1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таҳлил

Уйларнинг томларида тўлиб тошган бомба уларнинг вайрон бўлишидан мени халос эт!

10:25 / 31.12.2017 4516 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ азза ва жалла бу дунё ҳаётини яратиб, уни бизга берди ва зиммамизга юклаган вазифаларни ўргатгани каби бизларга унинг мазмун-моҳиятини ҳам ўргатди. Бу нарсаларнинг барини Аллоҳ азза ва жалланинг ушбу сўзи тушунтириб берган:

«Подшоҳлик Ўз қўлида бўлган Зот баракотли, улуғ бўлди. У ҳар бир нарсага ўта қодирдир. У ўлим ва ҳаётни сизларнинг қайсиларингиз амалда яхшироқ эканингизни синаш учун яратди. У ўта иззатлидир, ўта мағфиратлидир.». (Мулк, 1-2).

Агар оқил инсон ушбу илоҳий баёнот ҳақида фикр юритиб кўрса, бу ҳаётнинг жиддий ва ўтиш йўли хатарли бўлган кўприк эканини билади.

Албатта, ушбу синовлар орқали инсон бошдан кечираётган ўлим оғир ҳалокатдир. Чунки инсон бу дунё ҳаётига бошқа қайтмайди. Эртага одамлар оламлар Роббисига: «Эй Роббим, мени ҳаётга қайтаргин. Cолиҳ амал қиламан», – деган чоғида Аллоҳ таоло ҳеч кимнинг ушбу сўровини ижобат қилмайди.

Мана шу эътибордан инсон ўзининг бу дунёдаги ҳаётига нисбатан жиддий муносабатда бўлишга ҳамда беҳуда ўйин ва унинг сабабларини ўзига муносиб кўрмасликка чақирилган.

Агар қачондир ўйинга юзланса, унга жиддийликни қайта тиклашга ёрдам берадиган миқдордагина қараши ҳамда бу ўйин Аллоҳ субханаҳу ва таоло рухсат берган ўйинлардан бўлиши лозим. Агар шундай қилмаса, бу дунё ҳаётида ушбу инсон ўз нафсини ҳалокатга ёки ўзини ўзи ўлдиришга ҳукм қилиб қўйиши мумкин.

Мен бу сўзни анчадан бери ўзим билан маслаҳатлашиб, ўзимни суриштириб турадиган ушбу синов олдидан асос ва хулоса сифатида айтаман. Уни сўзлар билан изоҳлаб бера оламанми? Ушбу кун каби бирор кунда бу масалани кўриб чиқа оламанми ёки йўқми? Мен сўзимнинг энг афзалини суриштириб кўрдим. Агар уни сизларга айтадиган ва тушунтирадиган бўлсам, синов ва кулфатларнинг энг ёмони инсоннинг табиатидан содир бўлган нарсадир. Буларни бирор қонун, қоида унга мажбулаб тиқиштирган эмас.

Синов ва кулфатларнинг энг ёмони инсон нафсининг тубидан келиб чиқадиган ўша нарсадир.

Бу ҳолатда кўпинча панду насиҳатлар ҳам фойда бермайди. Чунки бу вақтда ҳавойи нафснинг оқими бу нарсаларнинг ҳаммасидан кучли бўлади. Шунга қарамай, масала мураккаблашиб, жиддий тусга кирган вақтда инсон ушбу сўзни айтишга мажбур бўлар экан.

Албатта бу бало ва кулфатлар уйларнинг томида тўлиб- тошган товоқлар (фазовий каналлар тарелкаси) фитнасидир. Яна қандай уйларнинг томида денг, ўтириб қолган фақирларнинг уйлари томида тўлиб-тошган товоқлар фитнасидир. Эй дўстларим, ўзингиз яхши биласизки, бу товоқлар портлашини кутиб турган бомбадир. У бир кун келиб ўз эгасининг уйини портлатиб, турли рангларга бўяб вайрон қилиши аниқдир. Айни сабабдан ҳар биримиз билишимиз керак бўлган нарса шуки, албатта, ушбу ўйинга таслим бўлган инсон ўзини ўзи ўлдиришга таслим қилиши ҳам аниқ бўлади. Бу ҳақида ҳеч қандай шак-шубҳа йўқ. Эҳтимол, ўтиб бораётган бу кунлар мен айтаётган сўзларнинг маъносини очиб бериши мумкин.

Албатта, инсон гоҳида бирор ўйинга етаклаб борилади. Эҳтимол, бу Аллоҳ таоло рухсат берган мубоҳ ўйинлардан бўлиши мумкин. Шунга қарамай, қунт билан ишлайдиган инсон ушбу ўйиндан жиддийликка қайтишда тўхтаб қолмайди. Лекин бу товоқларнинг фитнаси тўлқинланиб мавж урувчи денгиз фитнасига ўхшайди. Сузишни билмайдиган ҳам унга шўнғиб кетмоқда. Кейин у бирор томонга ҳаракат қила олмай бир неча сонияларда ушбу денгиз тўлқинлари орасида ғарқ бўлиб чўкмоқда.

