1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Анас розияллоҳу анҳудан

06:00 / 20.08.2018 3769 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларича хонтахтада овқатланмадилар. У зот вафот этгунларича юмшоқ нон ҳам емадилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунё аҳллари қиладиган ишлардан юз ўгириб зоҳидликнинг энг чиройли намунасини кўрсатдилар. Бу ишлари билан камбағал ва мискинларни ўкситмаслик эди. Лекин бундай қилиш одамларга вожиб эмас.

Имом Бухорийнинг бошқа ривоятларида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жуни иссиқ сув билан олиниб, териси билан бутунича пиширилган қўйни кўзлари билан кўрмадилар», дейилган.

Фойда: Бу каби кичик қўйни жунини юлиб уни бутунича пишириш исроф қилиб ҳаддан ошувчиларни амалидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч давоми...

19215 21:39 / 18.06.2020
Ибн Аббос ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумдан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у киши икки давоми...

4854 08:00 / 08.11.2017
. ,. .. , .6209. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Киши гердайиб юришда бардавом бўлади, давоми...

2903 09:50 / 02.12.2018
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимки мусулмон бўлиб, эҳтиёжига етарли ризқ берилган бўлса давоми...

3665 06:05 / 07.09.2018