1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Илоҳиёт

17:59 / 22.10.2018 4065 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳнинг борлиги.

Қадимги ақоид китобларида Аллоҳ таолонинг борлигига далил келтириш одат бўлмаган. Ўша вақтлардаги уламоларимиз Аллоҳ таолонинг борлигига ҳеч ким шубҳа қилмаслигини яхши билганлар. Шунинг учун кўпроқ ўз китобларини Аллоҳ таолонинг бирлиги, шериги йўқлиги ҳақидаги ёки шунга ўхшаш масалалардан бошлаганлар.

Аммо ҳозирги замонда ақоид бўйича китоб ёзган уламоларнинг барчаси Аллоҳ таолонинг борлигини исботлашга алоҳида эътибор берганлар. Охирги пайтда турли омилларга кўра, Аллоҳ таолонинг борлигини инкор қилиш авж олгани уларни бу ишга мажбур қилган.

Аллоҳ таолонинг борлигини исбот қилиш ақоиднинг бош масаласидир. Чунки ақоиднинг бошқа масалалари айнан Аллоҳ таолонинг борлигига бўлган иймондан келиб чиқади. Аллоҳ таолонинг борлигига иймон келтирмаган одамга ақоиднинг бошқа масалалари ҳақида ҳарчанд гапирманг, заррача фойдаси бўлмайди.

Албатта, ақийдага далил сифатида ишлатиладиган мутавотир хабар, ақлий далил ва илмий далиллардан биринчисини Аллоҳ таолога иймони йўқ кишига ишлатиб бўлмайди. Аллоҳ таолонинг борлигига ишонмай турган одамга «Аллоҳ таоло Қуръони каримда ундай деган», «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда бундай деганлар», дейишнинг ўзи кулгили бўлиб кўринади. Шунинг учун бу ерда фақат ақлий ва илмий далилларгина қўл келиши мумкин. Уламолар худди ўша далиллар билан Аллоҳ таолонинг борлигини исбот қиладилар.

Аллоҳнинг исмлари ва сифатлари.

Аллоҳнинг борлигига ишонган одам У Зотни яхши таниши ҳам керак. Ақоид илми истилоҳи билан айтганда, маърифат ҳосил қилиши лозим. Бу маърифат эса Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари ва У Зотнинг сифатларини билиш ила ҳосил бўлади.

Аллоҳ таолони нуқсонлардан поклаш.

Аллоҳ таолонинг нақлий ва ақлий далиллар билан собит бўлган бир қанча сифатларини ўрганиб, ана шу сифатларга иймон келтириш лозим ва лобуддир. Албатта, уларга иймон келтириш уларга зид бўлган сифатлардан Аллоҳ таолони поклашни ҳам тақозо қилади. Бунинг учун эса аҳли сунна вал жамоа мазҳабини маҳкам тутмоғимиз лозим бўлади. Ўшанда Аллоҳ таолони барча нуқсонлардан поклаб ёд қилган бўламиз.

Қазо ва қадар. 

«Қазо Аллоҳ таолонинг ҳамма нарсаларнинг келажакда қандай бўлишини азалдан билишидир».

«Қадар ўша нарсаларнинг Аллоҳнинг азалий илмига мувофиқ равишда вужудга келишидир».

Қазо ва қадар ҳақида юқорида муфассал суҳбатлашдик.

Қазо ва қадар ақийдаси Аллоҳнинг мазкур сифатларига – азалий ва чексиз илмига асосланган ақийдадир. Шунинг учун ҳам қазои қадарга иймон бўлмаса, Аллоҳга бўлган иймон тугал бўлмайди.

Савоб ва иқоб.

Аҳли сунна вал жамоа мазҳабида «Аллоҳ таоло бандага унинг қилган яхшилиги ва тоати учун савоб берса, Ўз фазлидан беради. Агар Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандани жазога дучор қилса, Ўз адли ила дучор қилган бўлади», дейилади.

Борлиқдаги барча нарса, жумладан, савоб ва азоб ҳам Парвардигоримиз, Роббимиз Аллоҳ таолонинг Ўз мулкидаги нарсадир. Аллоҳ  субҳанаҳу ва таоло қилган ишидан сўралмас Зотдир.

Ризқ масаласи.

Аҳли сунна вал жамоа мазҳаби уламолари таърифида «Аллоҳ таоло одамлар ва ҳайвонлардан иборат Ўз махлуқотларига берган ва улар манфаат олган дунёвий ва ухровий ҳар бир нарса ризқдир».

Аллоҳ таоло оқил ва оқил бўлмаган, катта ёки кичик ҳар бир инсонга, ҳар бир ҳайвонга берган ва улар манфаатланадиган емиш, ичимлик, кийим ёки маскан уларнинг ризқидир.

Шунингдек, Аллоҳ таолонинг уларни яхшиликка муваффақ қилиши, тоатларга йўллаб қўйиши ҳам ризқдир.

Аллоҳни кўриш масаласи.

Аллоҳни жаннатда кўриш собит эканини саҳобалар, тобеъинлар, Ислом динидаги маъруф имомлар, аҳли ҳадислар ва аҳли сунна вал жамоага мансуб барча қолган тоифалар тасдиқлаганлар. Бу масала ақийда бобидаги энг шарафли ва энг улуғ масалалардандир. Чунки унинг мавзуси Аллоҳни жаннатда кўришдир, энг улуғ, энг шарафли ва энг лаззатли неъматдир.

“Мукаммал саодат йўли” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сўнги пайтларда минг йилдан бери аҳли сунна ва жамоанинг ақийда мадрасаларида деб эътироф этиб келинган эътиқод мазҳабларини ўзича танқид қилиб, аҳли суннадан давоми...

6106 13:30 / 16.08.2021
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам .Токи дажжоллар ва каззоблар чиқмагунча қиёмат қоим бўлмас. Улар ўттизга яқиндирлар. Уларнинг давоми...

8049 22:58 / 02.12.2016
Исмул аъзам бизнинг тилимизга энг улуғ исм деб таржима қилинади. Аллоҳ таолонинг исмлари ичида исмул аъзам бор. ўша исмни айтиб дуо қилинса, албатта, қабул бўлади. давоми...

10631 23:55 / 02.12.2016
Бу буюк имомнинг асл исмларини кўпчилик билмайди ҳам. Аммо ҳамма Имоми Аъзам, яъни .улуғ имом,, .катта имом, деб номлайди. Ҳақиқатан ҳам, у киши бунга сазовор зот давоми...

6289 15:00 / 10.07.2019
Аудиолар

211145 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130404 14:35 / 11.08.2021