1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Таҳорат бор йўқлигида гумон

06:30 / 28.08.2018 6017 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Тоҳорат олгандан сўнг ел келса келмаса, келгандек шубха уйғонади. Бундай холда мен 1 намозга 1та тоҳорат оламан. Шу масала мени қийнади, илтимос жавоб берсангизлар, нима қилай? Олдиндан раҳмат.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! 

عَنِ اِبْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اَللَّهُ عَنْهُمَا; أَنَّ رَسُولَ اَللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَأْتِي أَحَدَكُمُ الشَّيْطَانُ فِي صَلَاتِهِ, فَيَنْفُخُ فِي مَقْعَدَتِهِ فَيُخَيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهُ أَحْدَثَ, وَلَمْ يُحْدِثْ, فَإِذَا وَجَدَ ذَلِكَ فَلَا يَنْصَرِفُ حَتَّى يَسْمَعَ صَوْتًا أَوْ يَجِدَ رِيحًا أَخْرَجَهُ اَلْبَزَّار  

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирингиз намоз ўқиётганида шайтон келиб ел чиқадиган жойига пуфлайди. Шунда у таҳоратим кетди деб хаёл қилади. Ҳолбуки таҳорати кетмаган бўлади. Қачон шундай ҳолатни топса то овозни эшитмагунича ёки ҳидни топмагунича намозни бузмасин” дедилар. Баззор ривояти.
Васвасага берилган одам шайтоннинг тузоғига тушиб қолади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимотларига амал қилиб овоз эшитмагунча ёки ҳидни топмагунича намозини бузмасин ва таҳоратини кетган деб ўйламасин. Валлоҳу аълам!


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Сизга соғлиқ тилаган ҳолда савол беришга ижозат бергайсиз. Бизнинг кўчамизда бир киши аср намозидан кейин вафот давоми...

7221 21:14 / 22.04.2016
Савол Ражаб ойининг биринчи кунини ухламасдан кутиб олса яхши бўладими Ўша кеча нима амаллар билан, нималарни ўқиб ўтказсак яхши бўлади Жавоб Шайх Муҳаммад давоми...

8221 18:00 / 12.01.2024
САВОЛ Ҳурматли Шайх жаноблари, илон, кабутар, типратикон, тошбақа кабиларни гўштини истеъмол қилса бўладими Қайси сабабларга кўра мумкин ёки йўқЖАВОБ Бисмиллаҳир давоми...

20677 16:09 / 27.04.2016
Мен бир шаръий ҳукмни тушунмаяпман агар аёл кишининг юзини ёпиши фарз бўлмаса, Аҳзоб сурасининг 59ояти тафсирини тушунтириб берсангиз. Аёлларнинг юзини ёпиши фарз давоми...

6542 14:18 / 24.04.2016