1447 йил 28 шаъбон | 2026 йил 16 февраль, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг рухсат этилган турлари (10-қисм)

14:05 / 03.03.2018 3929 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

11. Машҳур ёмон лақабни зикр қилиш. Бир киши қандайдир бир айбга далолат қиладиган ёмон лақаб билан машҳур бўлса, уни ўша лақаб билан эслашнинг зарари йўқ, чунки ўша лақабни айтилмаса, одамлар уни танимаслиги мумкин. Мисол учун, «аъраж» сўзининг маъноси «чўлоқ» бўлиб, ровийлардан бири мана шу лақаб билан машҳур бўлган. Муҳаддислар ҳадис ривоят қилишда «Аъраждан ривоят қилинган» деб айтаверадилар. Лекин иложи борича айбга далолат қиладиган лақабни айтмаслик яхши.

12. Динни қувватлаш мақсадида ғийбат қилиш. «Раддул муҳтор» муаллифи: «Динни қувватлаш учун ғийбат қилиш дуруст», деб ёзади. Муҳаддисларнинг ровийлар ҳақида «Фалончи ёлғон гапиришга одатланган, ҳадислар ривоят қилишда жуда кўп ёлғон гапиради; фалончи ровий ўзидан ҳадис тўқиб чиқаради ёки фалончи ровийнинг ҳофизаси заиф», деб айтишлари шунга мисолдир. Шунга ўхшаш, фақиҳлар ҳам «Фалон китоб мўътабар эмас, чунки унинг мусаннифи фақиҳ бўлмаган ёки фалон китобнинг муаллифи мўътазилий, унинг гапи ботил ёхуд фалон китобга заиф масалалар киритилган ёки фалончи фақиҳ китобида мавзуъ (тўқима) ривоятларни келтиради ва ҳоказо» деб ёзадилар. Бу гаплар ҳам динни қувватлаш ва уни ҳимоя қилиш мақсадида айтилган.

«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввалги суҳбатимизда гуноҳи кабираларнинг мағфират қилинишига доир шартларни айтиб ўтган эдик. Бу сафар эса гуноҳи кабираларнинг ўзини санаб ўтамиз, чунки давоми...

4616 19:45 / 23.03.2018
Учинчи қисм. Фарз амални тарк қилиш масалан, намозни тарк қилиш, қасддан таҳоратсиз намоз ўқиш, бировнинг намоз ўқишига тўсқинлик қилиш, закот беришдан бош тортиш, давоми...

3738 16:23 / 28.03.2018
8. Беҳаёни ғийбат қилиш. Беҳаё, яъни ҳар қандай гуноҳни уялмасдан қилаверадиган, қаттиқ гапириб танбеҳ берган кишининг сўзидан ҳам таъсирланмайдиган шарму ҳаёсиз, давоми...

5683 11:37 / 02.03.2018
Шайтоннинг қалбга кириш йўллари банданинг сифатлари бўлиб, улар кўпчиликни ташкил қилади. Биз мазкур эшикларнинг энг катталари ҳақида сўз юритамиз.1. Ғазаб ва давоми...

4983 15:09 / 03.10.2020