1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Табук ғазоти бўлганида

09:00 / 22.05.2018 4236 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ёки Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

(Ровий шак қилдилар. Лекин саҳобалар наздидаги шакнинг зарари йўқ. Чунки уларнинг барчалари одилдир.)

Табук ғазоти бўлганида, одамларга очарчилик етди. Саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, агар изн берсангиз, туяларимизни сўйиб гўштини еб, ёғини суртамиз», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қилаверинглар», деб рухсат бердилар. Кейин Умар розияллоҳу анҳу келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, агар бундай қилишга изн берсангиз, миниладиган нарса камайиб кетади. (Яхшиси) кишиларга захира учун олиб қўйган таомларини олиб келишни буюринг ва у нарсаларга барака тилаб дуо қилинг. Шояд, Аллоҳ ана шу нарсада барака берса», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хўп», деб бир чарм тўшама келтиришни буюрдилар. У тўшалди. Сўнгра захирадаги ортиқча нарсани келтиришга чорладилар. Кимдир кафтида маккажўхори, кимдир бир кафт хурмо ва яна кимдир бурда нон олиб келди. Ҳалиги чарм тўшамага бироз нарса тўпланди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша тўпланган нарсага барака тилаб дуо қилдилар. Ва: «Идишларингизни олинглар», деб буюрдилар. Улар идишларини олишди, ҳатто қўшин орасида идишини тўлдирмаган киши қолмади. Ва тўйгунларича едилар, ундан ортиб ҳам қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мен Унинг расулиман, деб гувоҳлик бераман. Бирор банда мана шу икки калима билан Аллоҳга йўлиқса, шак-шубҳасиз, жаннатдан тўсилмайди», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Молик Ҳорис ибн Осим алАшъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Поклик иймоннинг ярмидир. .Алҳамдулиллаҳ, тарозуни давоми...

3752 08:05 / 10.11.2017
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким сиздан Аллоҳ номи билан паноҳ сўраса, паноҳ беринглар. Ким давоми...

2434 18:00 / 10.01.2023
Абдуллоҳ ибн Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиАбдуллоҳ оталари Каъб ибн Моликнинг кўзлари ожиз бўлиб қолганда етаклаб юрардилар. Каъб ибн Молик давоми...

4513 05:05 / 15.11.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамлар орасини бузишдан сақланинг, чунки бу динни қирувчидир,, дедилар,. Термизий ривоят қилган.

2029 09:00 / 29.07.2022