Рўйхатни беркитиш
Дарслар рўйхати
1446 йил 20 жумадул аввал | 2024 йил 22 ноябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Қуръони Карим дарслари (64-дарс). Мусҳафи Усмонийнинг мусулмонларга қайтарилиши

17:50 / 17.12.2019 4028 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(иккинчи мақола)

1924 йил август ойида Ислом жамияти раиси Шайх Муҳаммадхўжа, муфтий Заҳириддин Аълам, ҳукумат вакили Саидқосим Хўжаев ва бошқалар Уфа Диний назоратига бориб, Мусҳафи Усмонни қабул қилиб олдилар. Мусҳафни олиб кетишда уларга Татаристоннинг улуғ уламоларидан ҳазрат, шайх Ризоуддин Фахриддин, шайх Абдуллоҳ Сулаймоний, шайх Абдурраҳмон ва бошқалар ҳамроҳлик қилдилар.

Мусҳаф махсус вагонга эҳтиром билан олиб чиқилди. Мусулмон аскарлардан тузилган фахрий қоровул вагоннинг чор атрофида туриб келди. Барча шаҳарларга бу ҳақда телеграммалар юборилди. Темир йўлнинг Тошкентгача бўлган масофасида поезд қайси бекатларда тўхташи барча газеталарда эълон қилинган эди. Ҳар бир бекатда йиғилган эркагу аёл мусулмонлар поезд узоқдан кўриниши билан то тўхтагунга қадар уни такбир-таҳлиллар билан кутиб олдилар. Поезд тўхтагач, халқ орасидаги энг мўътабар кишилардан бир-иккиталарига махсус вагонга чиқиб, Мусҳафни зиёрат этиб тушишга изн берилар эди. Атрофдаги мусулмонлар Мусҳафни кўриб, махсус сандиқни ўпиб, зиёрат қилиб чиққанларнинг қўлларини ўпиб, бошларини тавоф қилардилар. Кўплар вагонга қўлларини теккизиб, юзларини силар эдилар. Ҳатто бу хабарни эшитганлар, айниқса Қозоғистон чўлларида яшовчи мусулмонлар темир йўл бўйларига оқ ўтовлар тикиб, поездни бир неча кунлаб кутганлар. Байрамона кийимлардаги сон-саноқсиз отлиқлар поезднинг икки томонидан дашту чўллар бўйлаб узоқ-узоқ манзилларгача от чоптириб, кузатиб қўйишар эди. Дуога кўтарилган қўллар, олқишлар дилларни ларзага солар, ҳар бир мусулмон учун умр бўйи эслагулик, унутилмас лаҳзалар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларидан қолган меросга эҳтиром шу қадар юксак бўлди.

Поезд шундай иззат-икромда Тошкент шаҳрига кириб келди. Вокзал беҳисоб мусулмонлар билан тўлган эди. Оқ саллали, соқоллари кўксига тушган нуроний уламолар, табаррук отахонлар халойиқ орасидан пешвоз чиқар, атрофдаги минг-минглаб ёшу қари, эркагу аёл мусулмонлар улардан нигоҳларини узмай, қараб турардилар. Мусҳафи шарифни бошлари узра кўтариб чиққанлар кўзга кўринганданоқ, барча бир овоздан «Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!..» дея такбир айтиб юборди. Унинг садоси бутун вокзални ларзага келтирган эди. Одамлар кўзидан қувонч ёшлари оқар, улар дилларидаги ҳаяжонларини боса олмас эдилар. Аллоҳ таолонинг Каломи шарифига нисбатан эътиборнинг нақадар буюклиги шундай намоён бўлди. Мусҳафи Усмонийнинг узоқ йиллик, яъни 50 йиллик ғариблик сафаридан яна Ўзбекистон заминига қайтарилиши воқеаси 1924 йил 18 августда ниҳоясига етди.

