1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таъзия

09:43 / 09.10.2018 2843 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol-nashr» нашриёт-матбааси ҳамда Islom.uz портали таҳририяти жамоаси Абдулатифхон махдум домланинг вафот этгани муносабати билан чуқур таъзия изҳор қилади. Марҳумнинг барча оила аъзоларига, қариндошлари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдиради.

Абдулатифхон домла 1930 йилда Наманган шаҳрида таваллуд топдилар. 1952 йилда Мир Араб мадрасасида ўқишга кирдилар. Сўнгра Тошкентдаги Бароқхон мадрасасида тўрт йил таълим олдилар. Бу давр мобайнида, тафсир ва фиқҳни чуқур ўргандилар. Мадрасани тугаллагач, Мир Араб мадрасасида араб тилидан сабоқ бердилар. 1960-1962 йилларда Сурия Давлат университетининг шариат факультетида Шайх Муҳаммад Амин Мисрий, Шайх Мустафо Аҳмад Зарқо, Ҳишом Бурҳоний каби ислом оламининг таниқли олимларидан таҳсил олдилар. 1963-1968 йилларда Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида мударрис ва илмий мудир вазифасида фаолият юритдилар. 1968-1972 йилларда эса мадраса мудири бўлдилар.

Абдулатифхон домла 1973 йилда Наманганга қайтиб Шайх Эшон жоме масжидида (1977–1980), кейинчалик Махмуд Эшон масжидида имом-хатиб бўлдилар. 1991 йилда Наманганда “Мулла Қирғиз” (ҳозирги “Ҳидоя”) мадрасаси очилганидан кейин, кўп йиллар ушбу даргоҳда тафсир илмидан дарс бердилар. Абдулатифхон домла динимиз, халқимиз учун кўплаб шогирдлар тайёрлаб, тарбият қилдилар.

Абдулатифхон махдум нафақада, фахрий имом эдилар.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу бандасини мағфиратига олсин, аҳли аёллари, фарзанду набираларига сабру салвон бериб, қазои қадарини иймон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.

Жаноза пешин намозидан сўнг Наманган шаҳридаги Мулла Эшон жоме масжидида бўлиб ўтади.

«Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун»


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Бу мажмуа тарихимизда давоми...

1809 22:11 / 29.01.2025
Аввал хабар берганимиздек, бугун 14 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Туркий давлатлар диний идоралари давоми...

2227 15:45 / 14.04.2022
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 февраль куни мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Саудия Арабистони Подшоҳлиги ҳаж ва умра ишлари давоми...

1281 17:18 / 19.02.2025
АҚШнинг Огайо штати Теледо шаҳрида бир неча кишидан иборат мусулмон шифокорлар беморларга бепул хизмат кўрсатиш учун махсус клиника очдилар, деб хабар беради давоми...

2310 17:30 / 24.01.2019