1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Эрим кўпинча гунох ишларга кўл уради, хатто фохиша аёлларни хам уйга олиб келади

21:30 / 25.04.2016 5115 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен бугунги кунда иккинчи турмушим билан яшаётган аёлман. Ўғил ва қиз фарзандларим бор. Лекин эрим кўпинча гуноҳ ишларга қўл уради, ҳатто фоҳиша аёлларни ҳам уйга олиб келади. Бу йўлдан қайтаришга бўлган уринишларимнинг барчаси беҳуда кетмоқда. Улардан кўп жабр-зулм кўраман. Ҳатто ўз қизларини узатиш учун менга қарз беришди, вақти келганда қайтариб бериш шарти билан. Тўй харажатларига озроқ пул етмай қолган эди, қайнотам фоиз эвазига қарз берди. Мен нима қилишга ҳайронман. Бундай вазиятда менга бирон ечим бормикан?

ЖАВОБ: Албатта бундай ишларни қилаётган, аёлига эркаклар қилишга ҳам қийналадиган ишларни қилишга мажбур қилаётган, ўз қизини турмушга узатиш учун ўз хотинига қарз бериб турган ёки келинига фоиз эвазига қарз бераётган кишиларни Ислом маъносида баҳолаш қийин, мусулмон одамни бундай ишни қилиши тасаввурга сиғдириш ҳам қийин, ниҳоятда ачинарли бир ҳол. Албатта ҳар юртда ҳар хил одамлар бўлади, лекин ҳар бир юртда ҳам мана шу хатда зикри келаётган мана шундай сифатларга эга бўлган одамлар ҳар бир ҳалқ учун ҳам ор, номус, ниҳоятда уятли бир ҳол ҳисобланади. Албатта бир маълум бир шахс ҳақида хукм чиқаришдан ниҳоятда йироқмиз, лекин хатда келган воқеъликни шархламоқдамиз холос. Хукм чиқариш учун эса икки тарафни ҳам эшитиб, бу ҳолатни ўргангандан кейин хукм чиқарилади, лекин биз хатда келган сўзларни шархлашга мажбурмиз. Исломда аёлларни қийнаш, уларни аёллик латофатига мос бўлмаган ишларга уринтириш мутлақо мумкин эмас. Аёл кишиларга ниҳоятда эхтиёткорлик билан қараш керак, бу Қуръони каримни таълимоти, бу Пайғамбаримиз с.а.в.ни таълимотлари, нафақа ишлари яъни оилани тебратиш емак билан кийим билан таъминлаш, шунингдек даволаниш, дам олиш учун кетадиган харажатлар, бу хатда келгани каби тўй, фарзандларни никоҳи учун кетадиган ҳамма харажатларни фақат эрни бўйнига юкланган. Аёл киши бундай ишларда бирор тийин сарфлашга мажбур эмас, шариат аёллардан буни мутлақо талаб қилмаган. Шунинг учун шу маънода бу оилада бўлаётган ишлар учун хотин кишини қийин ишларга мажбур қилиш шариатга умуман тўғри келмайди. Иккинчидан бошқа аёллар билан зино қилиш ниҳоятда катта гуноҳ, бу гуноҳни сифатини охирига етказиш мумкин эмас. Айниқса ўша гуноҳни уйида хотинини олдида, оила аъзоларини олдида қилиш яна ҳам катта гуноҳ, буни мутлақо Ислом чегарасига киритиб бўлмайдиган бир нарсадир. Ана энди қизни узатиш пайтида ўзи сарф қилмаслик бир гуноҳ. Сарф қилаётган хотинига пул беришлик яна бир гуноҳ, ундан кейин қайната фоиз ювазига бериш яна бир гуноҳ, демак бу ерда хат юборган синглимизни устига зулмлар кетидан зулм бўлаётганини билиб оламиз. Бу вазиат мутлақо Исломга тўғри келмайдиган зид иш ва Ислом қоралаган иш. Шунинг учун бундай пайтларда эркак киши хотинига бунақа сарф харажатларни юклаши мумкин эмас, бошқа аёллар билан зино қилиш мумкин эмас, ўзини қизини тўйини харажатини хотини қилдириб туриб етмай қолса қарз бериш мутлақо мумкин эмас. Буларни ҳаммасини тўғирлаш, йўлга қўйиш, яхши бир савияда олиб боришга лозим бўлади. Бизнинг ўйлашимизча бундай ҳоллар жамиатимизда бўлиши мумкин эмас, бу мусулмонларга тўғри келмайдиган иш, умуман инсонийликка тўғри келмайдиган иш. Бундай нарсалардан ниҳоятда эхтиёт бўлиш керак, заррача бундай ишларга яқинлашмаслик лозимдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳозирги кунда олий ўқув юртига кириш қийин. Шунинг учун, пул билан киришга қандай қарайсиз Шу орқали топиладиган пулгачиЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Бу давоми...

2767 21:12 / 25.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен анчадан бери чет юртларда оила боқиш мақсадида юраман. Лекин илм масаласида ортда қолиб кетяпман, уйда кам муддат давоми...

2730 21:00 / 24.04.2016
Нафсга карши қандай курашиш мумкин Нафс бирон нарсага даъват қилганда бу инсоннинг эхтиёжими ёки нафснинг хаддидан ошаётган эканлигини кандай фарқланадиНафсга давоми...

5575 21:17 / 27.04.2016
Ҳозирги пайтда мунажжим башоратлариrdquoни эълон қилмайдиган газетажурналу радио тедлевидение канали қолмади, ҳисоб. Бу сафсаталарга ишонувчилар ҳам етарли. Мени давоми...

2837 14:25 / 24.04.2016