1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Урва Оиша розияллоҳу анҳодан

06:00 / 18.08.2018 3603 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Урва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:

«Эй опамнинг ўғли! Ҳилол (янги чиққан ой)га қарардик, сўнгра яна ҳилолга қарардик, сўнгра яна ҳилолга қарардик, яъни, икки ой ўтказиб, учинчи ҳилолни кўрар эдик ҳамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уйларида ўчоққа ўт қаланмас эди», деди. Урва: «Эй хола! Тирикчиликларинг нима бўларди?» деди. У: «Икки қора нарса – хурмо билан сув. Аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ансорий қўшниларида маниҳалар бўларди. Улар уйларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ўшанинг сутидан бериб юборишар, у зот бизга ичирар эдилар», деди».

Изоҳ: «Икки қора нарса – хурмо билан сув». Аслида хурмо қора рангли бўлади, аммо сув рангсиз, шаффоф бўлади. Арабларда икки нарсани жамлаб зикр қилганда бирини иккинчисига қўшиб айтиш бор. Масалан, ой билан қуёшни «икки ой» дейишади.

Маниҳа – бировга сутини соғиб ичиш учун бериб турилган ҳайвондир. Кейинчалик ҳар қандай тортиқ ҳам маниҳа дейиладиган бўлиб кетган. Истилоҳда ҳосилидан фойдаланиш учун вақтинча берилган боғ-роғ, туя, қўй ва шу кабилар маниҳа дейилади.

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .58. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ азза ва жаллага маъсият ўлароқ махлуққа итоат йўқ,, дедилар,.Аҳмад ривоят қилган.

3125 08:14 / 19.08.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон кечаларини ибодат билан бедор ўтказишга тарғиб қилар, аммо қатъий давоми...

3709 09:00 / 22.04.2022
. ,. .Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи вассалам .Ушбу умматга улуғлик, юксаклик, нусрат ва ер юзида давоми...

2048 09:55 / 25.07.2019
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиАбу Талҳанинг бир ўғли бор эди. У касал эди. Абу Талҳа қаергадир чиқиб кетганида, бола вафот этди. Абу Талҳа қайтиб келиб, давоми...

3747 07:05 / 01.12.2017