1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 225-оят

08:10 / 04.03.2018 4124 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ сизларни беҳуда қасамларингиз учун тутмас. Лекин қалбларингиз касб қилган нарса учун тутадир. Ва Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта ҳилмлидир. Бақара 225. 

«Беҳуда қасам» деганда ўйлаб-ўйламай, тил ўрганиб қолганидан ичиладиган қасамга айтилади. Айниқса, арабларда қасам лафзи осон чиқади, кўп ишлатилади. Бу туркий халқларда ҳар нарсага «Худо урсин» деяверишга ўхшайди.

Бир куни Пайғамбаримиз саҳобалардан бирлари билан йўлда юриб борар эдилар. Улар ов қилаётган кишиларнинг олдидан ўтиб қолишди. Шунда «Аллоҳга қасамки, урдим», «Аллоҳга қасамки, хато қилдим» деган овозлар эшитилди. Набий алайҳиссалом билан бирга кетаётган киши:

– Қасамхўр бўлишдими? – деб сўради. Набий алайҳиссалом:

– Йўқ, овчиларнинг қасами беҳуда бўлади. Каффорот ҳам, уқубат ҳам йўқ, – дедилар.

Қасам уч хил бўлади:

Биринчиси – беҳуда қасам. Бу, аввал айтганимиздек, тил ўрганиб қолиб, ҳуда-беҳудага қасам ичаверишдир. Бундай қасамга каффорот йўқ, гуноҳ ҳам бўлмайди. Лекин мусулмонлик одоби бўйича, қасам ичмаслик лозим. Бошқа оятда кўп қасам ичиш кофирларнинг иши экани айтилган.

Иккинчиси – ғамус қасам. Яъни билиб туриб, ёлғондан қасам ичиш. Бундай қасам катта гуноҳ бўлиб, истиғфор ва тавбани талаб қилади.

Учинчиси – мунъақида қасам. Яъни ният билан боғланган қасам. Келажакда бир ишни қилиш ёки қилмасликни ният этиб, қасд билан қасам ичиш. Бундай қасам ичган одам уни амалга ошира олмаса, каффорот бериши лозим бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, сизларни бир оз хавф ва очлик билан, молмулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга хушхабар бер. Бақара 155.

11397 09:05 / 22.12.2017
Моида 55. Албатта, валийингиз фақатгина Аллоҳ, Унинг Расули ва бўйсунган ҳолларида намозни тўкис адо этиб, закот берадиган иймон келтирганлардир.Мусулмон киши ўз давоми...

5077 03:48 / 03.06.2017
Улар .Ўзинг поксан Бизда Сен билдиргандан бошқа илм йўқ. Албатта, Сен Ўзинг ўта илмлисан, ўта ҳикматлисан,, ndash дедилар. Бақара 32.Фаришталар бу ерда юксак одоб давоми...

18746 10:00 / 13.08.2017
Улар .Биз учун Роббингга дуо қил, унинг ранги қандай эканини бизга баён қилиб берсин,, ndash дедилар. У .Албатта, У Зот .У ndash ранги сапсариқ, қараганларни хурсанд давоми...

4181 09:00 / 20.09.2017