1446 йил 16 жумадис сони | 2024 йил 18 декабрь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Абдурашид қори Баҳромов

18:40 / 14.03.2018 7818 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Зиёрат” рукнидаги туркум суҳбатларнинг навбатдаги сонида ўзбек қориларидан бири бўлмиш Абдурашид қори Баҳромовнинг уйларига ташриф буюрдик.

Абдурашид қори Баҳромов

ТАҚДИМ

Абдурашид қори Абдулмўмин қори ўғли Баҳромов 1953 йили Андижон шаҳрида туғилган. 1975-1979 йилларда Бухородаги Мир Араб мадрасасида таҳсил олган. 1979 йили Имом Бухорий номли Тошкент Олий Ислом маъҳади (институти)га ўқишга кириб, 1981 йили уни тамомлаган. 1979 йилдан шу маъҳадда мударрис, Тилла Шайх жомеъ масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. 1997 йилдан 2006 йилгача Ўзбекистон муcулмонлари идорасига раҳбарлик қилди. Бир неча китобларни арабчадан ўзбек тилига таржима қилган.

 

Абдурашид қори Абдулмўмин ўғли Баҳромов 1953 йилнинг 8 январида Андижон шаҳрида туғилган. Дастлабки диний таълимни у отаси Абдулмўмин қори мулла Баҳром ўғлидан олади. Бу инсон замонасининг таниқли қориларидан бўлиб, Қуръони карим таълимини Андижондаги Жомеъ қорихонасида, “Булбул қори” номи билан танилган Комил қоридан олганди. Абдулмўмин қори ҳатто жаҳон урушида қатнашиб, фронтда юрганида ҳам Қуръон тиловатини асло тарк этмаганини, ярадор бўлиб қоровуллик қилганида ҳар ҳафта Қуръони каримни тўла хатм қилганини кейинчалик сўзлаб юришган эди.

Абдурашид қори 1969 йили ўрта мактабни битириб, бирмунча вақт бир мактабда боғбон бўлиб ишлайди. 1971-1973 йилларда ҳарбий хизматни ўташга тўғри келади. У ҳам отасига ўхшаб, хизмат чоғида Қуръон каримни такрорлаб, ибодатини беками-кўст адо этишга ҳаракат қилган. Диний илмларни ўрганишга катта иштиёқ уни 1975 йили Бухородаги Мир Араб мадрасасига ўқишга киришига сабаб бўлди. Мадрасада ўқиб юрган пайтидаёқ рамазон ойида Бухоронинг Хожа Таббанд масжидида дўсти Раҳматуллоҳ қори Обидов билан Қуръон хатмида қатнашди.

У 1979 йили Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом маъҳадига (институтига) ўқишга кириб, 1981 йили уни муваффақиятли тамомлади. Унинг иқтидори, салоҳиятини кўрган устозлари уни маъҳад талабаларига Қуръон қироатидан дарс беришга қолдиришди. У маъҳадда сабоқ бериш билан бир пайтда Ҳасти Имом даҳасидаги Тилла Шайх масжидида имом-хатиблик ҳам қилди.

1997 йилнинг май ойидан Абдурашид қори Баҳромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий сифатида иш бошлайди. Унинг бутун иқтидори, ташкилотчилик қобилияти ва сидқидил хизмати ана шу даврда айниқса яққол намоён бўлди. 1998 йили мамлакат раҳбарининг ташаббуси билан барпо этилган Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади. Икки марта Саудия арабистони подшоҳининг таклифи билан Каъбаи муаззаманинг ичига кириб зиёрат қилишга муяссар бўлди. У Марокаш, Миср ва Саудия Арабистонида ўтказилган Қуръони карим ҳофизларининг мусобақаларида муваффақиятли қатнашиб, Ислом оламида ватанимиз қориларининг обрў ва нуфузи ортишига ҳиссасини қўшди. Муфтий Саудия Арабистони, Миср, Қувайт, Марокаш, Туркия, АҚШ каби мамлакатларда бўлган Ислом илмий-амалий анжуманларидан ҳам иштирок этиб, уларда мусулмон уммати олдида турган долзарб вазифалар хусусида маърузалар билан чиқди.

Абдурашид қори Баҳромовнинг муфтийлик даври мамлакатимиз учун ғоят мураккаб бўлган диний, ижтимоий жабҳалардаги муаммолар пўртанасига тўғри келиб қолди. Чет эллардан дин ниқоби остида кириб келган турли тоифалар мамлакатдаги ижимоий-сиёсий вазиятни чигаллаштириш, халқимиз бирдамлигига раҳна солиш, мусулмонларни ҳақ йўлдан оздиришда ғаразли фикр-ғояларни тарқатиш билан тинчлик ва осойишталикка халал бера бошлашди. Ана шу гуруҳларнинг фитнаси туфайли 1999 йили Тошкент шаҳрида, орадан икки йил ўтиб Тошкент вилоятининг турли ҳудудларида, 2004 йили Бухоро вилоятида, бир йилдан сўнг Андижон шаҳрида қўпорувчилик ва тартибсизликлар келиб чиқди. Ана шундай таҳликали кунларда Абдурашид қори Баҳромов биринчилардан бўлиб воқеа ерига етиб борди, имомлар билан биргаликда халқимизни огоҳликка чақирди, панду насиҳатлар қилди.

Абдурашид қори Баҳромов илмий-ижодий жабҳада ҳам баракали меҳнат қилди. Унинг қаламига мансуб ўнлаб мақолалар Ўзбекистон мусулмонлар идораси ҳузурида чиқиб турган “Ҳидоят” журнали, “Ислом нури” газетасида босилиб чиқди. Бундан ташқари, у мазҳаббошимиз Имом Аъзам Абу Ҳанифанинг бир неча асарларини арабчадан ўзбек тилига ҳам таржима қилган. Абдурашид қорининг зурриётларидан ҳам ўзи орзу қилганидай Қуръон ҳофизлари ва омиллари етишиб чиқди ва улар ҳозирги кунда дин хизматида самарали фаолият олиб боришяпти.  

Абдурашид қори Баҳромов 2011 йилнинг 26 октябрида вафот этди. Жанозасини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари шайх Абдулазиз Мансур ўқиди. Марҳум Тошкентдаги Ғойибота қабристонига дафн этилган.

Аҳмад МУҲАММАД  

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шайх Муқрий Маҳмуд Фатҳий Али Мусо 1982 йилда таваллуд топган. Ёшлигиданоқ Азҳари Шариф жомеасига боғланган. Бошланғич таълимни Азҳарда давом эттириб, шу ерда давоми...

1389 14:31 / 19.08.2022
Манбаларда келтирилишича, Қўқон хони Шералихон 17971845 тахтга келгунга қадар Қирғизистоннинг Талас водийсида тоғасининг қўлида улғаяди. У болалигидан қирғизлар давоми...

1827 11:27 / 01.01.2022
Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Язид ибн Абдуллоҳ ибн Можа Робиий алҚазвиний ҳижратнинг 209 йили Ироқ шаҳарларидан бири ndash Қазвинда таваллуд топдилар. Оталари .Робиа, давоми...

3507 21:57 / 27.04.2017
Анқарадаги Ислом тафаккури институти директори Меҳмет Гўрмез 1959 йилда Туркиянинг Газиантеп вилояти Низип туманида туғилган. Бошланғич таълимни Низипда, ўрта давоми...

353 13:07 / 14 октябрь
Аудиолар

137273 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7535 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57347 14:35 / 11.08.2021