1447 йил 29 шаъбон | 2026 йил 17 февраль, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 126-оят

17:30 / 23.11.2017 4255 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эсла, вақтики, Иброҳим: «Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин», – деди. (У Зот:) «Ким куфр келтирса, озгина баҳраманд этаман, сўнгра олов азобига мажбур қиламан ва у қандай ҳам ёмон борар жой!» – деди. Бақара 126. 

Ушбу оятда иккинчи марта – энди Иброҳим алайҳиссалом тилларидан Байтуллоҳнинг омонлик маскани бўлишининг хабари келмоқда. Аммо одобли, сермулоҳаза пайғамбар Иброҳим алайҳиссалом аввалги дарсдан сабоқ олиб, Аллоҳнинг мукофотини бу гал ҳаммага эмас, балки мўминларгагина сўрамоқдалар.

«Роббим, буни омонлик юрти қилгин ва аҳлидан Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирганларини мевалар ила ризқлантиргин», – демоқдалар.

Аллоҳ таоло эса бундай масалаларга оид асосий қоидани эслатиб қўймоқда. Асосий қоида эса ўзгармасдир:

«(У Зот:) «Ким куфр келтирса, озгина баҳраманд этаман, сўнгра олов азобига мажбур қиламан ва у қандай ҳам ёмон борар жой!» – деди».

«Озгина баҳраманд этиш» кофирлар учун бу дунёда бериладиган зоҳирий ҳузурдир. Сўнгра эса охиратда уларни дўзах азоби кутади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сизни ёмон азобларга солиб, ўғилларингизни сўйиб, қизларингизни тирик қолдираётган Оли Фиръавндан қутқарганимизни эсланг Ана ўшанда Роббингиздан буюк синов давоми...

3939 09:06 / 29.08.2017
Қандай қилиб Аллоҳга куфр келтирасизлар Ҳолбуки, ўлик эдингиз, У сизни тирилтирди, сўнгра сизни ўлдирадир ва яна тирилтирадир, кейин сизлар Унга қайтариласизлар. давоми...

4260 14:45 / 09.08.2017
Бақара 110. Намозни қоим қилинг, закотни беринг. Ўзингиз учун нимаики яхшилик тақдим қилсангиз, уни Аллоҳнинг ҳузурида топасиз. Албатта, Аллоҳ нима амал давоми...

3942 03:18 / 29.05.2017
Батаҳқиқ, сенга равшан оятларни нозил қилдик, уларга фақат фосиқларгина куфр келтирурлар. Бақара 99.Аллоҳ таоло Қуръони Карим оятларини очиқойдин, равшан қилиб давоми...

5156 10:00 / 25.10.2017
Аудиолар

231238 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

149764 14:35 / 11.08.2021