1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Хавфу ражо эшикларининг очилиши (1-қисм)

16:50 / 01.04.2018 2734 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қачон У Зотсенга умидворлик эшигини очмоғини ирода қилсангУЗотдан сенга бўлган нарсани мушоҳада қилҚачон У Зотсенга хавф эшигини очмоғини ирода қилсангсендан У Зотга бўлган нарсани мушоҳада қил.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ўзининг ушбу ҳикматида ҳар бир банда учун ниҳоятда зарур бўлган хавфу ражо мақомига эришишнинг энг осон йўлини баён қилмоқдаАввало ражо – умидворлик мақомига эришиш бўйича маслаҳат берибдемоқда:

«Қачон У Зот сенга умидворлик эшигини очмоғини ирода қилсангУ Зотдан сенга бўлган нарсани мушоҳада қил»

Аллоҳ таолодан бандага келадиган яхшиликларнеъматларфазлларкарамлар ва ҳоказоларнинг ҳадди йўқҳисоби йўқчегараси йўқниҳояси йўқ.

Аллоҳ таоло Ўзининг азалий иродаси ила бу дунёни ва ундаги барча мавжудотларни яратдиСўнгра Ўзи яратган нарсаларнинг гултожиЎзининг ер юзидаги ўринбосари қилиб инсон зотини яратдиУ Зот одам боласини башқа барча нарсалардан азизу мукаррам қилиб қўйди ва унга кўплаб фазилатларни берди.

Аллоҳ таоло Исро сурасида марҳамат қилади:

«Батаҳқиқ, Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик» (70-оят).

Аллоҳ таоло борлиқдаги турли-туман мавжудотларни бир-биридан афзал қилиб яратган Зотдир. Ана ўша Зот ушбу ояти каримада одам боласини борлиқдаги ҳамма нарсадан азизу мукаррам қилиб яратганининг хабарини бермоқда:

«Батаҳқиқ, Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик».

Аввало, одамнинг шакли, барча аъзоларининг тузилиши азизу мукаррамликдан далолат бериб туради. Бошқа махлуқотларда бу шакл, бу мутаносиблик ва бу каби аъзолар йўқ. Сўнгра Аллоҳ таоло одамни Ўз қўли билан яратиб, мукаррам қилди. Ўз руҳидан жон пуфлаб, улуғлади. Бундай шарафга ҳеч бир махлуқот муяссар бўлган эмас. Шу боисдан ҳам инсон азизу мукаррамдир. Аллоҳ таоло яна одам боласини Ўзи берган ақл билан мукаррам қилиб қўйди. Инсон ақли билан бошқа ҳамма махлуқотлардан устун туради. У Аллоҳ берган ақли ила турли тадбирлар қилади, нарсалар ишлаб чиқаради, бошқа махлуқотларни ўз фойдасига ишлатади. Буларнинг ҳаммаси Аллоҳ инсонни азизу мукаррам қилиб қўйганининг далилларидир.

Аллоҳ таоло инсонга ваҳий нозил қилади. Одамлар ичидан пайғамбар танлаб олади. Пайғамбарларга илоҳий китоблар нозил этади. Шариат ҳукмларини юборади. Буларнинг барчаси Аллоҳ инсонни азизу мукаррам қилганига далилдир.

Аллоҳ таоло Одамни Ўзининг ер юзидаги халифаси қилиши ҳам шунга далолатдир.

Аллоҳ таоло Ўзининг охирги индирган Китоби – Қуръони Каримда:

«…Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик»,  деб эълон қилишининг ўзи ҳам катта обрў-эътибордир.

«...ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик...»

Аллоҳ таоло қуруқликда ҳам, денгизда ҳам инсон боласи учун турли уловларни яратиб, шунга биноан, қонун-қоидалар жорий қилиб қўйди. Инсон қуруқликда турли ҳайвонлар ва нақлиёт воситаларида юриб, оғир ишларни енгиллик ила адо этади. Одамларни кўтарадиган, унга улов бўлиб хизмат қиладиган маркаблар Аллоҳ таолонинг махлуқлари бўлиб, улар Жаноби Ҳақ жорий этган қонун-қоида асосида уловлик вазифасини бажаради. Бу ҳам Аллоҳ одам боласини азизу мукаррам қилганидандир.

