1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 18 февраль, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг зарарлари (10-қисм)

11:26 / 25.04.2018 4158 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн тўққизинчи зарар: Аллоҳ таолога қарши чиқиш.

Ғийбатчи ўзининг бу ярамас иши билан Аллоҳ таолога қарши исён кўтарган, итоатсизлик қилган ҳисобланади. Аллоҳ таолога итоатсизлик қилиш, Ундан қўрқмаслик эса одамни ҳалокатга олиб боради. Аллоҳ таоло кўриб, билиб тургани учун ҳам Унга осийлик қилиш жуда ёмон ишдир. Мавлоно Румий Аллоҳ таолога исён қилувчини ҳатто шайтонга тенглаштирган:

 

Ҳарки, у исён кунад шайтон шавад,

Ки ҳасуди давлати некон шавад.

Назмий маъноси:

 

Кишики исён айлади шайтондур,

Яхшилар мулкига ҳасади кондур.

 

Маъноси: Исён (гуноҳ) қилган киши шайтон бўлади. Шу сабабли у яхшилар давлатига ҳасад қилувчи бўлади.

Ҳотимул Асам раҳимаҳуллоҳ шундай деди: «Хожангга гуноҳ қилишни хоҳласанг, У сени кўрмайдиган жойда қил».[1]

Ҳазрат Луқмон алайҳиссалом ўғлига бир қанча насиҳат қилиб, жумладан шундай деган эканлар: «Эй ўғлим! Аллоҳга исён қилмоқчи бўлсанг, (аввало) Аллоҳ ва Унинг фаришталари сени кўрмайдиган жой топ». Яъни ундай жой топа олмайсан, топа олмагач, гуноҳ қилмагин, демоқчилар.[2]

Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади:

 

Чунон шарм дор аз Худованди хеш,

Ки, шармат зи бегонагонасту хеш.

 

Назмий маъноси:

 

Онча ўз Парвардигорингдан уёл,

Ёту қардошдан ҳаё қилган мисол.

 

Насрий баёни: Ўз Парвардигоринг – Аллоҳ таолодан (лоақал) бегоналару қариндошларингдан уялгандек уялгин, ҳаё қилгин.

Аллоҳ таолодан ҳатто ақлсиз жониворлар ҳам қўрққанда, инсон нима учун қўрқмасин?!

Ҳикоя. Довуд алайҳиссалом денгиз соҳилида Парвардигорга бир йил мукаммал ибодат қилгач, «Роббим, қаддим букилди, кўзларим чарчади, кўз ёшларим тугади. Лекин ишимнинг охири нима бўлишини билмайман», дедилар. Аллоҳ таоло қурбақага: «Бандам Довудга жавоб бер», деб ваҳий қилди. Қурбақа: «Эй Аллоҳнинг пайғамбари, бир йил ибодат қилганингизни Аллоҳга миннат қиляпсизми? Сизни ҳақ пайғамбар қилиб юборган Зотга қасамки, мен ўттиз йил ёки олтмиш йилдан бери қамишзорда Унга тасбеҳ, ҳамд айтаман. Мушакларим Аллоҳдан қўрққанимдан қалтирайди», деди. Буни эшитган Довуд алайҳиссалом йиғлаб юбордилар.[3]

Жаннатий эканликлари аниқ бўлган Довуд алайҳиссалом бир кичкинагина янглишиш учун шунча йиғласалар, биз тўхтовсиз йиғласак ҳам кам экан, чунки биз эртаю кеч ғийбатга мубталомиз. Азиз умримизни катта гуноҳларга сарф қилмоқдамиз.

Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади:

 

Битарс аз гуноҳони хеш ин нафас,

Ки рўзи қиёмат натарси зи кас.

 

Назмий маъноси:

 

Ҳеч кимсадан қўрқмай десанг қиёмат кун,

Ҳар нафас ўз гуноҳингдан қўрққил бугун.

 

Насрий баёни: Ўз гуноҳларингдан ҳозирги нафасда (шу дунёда) қўрққин. Шунда қиёмат куни ҳеч кимдан қўрқмайсан.

Барчамиз ғафлат чойшабига бурканганмиз. Ақлларимиз устидан ҳам парда ташланган. Ғийбат қилувчиларга бериладиган азобларни эшитсак, роса йиғлаймиз, лекин мажлис тугагач, диллардаги қўрқув умуман йўқ бўлиб қолади. Кўнгил бўшлиги ҳамда мулойимлигимиз аёлларникига ўхшайди. Улар бирор ёмон хабарни эшитган пайтда роса қаттиқ йиғлайдилар, лекин бир соат ўтмай дилда умуман қайғулари қолмайди.


«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] Жомий, «Нафаҳотул унс».

[2] «Танбеҳул ғофилин».

[3] «Танбеҳул ғофилин».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бешинчи сабаб ҳасад.Одатда, бировга ҳасад қиладиган киши ўзининг бор вақтини ўша кишини ғийбат қилиш билан ўтказади. Шундай қилиш билан дилидаги ҳасад оловини давоми...

3730 15:29 / 02.06.2018
Сенга кафолати берилган нарсада ижтиҳод қилмоғинг ва сендан талаб қилинган нарсада камчиликка йўл қўймоғинг сендаги қалб кўзининг беркилганидир.Бандага давоми...

5590 15:11 / 22.10.2017
Зоҳидлар мадҳ қилинсалар, мақтов махлуқотлардан эканига шоҳид бўлганлари учун сиқиладилар. Орифлар мадҳ қилинсалар, унинг Ҳақ Подшоҳдан эканига шоҳид бўлганлари давоми...

4335 17:01 / 06.05.2018
Абу Нуъайм ўзининг .Ҳулятул авлиё,сида Муҳаммад ибн Абдулмалик ибн Ҳошимдан ривоят қилади.Зуннун Мисрий ўз дуосида қуйидагиларни айтганини эшитдим.Аллоҳим давоми...

3952 20:32 / 16.07.2017
Аудиолар

231464 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149983 14:35 / 11.08.2021