1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳанафийлик

Саҳобалар ҳам ижтиҳод қилишган

07:17 / 15.01.2025 1207 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фиқҳ ижтиҳод ва фикрлар мажмуаси бўлиб, бу фикрлар нафсу ҳавога берилишдан келиб чиқмаган, балки Қуръон ва Суннатни англашдан келиб чиққан, Қуръон ва Суннатдан олингандир. Аллоҳ азза ва жалла бизга шу йўлни буюрган. Агар Аллоҳ фиқҳга тегишли ҳар бир масаланинг ҳукмини баён қилишни ирода қилганида, ҳозир миллионлаб оятлар, миллионлаб ҳадислар турган бўларди. Лекин ҳаммаси бўлиб, олти мингдан сал ортиқ оят нозил бўлган, муайян ададдаги ҳадислар ворид бўлган. Ҳар бир масалага оят-ҳадис келса, шунча оятни, шунча ҳадисни ким ёд оларди? Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз замонларида автомобиллар ҳақида гапиришларини тасаввур қилинг! Унда у зотнинг сўзларини ҳеч ким тасдиқламаган бўларди-ку!

Ижтиҳод қилиш нотўғри десангиз, саҳобалар ҳам ижтиҳод қилишган. Кейин ўша ўз ижтиҳоди билан чиқарган ҳукмга амал қилишни одамларга буюришган. Одамлар уларга тақлид қилишган, эргашишган. Мана шу йўсинда уларнинг йўлларидан юриб келишган. Таҳаллул тарафдорлари орасида «Фиқҳ диннинг бир қисми эмас», «Мазҳаб эгаларининг айтганига амал қилиш шарт эмас», деган гаплар тарқалган. Ташаддуд аҳли ҳам мана шунга чақиряпти. Уларнинг асл мақсади фиқҳий мазҳабларни йўқ қилиб, динсизликка етаклаш эди. Масалан, мен динни маҳкам ушласам-у, лекин на ҳанафий, на шофеъий, на моликий ва на ҳанбалий мазҳабини тутмасам, унда диндан нимани ушлайман? Менда фиқҳ деган нарса қолмайди-ку! Фиқҳни мана шу мазҳаблар ташкил қилади-ку! Аллоҳ бизга «Зикр аҳлидан сўранг» деб буюриб, эргашишимизга рози бўлган илмларни мужтаҳидларнинг ижтиҳод ва фикрлари ташкил қилмаса, нима ташкил қилади?!

«Ҳанафий мазҳабига теран нигоҳ» китобидан

Ушбу китоб Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2024 йил 16 апрелдаги 03-07/2009-рақамли хулосаси асосида тайёрланган.

 

 

Муаллиф
Шайх Салоҳ Абул Ҳож
Таржимон
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун биз кўриб турган фиқҳ биринчи навбатда муҳаддисларнинг йўлига эмас, фақиҳларнинг йўлига суянади. Ҳанафий мазҳаби ҳақида гапирсак, мусулмонларнинг 43 фоизи давоми...

749 08:33 / 24.09.2025
Ҳозирги тадқиқотлардан маълум бўлишича, Ғарбу Шарқдаги барча қонунлар Ислом фиқҳига мурожаат қилар экан. Барчаси исломий фиқҳдан фойдаланади, ёрдам олади, чунки давоми...

1361 09:44 / 28.11.2024
Айтингчи, Қуръонда нечта ҳукмий оят бор Энг узоғи 500 та ҳукмий оят бор. Ҳукмга доир нечта ҳадис бор Баъзи уламолар 500 та дейишган, баъзилари 700, 1000, 1500, 2000, 3000 гача давоми...

1493 10:34 / 25.12.2024
Ҳозир айтмоқчи бўлган гапларимиз илмий жиҳатдан таслим бўлинган, эътироф этилган, яъни тўлалигича мавжуд, машҳур ва бор экани тан олинган мавзудир. Ҳар қандай давоми...

899 07:13 / 08.07.2025
Аудиолар

232129 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150641 09:35 / 11.08.2021