1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Аллоҳ олий мақсадларга талпинганни хуш кўради

16:45 / 05.06.2018 4951 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар сен Аллоҳни дунёда ҳамма нарсадан кўпроқ яхши кўрсанг, синовларга тайёр тур. Бу маҳаббатнинг мукофоти жуда катта, лекин унга ўзини ҳақлигини исбот қила олган инсонгина эриша олади. Қуръонда: “Одамлар “Иймон келтирдик дейишлари ила имтихон қилинмай, тарк этишларини ўйладиларми? Ва батаҳқиқ, Биз улардан олдингиларни ҳам имтихондан ўтказганмиз. Бас, Аллоҳ, албатта, содиқ бўлганларни ҳам билажак, ёлғончиларни ҳам билажак.” (Анкабут сураси, 2-3- оятлар)

 Аллоҳ Ўзининг бандаларини синаб, уларни ўз холига ташлаб қўймайди. Ўзининг раҳмати туфайли, бизга кўтара оладиган енгил синовларни юборади. У бизнинг тоқатимиз етмайдиган синовларни юбормайди. Аллоҳ бизга синовларини юборишидан аввал бизга Ўзи сабр беради, қийинчилик сўнгидан енилликни юборади.

Аллоҳнинг бир бандаси соғ саломат бўлса, уни суистеъмол қилишини билиб унга дард беради, бошқасига мустаҳкам соғлиқ беради сабаби, у дардга бардош бера олмайди. Агар банда неъматдан маҳрум бўлганда, шукр қила олмаса   Аллоҳ  у бандага мўл кўл, кенг ризқ беради, ва неъматга эришганда ховлиқиб кетадиган бандани ризқини тор қилиб қўяди.

Энг қийин синовлар ўзининг хато камчиликлари устида ишлайдиган, ва ҳамма нарсада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олишга ҳаракат қиладиганлар тоифасига бўлади. Бунақа иймон келтирган бандаларини Аллоҳ буюк мақсадлар ва ҳаракатлар билан синайди: “Роббингиздан бўлган мағфиратга ва кенглиги осмонлару ерча бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинг” (Оли Имрон сураси, 133-оят). “Бас, амал қилгувчилар мана шунга ўхшаш нарса учун амал этсинлар”, (Соффат сураси, 61-оят)

Улар меҳнатни бойлик, мансаб, обрў қозониш учун эмас, балки  Аллоҳнинг розилиги учун, Унга охиратда яқин бўлиш учун тинмай қиладилар. Лекин улар тарки дунё қилишар экан деб ўйлаб қолманг. Йўқ , улар кўп ишлашади, фақат халол йўл билан пул топишади, ва ман этилган ҳамма нарсадан тийилишади. Ўз эҳтиёжларини қондиришга маошлари етмаганда ҳам ўғрилик қилишмайди, пора олишмайди. Улар ҳам яхши уй-жойга , автомобильга эга бўлишни исташади, лекин банкдан кредит олишмайди ва бу мажбурий чора деб ҳам айтишмайди. Аллоҳ уларга берган ризққа қаноат қилишга, ва Унинг розилигини руҳсат этилган йўллар орқали топишга ҳаракат қилишади ва албатта Аллоҳ уларни бу сабри  халоллиги учун мукофотлайди. Ишлаб топган пулларидан албатта садақа қиладилар. Камми кўпми аҳамияти йўқ, лекин бу ишни улар давомий суратда қилишади, мақсадлари бойлик орттириш эмас, балки кўпроқ савоб амал қилиш. Шунинг учун Аллоҳ улар ҳақида Қуръонда : ”Улар закотни адо қилувчилардир” деб айтган.(Мўминун сураси, 4-оят)

Улар оддийгина қилиб садақа ва закотларини тарқатмайдилар, балки меҳнат қилиб, бойлик тўплашади сабаби, бечора, камбағал фақирларга ёрдам бериш. Ва яна улар кўп ибодат қилишади. Кундуз куни ризқларини териб юришганида фарз бўлган намозларини адо этадиганлар, тунда ҳаммаёқ тинч осуда бўлганида, уларни Аллоҳнинг оятларини тадаббур қилишдан ҳеч нарса чалғита олмайди. Ахир улар энг мураккаб саволларга жавобни, энг қийин вақтда қўллаб-қувватлашни топа оладиган Қуръонни тадаббур қилишни севадилар. Аллоҳнинг нозил қилган каломини ўқиб, охират учун қанчалик кам ҳаракат қилаётганларини тушуниб етадилар, ва атрофда бўлаётган нарсаларга қанчалик масъул эканликларини ҳис қиладилар.   

