1447 йил 2 шаъбон | 2026 йил 21 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Масжид биносига илк ғишт қўйилди

10:04 / 09.10.2018 3207 pdf Ўқиш режими + -

Яратганга шукрки, юртимизда янги масжидларни бунёд этиш, мавжудларини замонавий шаклда қайта барпо қилиш ишлари бардавом бўлмоқда.

Тошкент вилояти Бекобод шаҳар аҳолисининг янги жомега кўчиб ўтиш борасидаги бир неча йиллик орзу-ниятлари амалга ошадиган бўлди. Бекобод шаҳрида жойлашган “Нўъмон ибн Собит” жоме масжидининг янги биноси аҳоли учун жуда қулай бўлган жойга кўчирилиб, унда замонавий лойиҳа асосида қайтадан қуриш ишлари бошлаб юборилди, дея хабар қилди Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.

Ушбу хайрли тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов иштирок этиб, масжиднинг илк ғиштини яхши тилак ва хайрли дуолари ила қўйиб бердилар. Маросимда масжид қавми, маҳалла фаоллари ва мўйсафид отахонлар иштирок этдилар. Барча иштирокчилар савоб умидида бирин-кетин пойдеворга ғишт қўйдилар.

Бундай эзгу ишга ҳисса қўшиш истагидаги қурувчилар ўз маҳоратларини кўрсатиб, бор куч-ғайратлари билан меҳнат қилишмоқда. Зеро, масжид қуришнинг савоби улуғ эканлиги Ислом манбаларида баён қилинган. Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан шундай ривоят қилинган: “Ким масжидда битта чироқ ёқса, ўша чироқнинг нури ўчгунича фаришталар у кишининг ҳаққига истиғфор айтиб турадилар”.

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Бекобод шаҳридаги “Оқ масжид” номли жомега ҳам ташриф буюриб, унинг фаолияти ва олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдилар ҳамда иш фаолиятини ривожлантириш бўйича тавсиялар бердилар.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Доғистонда .Мард ўғлон, номли мультфильмнинг янги қисмлари тайёрланмоқда. Бу ҳақда islamosfera.ru манбаси хабар берди.Лойиҳа муаллифларининг сўзларига кўра, .Мард ўғлон, давоми...

2486 18:00 / 26.02.2020
Бугун 30 декабрь куни соат 2000 дан бошлаб, жонли эфирда Uzreport телеканали ва ижтимоий тармоқларимизда жоме масжидларимизда адо этилган 12 мингдан зиёд Қуръони карим давоми...

2983 19:30 / 30.12.2020
Англия черковида айтилган азон нафақат иштирокчиларни, балки интернет фойдаланувчиларни ҳам ҳайратда қолдирди, деб ёзади The Sun нашри. Бу воқеа Биринчи жаҳон уруши давоми...

3182 16:55 / 20.11.2018
Бугун, 19 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қатар давлатининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор давоми...

1544 21:17 / 19.02.2024