Ўз нафсига товоқлар балосини жалб қилган инсон ўзига фалажлик ва иродасизлик дардини орттиради. У ўз ишини назорат қилишга ҳам куч топа олмайди. Ўзи ва оиласи ҳақида қилган қарори доирасида хоҳлаганча иш тутишга ҳам қодир бўла олмайди. Чунки биз ҳаммамиз башар синфиданмиз. Инсон турли ҳавойи истаклар билан тўлдирилган.

Биз биламизки, ушбу ҳавойи истакларни назарга илмай кўтарилишимизнинг бирдан бир йўли ундан узоқлашиб, нафсимизни тийишимиздир. Бу бизнинг кучимиз етадиган йўлдир.

Аммо биз ушбу ўйин сабабларига ҳамда истакларни қўзғатувчи ушбу нарсаларга яқинлашадиган бўлсак, қайси биримиз мустаҳкам иродага эга бўла оламиз ва у билан ўзига бало, кулфатларни жалб қилаётган нарсадан юқорига қандай кўтарила оламиз?!

Ўйлайманки, орамиздаги одамлар ичида ҳеч ким у нарсага эга бўлмаса керак.

Лекин инсон булардан узоқроқ юрса, ундан қутулишга куч топади. Агар ўзи билан ушбу ўйин, балки портлашини кутиб турган ушбу бомба орасига тўсиқлар ўрнатсагина, ундан озод бўла олади.

Эҳтимол орангизда: «Ушбу товоқлар сабабли келиб чиқувчи зарарлар нима, ундаги ўйинларнинг нима зарари бор»? – деб савол берадиганлар топилар.

Ҳой дўстларим, унда хонавайрон қилувчи ранглар бор, бўёқлар бор…

Мен эҳтимоли бор иккинчи-учинчи нарсадан бошлаяпман. Ҳаётни ўйин-кулгига айлантирган бу бандага тушадиган Аллоҳ азза ва жалланинг ғазаби ҳақида ҳали гапирганим йўқ.

Мен Аллоҳ таоло бизларни дунё ҳаётимизда тургазиб ва сифатлаб қўйган ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳақида айтаётганим йўқ. Мен булар ҳақида айтмаяпман...

Мен инсон Аллоҳ таолонинг ҳузурига кетишидан олдин унинг бошига тушадиган ҳаётидаги яқин мусибатлар ҳақида айтаяпман.

Ушбу бало ортидан оилага етадиган мусибатларнинг энг биринчиси эрнинг аёлдан нафратлантириб кўнглини қолдиришидир. Албатта, у эр-хотин ўртасидаги яқинлик алоқасига фитна солади. Бу бало қанча-қанча оилаларда содир бўлди ва бўлмоқда. Ўз аҳли аёллари билан тинч ва хотиржам, саодатли ҳаёт кечираётган қанча-қанча эркаклар ўзларини ўша балога таслим қилиб, хаёлида бошқа оламда яшай бошлагач, ўрталаридаги муносабат узилмоқда. Қалби жуфтига  боғланганидан кейин, ундан  дили ранжишни бошламоқда. Жуфтини  ҳаётининг жаннати деб билганидан кейин ундан афсусланмоқда. Чунки у илгари кўрмаган бошқа нарсани кўрадиган бўлиб қолди.

Ушбу кўриниш ортидан келиб чиққан низо ва жанжаллар неча марта талоққача бориб етди. Мен бу нарсага гувоҳман.

Шунингдек, бунинг акси ҳам кузатилмоқда. Фикру хаёли ҳамда қалби хотиржам ва рози бўлган қанча-қанча аёллар ушбу дўзахий ойна орқали ўзи билган оламдан бошқа оламга мўралаб боққач, яшаб турган ҳаётидан дили оғриб, кўзи ва кўнглини тўлдириб турган эри унинг назарида аҳамиятсиз нарса бўлиб қолди. Натижада, унинг бахтли ҳаёти жаҳаннамга айланди.

Иккинчи мусибат. Уйининг томига ушбу балони ўрнатган инсон. Мен аввал айтиб ўтганимдек, ҳеч биримиз бу ҳолатда ўз иродасини бошқара олмайди. Демак, у инсон ҳам ушбу балонинг талабларига ўзини таслим қилишга мажбур бўлади. Кейинги натижа ушбу шаҳарнинг иқтисодий, ижтимоий, тарбиявий ва маданий муассасаларида давомли оғриқнинг юзага келишидир. Уйларидан одатда эрта тонгда чиқадиган кишилар энди хизматларига кечикиб боришларига тўғри келади. Кечикиб чиқмасалар, ишхонада бошларини уйқудан кўтаролмай уйқусираб ўтиришга мажбур бўладилар.

Бажаришлари лозим бўлган ишларни амалга ошириш учун уларда тайёр туриши керак бўлган фаоллик қаерда қолди?

Ушбу фаолликдан асар тополмайсиз.

