1446 йил 21 жумадис сони | 2024 йил 23 декабрь, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Мавлуди шарифни нишонлаш ҳукми

13:34 / 04.12.2017 11922 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Янги дарсимизни бошлашдан олдин сизларни ва ўзимни яна бир бора Аллоҳ таоло эҳтиром кўрсатиб бизларга берган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлид ойи хотираси билан муборакбод этаман. Аллоҳ азза ва жалладан ушбу муборак хотирани араб ва ислом оламига Расулуллоҳ истаганларидек нишонлаши учун илҳом беришини сўрайман. Ушбу мавлид хотирасини мусулмонлар орасида кенгайиб бораётган фитна ва қийинчиликларни тугатишда ҳаракатга келтирувчи кучга айлантиришини Аллоҳдан тилайман.

Афсуслар бўлсинки, бизлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Мендан кейин бир-бирингизнинг бўйнига урадиган адашган кофир бўлиб кетманглар” – деган сўзларини унутиб қўйдик ёки ўзимизни унутганга солдик.

Бундан ташқари ҳар йили Расулуллоҳнинг мавлидлари муносабати билан бўладиган йиғилишларнинг қонунийлиги атрофида айрим кишилар қўзғайдиган низо ва тортишувлар ҳам юзага чиқди. Ўзларингиз билганингиздек, бу ерда Расулуллоҳнинг мавлид хотирасини нишонлаб хурсандчилик қилишни шариат қонунчилигида йўқ деб биладиган ва бунда қатъий турадиган кишилар бор. Улар ўзларининг ихтилофлари билан кўпчилик жамоат орасида у ер-бу ерлардаги турли йиғинларда кишилар билан тортишиб юрадилар. Менга ҳам ушбу масала ҳақида жуда кўп савол берадилар. Қайта айтишим лозимки, аввало, ушбу тортишувлар ҳар йили қайта-қайта такрорланаверар экан, ушбу саволни бераётганлар мавлиднинг ҳақиқий мазмун ва моҳиятини тушуниш учун сўрамайдилар, балки, унинг ўзи ҳақида савол ташлайдилар. Яъни ушбу дўстларимиз Расулуллоҳнинг мавлид хотирасини нишонлаб хурсандчилик қилиш шариат қонунчилигида йўқ, дейдилар.

Фараз қилайлик, осмондан Қуръон оятлари нозил бўладиган бўлса ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яна қайтадан келиб уларга: “Бу нарса шариат қонунчилигида бор” – десалар, улар; “Бу нарса шариатда йўқ” – деган гапларида қатъий турадилар. Бу тортишувларнинг оқибати давом этаверади.

Ушбу дўстларимизга нисбатан бизнинг тутадиган энг афзал йўлимиз тортишувни тўхтатиб, уларнинг мужтаҳид эканига қаноат қиламиз ва уларнинг мавлид хотирасини нишонлаб хурсандчилик қилмаслик керак деган фикрларини ўзларига қўйиб берамиз. Бизлар ҳам мужтаҳидлармиз ва биз бу ишни шариат қонунчилигида бор деб биламиз. Шунда бу муаммо тугайди.

Қанча-қанча ихтилофли иш ва масалалар бор. Ушбу масалалар ҳақида бир гуруҳ мужтаҳидлар ижтиҳод қилиб, бу масаланинг ҳукми бундай бўлади деганлар. Яна бошқа бир гуруҳ мужтаҳидлари ҳам ижтиҳод қилиб, унинг ечимини баён қилганлар. Бу мужтаҳидлар у мужтаҳидларни тақдирлаган, улар ҳам буларни тақдирлаган. Агар ушбу дўстларимиз ҳам боболаримиз ва ўтган уламоларимиз каби одобни ушласалар, биз тинч роҳат оламиз. Лекин улар ҳар сафар муаммо ва мушкулликлар келтириб чиқаришда қатъият кўрсатмоқдалар. Ниҳояси йўқ тортишувларни юзага келтирмоқдалар. Бу ҳолат бизларни тортишув вақтида уларга озуқа оладиган ашёлари ва керакли маълумотларни беришимизга мажбур қилади.

Биз Расулуллоҳнинг мавлид хотирасини нишонлаб хурсандчилик қилишни шариат қонунчилигида бор деб айтамиз. Бу хурсандчилик тақиқланган ҳаром ишлардан ҳоли бўлиш шарти билан дуруст бўлади деймиз.

Бу хурсандчилик Расулуллоҳнинг шамойил ва сийратларини эслашдан ҳамда саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муҳаббатини кучайтирадиган омилларни юзага чиқаришдан иборат бўлиши лозим. Агар бу каби мажлисда тақиқланган ишлар бўлмаса, биз уни шариат қонунчилигида бор деб айтамиз. Унинг далили Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саййидимиз Мусо алайҳиссаломни Фиръавндан нажот топганларини нишонлаганларидир. У зот Аллоҳ азза ва жалла Мусони Фиръавндан қутқарган кунни билгандан кейин ушбу кунни хотирлаб нишонладилар. Бу Муҳаррам ойининг тўққизинчи кунидир. Расулуллоҳ саҳобаларга бу куннинг рўзасини тутишни буюрдилар. Рўза тутмаганларни ҳам куннинг қолган қисмида таом емай ўзларини сақлаб туришларига амр қилди. Бу иш шу кунни нишонлаш учун бўлган эди. Расулуллоҳ яҳудийларнинг ҳам бу кунда рўза тутишларини билгач:

”Биз Мусога улардан кўра ҳақлироқмиз” – дедилар.

