1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рўза ва унга боғлиқ бўлган саволлар

09:05 / 22.05.2018 4493 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

1. Дуо қилаётиб кўздан ёш чиқиб бу ёшни тамини тилингиз сезса рўза очиладими?

2. Биз хозир Жанубий Кореядамиз бу ерда халол таом топиб ейиш анча қийин. Ўзимизда таёрлашга имконият йўқ шу боисдан кўчада овқатланамиз. Кучада эса халол бўлмаган мол гўштли таом эйишга туғри келади шу нарса мумкинми?

3. Кўзга томизиладиган дори ишлатаётгандим. Бу дорини кунига 4 маҳал қабул қилишим керак, шунга даволанишни давом эттирсам бўладими ёки оғиз очилгандан кейин қуйганим мақулроқми? (эслатма: дори - суюқлик ва ҳар сафар 2 томчидан фойдаланаман).

Жавоб:

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:


- 1. Очилмайди.

2. Мумкин эмас. Мусулмон ташкилотларга мурожаат қилинглар, ёрдам беришади.

3. Кўзга дори томизса рўза очилмайди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Рўзанинг таърифида .ният билан, дейилган. Ният нима Рўзага қандай ният қилинадиЖавоб Ният ndash .Аллоҳ учун фалон рўзани тутишга ният қилдим, деб, муайян бир давоми...

7650 14:30 / 22.04.2022
Савол Ассалому алайкум Шайх Хазратлари Рамазон рўзасида узрли сабабларга кўра 8 кун рўза тутолмадим. Рамазондан кейин 3 кун қазо деб тутдим, кейин тобим бўлмагани давоми...

4275 15:23 / 10.06.2017
СаволАссалому алайкум 18 кирган бола тўсатдан оламдан ўтса ҳурлар қаторида бўладимиЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассаломҲар бир нарса иймон ва давоми...

5174 11:07 / 09.07.2018
САВОЛ Мен бугунги кунда иккинчи турмушим билан яшаётган аёлман. Ўғил ва қиз фарзандларим бор. Лекин эрим кўпинча гуноҳ ишларга қўл уради, ҳатто фоҳиша аёлларни ҳам давоми...

5943 21:30 / 25.04.2016