1447 йил 8 Рамазон | 2026 йил 26 февраль, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сарҳад билмас кутубхона

06:34 / 03.11.2017 12834 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистонда ягона «Ҳилол» виртуал кутубхонасининг қамрови янада  кенгаймоқда

«Ҳилол-нашр» нашриёт-матбаасининг ташаббуси билан яратилган «Ҳилол» виртуал кутубхонаси эндиликда мамлакатимизнинг исталган нуқтасида ўрнатилиши мумкин. Кутубхонага шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг электрон форматга ўтказилган барча китоблари жойлаштирилади. Ҳозирги кунда кутубхона фонди муаллифнинг 114 та китобидан иборат бўлиб, келгусида уларнинг сони мунтазам равишда кўпайиб, таркиби янгиланиб боради. Дастлаб Тошкент шаҳридаги дўконларимизда иш бошлаган бу кутубхона энди вилоятлардаги барча филиалларимизда ҳамда жомеъ масжидларда ишга туширилиши мумкин.

 Виртуал кутубхонадан фойдаланиш жуда осон:

Кутубхона ишлаб турган ҳудудга ташриф буюринг

телефон, планшет ёки ноутбукингизни «Kutubxona» WiFi тўлқинига уланг.

www.kitoblardunyosi.uz интернет манзилини ёзсангиз, кутубхонанинг бош саҳифаси ўзи очилади.

Излаган китобингизни дўконлардан топа олмадингизми, тўппа-тўғри виртуал кутубхонага марҳамат қилинг – у ердаги китоблар ҳеч қачон тугаб қолмайди.

Виртуал кутубхонанинг яна бир афзаллиги шуки, янги китоблар ҳали чоп этилмай туриб, уларнинг электрон нусхаси китоб жавонимиздан ўрин олади. Мана, яқинда чоп қилинадиган янги китоб – шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг икки жилдлик «Ислом тарихи» китоби ҳам виртуал кутубхонамиздан ўрин олган.

«Ҳилол-нашр» нашриёти ушбу қулай, инновацион лойиҳани китобсевар халқимизга туҳфа қилар экан, виртуал кутубхонани барча турдаги таълим муассасалари, масжид-мадрасалар ҳамда исталган жамоат жойларига ўрнатиб беришга тайёрлигини маълум қилади.

Аллоҳ таоло ушбу кутубхонани шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларидан садақаи жория сифатида ҳусни қабул айлаб, қиёматга қадар ажру савобларидан баҳраманд қилсин!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил, 6 июнь куни эрта тонгда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари бошчиликларидаги делегация халқаро конференцияда давоми...

2001 07:30 / 06.06.2022
Аввал хабар берганимиздек, 2021 йил 28 август куни Ўзбекистон Халқаро ислом академиясида бир гуруҳ таниқли уламолар, исломшунос олимлар, тажрибали имомхатиблар ва давоми...

3382 09:48 / 28.08.2021
Испания пойтахти Мадридда қазишма ишларини олиб бораётган археологлар тарихий Висиготич шаҳри ҳозирги .Рекополис, қишлоғи ҳудудларида эканини аниқлаган. давоми...

2614 12:03 / 25.06.2019
2022 йилнинг январьсентябрь ойларида Ўзбекистонда 11 та янги масжид давлат рўйхатидан ўтказилди ва уларнинг сони 2112 тага етди. Ўз навбатида, 2022 йилнинг 9 ойи давоми...

1393 13:28 / 06.11.2022
Аудиолар

231977 06:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

150491 09:35 / 11.08.2021