1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Муъоз

08:25 / 21.05.2018 3874 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анасдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз билан бир уловга мингашиб кетишаётган эди. У зот: «Эй Муъоз», дедилар. Муъоз: «Лаббайка ва саъдайка,* эй Аллоҳнинг Расули», деди. «Эй Муъоз», дедилар. «Лаббайка ва саъдайка, эй Аллоҳнинг Расули», деди. «Эй Муъоз», дедилар яна. «Лаббайка ва саъдайка, эй Аллоҳнинг Расули», дея уч марта айтди. «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир», деб сидқидилдан гувоҳлик берган қул борки, Аллоҳ уни дўзахга ҳаром қилур», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларни бундан хабардор қилайми, хурсанд бўлишар эди?» деди (Муъоз). «У ҳолда суяниб қолишади», дедилар у зот.

Муъоз (илмни яшириш орқали) гуноҳкор бўлиб қолишдан қўрқиб, буни ўлими олдидан айтган».

Муттафақун алайҳ.

* «Лаббайка ва саъдайка» ибораси луғатда «Мен мана шу ердаман, хизматингизга тайёрман, сизни улуғлайман» деган маънони билдиради. Истеъмолда эса ўзбек тилидаги «Буюринг, амрингизга мунтазирман» деган жумлага тўғри келади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. . Абу Масъуд Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ўша яхшиликни давоми...

4576 09:52 / 18.03.2019
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Менинг умматимдан икки синф бор. Икковларининг ҳам Исломдан насибаси йўқ Муржиъа давоми...

4707 14:01 / 04.08.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг энг мукаррами ким, дейишди. У зот .Энг тақволиси,, дедилар. .Сиздан бу ҳақда давоми...

3269 08:05 / 29.12.2017
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшаклари теридан бўлиб, ичига хурмонинг қипиғи тиқилган эди,. Имом Бухорий ривоятлари.

3209 06:10 / 02.09.2018