Бу одамни суст ҳаракат, эсноқ хаёл ва дангасалик бошқаради. Шу сабабдан турли соҳадаги хизмат ва вазифалар ўрнида қотиб қолмоқда ва кейин орқага кетмоқда. Бу аниқ нарса, эй дўстларим.

Агар ишлар шу тарзда давом этаверса, яқин кунларда бу иллат тамоман кўпайиб кетади.

Учинчи мусибат. Инсон ўз кучини назорат қилиши лозим, соғлигини текшириб туриши керак, васваса солувчи нафсини ва турли нафс касалликларини назорат қилиб туриши лозим.

Уларнинг бошида ушбу касалликлардан сақланиш туради. Мен тушкунлик касали ҳақида айтаётганим йўқ, балки нафс балоси тўғрисида гапираяпман.

Бу кўриниш ўз соҳибига касалликларни чақиради. Гоҳида ҳеч биримиз ушбу касалликларнинг ранги ва таъмини билмай ҳам қоламиз. Аллоҳ таолодан ушбу касалликларнинг бирортасига дучор бўлмаслигимизни сўраймиз.

Лекин тавоқлар балоси ҳамон давом этаркан, тез орада сизларга айтиб берган ушбу касалликлар ботқоғига шўнғиб кетамиз. Кошки бу масала касалликлар чегарасида тўхтаса. Йўқ, аксинча, инсон ўзи учун роҳатланадиган бошпана қидиришни, ўт-ўланлардан тайёрланадиган бошоғриқ дориларини излашни бошлайди. Ана энди ўзларингиз эшитаётган гиёҳванд моддалар даври келади.

Ҳой дўстларим, мен ҳозир насиҳат қилувчи воиз эмасман. Мен бу ерда, бизларни Аллоҳ таоло олдида туришимиз, бизларга тушадиган Унинг азоби ва ўлгандан кейин турадиган жойимиз ҳақида гапираётганим йўқ. Мен ҳозир мўмин ҳам ва мўмин бўлмаган ҳам, Роббисининг буйруғига қулоқ соладиган ва Роббисининг буйруғидан қочувчи ҳам биладиган нарса ҳақида гапираяпман. Дунё саодатини истаган ҳар бир инсон бу нарсани яхши билади. Бу ҳақида муноқаша қилишга ҳеч кимнинг кучи етмайди.

Энди буларга оламлар Роббисининг азоби ҳам қўшилса, ҳолингиз нима бўлади?! Аллоҳ таоло бизни муҳим вазифага катта қўриқчи қилиб қўйди. Биз эса Аллох таоло буюрган ва қайтарган ҳамда танитган нарсаларда, Ундан юз ўгирдик. Энди ҳолингиз нима бўлади?

Аллоҳга қасамки, саодат айрим одамлар ўйлайдиган ва ортидан югуриб-еладиган ялтир-юлтир нарсалардагина эмас. Бу нарсалар ҳам саодат, лекин инсон бу нарсаларнинг ортидан тилини осилтириб югураверса, ўз нафсини сароб олдида кўради. Энди бу сароб уни ёқасидан ушлаб турли мусибатларга таслим қилади.

Ҳақиқий саодат инсон ўз қалбида топадиган нарсадир. Ҳақиқий саодат унинг қалб тубида қанот силкитаётган ҳис туйғулардир. Ҳақиқий саодат унинг қалбида тўлиб-тошаётган шодликдир. Бу нарсаларнинг барини Аллоҳ таолонинг ҳузуридан изланглар. Уларнинг ҳаммасини Аллоҳ азза ва жаллага илтижо қилишда қидиринглар. У сизларга шодлик ва қувончни яратиб беради. Ана шунда саодатни алдовчи ёлғон ялтир-юлтир нарсаларда деб уни шундан қидираётганларнинг барчаси ушбу саодатни ўз уйида топади. Яқинлари, аёли ва фарзандлари ўртасидаги алоқада топади.

Ушбу сўзимни айтиб Аллоҳдан мағфират сўрайман.

 

Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг жума хутбасидан.

22 март 1996 йил.

Эшонгузар жоме масжид имом хатиби 

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймДоктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг Ҳикамул атоийяrdquoга қилган шарҳ ва таҳлиллариБиринчи ҳикмат Адашиш топилган пайтда ноумид давоми...

5059 05:00 / 13.03.2017
Бу сарлавҳадаги гап ихтилофчи бемазҳабларнинг ҳозирча унча тарқалмаган гапларидан бири ҳисобланади. Улар ақийда масаласида бир неча ихтилофни қўзиганлар, аммо давоми...

6095 05:00 / 09.03.2017
Шу кунларда ижтимоий тармоқлар орқали бемазҳаб фитначи оқим аъзолари томондан жума кунга нисбатан бўлган ҳурматнинг сусайишига сабаб бўлувчи, жума куннинг давоми...

17296 05:00 / 09.03.2017
Ҳозирги кунда мусулмонлар жаҳон хамжамиятининг асосий қисми Исломни инсониятга қарши қаратилган дин деб қабул қилаётганидан нолимоқда. Дарҳақиқат, биз қанчалик давоми...

6974 19:23 / 22.01.2018