Ён атрофларида мазлум ва муҳтожларни кўриб, ўзларини молларини, у нарсаларсиз яшаса бўладиган жиҳозларни сотиб олишга сарфламайдилар. Ёнларида бирга намоз ўқийдиган, рўза тутадиган, ўй фикри қимматбаҳо кийимлару, айшу ишрат, саёҳатда бўлганларга умуман ўхшамайдилар.

Балким имом Ахмаднинг  “Зуҳд” китобларида келтирилган ҳадис айнан шу одамлар ҳақида бўлса керак. (77-бет) : “Умматимнинг орасидаги энг ёмон одамлар кошоналарда яшайдигани, кўп хилма хил таомларни ейдиганлари, кўп хар хил кийим киядиганлари, дабдаба билан гапирадиганлари”. Бу ҳадиснинг санади узилган бўлсада, Оиша розияллоҳу анҳо, Абу Умома розияллоҳу анҳу ва Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган шунга ўхшаш бошқа ҳадислар билан мустаҳкамланади.

Тафаккур қилувчи мусулмон атрофдаги инсонлар даъватларга қулоқ солмасдан ўзларини халокатга яқинлашаётганларини кўриб, ўйлаб, хатто ўзини қурбон қилиш даражасига келиб қолади. Аллоҳдан кечиришини сўраб, қилиб қўйган гуноҳлари уни ўзини еб битиради. Атрофдагиларниг беғам ва бепарволигидан  у сиқилиб кетади. Алллоҳ рози бўладиган ва у режалаштирган ҳамма нарсаларини қилишга улгура олмаслигини тушуниб турибди. Унга вақт ва пул етмаяпти. У зўрға ўзига ўхшайдиган, бу йўлдаги ҳамма ҳурсандчилик ва қийинчиликларда бирга бўладиган ҳамфикрларни топа олади. Шунга қарамасдан у шошилмайди, Аллоҳнинг қадарига рози бўлиб қилиши керак бўлган ишларни бажаради. У атрофдагиларнинг норозиликлари ва тушунмаганликларига қарамасдан тузатиш мумкин нарсаларни ислоҳ қилади, илмни тарқатади, яхшилик уруғини сепади. Бу уруғлар ўсиб ҳосил бериш бермаслиги унга қизиқ эмас,  чунки у қуёш мағрибдан чиқса ҳам кўчат экадиганлардан. У одамлар эшитишни хуш кўрадиган нарсаларни айтиш анча осон эканлигини билиб туради, лекин унга халқни розилигини эмас, балки Буюк Подшохнинг розилигини қидириб топиш муҳим. Шу сабабли у буюк мақсадини жоҳиллик ширасига алмашмайди.

Эй Аллоҳ бизни синовларимизни осон қилган, гуноҳларимизни мағфират қилган, бизга ва яқинларимизга раҳматингни ёғдиргин. Буюк, солиҳ ишларга бизларни йўллагин ва бу йўлда нафсга, хою хавас тўрига тушиб қолишимиздан ўзинг сақла. Омин.

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асмоул ҳусна ndash гўзал исмлар тўғрисидаги оят ва ҳадислар мусулмонларнинг катта эҳтимомларига сазовор бўлган. Уларнинг ичидан биринчилардан бўлиб Аллоҳ давоми...

4794 07:00 / 22.03.2021
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир гуруҳ одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга .Эй Аллоҳнинг расули Қиёмат куни Роббимизни кўрамизми, давоми...

4153 18:53 / 02.12.2016
Инсон зоти борки, бахтли бўлишни истайди. Ҳамма тарафдан яхшилик билан ўралган, ёмонликлардан қўрилган бўлишни истайди. Инсон борки, оиласи гўзал, бойлиги мўл давоми...

6273 21:10 / 12.10.2018
Қиёматдан олдин зоҳир бўладиган аломатлар ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган. Улардан кўпи .Ҳадис ва Ҳаёт, китобининг .Фитналар ва қиёмат аломатлари китоби, деб давоми...

3575 19:00 / 28.02.2023