Энди бизларни Расулуллоҳга эргашган ҳолимизда Мусонинг Фиръавндан қутулганини нишонлаб хурсандчилик қилишимиз жоиз бўлганидан кейин Аллоҳ таоло оламларга раҳмат қилиб юборган саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг мавлидларини нишонлаб хурсандчилик қилишимиз нима учун жойиз бўлмас экан? Бу сўзлар имом Муслим ва бошқаларнинг саҳиҳларида турибди.

Яна бошқа бир далил, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба куни рўза тутар эдилар. Бунинг сабаби ҳақида у кишидан сўралганда: “Бу мен туғилган кундир” — деб жавоб берганлари саҳиҳ Бухорий ва бошқа китобларда келган.

Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам туғилган кунлари хотирасини нишонлаб рўза тутганлар.

Хўп, Расулуллоҳнинг туғилган кунини нишонлаб хурсандчилик қилиш жоиз бўлса, энди биз бу хурсандчиликни қандай ифода этамиз? Биз бу қувончни ўзимизни Аллоҳга яқинлаштирадиган ҳар қандай восита билан ифода этамиз.

Расулуллоҳнинг ҳаётларини эшитиш учун тўпланиш зикр эмасми?! Албатта, бу зикр турларининг энг улуғидир.

Расулуллоҳни мақташ ва у зотнинг кўплаб сифатларини баён қилиш учун йиғилиш Аллоҳга яқинлаштирувчи қурбат эмасми?!

Ушбу кунда мусулмонларнинг қувватини зиёда қилишни, Аллоҳга яқин бўлишни ҳамда Расулуллоҳ билан бўлган битимимизни янгидан мустаҳкам бўлишини сўраб дуо қилиш учун жамланиш Аллоҳга яқинлаштирувчи қурбат эмасми?!

Биз қандай хурсандчилик қиламиз? Ана шу тарзда хурсандчилик қиламиз-да.

Яна бир марта қайтариб айтаман, бу мажлис тақиқланган ҳаром ишлардан холи бўлиши керак.

Айрим шаҳарларда мавлид сабабидан эркак ва аёллар аралашиб бир жойда жамланишларини айтишди. Йўқ, бу мумкин эмас!

Биз бу каби нишонлашни айтаётганимиз йўқ. Ҳаромни ҳаром дейилади.

Расулуллоҳнинг мавлид хотирасини нишонлаб хурсандчилик қилиш деганда бизни Аллоҳга яқинлаштирадиган амаллар билан нишонлашни айтаяпмиз.

Айрим дўстларимиз Расулуллоҳ бу ишни қилмаганлар-ку демоқчи бўладилар. Яъни у зот туғилган кунларида саҳобаларни бир жойда ёки масжидда йиғиб жамаламаганлар ва саҳобалардан бирини нашид айтишга ҳам буюрмаганлар, дейдилар. Ҳа, улар шундай дейдилар.

Хўш, ушбу саволнинг жавоби нима? Жавоб қуйидагича: ҳамма уламолар бир овоздан қабул қилган усулий ва фиқҳий қоида бор. Ушбу қоидани сизлар ҳам ёдлаб олинглар, дўстларим. Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор амални қилмаганликлари ўша нарсанинг ҳаром эканига далил бўлмайди. Бу қоида ҳаммага маълум ва машҳурдир.


Муҳаммад Саъид Рамазон Бутийнинг суҳбатидан таржима қилинди.

Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани, 

Эшонгузар жоме масжиди имом хатиби Абдуллоҳ Ғуломов.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекканингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг саодатга етишишингизга ташна, мўминларга давоми...

4016 18:55 / 06.12.2017
Аҳли сунна вал жамоанинг кўзга кўринган етук уламолари томонидан мавлиди шариф қилиш жоиз эканлиги борасида айтган сўзлари. 1. Ҳофиз Суютий раҳматуллоҳи алайҳ давоми...

4794 12:31 / 15.03.2017
2725. Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади«Мен қачон Умарнинг «Мен буни шундай деб ўйлайман», деганини эшитсам, албатта, ўша нарса унинг айтганидек бўлмай давоми...

4732 19:33 / 07.12.2017
Қуръони Каримнинг биринчи оятлари нозил бўлгандан кейин бир муддат ваҳий келмай қолди. Сўнг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари ҳам кутмаган ҳолда давоми...

5301 21:18 / 15.12.2017
Аудиолар

137675 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57734 14:35 / 11.08.2021