1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Саҳобалардан кейинги давр

20:45 / 24.04.2018 6287 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биринчи ҳижрий асрнинг иккинчи ярми ва иккинчи ҳижрий асрда Ислом дини дунё бўйлаб кенг тарқалди. Турли араб бўлмаган халқлар ҳам мусулмон бўлдилар. Табиийки, улар ўзларига шариат, эътиқод ва руҳий тарбия соҳаларида Қуръони Карим ва Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан шариат аҳкомларини чиқариб, тартибга солиш имконига эга эмас эдилар. Бир тарафдан тил билмайдилар, қолаверса, илмлари йўқ. Нима қилиш керак? Билганлардан сўраш керак.

Шундай қилиб, аста-секин кишиларга диний ҳукмларни ўргатадиган, уларнинг саволларига жавоб берадиган кишилар ажраб чиқа бошлади. Кейинчалик шароит бутун бошли китоблар таълиф қилиш, масалаларни жамлаб баён қилишни ҳам тақозо қилиб қолди.

Динимизнинг Жаброил алайҳиссаломнинг ҳадисидаги Ислом – шариат қисмига оид фиқҳ илми бўйича, Иймон қисмига оид ақийда илми бўйича, Эҳсон қисмига оид тасаввуф илми бўйича ва Қуръони Карим қироатига оид илм бўйича ҳам етук устозлар, имомлар етишиб чиқдилар.

Ушбу илмларнинг барчаси бўйича Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида мусулмон уммати ҳамма нарсани у зотнинг ўзларидан қабул қилиб олган. Саҳобалар даврида эса мазкур илмларнинг барчаси улар розияллоҳу анҳумдан қабул қилинган. Улардан кейинги даврда эса ҳар соҳанинг етук зотларидан қабул қилиб олинган.

Зотан, мусулмонлар ичида доимо динни яхши биладиган олим зотлар бўлиши кераклигини Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръони Каримда эълон қилиб қўйган.

Аллоҳ таоло Тавба сурасида марҳамат қилади:

«Ҳар жамоадан бир нафар тоифа бўлсайди. Динни чуқур англаб, қайтиб келган вақтларида қавмларини огоҳлантирар эдилар. Шоядки, улар ҳазир бўлсалар» (122-оят).

Ҳар бир банда ўз динини чуқур англаб етиши кераклигига Аллоҳ таоло қанчалик юқори аҳамият бергани ушбу ояти каримада яққол кўриниб турибди. Бу ҳолат Ислом жамияти диний илмларни чуқур эгаллаган уламоларни кераклигича тайёрлашга алоҳида эътибор бериши лозимлигини кўрсатади. Шу билан бирга, уламоларнинг жамиятдаги ўринлари ва масъулиятлари юксак эканини ҳам таъкидлайди. Ҳар доим мусулмон уммати бу ишга катта аҳамият бериб келган.

Шунинг учун ҳам мазкур диний илмларнинг барчасини ўзига хос етакчи имомлар ва уларнинг бу борадаги йўлларини тутган издошларидан қабул қилиб олиш йўлга қўйилган. Ҳар соҳанинг ўзига хос шаклланган ва мусулмонлар оммаси эргашган йўналишларнинг мазҳаблар деб аталиши урф бўлган. Кейинчалик «мазҳаб» сўзи фақат фиқҳ ва ақийда бўйича йўналишларгагина ишлатиладиган бўлди. Руҳий тарбия бўйича шаклланган йўналишларга «тариқат», Қуръони Карим қироати бўйича йўналишларга «қироат» номи берилди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Мазҳаблар бирлик рамзи китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кундаги ижтиҳод қилишга журъат қилаётганлар эса .Ижтиҳодга ҳамма ҳам муяссар бўлаверади,, деб юришибди. Ҳатто баъзи оми кишилар ҳам .Уламоларга эҳтиёжимиз давоми...

697 13:52 / 20 июль
Замонамиздаги аксар диний муаммолар ҳанафий мазҳабининг ҳукмларини бир кишининг фикри, деб ўйлашдан келиб чиқади. Бундай одамлар мазҳаб дегани мустаҳкам қарор давоми...

410 13:29 / 26 ноябрь
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида Аллоҳ таоло саҳобаларни Ўзининг Расулига эргашишга, тақлид қилишга буюрди. Набий алайҳиссалом ҳам уларни мана давоми...

995 15:29 / 25 апрель
Китоблардаги Абу Ҳанифа роҳматуллоҳи алайҳга нисбатан айтилган таъналар қаердан пайдо бўлди Аввалги маълумотларимизда айтганимиздек, булар баъзи ақийдавий ёки давоми...

623 13:01 / 23 август
Аудиолар

212940 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132162 14:35 / 11.08.2021