1447 йил 27 шаъбон | 2026 йил 15 февраль, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Аллоҳнинг наздида энг ҳурматли тақводорлардир

15:17 / 08.02.2018 4498 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У Зотнинг «Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида ҳурматлироғингиз тақводорроғингиздир» деган қавли ҳақида сўраб: «Тақводор оз илм билан тақвоси бўлмаган кўп илмли олимдан афзал бўладими?» дебсан.

Билки, албатта, тақвоси кўп бўлмаган киши олим эмасдир. У китобларнинг ҳаммолидир. Аллоҳ Танзилида демишдир:

«Устларига Таврот юклатилиб, сўнгра уни кўтармаганлар худди устига китоб юкланган эшакка ўхшарлар...»[1]

Мужоҳиддан ривоят қилинади: «Фақат Аллоҳдан қўрққангина олимдир».

Уламолар уч турлидир:

−Аллоҳни билувчи, лекин Аллоҳнинг амрини билмайдиган. Бундай одам ўзи билан ўзи оворадир.

− Аллоҳни ҳам, Унинг амрини ҳам билувчи. Бундай одам комилдир.

− Аллоҳнинг амрини билувчи, лекин Аллоҳни билмайдиган. Бундай кишига «олим» деган ном Аллоҳнинг аҳкомларини билгани учунгина лозим бўлди. Агар у Аллоҳ ҳақида жоҳил бўлса, илм уни куйдиради, чунки у бу илм билан кибрга кетади, раҳбарликни талаб қилади ва у билан дунёнинг қолдиқларини ейди.

«Фарзда риё йўқ, унинг фақат ҳусни ва зийнати бор» деган кимсанинг қавли ҳақида сўрабсан.

Фарзни ҳамма бажаради. Қандай қилиб ҳамма бажарадиган нарсада риё қилиш мумкин?! Улар уни қилишда баробардирлар. Нима учун риё қилинади? Барчалари айни шуни бажарувчилар-ку! Риё фақат унинг зийнати ва ҳуснида бўлади. Агар киши фарзда ана шу зийнат ва ҳуснни ишлатса, риё ўшанда бўлади, фарзнинг ўзида эмас.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф 

 (Сарахс аҳли сўраган масалалар китобидан)




[1] Жума сураси, 5-оят.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло .Аълаа, сурасида.Олий қадар Роббинг исмини поклаб ёд эт,, деган 1оят.Ушбу ояти каримадаги хитоб аввало Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ва у давоми...

7801 20:27 / 10.05.2018
.Мени ёд этингиз, мен ҳам сизларни ёд этаманhellip,Бақара сураси, 15 оят.Аллоҳ таолонинг дини шарафланган жой ва маконда осойишталик, хотиржамлик ҳукм суради. Муҳаббат давоми...

5311 14:34 / 12.08.2017
1. Зикр шайтонни қувади ва савалайди.2. Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.3. Зикр ғамандуҳларни кетказади.4. Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.5. Зикр қалб ва баданни давоми...

9815 22:14 / 11.11.2017
У Зот қачон сени махлуқотларидан узоқлаштирса, билки, сенга Ўзига яқинлашиш эшигини очишни ирода қилибди.Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳининг ушбу давоми...

5314 19:41 / 13.05.2018