1446 йил 20 жумадис сони | 2024 йил 22 декабрь, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

У Зот алайҳиссаломнинг жисми шарифларининг васфи

17:29 / 29.11.2017 2980 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

2670. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қавмнинг ичида ўрта бўйли: новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас, тиниқ рангли – ўта оппоқ ҳам эмас, ўта буғдой ранг ҳам эмас, (сочлари) ўта қўнғироқ ҳам эмас, ўта силлиқ ҳам эмас эдилар. Қирқ ёшларида у зотга (ваҳий) нозил этилди. Бас, Маккада ўн йил, Мадинада ўн йил турдилар, у зотга (ваҳий) нозил бўлиб турди. У зот қабз қилинганларида соч ва соқолларида йигирмата ҳам оқ тола йўқ эди».

Шарҳ: Анас розияллоҳу анҳунинг гапларига биноан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга йигирма йил ваҳий тушгандек кўринади. Аслида эса йигирма уч йил. Бу ерда сўз пайғамбарликни одамларга етказиш ҳақида кетмоқда. Ушбу таклиф Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи ваҳий тушган вақтдан уч йил ўтиб, у зот қирқ уч ёшга тўлганларида бўлган экан. Биринчи уч йил ичидаги дацват сирли равишда бўлган. 

Демак, Ҳазрати Анас розияллоҳу анҳу Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи ваҳий тушган вақтидан бошлаб, вафотларигача бўлган муддатни эмас, балки пайғамбарлик таклифларини одамларга етказиш ҳақидаги амрдан бошлаб, вафотларигача бўлган муддатни қайд қилганлар.

 

2671. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли, елкалари кенг, сочлари кўп бўлиб, қулоқларининг солинчакларига (юмшоқ жойига) тушиб турадиган киши эдилар. Устиларида қизил рангли кийим бўларди. Ҳеч қачон у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан гўзалроқ ҳеч нарсани кўрмаганман».

Иккисини Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Баро розияллоҳу анҳу васф қилаётган қизил рангли кийимни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам доимо киймаганлар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўпроқ оқ рангли кийим кийганлари мацлум. Бу ҳақда «Либос китоби»да батафсил сўз юритилган.

 

2672. Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг гўзал юзлиси, бўй-басти энг гўзали эдилар, жуда новча ҳам, пакана ҳам эмас эдилар».

Икки шайх ривоят қилганлар.

 

2673. «Баро розияллоҳу анҳудан:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари қиличга ўхшармиди?» деб сўралди. У киши:

«Йўқ. (Тўлин) ойга ўхшар эди», деди».

Бухорий ва Термизий ривоят қилганлар.

 

2674. Абу Туфайл розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрганман. Ер юзида мендан бошқа у зотни кўрган одам йўқ», деди. Унга:

«У зотни қандай (суратда) кўрдинг?» де­йилди.

«Хушрўй оқ, мўцтадил қоматли эдилар», де­ди у».

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар. 

Абу Довуднинг бир лафзида:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим. У зот хушрўй оқ бўлиб, юрганларида худди пастликка тушаётганга ўхшаб юрар эдилар», дейилган.

Шарҳ: Абу Туфайл розияллоҳу анҳунинг «Ер юзида мендан бошқа у зотни кўрган одам йўқ», деганларининг ўзига хос мацноси бор. Ушбу гапни айтаётган пайтларида саҳобаи киромлардан тирик қолган киши фақат шу киши эди. Абу Туфайл розияллоҳу анҳу юзинчи ҳижрий санада вафот этганлар.

 

2675. «Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизлари кенг, кўзлари кенг ва товонларининг гўшти оз эди».

Муслим ва Термизий ривоят қилганлар.

 

2676. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам новча ҳам эмас, пакана ҳам эмас, қўл-оёқлари йирик, бошлари катта, бўғимлари йўғон, кўкрак туклари киндикларигача эди. Юрганларида салобат билан, худди баландликдан тушаётгандек юрар эдилар. У зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у кишига ўхшашини кўрмадим».
 

2677. «Али розияллоҳу анҳу қачон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни васф қилса:

«Жуда новча ҳам, жуда пакана ҳам эмасдилар. Қавм ичида ўртача эдилар. 

(Сочлари) ўта жингалак ҳам, ўта силлиқ ҳам эмас эди. 

Баданларида ҳам, юзларида ҳам гўштлари кўп эмас эди. 

Думалоқ юзли эдилар. Ранглари қизғиш оқ эди. 

Юрсалар, пастликка тушиб кетаётгандек шахдам юрар эдилар. Қайрилиб қарамоқчи бўлсалар, бутун жисм­лари билан бурилар эдилар. 

Икки кураклари орасида муҳри нубувват бор эди. У набийларнинг муҳридир. 

Одамларнинг энг қўли очиғи, энг кўнгли очиғи эдилар. 

Одамларнинг энг ростгўйи, энг мулойими, энг одамохуни эдилар. 

(Илк бор) кўрган одам беихтиёр у зотдан ҳайиқар эди. У зотга аралашиб, танишган одам муҳаббат қилиб қолар эди. У зотни васф қилувчи «У зотдан олдин ҳам, кейин ҳам у кишига ўхшашини кўрмадим», дер эди».

 

2678. «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юришларидан кўра гўзалроқ нарсани кўрмаганман. Худди ер у зотга ўралиб келаётганга ўхшар эди. Биз ўзимизни қийнаб юрамиз. У зот эса бемалол (юрардилар)».

Ушбу учовини Термизий ривоят қилган. Аллоҳ билгувчироқдир.

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одам алайҳиссаломдан то қиёматгача Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўтарилган мартабага ҳеч бир инсон ета олмайди. У зот мана шундай олий мақом давоми...

2978 12:09 / 02.11.2019
168Ул замонда араблар , тутган дини бутпараст,Ҳар хил бузуқ одатлар, одоблари жуда паст,Хиёнатлар авжида,юрардиларфақат маст,Маст бўлса ҳам бу элга, фурсат берганди давоми...

4101 13:47 / 08.12.2017
Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларини давоми...

1411 12:46 / 11.10.2023
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМАллоҳ субҳанаҳу ва таолога У зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду санолар бўлсинАллоҳнинг охирги Расули Муҳаммад Мустафога мукаммал давоми...

4580 19:12 / 28.04.2017
Аудиолар

137661 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

57723 14:35 / 11.08.2021