1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Исломий оила

ЛАҚАБ ВА КУНЯ

05:00 / 14.02.2017 10629 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Арабларда кишиларнинг номлаш уч қисмга бўлинади. Агар ном мадҳ ёки мазаммат маъносини англатса лақаб бўлади. Агар ном Абу, Умму, Ибн ва Бинт сўзлари билан бошланса куня бўлади. Агар бу икки нарсага оид бўлмаса исм бўлади.

Абу Жабийра ибн Заҳҳок розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ушбу оят бизнинг-Бани Саламанинг ҳақимизда нозил бўлган. Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг олдимизга келганларида ҳар бир кишининг иккита ёки учта номи бор эди. Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам «Эй Фалончи» десалар, «Э-и, Тўхтанг. У ўзининг бу исмида ғазабланади» дейиларди. Шунда «Ва бир-бирингизга лақаб қўйманг. Иймондан кейин фосиқлик исми нақадар ёмон!»ни нозил қилди». Абу Довуд ваТермизий ривоят қилган.
Шарҳ: Ояти каримадаги даъват қилинаётган юксак одоблардан бири Аллоҳ таолонинг: «Ва бир-бирингизга лақаб қўйманг», деган сўзида намоён бўлган.
Одатда, лақаб қўйиш орқали бир кишини камситиш, масхара қилиш мақсади бўлади. Ҳам лақаб ёмон сифатларни зикр қилишдан иборат. Демак, бу иш аслида яхши эмас. Ислом гўзал дин, гўзалликни тарғиб қилувчи дин, «Аллоҳ гўзалдир, Аллоҳ гўзалликни яхши кўради», дейилади асарларда.
Шунинг учун ҳам, Пайғамбар алайҳиссалом жоҳилият пайтидан қолган хунук исм ва лақабларни чиройлисига алмаштирганлари ҳаммага маълум.
Кейинги даврларда ҳам бу ғайри одобий ишга қарши қаттиқ кураш олиб борилган. Лақаб қўйиш орқали инсонни камситиш катта гуноҳ ҳисобланади. Айниқса, у инсон мўмин бўлса. Шунинг учун ҳам, оятда:
«Иймондан кейин фосиқлик исми қандоқ ҳам ёмон!» дейилмоқда.
Агар баъзи кишилар бир-бирларига лақаб қўйишиб юрган бўлсалар, ҳукмни билмаган бўлсалар, энди ҳукмни билиб, тушуниб етиб тавба қилсинлар, астойдил наъдомат чекиб, кейин бу ишни такрорламасинлар. Шунда Аллоҳ таоло уларни аввалги гуноҳларини кечиради. Тавба қилмаганлар-чи? Бу саволга жавоб оятни ўзида келган:
«Ва ким тавба қилмаса, бас, ана ўшалар ўзлари золимлардир».

Саҳл ибн Саъд розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Али розиаллоҳу анҳунинг ўзига энг маҳбуб исми Абу Туроб эди. У ўзини ўша исм билан чақирилишидан хурсанд бўлар эди. Уни Абу Туроб деб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари номлаган эдилар. У бир куни Фотима билан аччиқлашиб қолиб масжидга бориб девор ёнига ёнбошлади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ортидан излаб бориб ёнбошлаб ётган ҳолда топдилар. Унинг елка тарафи тупроққа беланган эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг елкасидаги тупроқни қоқар эканлар:
«Ўтир, эй Абу Туроб», дедилар
». Икки шайх ривоят қилган.
Шарҳ: Туроб-тупроқ. Ана шундоқ қилиб ҳазрати Али розиаллоҳу анҳунинг кунялари Абу Туроб-тупроққа беланган бўлиб қолди.

Анас розиаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига кириб турар эдилар. Менинг кичик укам бор эди. У Абу Умайр деб куняланар эди. Унинг нуғар номли қушчаси бўлиб ўшани ўйнаб юрар эди. Қушча ўлиб қолди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникига кириб уни маҳзун ҳолда кўрдилар ва «Унга нима бўлди?» деб сўрдилар. Унинг нуғари ўлиб қолди, дейишди. Шунда у зот: «Эй Абу Умайр! Нима қилди нуғайр?» дедилар». Тўртовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:
1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оддий саҳобаларнинг уйларига кириб улардан хабар олиб туришлари.
2. Ёш болалар қуш ўйнаса жоизлиги.
3. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болажанликлари.
4. Кичкина болани ҳам кунялаш мумкинлиги.

Оиша розиаллоҳу анҳо: «Э-и, Барча дугоналаримнинг куняси бор?» деди.
«Ўғлинг Абдуллоҳ ила кунялан», дедилар.
У кишини Умму Абдуллоҳ деб куняланар эди
». Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Аслида Оиша онамиз розиаллоҳу анҳонинг ўғиллари бўлмаган. Абдуллоҳ у кишининг опалари Асмма розиаллоҳу анҳонинг ўғли бўлган. Бундан боласи бўлмаган шахсларга ҳам куня бериш мумкинлиги чиқади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин..У Зот хоҳлаган давоми...

3669 05:00 / 15.02.2017
Жамият ҳаётининг равнақи, даражаси, сифати кўп ҳолларда оиланинг қай даражада ҳаётга қобиллигида намоён бўлади. Жамият оилаларнинг мажмуидир. Шунинг учун давоми...

5186 12:41 / 01.09.2018
Уйланишга танланадиган аёлнинг сифатлариСавол Эр уйланиш учун танлаётган аёлнинг қайси сифатларига эътибор бериши керакЖавоб Қуйидаги сифатлар1. Диндор давоми...

3349 05:00 / 15.02.2017
.Агар адолат қила олмасликдан қўрқсангиз, биттани олинг ёки қўлингизда мулк бўлганлар билан кифояланинг. Мана шу жабр қилмаслигингизга яқинроқдир. Нисо, 3Ушбу давоми...

25523 17:41 / 15.07.2017