Шунингдек, Аллоҳ таоло инсон учун сувда чўкмайдиган турли моддаларни яратиб, уларга маълум шаклларни беришни илҳом этиб, денгизларда сузиб юрадиган уловларни Ўзи жорий қилган қонун-қоидалар асосида ҳаракатланадиган этиб қўйди. Бу ҳам Аллоҳнинг одам боласини азизу мукаррам қилганидандир.

«...ҳамда уларни пок нарсалар ила ризқлантирдик...»

Аллоҳ таоло одам боласига барча пок нарсаларни ризқ қилиб берган. Уларни санаб, саноғига етиб бўлмайди. Одам бу пок ризқлардан тўғри фойдаланиб, уларни берган Зотга шукр қилса, жуда яхши бўлади. Ана шу сон-саноқсиз покиза ризқларнинг берилиши ҳам Аллоҳ таоло Одам боласини азизу мукаррам қилиб қўйганидандир.

«...ва уни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик».

Яъни одам бошқа махлуқотлардан мутлақо афзал саналади. Афзалликда унга яқин кела оладиган махлуқот оламда йўқдир. Барча махлуқотлар Одам боласи учун беминнат хизматкордир.  

«Аллоҳ осмонлардаги нарсаларни ва ердаги нарсаларни сизларга беминнат хизматкор қилиб қўйганини ва сизга зоҳирий ва ботиний неъматларини мукаммал қилиб берганини кўрмадингизми?! Одамлар орасида илмсиз, ҳидоятсиз ва равшан китобсиз ҳолда Аллоҳ ҳақида тортишадиганлари ҳам бор» (Луқмон сураси, 20-оят).

Аллоҳ таоло инсонларга осмондаги барча нарсаларни беминнат хизматкор қилиб қўйган. Осмонларда нимаики мавжуд бўлса – ҳавоми, қуёшми, ойми, юлдузми, ёмғирми, қорми, қушми ёки бошқа нарсаларми – ҳаммаси бирор нарса талаб қилмасдан, инсон учун хизмат қилади. Бу беминнат хизматларнинг кўпчилигини инсон билмайди ҳам. Агар ўша хизматлардан бирортасига ҳақ сўралганида эди, мисол учун, қуёш таратаётган нур пуллик қилиб қўйилганида эди, инсон ўзи учун Аллоҳ қанчалар неъматларини беминнат ато этганини, уларнинг қиймати қанчалик баланд эканини англаб етган бўлар эди. Лекин Аллоҳ бундай қилмади, инсонга ақл берди, ақли билан бу неъматни танисин, деди. Пайғамбарлар юборди, улар одамларга Аллоҳнинг беминнат неъматларини танитиб, шукр қилишга чақирдилар. Китоблар нозил қилди, улар ҳам одамларга мазкур хизматларни баён этди. Мана, илоҳий китобларнинг охиргиси бўлмиш Қуръони Карим ҳам инсонларни Аллоҳнинг неъматларига шукр қилишга даъват этиб турибди.

Шунингдек, Аллоҳ таоло ердаги мавжудотларни ҳам инсон учун беминнат хизматкор қилиб қўйган. Ернинг ўзи ҳам, ундаги барча жамодот, наботот, ҳайвонот ҳам инсон учун беминнат хизматкордир, Аллоҳнинг унга кўрсатган марҳаматидир.

«...ва сизга зоҳирий ва ботиний неъматларини мукаммал қилиб берганини кўрмадингизми?!»

Ҳа, Аллоҳ таолонинг инсонга ато этган неъматлари жуда кўп, уларнинг зоҳирийси (ошкораси) ҳам бор, ботинийси (пинҳонаси) ҳам бор. Баъзиларини инсоннинг ўзи билиб, ҳис этади. Баъзиларини эса билмайди, ҳис ҳам қилмайди. Инсон Аллоҳ берган неъматлар билан тирик, ўша неъматлар билан кун кўради. Шунинг учун ҳам ўзига ўша неъматларни ато этган Аллоҳ таолога иймон келтириб, Унга ибодат қилиб яшамоғи лозим. Бу унинг бурчи. Шундагина инсон ўзига берилган неъматларга шукр қилган бўлади.

