан ўзига-ўзи уч талоқни воқе қилса, эр эса, уни инкор қилса, бас эрнинг инкори қасам билан эътиборга олинади.

فَإِذَا قَالَ الزَّوْجُ نَوَيْت التَّفْوِيضَ فِي وَاحِدَةٍ بَعْدَ مَا طَلَّقَتْ نَفْسَهَا ثَلَاثًا فِي الْجَوَابِ يَحْلِفُ أَنَّهُ مَا أَرَادَ الثَّلَاثَ.

Эр талоқни топширганидан кейин, унга жавобан аёл ўзини уч талоқ қўйса ва эр мен топширишда бир талоқни ирода қилган эдим деб айтса, эр учтани ният қилмаганлигига қасам ичирилади” (Баҳрур роиқ).

 

“ИШИНГ ҚЎЛИНГДА” ИБОРАСИГА АЁЛ ТОМОНИДАН ҚАНДАЙ ЖАВОБ БЎЛИШИ ЛОЗИМ?

Эр аёлга“Ишинг қўлингда” деб талоқ ихтиёрини топширса, унинг жавобида ўша мажлисда аёл томонидан“Ўзимни ихтиёр қилдим” дейиши зарур ва лозимдир. Чунки, “ишинг қўлингда” ибораси жавобида талоқ воқе бўладиган сўзларни ишлатиш билан талоқ воқе бўлади. Агар унга жавобан аёл“Ишим қўлимда” деса, бас бу билан талоқ воқе бўлмайди. Хуллас, “ишинг қўлингда” ибораси жавобида “ўзимни ихтиёр қилдим” деб айтиш шарт эмас. Балки, талоқни воқе қилишга салоҳиятли иборалар билан жавоб бериш лозимдир. Масалан, эр аёлига“Ишинг қўлингда” деди. Аёл унга жавобан“Сен менга ҳаромсан” ёки “Сен мендан жудо бўлдинг” ёки “Мен сендан боинман” деса, талоқ саҳиҳ тарзда воқе бўлади.

Эр “ишинг қўлингда” ибораси билан аёлга талоқ ихтиёрини берса, аёл эса, уни отасига ҳавола қилса ва ота“Мен у ихтиёрни қабул қилдим” деса, аёлга талоқ воқе бўлади.

وَقَيَّدَ بِقَوْلِهَا اخْتَرْت نَفْسِي لِأَنَّهَا لَوْ قَالَتْ فِي جَوَابِهِ أَمْرِي بِيَدِي لَا يَصِحُّ قِيَاسًا وَاسْتِحْسَانًا… فَالْأَصْلُ أَنَّ كُلَّ لَفْظٍ يَصْلُحُ لِلْإِيقَاعِ مِنْ الزَّوْجِ يَصْلُحُ جَوَابًا مِنْ الْمَرْأَةِ وَمَا لَا فَلَا إلَّا لَفْظَ الِاخْتِيَارِ خَاصَّةً فَإِنَّهُ لَيْسَ مِنْ أَلْفَاظِ الطَّلَاقِ وَيَصْلُحُ جَوَابًا مِنْهَا كَذَا فِي الْبَدَائِعِ وَلِذَا قَالَ فِي الِاخْتِيَارِ وَغَيْرِهِ لَوْ قَالَ لَهَا أَمْرُك بِيَدِك فَقَالَتْ أَنْت عَلَيَّ حَرَامٌ أَوْ أَنْت مِنِّي بَائِنٌ أَوْ أَنَا مِنْك بَائِنٌ فَهُوَ جَوَابٌ لِأَنَّ هَذِهِ الْأَلْفَاظَ تُفِيدُ الطَّلَاقَ… لَوْ جَعَلَ أَمْرَهَا بِيَدِ أَبِيهَا فَقَالَ أَبُوهَا قَبِلْتهَا طَلُقَتْ.

Аёл: “Ўз нафсимни ихтиёр қилдим” деган иборани айтиши керак деб мусанниф раҳматуллоҳи алайҳ қайдладилар. Чунки, аёл эрнинг ихтиёр қил деган гапининг жавобида ишим қўлимда деса, қиёсан ҳам, истиҳсонан ҳам дуруст бўлмайди. Асл нарса, эр тарафидан талоқ қўйишга лойиқ бўладиган ҳар бир лафз хотин томонидан жавоб бўлишга ҳам лойиқдир. Ундай бўлмагани жавоб бўлишга ҳам лойиқ эмас. Лекин, хоссатан ихтиёр қил лафзи талоқ лафзларидан бўлмасада, хотин тарафидан жавоб бўлишга лойиқдир. Шунинг учун “Ихтиёр” ва бошқа китобларда эр аёлига: “Ишинг қўлингда” деб айтса ва аёл унинг жавобига: “Сен менга ҳаромсан, сен мендан боинсан ёки мен сендан боинман” деса, жавоб ўрнига ўтади. Чунки, бу лафзлар талоқни ифода қилади. Эр аёли ишини отаси қўлига топширса ва отаси уни қабул қилса, қизи талоқ бўлади” (Баҳрур роиқ).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бутун борлиқни ва ундаги мавжудотларни яратган холиқ, Аллоҳ субҳонаҳу ва Таоло уларнинг борлиқдаги мавжудлигини турли сабабларга боғлаб қўйган. Ушбу сабаблар давоми...

3788 05:00 / 14.02.2017
АЁЛ БОЛА ТУШИБ ҚОЛГАНЛИГИНИ ДАЪВО ҚИЛИШИАёл туғиб, иддаси тугаганлигини даъво қилса, ҳужжат асосида унинг сўзига эътибор берилади. Аёл келтирган ҳужжат асосида давоми...

4603 05:00 / 15.02.2017
Оила қуришга одатда эркак томон ҳаракат бошлайди ва энг аввал муносиб келин ахтаришга киришилади. Қандоқ келин энг муносиб келин ҳисобланади Бу саволга турли давоми...

4375 05:00 / 14.02.2017
Келинкуёвни тўй билан табриклаш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан қолган суннатдир. Бу суннатга биноан ҳар бир мусулмон келинкуёвни табриклаш пайтида давоми...

13848 05:00 / 14.02.2017