Мусҳафни навбатма-навбат бошларида кўтарганларича Ислом жамияти қошидаги, Кўкалдош мадрасаси ёнида жойлашган катта жомеъ масжидга келтириб, махсус тайёрланган хонага қўйдилар. У ерда Мусҳаф зиёрати бир йилга яқин давом этди...»

«...Мусҳафи шарифнинг кўп марта ўғрилик ва талон-тарожга дучор бўлганини, бу ҳол яна қайтарилиши мумкинлигини ва бошқа хатарларни ҳисобга олиб, уни Тошкент шаҳридаги ёдгорликлар музейига кўчириш маъқул кўрилди. Ўшандан буён у мутахассислар томонидан осор-атиқаларни сақлаш қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда, темир сандиқда кўз қорачиғидай сақланди...» (Иқтибослар тугади.)

Ҳар бир инсофи бор тадқиқотчи биладики, бошқа бирорта китобга Қуръони Каримга берилганчалик аҳамият берилмаган. Бошқа бирорта китоб Қуръон каби мутавотир даражада етиб келмаган. Шифолий айтганидек, «Ҳар қандай инсон кутганидан ҳам мукаммал ва энг дақиқ суратда бизгача етиб келган». Шубҳасиз, бу Аллоҳнинг Китоби бўлиб, унинг олди-ортидан ботил яқинлаша олмайди. Зеро, у ўта ҳикматли, ўта мақталган Зот томонидан нозил қилингандир.

1989 йилда ҳазрати Усмон мусҳафи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идорасига тақдим қилинди.

Махсус гуруҳ ўша йилнинг 14 март куни ҳазрати Усмон мусҳафини музейдан мусулмонлар қурултойи бўлаётган «Ҳазрати Имом» мавзесига келтирди. Кўпчилик мусулмонлар уни катта қувонч билан кутиб олдилар.

«Усмон Мусҳафи»ни талаб даражасида сақлашни таъминлаш мақсадида 2007 йил 8 июнда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 115-сонли махсус Қарори қабул қилинди.

Бугунги кунда Усмон мусҳафи қайта таъмирланди. У Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги музейга айлантирилган Ҳазрати Имом мажмуасидаги «Мўйи Муборак» мадрасаси биносида сақланмоқда.

Усмон мусҳафига халқаро ЮНЕСКО ташкилоти томонидан 2000 йил 28 августда махсус сертификат берилган. Мўйи Муборак мадрасаси ҳукумат томонидан 2007 йил қайта таъмирланди. Бунгача Усмон мусҳафининг сақланиш шароити талаб даражасида эмас эди. Қуръон терига ёзилган ва уни мукаммал сақлаш учун намлик мўътадил бўлиши шарт. Таъмир жараёнида ҳукумат томонидан Германия давлатидан махсус сандиқ олиб келинди. Бу сандиққа Мусҳафни мукаммал давр талаби даражасида сақлаш учун намликнинг мўътадил бўлишини таъминлаб берувчи махсус ускуналар ўрнатилган.

(Тамом)

«Қуръон илмлари» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Абдуллоҳ ибн Омир ашШомий қироати.1 Ундан Ибн Заквоннинг ривояти.Бизга ундан Муҳаммад ибн Аҳмад хабар берган. У .Аҳмад ибн Мусо ибн Мужоҳид хабар берган,, давоми...

2024 13:30 / 09.02.2021
Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳнинг китобида ўз райи билан гапириб тўғри айтган бўлса ҳам давоми...

3532 05:00 / 19.01.2017
Турли йўллар билан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Қуръони Карим етти ҳарфда нозил бўлганини очиқойдин айтганларини давоми...

6541 16:47 / 21.01.2020
Ана ўшалар Аллоҳнинг чегараларидир. Ким Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат этса, У Зот уни остидан анҳорлар оқиб турган жаннатга мангу қолувчи бўлган ҳолида давоми...

3742 18:22 / 29.03.2018
Аудиолар

135087 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

55364 14:35 / 11.08.2021