1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат - кириш

21:05 / 13.04.2018 4946 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Аввома: Шайх Имом Зоҳид ал-Кавсарийга алоқадор ҳар қандай саволга жавоб беришим мумкин!

Аҳли сунна ва жамоа мактабининг энг забардаст тамсилчиси бўлмиш Шайх Муҳаммад Аввома. Хусусан ҳадис ва фиқҳда у зотга етадигани жуда нодир топиладиган олимлардан.


КИРИШ


Суннат бу – айни пайтда энг кенг кўламли ва энг тўғри илмни берувчи Ислом мадрасасининг иккинчи номидир. У мадрасада Аллоҳ Таолонинг оятларини муроди илоҳий доирасида қандай таълим олиш кераклиги ўрагатилади. Мусулмон умматининг илм-маърифатга энг кўп ҳисса қўшган устозлар айнан мана шу мактабда таълим олганлар. Абу Ҳурайра, Анас ибн Молик, Оиша, Саид ибн Мусаййиб, Абу Ҳанифа, Авзоий, Молик ибн Анас, Бухорий, Муслим, Ибн Ҳажар, Нававий, бу зотлар мазкур мактабнинг турли вақтларда яшаб ўтган талабалари ҳамда буюк устозларидир. Бу суннат мадрасаси тарихдан Исломга алоқаси бўлмаган идеалогик жамоаларнинг йўлини тўсганлиги боис, уларнинг бирламчи мўлжаллари ҳисобланган. Бугунги кунда эса, ориентализм қарашлари таъсири остида қолган ва баъзи мусулмон қатламлар томонидан, энг ноҳақ ва энг оғир танқидларга дучор бўлган. Шу ўринда Миср ва Ҳиндистон марказидан бўлган раддиялар, Шайх Имом Зоҳид Кавсарий, Аллома Кашмирий каби бир қанча буюк устозларнинг баракотли тадқиқотлари туфайли ҳеч қандай таъсир кўрсата олмаган.

Суннат мадрасасининг буюк устози Шайх Имом Кавсарий, асарлари билан бир қаторда талабалари билан илм дунёсига катта ҳисса қўшган ҳамда жуда кўплаб шогирдлар етиштириб чиқарган. Марҳум Шайх Абуфаттоҳ Абу Ғудда унинг энг яқин талабаларидандир. Аҳли сунна ва жамоа мактабининг энг забардаст тамсилчиси бўлмиш Шайх Муҳаммад Аввома эса, хусусан ҳадис ва фиқҳда у зотга етадигани жуда нодир олимлардандир.

Мадинаи Мунавварага ҳар борганимда Шайх Аввомани зиёрат қилишни жуда истайман, лекин у зотнинг фаолиятларига ҳалақит бераманми, деган андиша билан учраша олмайман. Шу боис тўғри Равзага, Равзадан тўғри ўз она юртимга, Расулуллоҳ алайҳиссаломдан бошқа - Аввома дохил -  учрашолмай қайтган вақтларим бўлган. Баъзан талабаси бўлганим учун қандайдир жасорат мени у зотни безовта қилишдан тўхта олмаган вақтлар ҳам бўлган. Мадинали Юсуф Зулалий билан охирги марта зиёратларига борганимда ёнларида ўғли ҳам бор эди.

Ҳузурларига кириб, саломлашиб бўлишимиз билан мендан Меҳмет Эмин Эр хўжани танишимни сўрадилар. Ўзлари ҳам танишганларига унча кўп бўлмаганини айтган Аввома шуларни ҳам қўшиб қўйдилар: У ҳозир Туркияда қолган буюк уламолардан биридир. Аллоҳ умрини муборак қилсин! Ҳозир 95 ёшда... Лекин ақли ва илми жойида. Жуда нозик масалаларни ҳам яхши биладилар. Тавозуъда ҳам чўққига чиққан инсондир.

Ҳадис фаолиятлари борасида гаплашаётганимизда баъзи ориенталистларнинг ҳадис танқидчилигини мутлақо кўриб чиқиш кераклигини таъкидлаган Аввома, Туркияда машҳур бўлган бир ҳадисшунос диссертациясида Шайх Аввоманинг ўзига оид бир асардан кўчирганини маҳзун ҳолда айтиб бердилар. Юртимиздаги илмий фаолиятлар ва уламолар ҳақида фикрлашувлар ортидан қайд жиҳозимни ёқиб, биринчи саволимни бердим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Устоз, ўтган ҳафта Маккаи Мукаррамада УммулҚуро университети қошидаги китоб дўконида Нигериялик ўқувчилар билан суҳбат қилаётган чоғимда, мен университетда давоми...

3505 12:00 / 19.04.2018
Кавсарийга қарши тоифалар уни олимлиги ndash таассублигининг соясида қолиб кетганrdquo деб айблашади. Уларга кўра, Ибн Ҳажар муҳаддислар биографика илмида қандай давоми...

3272 12:18 / 17.04.2018
Одинахон Муҳаммад Содиқ қизи,олима, .Муслимаат.уз, сайти раҳбари, .Омина, электрон журнали бош муҳаррири Бир неча йил Ватандан йироқда яшаганимизнинг давоми...

8013 18:26 / 14.05.2018
Шайх, имом, кўзга кўринган аллома, ҳофиз, дин юлдузи, қозилар қозиси Абул Аббос Аҳмад ибн имом Шаҳобиддин Муҳаммад ибн Халаф ибн Рожиҳ ибн Билол Мақдисий Солиҳий давоми...

1678 11:00 / 15.11.2020