Лекин, афсуски, одамларнинг орасида бу неъматларни билмайдиганлари ҳам бор.

«Одамлар орасида илмсиз, ҳидоятсиз ва равшан китобсиз ҳолда Аллоҳ ҳақида тортишадиганлари ҳам бор».

Баъзи одамлар ўзларида ҳақиқатни исбот қилувчи илм бўлмаса ҳам, Аллоҳ ҳақида тортишаверадилар. Тўғри йўлга бошловчи ҳидоятчилари бўлмаса ҳам, Аллоҳ хусусида баҳслашаверадилар. Турли бўлмағур фикрларни айтадилар. Унга куфр келтирадилар. Унга ширк келтирадилар.

Агар мазкур бандалар дунёдаги нарсаларнинг барчаси ўзларига беминнат хизматкор эканини ўйлаб кўрганларида, куфр келтирмас эдилар.

Дунёда инсон кўзига кўриниб, унинг ҳис қилиш доирасида бўлган оламлар тўрттадир. Жамодот – жонсиз нарсалар олами, наботот – ўсимликлар олами, ҳайвонот – инсондан бошқа жонли нарсалар олами ва ниҳоят, инсоният олами. Ушбу оламлар ичида одамлар олами Аллоҳ таоло томонидан азизу мукаррам қилинган ва бошқа оламлар унга беминнат хизмат қиладиган қилиб қўйилган.

– Жамодот олами – осмон, ер, ҳаво, сув, сон-саноқсиз сайёралар, қуёш, ой, тоғлар, тупроқ, қум, тош, тилла, кумуш ва бошқа барча маъданлар, қўйингки, барча жамодотлар ўзидан юқори турган наботот, ҳайвонот ва инсоният оламларига беминнат хизмат қилади.

Борлиқдаги барча жонсиз нарсалар Аллоҳ таолога тасбеҳ айтадилар ва Унга бўйсунадилар, ўзидан талаб қилинган вазифани адо этадилар. Яъни, бош­қача қилиб айтганда, мусулмон бўладилар. Масалан, тупроқ ўсимликларнинг ўсишида ўз вазифасини бўйин товламай адо этади. Лой бўлиши керак бўлса, лой бўлади ва ҳоказо. Бошқа жонсиз нарсалар ҳам шундай.

– Наботот олами – қуруқликдаги наботот олами бўлсин, сув остидаги наботот олами бўлсин, ўзидан пастдаги жамодот оламидан беминнат фойдаланган ҳолда ўзидан юқоридаги ҳайвонот ва инсоният оламларига беминнат хизмат қилади.

Наботот олами ҳам Аллоҳ таолога тасбеҳ айтади ва Унга бўйсунади. Зиммаларига ҳавони тозалаш вазифаси юклатилган бўлса, бўйин товламасдан, тозалайди. Ҳайвонга, инсонга озуқа бўлиши буюрилган бўлса, озуқа бўлади ва ҳоказо. Демак, булар ҳам Аллоҳ таолога бўйсунувчи мусулмонлардир.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Хислатли ҳикматлар шарҳи китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
4691. Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Истиғфорнинг саййиди ndash .Аллоҳумма Анта Роббии. Лаа илааҳа илла анта. давоми...

6963 16:57 / 13.10.2017
Маълум бўлсинки, ғийбат қилинган киши ғийбат қилувчидан ҳақдор бўлиб қолади, яъни қиёмат куни унинг устидан шикоят қилиб, даъво қилишга ҳаққи бўлади. Ғийбат давоми...

4912 12:35 / 12.06.2018
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули Сиз биз билан ҳазилмутойиба қиласизку, дейишди..Мен ҳақдан бошқани гапирмайман,, дедилар,.Бухорий ривоят давоми...

4652 22:58 / 14.05.2018
Ана у Бизларга Аллоҳнинг марҳамати Унинг осмонидан тўкилмоқда. Ана у Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг саховати ва ёрдами билан Унинг фазлу карами ва эҳтироми давоми...

4012 19:22 / 22.01.2018