1447 йил 8 шаъбон | 2026 йил 27 январь, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг зарарлари (8-қисм)

20:45 / 21.04.2018 4010 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўн учинчи зарар: охиратда маймунга айланиш.

Бу борада Ҳотимул Асам раҳимаҳуллоҳнинг «Ғийбатчи дўзахда маймун бўлади» деган сўзи юқорида «Нузҳатул мажолис»дан нақл этилган ҳолда келтирилди.

Ўн тўртинчи зарар: қабр азобининг кўп бўлиши.

Бу ҳақда юқорида Қатода розияллоҳу анҳунинг «Қабр азобининг учдан бир қисми ғийбат сабабидан бўлади» деган гапи нақл этилди.

Ўн бешинчи зарар: мунофиқлик сифатининг пайдо бўлиши, мунофиққа ўхшаб қолиш.

Бу ҳам юқорида зикр этилди. Ҳажжожни ёмонлаб ғийбат қилаётган бир кишини кўрган Ибн Умар розияллоҳу анҳумо унга: «Ҳажжож ҳозир шу ерда бўлса ҳам шу айтган гапларингни айта олармидинг?» дедилар. У: «Йўқ», деди. Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: «Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида буни, яъни кишининг олдида айта олмаган гапни унинг ортидан гапиришни мунофиқлик деб санар эдик», дедилар.[1]

Ўн олтинчи зарар: ишонч ва эътиборнинг қолмаслиги.

Ғийбатчига одамлар қошида ишонч йўқолади. Улар: «Бу фалончини бизга ёмонлаганидек, бизни ҳам бошқаларга ёмонлайди», деб биладилар. Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтганидек:

 Ҳар он кас барад номи мардум ба ор,

Ту чашми накугўйи аз вай мадор.

Ки андар қафойи ту гўяд ҳамон,

Ки пеши ту гуфт аз паси мардумон.

Назмий маъноси:

Ҳар кишиким одамларни ёмонлаб эслар,

Ул кимсадан умид қилма сен яхши сўзлар.

Ўзгаларнинг орқасидан сенга неки дер,

Билки, сенинг гўштингни ҳам у бемалол ер.

Насрий баёни: Одамларнинг номини ёмонлик билан зикр қиладиган кишидан яхши гап кутмагин (умид қилмагин). У сенинг ёнингда одамлар ортидан нима деган бўлса, сенинг ортингдан ҳам ўшани айтади.

Ҳикоя. Саъдий раҳимаҳуллоҳ айтади:

Забон кард шахсе ба ғийбат дароз,

Баду гуфт донандаи сарфароз.

Ки ёди касон пеши ман бад макун,

Маро бадгумон дар ҳақи худ макун.

Назмий маъноси:

Бир кимса ғийбатга узатганди тил,

Улуғвор, доно зот деди унга: «Бил,

Менга одамларни кўрсатма ёмон,

Ўз ҳақингда мени қилма бадгумон».

Насрий баёни: Обрўси баланд доно бир зот ғийбатга тилини чўзган бир кишига шундай деди: «Кишиларни ёмон ҳолда ёд этиш орқали мени ўзинг ҳақингда ёмон гумонга олиб бормагин».


«Ғийбат ўзи нима?»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Иҳёу улумид-дин».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Роғиб вараъни уч турга тақсимлаган1. Вожиб.Бу турдаги вараъ ҳаромлардан сақланишдан иборат бўлиб, барчага баробардир.2. Мандуб.Бу турдаги вараъ шубҳалардан давоми...

3545 22:03 / 09.03.2018
.Душман банданинг қалбидагини била оладими, деб сўрабсан.Билгинки, қалб Аллоҳнинг яшириб қўйган қутисидир. Ҳеч ким унинг ичидаги нарсани кўра олмас ndash фаришталар давоми...

5002 17:28 / 25.09.2017
5. Ҳолидан хабар топиш учун ғийбат қилиш. Мен айтаманки, одамларнинг ёмон сифатлари ва ярамас ишларини олим, зоҳид, имом ёки пайғамбар каби улуғ зотлар олдида булар давоми...

5002 17:45 / 21.02.2018
11. Машҳур ёмон лақабни зикр қилиш. Бир киши қандайдир бир айбга далолат қиладиган ёмон лақаб билан машҳур бўлса, уни ўша лақаб билан эслашнинг зарари йўқ, чунки ўша давоми...

3901 14:05 / 03.03.2018