1447 йил 3 шаъбон | 2026 йил 22 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Америкалик мусулмон талаба ажабтовур тижоратга қўл урди

15:04 / 24.10.2018 3290 pdf Ўқиш режими + -

Одатда одамлар катта-катта маблағларни қўлга киритиш мақсадида тижорат остонасига қадам қўйишади. Остин шаҳридаги Техас университети (АҚШ) талабаси ҳам ажабтовур тижоратни йўлга қўйди. У одамларга ҳалол гўшт етказиб беришни мақсад қилди, деб хабар бермоқдаThe Daily Texan нашри

Техас университети ҳудуди ва унинг атрофида ҳалол гўшт харид қилишнинг имконияти йўқ. Кунларнинг бирида Маъаз Саййиднинг дўсти унинг отаси дўконидан ҳалол гўшт олиб келишини илтимос қилди. Маъазнинг отасида ҳалол маҳсулотлар сотиладиган кичик бир дўконга бор эди. Ҳалол гўшт сотиб олиш имконига эга бўлмаган дўстига ёрдам бериш истаги, Маъазнинг ўз тижоратини йўлга қўйишига туртки бўлди. Натижада Техас университети атрофида истиқомат қилувчи мусулмон талабалар учун ҳалол гўшт харид қилиб олиш имкони пайдо бўлди.

Техас университети штатдаги энг катта олий ўқув даргоҳи ҳисобланади. Бу ерда қарийб 55 минг талаба таҳсил олади. Талабалар Остинда барча истиқомат қилувчиларнинг 14 фоизини ташкил этади.

Саййид GroupMe ихтисослаштирилган илова орқали (хабарлар билан гуруҳ алмашинувини ташкил этиш учун веб-сервис) ҳалол гўшт учун отаси дўконининг прайс-варағини чоп этди.  Мижозларнинг буюртмаси учун прейскурант тузиб чиқди. Бу ерда онлайн тарзда гўштга буюртма бериш мумкин бўлади. Буюртма тўплангандан кейин, мижоз унга маҳсулотни етказиб бериш учун тўловни амалга оширади. Гўштни етказиб бериш ҳозирча фақат якшанба ва чоршанба кунлари амалга оширилмоқда.

– Ушбу хизматлар – мусулмонларга ўзларини фуқаро сифатида эркин ҳис қилишларига имконият яратади, негаки улар шундоқ ҳам америка жамиятига мослашиш учун кўплаб қийинчиликларга дуч келмоқдалар, – дейди Маъаз Саййид. – Мен уларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари, хусусан ҳалол гўштни бемалол харид қилишларини истайман, негаки, бу мусулмонлар учун ғоятда муҳим нарса».

Саййиднинг мижозларидан бири Амна Маликнинг айтишича, ушбу хизмат унинг вақти тежалишига катта ёрдам бермоқда. Негаки, у авваллари ҳалол гўшт харид қилиш учун 240 км йўл босиб, штатдаги энг йирик шаҳар – Хьюстонга боришга мажбур эди. Бунда фақатгина йўлнинг ўзига – бориб-келиш учун 5 соат вақт сарф бўларди.

Маъаз Саййид келажакда тижоратини кенгайтиргани ҳолда, нафақат университет атрофида яшовчи талабалар, балки бутун шаҳар аҳолисига хизмат кўрсатишни режалаштирмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Мадина саломатлик кластери томонидан 2024 йилги Ҳаж мавсумида зиёратчиларга хизмат кўрсатиш учун 18 та шифохона ҳамда тиббиёт марказлари ажратилди. Madina Health Claster давоми...

1319 16:59 / 15.05.2024
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида Ўзбекистонда Ислом молияси хизматларини жорий қилиш вақти етиб келганини айтди..Мамлакатимизда Ислом давоми...

3032 20:53 / 29.12.2020
Жорий йилнинг 2931 август кунлари Канаданинг Торонто шаҳрида Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Event Bride ахборот сайти хабар беради. Дунёнинг турли давоми...

2075 21:00 / 10.06.2019
Muallim Media ndash илмиймаърифий маркази Muslimaat.uz сайти билан ҳамкорликда муҳтарама муслималар учун ҳанафий мазҳабига кўра намоз ўқишни ўргатувчи видеоқўлланма давоми...

2299 11:00 / 31.07.2021