1447 йил 25 шаъбон | 2026 йил 13 февраль, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Тоҳо сураси, 130-132

05:00 / 23.01.2017 21026 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

130. Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил. Роббингга қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айт. Шунингдек, кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам тасбиҳ айт. Шоядки рози бўлсанг.


Эй Муҳаммад, шундай экан, кофир ва мушрикларнинг нохуш гап-сўзларига, сўкишларига, иғво-бўҳтонларига сабр қил. Ҳа,

«Бас, улар айтаётган нарсаларга сабр қил».

Кофирлар доимо мўминларни хафа қиладиган, уларга озор берадиган нарсаларни айтишага одатланганлар. Улар айтаётган нарсаларга сиқилиш ёки хафа бўлишнинг ҳожати йўқ.

«Роббингга қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин тасбиҳ ва ҳамд айт».

Доимо Роббингга тасбиҳу ҳамд айт. Қуёш чиқишидан олдин ҳам, қуёш ботишидан олдин ҳам Роббингга тасбиҳ ва ҳамд айт. 

Уламоларимиз, Роббингга қуёш чиқишидан олдин тасбиҳ айтдан мурод Бамдод намозини адо эт, Роббингга қуёш ботишидан олдин тасбиҳ айтдан мурод Аср намозини адо эт, деганидир, деганлар.

«Шунингдек, кечанинг бир қисмида ва кундузнинг атрофида ҳам тасбиҳ айт».

Кечанинг бир қисмида ҳам Роббингга тасбиҳ айт,  яцни, Шом ва Хуфтон намозларини адо эт. Кундузнинг атрофида ҳам тасбиҳ айт, яцни, Пешин намозини адо эт.

«Шоядки рози бўлсанг».

Албатта, рози бўласан. Роббинг ҳам сендан рози бўлади.


131. Кўзларингни уларни синаш учун айримларига баҳраманд қилиб берганимиз ҳаёти дунёнинг турли зийнатларига тикма. Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир.

Биз бацзи кофирларга берган турли зебу зийнатларга ҳавас билан боқма. Улар бу ҳаёти дунёнинг матоҳи, холос. Биз уларга бу матоҳларни синаш учун вақтинча берганмиз. Беш кунлик дунёнинг зебу зийнатида бақо йўқ. Бирпасда заволга учрайди.

«Роббингнинг ризқи яхши ва боқийдир».

Роббинг сенга берган ризқ энг яхши ризқдир, энг боқий ризқдир. У вақтинчалик эмас, доимийдир. У синаш учун эмас, сийлаш учундир.


132. Аҳлингни намозга амр эт ва ўзинг унга сабр қил. Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз. Оқибат тақвоникидир.

Мусулмоннинг биринчи бурчи аҳлини, оиласини мусулмон қилишдир. Бу ишда намоз муҳим ўрин тутади. Шунинг учун аҳлингни, оила аҳзоларингни намоз ўқишга буюр. Ўзинг ҳам сабр ила намозда бардавом бўл ва аҳлингни намозга ундашда давом эт.

Аллоҳ сендан бошқа нарсани сўрамайди.

«Биз сендан ризқ сўрамасмиз. Биз сенга ризқ берамиз».

Ўша берган ризқимизга шукр қилиб, намоз ўқи ва намозга буюр.

«Оқибат тақвоникидир».

Яхши оқибатга сазовор бўлиш тақвога боғлиқдир.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
25. Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир.Ушбу ояти каримадаги .фитна, давоми...

4307 05:00 / 23.01.2017
47. Ўшанда улар дўзахда бирбирлари ила хусумат қилурлар. Бас, заифлар мутакаббирлик қилганларга .Албатта, биз сизга эргашувчи бўлган эдик. Энди сиз бизнинг дўзах давоми...

6316 05:00 / 23.01.2017
иккинчи мақола1924 йил август ойида Ислом жамияти раиси Шайх Муҳаммадхўжа, муфтий Заҳириддин Аълам, ҳукумат вакили Саидқосим Хўжаев ва бошқалар Уфа Диний давоми...

5604 17:50 / 17.12.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръони Каримни Аллоҳ таолонинг ҳузурида қандоқ бўлса ўшандоқ ҳолида Жиброил алайҳиссаломдан қабул қилиб олганлар. У давоми...

8355 05:00 / 19.01.2017
Аудиолар

230224 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

148801 14:35 / 11.08.2021